Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.04.2019 й. ПҚ-4258-сон "Ўзбекистон Республикасининг илк суверен халқаро облигацияларини жойлаштиришдан тушган маблағлардан самарали фойдаланиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

02.04.2019 й.

N ПҚ-4258



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ИЛК СУВЕРЕН ХАЛҚАРО ОБЛИГАЦИЯЛАРИНИ

ЖОЙЛАШТИРИШДАН ТУШГАН МАБЛАҒЛАРДАН

САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ ТЎҒРИСИДА


2019 йил февраль ойида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 июлдаги ПҚ-3877-сон "Ташқи молиялаштириш манбаларини диверсификациялаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ илк маротаба жаҳон молия бозорларида Ўзбекистон Республикасининг умумий ҳажми 1 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги 5 ва 10 йил муддатли суверен халқаро облигациялари (кейинги ўринларда Ўзбекистон Республикасининг халқаро облигациялари деб юритилади) жойлаштирилди.

Ўзбекистон Республикасининг халқаро облигацияларини жойлаштиришдан тушган маблағлардан самарали фойдаланиш, шу жумладан мамлакат ва халқимиз фаровонлигини янада оширишда стратегик аҳамиятга эга бўлган инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банкининг Ўзбекистон Республикасининг халқаро облигацияларини жойлаштиришдан тушган маблағларни қуйидаги йўналиш ва мақсадларга йўналтириш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин:

889,2 миллион АҚШ долларини аукцион савдолари ўтказиш орқали тижорат банклари депозитларига 1-иловадаги шартларга мувофиқ жойлаштириш;

20 миллион АҚШ долларини "Агробанк" АТБга Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 2-иловадаги шартларга мувофиқ субординар қарз сифатида кредит линиясини очиш;

89,9 миллион АҚШ долларини "Навоий кон-металлургия комбинати" давлат корхонасига, истисно тариқасида, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 3-иловадаги шартларга мувофиқ хорижий валютада бюджет ссудаси сифатида ажратиш.


2. Тижорат банкларининг субординар қарз сифатида тан олинадиган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги олдидаги қарз мажбуриятлари 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 июлдаги ПҚ-3877-сон "Ташқи молиялаштириш манбаларини диверсификациялаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорининг 8-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Ўзбекистон Республикасининг халқаро облигацияларини жойлаштиришдан тушадиган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатларига асосан белгиланган мақсадларга йўналтирилади".


4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                       Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 2 апрелдаги

ПҚ-4258-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасининг халқаро облигацияларини

жойлаштиришдан тушган маблағларни аукцион

савдолари ўтказиш орқали тижорат банклари

депозитларига жойлаштириш

ШАРТЛАРИ


млн. АҚШ долларида

Депозит муддати

Депозитга жойлаштириладиган

маблағларнинг максимал миқдори

Минимал йиллик

фоиз ставкаси

Фоиз тўловлари муддати

Депозитни

қайтариш

муддати

5 йиллик депозит

459,6

5,25%

ҳар 6 ойда

(10 февраль / 10 август)

10.02.2024 й.

10 йиллик депозит

429,6

5,875%

ҳар 6 ойда

(10 февраль / 10 август)

10.02.2029 й.

Жами


889,2

-

-

-





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 2 апрелдаги

ПҚ-4258-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасининг халқаро облигацияларини

жойлаштиришдан тушган маблағларни "Агробанк" АТБга

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан

субординар қарз сифатида кредит линиясини очиш

ШАРТЛАРИ


млн. АҚШ долларида

10 йиллик кредит линияси

кредит ҳажми

йиллик фоиз ставкаси

фоиз тўловлари муддати

кредитни қайтариш муддати

20

5,875%

ҳар 6 ойда

(10 февраль / 10 август)

10.02.2029 й.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 2 апрелдаги

ПҚ-4258-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасининг халқаро облигацияларини

жойлаштиришдан тушган маблағларни "Навоий кон-металлургия

комбинати" давлат корхонасига, истисно тариқасида,

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан

хорижий валютада бюджет ссудаси ажратиш

ШАРТЛАРИ


млн. АҚШ долларида

Жами

ссуда ҳажми

5 йиллик ссуда

10 йиллик ссуда

ҳажми

йиллик фоиз ставкаси

фоиз тўловлари

муддати

қайтариш муддати

ҳажми

йиллик

фоиз ставкаси

фоиз тўловлари

муддати

қайтариш

муддати

89,9

39,95

5,75%

ҳар 6 ойда

(10 февраль/10 август)

10.02.2024 й.

49,95

6,375%

ҳар 6 ойда

(10 февраль/10 август)

10.02.2029 й.





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 2 апрелдаги

ПҚ-4258-сон қарорига

4-ИЛОВА



Тижорат банкларининг субординар қарз

сифатида тан олинадиган Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги олдидаги қарз

МАЖБУРИЯТЛАРИ

    

Тижорат банклари

Шартнома

Сумма

санаси

рақами

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки

22.05.2013 й.

03-07-13/2-13

17 271 млн. сўм

07.04.2014 й.

03-05-14/3

67 660 млн. сўм

21.04.2015 й.

03-05-15/3

39 369 млн. сўм

09.03.2016 й.

03-05-16/3

136 693 млн. сўм

13.07.2017 й.

03-05-17/3

31 368 млн. сўм

25.12.2017 й.

03-05-17/21

67 320 млн. сўм

05.04.2017 й.

АБР-3471

26,58 млн. долл.

29.06.2016 й.

IBRD 83930

31,62 млн. долл.

30.06.2018 й.

IBRD 88240

56 млн. долл.

"Ўзбекистон саноат-қурилиш банки" акциядорлик тижорат банки

25.12.2017 й.

03-05-17/24

48 150 млн. сўм

24.09.2018 й.

03-05-18/36

83 830 млн. сўм

24.09.2018 й.

03-05-18/41

140 160 млн. сўм

23.11.2018 й.

03-05-18/48

66 570 млн. сўм

30.06.2018 й.

IBRD 88240

16,6 млн. долл.

"Асака" давлат-акциядорлик тижорат банки

25.12.2017 й.

03-05-17/23

47 970 млн. сўм

24.09.2018 й.

03-05-18/35

88 880 млн. сўм

24.09.2018 й.

03-05-18/40

132 630 млн. сўм

23.11.2018 й.

03-05-18/45

59 160 млн. сўм

05.04.2017 й.

АБР-3471

12,9 млн. долл.

"Ипотека-банк" акциядорлик тижорат ипотека банки

30.03.2015 й.

03-05-15/2

201 450 млн. сўм

09.03.2016 й.

03-05-16/2

179 948 млн. сўм

07.04.2014 й.

03-05-14/4

42 693 млн. сўм

Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банки

25.12.2017 й.

03-05-17/22

49 230 млн. сўм

24.09.2018 й.

03-05-18/37

85 740 млн. сўм

24.09.2018 й.

03-05-18/39

121 130 млн. сўм

"Қишлоқ қурилиш банк" акциядорлик тижорат банки

10.02.2014 й.

03-05-14/2

223 043 млн. сўм

"Алоқабанк" акциядорлик тижорат банки

19.02.2018 й.

МАР-6110

2,97 млн. долл.

30.06.2018 й.

IBRD 88240

10,03 млн. долл.

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 3 апрель


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 8 апрель, 14-сон, 259-модда