Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Марказий банк Бошқарувининг 16.03.2019 й. 5/19-сон "Ломбардлар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 9-1-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 02.04.2019 й. 1291-9-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

02.04.2019 й.

N 1291-9




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

16.03.2019 й.

N 5/19


ҚАРОРИ



Ломбардлар фаолиятини лицензиялаш тартиби

тўғрисидаги низомнинг 9-1-бандига ўзгартириш

киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2003 йил 22 сентябрдаги 23/3-сон қарори (рўйхат рақами 1291, 2003 йил 10 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 23-сон) билан тасдиқланган Ломбардлар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 9-1-банди учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"банк ёки молия соҳасида икки йилдан кам бўлмаган иш тажрибаси.".


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                             М. Нурмуратов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 2 апрель


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 8 апрель, 14-сон, 264-модда