Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Тижорат банкларида давлат қисқа муддатли облигациялари билан боғлиқ операциялар бўйича бухгалтерия ҳисобининг Муваққат тартиби (АВ томонидан 09.11.1998 й. 523-сон билан рўйхатга олинган Марказий банк Бошқаруви томонидан 26.03.1996 й. 203-сон билан тасдиқланган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

09.11.1998 й.

N 523




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИ

ТОМОНИДАН ТАСДИҚЛАНГАН

26.03.1996 й.

N 203



Тижорат банкларида давлат қисқа муддатли

облигациялари билан боғлиқ операциялар

бўйича бухгалтерия ҳисобининг

МУВАҚҚАТ ТАРТИБИ


Мазкур Муваққат тартиб (бундан буён матнда Тартиб деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 26 мартдаги 119-сонли қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг давлат қисқа муддатли облигациялари (бундан буён матнда Облигациялар деб юритилади) билан операциялар бўйича тижорат банкларида бухгалтерия ҳисобини юритишнинг ўзига хос жиҳатларини тартибга солади. Облигациялар билан операциялар бўйича банкларда бухгалтерия ҳисоби Ўзбекистон Республикаси Марказий банки (бундан буён матнда "Марказий банк" деб юритилади)нинг банкларнинг қимматли қоғозлар билан операцияларини ҳисобга олиш учун белгиланган қоидалари ва ушбу Тартибга мувофиқ юритилади.



1. АСОСИЙ ҚОИДАЛАР


Мазкур тартиб мазмунига кўра:

"тижорат банкларининг Облигациялар билан операциялари" деганда тижорат банклари томонидан облигацияларни ўз номидан, ўз ҳисобидан ва ўз ташаббуси билан сотиб олиши ва қайта сотиши тушунилади;

"облигациялар билан брокерлик операциялари" деганда банклар томонидан ўз мижозларининг ҳисобидан ва уларнинг топшириғига кўра улар билан тузилган комиссия ёки топшириқ шартномаси ("брокерлик шартномалари")га асосан облигацияларни сотиб олиши ва сотиши тушунилади.



2. ОБЛИГАЦИЯЛАР БИЛАН БРОКЕРЛИК

ОПЕРАЦИЯЛАРИ БЎЙИЧА МИЖОЗЛАРДАН

КЕЛИБ ТУШГАН МАБЛАҒЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛИШ


2.1. Мижозлардан келиб тушган ва банкларнинг брокерлик операциялари бўйича мижозларга ҳисобланадиган 22608 "Қимматли қоғозлар билан операциялар бўйича мижозларнинг маблағлари" ҳисобварағининг "Қимматли қоғозлар билан брокерлик операциялари бўйича мижозларнинг маблағлари" шахсий ҳисобварағида амалга оширилади.

20296 ҳисобварағи кредити бўйича қуйидагилар ҳисобга олинади:

банк томонидан учинчи шахслардан қимматли қоғозларни сотиб олиш мақсадида брокерлик шартномалари бўйича мижозлар томонидан банкка келажакда брокерлик операциялари бўйича комиссиявий мукофотларни тўлаш учун кўчирилган маблағлар - 20200 "Талаб қилингунча омонатлар" (агар мижоз ушбу банк хизматларидан фойдаланса) ҳисобварағи билан корреспондентликда ёки 10301 "ЎРМБнинг корреспондентлик ҳисобварағи "Ностро" (бошқа банкда мижоз ҳисобварағидан маблағларни кўчирганда) ҳисобварағидан олишда;

банк томонидан қимматли қоғозларни брокерлик шартномалари асосида қайта сотишдан келиб тушган маблағлар - 10301 "ЎРМБнинг корреспондентлик ҳисобварағи "Ностро" ҳисобварағидан олишда";

20296 ҳисобварағи дебети бўйича қуйидагилар ҳисобга олинади:

банк томонидан мижозлар топшириғига кўра қимматли қоғозларни сотиб олишга сарфланган маблағлар - 10301 "ЎРМБнинг корреспондентлик ҳисобварағи "Ностро" ҳисобварағидан олишда;

қимматли қоғозларни сотиб олишда бажарилмаган брокерлик шартномалари бўйича мижозларга қайтариладиган маблағлар - 20200 "Талаб қилингунча омонатлар" (агар мижоз ушбу банк хизматларидан фойдаланса) ҳисобварағи билан корреспондентликда ёки 10301 "ЎРМБнинг корреспондентлик ҳисобварағи "Ностро" (бошқа банкда мижоз ҳисобварағидан маблағларни кўчирганда) ҳисобварағидан олишда;

қимматли қоғозларни сотиш бўйича бажарилган брокерлик шартномалари бўйича мижозларга кўчириладигган маблағлар - 20200 "Талаб қилингунча омонатлар" (агар мижоз ушбу банк хизматларидан фойдаланса) ҳисобварағи билан корреспондентликда ёки 10301 "ЎРМБнинг корреспондентлик ҳисобварағи "Ностро" (бошқа банкда мижоз ҳисобварағидан маблағларни кўчирганда)ҳисобварағидан олишда;

брокерлик шартномаларини бажарганлик учун банк томонидан комиссия мукофоти сифатида олинадиган маблағлар - 45209 "Банкнинг қимматли қоғозлар билан инвестициявий воситачилик фаолиятидан даромадлар" ҳисобварағи билан корреспондентликда.

Банк 22608 баланс ҳисобварағи бўйича мижозларнинг шахсий ҳисобварағи бўйича таҳлилий ҳисобни юритади.

2.2. Банк фақатгина мижознинг маблағлари 20296 баланс ҳисобварағида брокерлик шартномаси бўйича депонентланганидан сўнг қимматли қоғозларни сотиб олиш бўйича брокерлик шартномаларини бажаради.

Маблағларни депонентлашда банк қуйидаги ўтказмаларни амалга оширади:

а) агар мижоз ушбу банкда ҳисобвараққа эга бўлса:

Дт ҳисобварақ 20200 "Талаб қилингунча омонатлар"*

Кт ҳисобварақ 22608 "Қимматли қоғозлар бўйича мижозларнинг маблағлари".

б) агар мижоз бошқа банкдаги ўз ҳисобварағидаги маблағларни кўчирса:

Дт ҳисобварақ 10301 "ЎРМБнинг корреспондентлик ҳисобварағи "Ностро" ҳисобварағидан олишда".

Кт ҳисобварақ 22608 "Қимматли қоғозлар бўйича мижозларнинг маблағлари".

Ўтказмани амалга ошириш учун мижоз томонидан расмийлаштирилган тўлов топшириғи ҳисобланади.


2.3. Қимматли қоғозларни сотиб олишга брокерлик топшириғи бажарилмаганида ва маблағлар мижозга қайтарилганида банк 2.2-бандда кўрсатилган ўтказмаларга тескари ўтказмаларни амалга оширади.


2.4. Қимматли қоғозларни сотиш бўйича брокерлик топшириғи бажарилганидан сўнг банк мижозга ҳисобланадиган маблағларни кўчиради. Бунда қуйидаги ўтказмалар амалга оширилади:

Дт ҳисобварақ 22608 "Қимматли қоғозлар бўйича мижозларнинг маблағлари".

Кт ҳисобварақ 20200 "Талаб қилингунча омонатлар"* (ёки 10301 "ЎРМБнинг корреспондентлик ҳисобварағи "Ностро" ҳисобварағидан олишда").



3. ОБЛИГАЦИЯЛАР БОЗОРИДА ОПЕРАЦИЯЛАР

ЯКУНЛАРИ БЎЙИЧА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЛЮТА БИРЖАСИ БИЛАН ҲИСОБ-КИТОБЛАРНИ

ҲИСОБГА ОЛИШ


3.1. Облигациялар бўйича ҳисоб-китобларни акс эттириш учун банк баланс ҳисобварақлардаги 19997 "Бошқа активлар" ва 29801 "Мижозлар билан ҳисоб-китоблар" махсус шахсий ҳисобварақлар "Давлат қисқа муддатли облигациялари билан операциялар бўйича ҳисоб-китоблар"ни очади.

3.2. Навбатдаги облигацияларни чиқаришларни жойлаштириш бўйича аукционда ёки облигациялар бўйича иккиламчи савдоларда иштирок этиш учун банк Ўзбекистон Республикаси валюта биржаси (бундан буён матнда "ЎзРВБ" деб юритилади)даги ўз ҳисобварағига облигациялар билан операцияларнинг тахминий ҳажмидан келиб чиқиб дастлабки пул кўчиришни амалга оширади.

Бунда қуйидаги ўтказмалар амалга оширилади:

Дт 19997 ("Давлат қисқа муддатли облигациялари билан операциялар бўйича ҳисоб-китоблар" ҳисобварағи),

ЎзРВБдаги Кт ҳисобварақ.

3.3. Банк навбатдаги облигацияларни чиқаришларни жойлаштириш бўйича аукционда ва муомала муддати ўтиб бораётган облигацияларни чиқаришларни сўндиришда иштирок этади. Аукцион бўйича облигацияларни навбатдаги чиқаришлар бўйича ҳисоб-китоблар санаси облигацияларни чиқаришларни сўндириш бўйича ҳисоб-китоблар санасига тўғри келса банк томонидан аукционда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигидан сотиб олинган янги облигациялар чиқарилиши учун тўлов суммасига қарши банк олдида сўндириладиган чиқариш бўйича ЎзРВБ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (бундан буён матнда "Молия вазирлиги" деб юритилади) мажбуриятлари ҳисоб-китобини амалга оширади.

Ҳисоб-китоб якунлари бўйича банк Молия вазирлигига нисбатан нетто-кредитор ёки нетто-қарздор бўлиши мумкин.


3.4. Банк ЎзРВБ орқали облигацияларни иккиламчи бозорда сотиб олиш ва сотишни амалга оширади. Савдолар якунлари бўйича банк бошқа барча савдо иштирокчиларига нисбатан нетто-кредитор ёки нетто-қарздор бўлиши мумкин.


3.5. Агар банк аукцион ва сўндириш якунлари бўйича ёки иккиламчи бозорда навбатдаги савдолар якунлари бўйича нетто-қарздор бўлса, ЎзРВБ аукцион ёки савдо куни банкнинг шахсий ҳисобварағидан банк қарздорлиги сальдосига тенг суммани ўчиради. Банк операциялари бўйича ЎзРВБ битимлари реестридан кўчирма ҳисобварақ кўчирмасига илова сифатида хизмат қилади.


3.6. Агар банк аукцион ва сўндириш якунларига кўра ёки иккиламчи бозордаги навбатдаги савдолар якунларига кўра нетто-кредитор бўлса, ЎзРВБ аукцион куни ёки савдо куни сальдо суммасини банк шахсий ҳисобварағига кўчиради ва банкка ҳисобварақдан кўчирма тақдим этади. Банк операциялари бўйича ЎзРВБ битимлари реестридан кўчирма ҳисобварақ кўчирмасига илова сифатида хизмат қилади.


3.7. Аукцион ёки савдолар тугаганидан кейин ЎзРВБ ўз банкининг ҳисобварағида қолган қолдиқ пул маблағлари суммасини банкнинг ҳисобварағига кўчиради.

ЎзРВБдаги банкнинг Дт ҳисобварағи,

Кт ҳисобварақ 11005 "Марказий банкнинг корреспондентлик ҳисобварағи - Ностро".

Бунда банк қуйидаги ўтказмаларни амалга оширади:

Дт ҳисобварақ 10301 "ЎРМБнинг "Ностро" корреспондентлик ҳисобварағидан олишга"

Кт баланс ҳисобварақ 29801 (шахсий ҳисобварақ "Давлат қисқа муддатли облигациялари билан операциялар бўйича ҳисоб-китоблар").

3.8. ЎзРВБдан пул маблағларини олганидан сўнг ўша куннинг ўзида банк 19909 ва 29801 баланс ҳисобварақларининг тегишли шахсий ҳисобварақларни қуйидаги ўтказма орқали ёпади:

Дт ҳисобварақ 29801 ("Давлат қисқа муддатли облигациялари билан операциялар бўйича ҳисоб-китоблар" шахсий ҳисобварағи),

Кт ҳисобварақ 19997 ("Давлат қисқа муддатли облигациялари билан операциялар бўйича ҳисоб-китоблар" шахсий ҳисобварағи).


3.9. Агар 19997 "Давлат қисқа муддатли облигациялари билан операциялар бўйича ҳисоб-китоблар" шахсий ҳисобварағи дебети бўйича баланс ҳисобварағида ҳисобга олинадиган сумма мазкур Тартибнинг 6.3-бандида кўрсатилган ўтказмалар амалга оширилганидан сўнг ЎзРВБдан келиб тушган суммадан кам бўлса, фарқ суммаси 29801 ҳисобварағида ЎзРВБ билан муносабатлар тартибга солингунга қадар сақланади.

Агар 19997 "Давлат қисқа муддатли облигациялари билан операциялар бўйича ҳисоб-китоблар" шахсий ҳисобварағи дебети бўйича баланс ҳисобварағида ҳисобга олинадиган сумма мазкур Тартибнинг 6.3-бандида кўрсатилган ўтказмалар амалга оширилганидан сўнг ЎзРВБдан келиб тушган суммадан кўп бўлса, фарқ суммаси 19997 ҳисобварағида ЎзРВБ билан муносабатлар тартибга солингунга қадар сақланади.

Сабаблар аниқлаштирилганидан сўнг фарқни тартибга солиш ЎзРВБ билан қўшимча ҳисоб-китоблар орқали ёки банкнинг бухгалтерия ҳисобига ўтказмаларни амалга ошириш орқали амалга оширилади.



4. ОБЛИГАЦИЯЛАР БИЛАН ТИЖОРАТ

ОПЕРАЦИЯЛАРИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ


4.1. Банк томонидан ўз ҳисобидан сотиб олинган облигацияларни ҳисобга олиш 10701 "Давлат ғазначилик векселлари" баланс ҳисобварағида амалга оширилади. Мазкур ҳисобварақнинг дебети бўйича банк томонидан бирламчи ва иккиламчи бозорларда сотиб олинган облигациялар қиймати, шу жумладан, брокерлик комиссиявий, комиссиявий биржа ва бошқа облигацияларни сотиб олиш билан боғлиқ харажатлар ҳисобга олинади. Мазкур ҳисобварақнинг кредити бўйича банк томонидан илгари бирламчи ёки иккиламчи бозорда сотиб олинган қайта сотилган ёки сўндирилган облигациялар қиймати ҳисобга олинади.

4.2. Банк томонидан сотиб олинган облигациялар даврий қайта баҳоланиши лозим. Қайта баҳолаш деганда банк портфелида бўлган облигацияларнинг тегишли иш куни якуни ҳолатига баланс қийматини аниқлаш тушунилади.


4.3. Қайта баҳолаш тегишли иш куни якуни ҳолати бўйича банк портфелида бўлган облигациялар сонини уларнинг "бозор нархига" кўпайтириш орқали амалга оширилади. Облигацияларнинг "бозор нархи" деганда аукционнинг ўртача ҳисобланган нархи (бирламчи бозорда) ёки тегишли кунга ЎзРВБ савдоларидаги ўртача ҳисоблшанган нархи (иккиламчи бозорда) тушунилади.


4.4. Облигацияларни қайта баҳолаш иккиламчи бозорида банклар томонидан облигацияларнинг савдоларни ўтказиш кунида ёки банк ўша куни облигациялар билан операцияларни амалга оширган-оширмаганидан қатъий назар бирламчи бозорда аукцион ўтказиш куни амалга оширилади.


4.5. Қайта баҳолаш натижасида облигациялар баланс қийматининг ошиши банк даромади ҳисобланади ва давлат қимматли қоғозлари билан тижорат операцияларини амалга оширишдан тушган даромадларни ҳисобга олишнинг тегишли баланс ҳисобварағига - 456ХХ га ўтказилиши лозим.

Қайта баҳолаш натижасида облигациялар баланс қийматининг пасайиши банк харажати ҳисобланади ва давлат қимматли қоғозлари билан тижорат операцияларини амалга оширишдан юзага келган зарарни ҳисобга олишнинг тегишли баланс ҳисобварағига - 5561ХХ га ўтказилиши лозим.

4.6. Облигациялар чиқариладиган ҳар бир кун учун банк махсус журнал очади, уларнинг варақлари шакли 1-иловада келтирилган. Журналнинг муқовасида у очилган сана қайд қилинади, номи, (10701 "Давлат ғазначилик векселлари" баланс ҳисобварағининг "Давлат қисқа муддатли облигациялари" шахсий ҳисобварағи бўйича "Шахсий ҳисобварақ журнали"), мазкур рўйхатгда ҳисобга олинадиган облигацияларни чиқариш давлат рўйхат рақами, облигацияларни чиқариш ва сўндириш саналари ёзилади. Журнал иш куни давомида амалга оширилган барча қайдлар ҳар куни мажбурий нашр қилинган ҳолда электрон шаклда юритилади. Қанча миқдордаги облигациялар чиқарилиши бир вақтнинг ўзида бозорда муомалада бўлса, шунча миқдорда Шахсий ҳисобварақ журналлари юритилади.

Ҳар бир бети ўсиб бориши тартиби бўйича рақамланади ва қимматли қоғозлар билан операцияларни юритиш тўғрилиги устидан назоратни амалга оширувчи банкнинг масъул ходими томонидан имзоланади.

Шахсий ҳисобварақ журналида қайдларни амалга ошириш учун асос ЎзРВБ битимлари реестларидан кўчирмалар асос ҳисобланади, Дилер бўлмаган банклар учун эса банк - Дилерлар билан шартномалар ва сотиб олиш ёки сотишга топшириқни бажарганлик ҳақидаги ҳисоботлар асос ҳисобланади.


4.7. Облигациялар бозорида операциялар ўтказилган ҳар бир иш куни якуни бўйича Шахсий ҳисобварақ журналига тегишли қайдлар киритилади. Журнал қуйидаги тартибда тўлдирилади:

а) 1-устунда операцияларни ўтказиш санаси кўрсатилади;

б) 1 - 6 устунларнинг биринчи қаторида иш куни бошланишида банк портфелида қолган мазкур чиқаришлардаги Облигациялар қолдиғи ҳақидаги маълумотлар киритилади (бунда 1-устунга "Бошланишдаги қолдиқ" сўзлари, 2-устунга портфелда бўлган мазкур чиқаришлардаги Облигациялар сони, 3-устунга олдинги иш кунидаги "бозор нархи", 6-устунга 2 ва 3-устундаги маълумотлар киритилади).

в) 2 - 6-устунларга мазкур иш кунида банк томонидан облигацияларни сотиб олиш бўйича барча битимлар ҳақидаги маълумотлар қаторма-қатор киритилади (бунда 2-устунда ҳар бир битим бўйича сотиб олинган облигациялар сони кўрсатилади, 3-устунда ушбу облигацияларни сотиб олиш бўйича битим қиймати, 4-устунда 2 ва 3-устундаги маълумотлар, 5-устунда облигацияларни сотиб олишда харажатлар катталиги - ЎзРВБ комиссияси, брокерлик, комиссиявий ва бошқа харажатлар, 6-устунда 4 ва 5-устунлардаги маълумотлар суммалари киритилади).

г) 7 - 10-устунларга 2 - 6-устунларнинг маълумотларидан қатъий назар мазкур иш кунида банк томонидан облигацияларни сотиш бўйича барча битимлар ҳақидаги қаторма-қатор киритилади (бунда 7-устунда ҳар бир битим бўйича сотилган облигацияла сони кўрсатилади, 8-устунда ушбу облигацияларни сотиш бўйича битим қиймати, 9-устунга 7 ва 8-устунлардаги маълумотлар, 10-устунга облигацияларни сотишда харажатлар катталиги - ЎзРВБ комиссияси, брокерлик, комиссиявий ва бошқа харажатлар, 6-устунда 4 ва 5-устунлардаги маълумотлар суммалари киритилади).

д) 2, 4, 5, 6, 7, 9, 10 устунлар бўйича айланмаар якунлари чиқарилади (бир кун давомида облигацияларни сотиб олиш ва сотиш бўйича ялпи натижалар);

е) иш куни якунида банк портфелида қолган облигациялар қолдиғи ҳисоблаб чиқарилади (2-устун бўйича қолдиқ 2-устун бўйича айланмалар натижасига қўшилади ва 7-устун бўйича айланмалар натижаси айириб ташланади, натижаси 2-устунга "Якундаги қолдиқ" қарама-қаршисига 2-устунга ёзилади).

ж) 3-устунга облигацияларнинг мазкур чиқарилиши бўйича мазкур иш кунидаги "бозор қиймати" кириталади,

з) 6-устунда мазкур чиқарилиш бўйича облигациялар портфели янги "бозор қиймати" бўйича қайта баҳоланган ҳажми кўрсатилади,

и) мазкур чиқарилиш бўйича облигациялар портфели қиймати ҳажмидаги ўзгаришлар чегириб ташланади (6-устун бўйича бошланишдаги қолдиқ 6-устун якуни бўйича қолдиқдан айириб ташланади), агар натижаси ижобий бўлса, банк портфелидаги облигациялар қиймати ўсган, салбий бўлса, пасайган бўлади,

к) бозорнинг бошқа иштирокчилари билан банк ўртасидаги сальдо ҳисоб-китоблари айириб ташланади (6-устун бўйича айланмалар натижаси 9-устундаги айланмалар натижаларидан айириб ташланади), агар натижаси ижобий бўлса, облигацияларни сотишдан тушган тушум облигацияларни сотиб олиш харажатларидан юқори бўлади, агар салбий бўлса, пасайган бўлади,

л) портфелни қайта баҳолаш суммаси аниқланади (қиймат портфелидаги ўзгариш суммаси ҳисоб-китоблар сальдоси суммасига қўшилади), агар қайта баҳолаш суммаси ижобий бўлса, банк нархлардаги фарқ ҳисобига фойда кўрган, салбий бўлса зарар кўрган бўлади.

Шахсий ҳисобварақ журналини тўлдириш ва натижаларни ҳисоблаб чиқариш намунаси 2а-иловада келтирилган.


4.8. Ҳар бир иш куни якуни натижалари бир пайтнинг ўзида кейинги иш куни бошланиши бўйича маълумотлар ҳисобланади. Янги иш куни учун маълумотларни қайд қилиш журналнинг янги бетидан бошланади.


4.9. Банк томонидан Молия вазирлигидан бирламчи бозорда облигациялар сотиб олинган тақдирда банк янги шахсий ҳисобварақ журналини тутади ва уни мазкур Тартибнинг 4.7-бандда келтирилган тартибда тўлдиради. Бунда иш куни якуни бўйича облигацияларнинг "бозор нархи" сифатида аукционда ҳисобланган ўртача нархи кўрсатилади.

Шахсий ҳисобварақ журналини тўлдириш ва бирламчи бозорда облигацияларни сотиб олиш натижаларини ҳисоблаб чиқариш намунаси 2б-иловада келтирилган.


4.10. Банкка тегишли облигациялар сўндирилганида банк мазкур Тартибнинг 4.7-бандида кўрсатилган тартибда тегишли шахсий ҳисобварақ журналини тўлдиради. Бунда облигацияларни сотиш нархи сифатида номиналга нисбатан 100 фоиз миқдорида нарх кўрсатилади.

Шахсий ҳисобварақ журналини тўлдириш ва банкка тегишли облигацияларни сўндириш натижаларини ҳисоблаб чиқариш намунаси 2в-иловада келтирилган.


4.11. Банк давлат қисқа муддатли облигациялари билан операциялар бўйича айланмалар журналини юритади ва унда банкнинг облигациялари билан тижорат операциялари умумий натижалари акс эттирилади. Навбатдаги айланмалар журналидан фойдаланилганда унинг янги томи очилади. Тўлиқ ишлатилган айланмалар журнали ёпилади ва доимо банкда сақланади. Айланмалар журнали электрон шаклда юритилади ап иш куни бўйича барча қайдлар ҳар куни мажбурий нашр қилинади. Журналнинг муқовасида том рақами, у очилган сана, номи ёзилади ("Давлат қисқа муддатли облигациялари билан операциялар бўйича айланмалар журнали"). Айланмалар журнали варақлардан иборат бўлиб, уларнинг шакли 3-иловада келтирилган. Ҳар бир варақ бир иш куни давомидаги операцияларни акс эттиришга мўлжалланган.

Айланмалар журнали шахсий ҳисобга олиш журнали маълумотлари асосида бирламчи ва иккиламчи бозорларда банкнинг облигациялар билан операциялари якунлари бўйича ҳар куни тўлдирилади.


4.12. Айланмалар журнали иккиламчи бозордаги операциялар якунлари бўйича қуйидаги тартибда тўлдирилади:

а) 1-устунга операцияларни ўтказиш санаси кўрсатилади;

б) 1-устунда операцияларни амалга ошириш санаси остида ушбу кунда муомалада бўлган облигацияларни чиқаришнинг давлат рўйхатга олиш рақамлари қаторма-қатор санаб ўтилади, ҳатто ўша куни банк улар билан операцияларни ўтказмаган бўлса ҳам.

в) 2 - 4-устунларда облигацияларни чиқаришнинг тегишли қаторларида шахсий ҳисобга олиш журналидан якуний ҳисоб-китоблар маълумотлари кўчирилади;

г) 5-устунда ҳар бир облигациялар чиқарилиши бўйича 10701 "Ҳукумат ғазначилик векселлари" баланс ҳисобварағи билан қолдиқ ҳисоб-китоб амалга оширилади (тегишли шахсий ҳисобга олиш журнали бўйича иш якуни бўйича қолдиқ ҳақидаги маълумотлар) ва у банк бухгалтериясидаги тегишли ҳисобварақнинг тўғри юритилишини текшириш учун фойдаланилади;

д) 6-устунда ўсиб борувчи тартибда ҳар бир облигация чиқарилиши бўйича жорий ой учун қайта баҳолаш якунлари бўйича даромад ёки зарар ҳисоб-китоб қилинади (олдинги кун якуни бўйича қолдиқ ҳақидаги маълумотлар 4-устундаги маълумотлар билан қўшилади), даромадлар ва зарарлар ҳисоб-китоби ҳар бир календарь ой бошланиши бўйича қайтадан амалга оширилади ва статистик ва таҳлилий мақсадларга хизмат қилади;

е) 7-устунда банкнинг облигацияларни сотишдан вужудга келган харажатлар катталиги "минус" белгиси билан кўрсатилади (ЎзРВБ комиссияси, брокерлик комиссиявий ва бошқа харажатлар).

ж) 2 - 7-устунлар бўйича натижалар ҳисобланади, бунда 4-устун бўйича натижа 2 ва 3-устунлардаги натижалар суммасига тенг бўлиши лозим;

з) 2, 3, 4, 7-устунлар бўйича якуний маълумотлар бўйича қуйидаги қоидалар бўйича тегишли ҳисобварақнинг "Дт" ёки "Кт" белгилари қўйилади:

агар 2-устун бўйича натижа ижобий бўлса, "Дт 10701 "Ҳукумат ғазначилик векселлари" белгиси, агар салбий бўлса - "Кт 10701 "Ҳукумат ғазначилик векселлари" белгиси қўйилади,

агар 3-устун бўйича натижа ижобий бўлса, "Дт 19997" белгиси, агар салбий бўлса - "Кт 19997" белгиси қўйилади,

агар 4-устун бўйича натижа ижобий бўлса, "Кт 456ХХ" белгиси, агар салбий бўлса - "Дт 5561Х" белгиси қўйилади,

7-устун бўйича салбий натижа остида "Дт 55110" ва "Кт 19997" белгилари қўйилади.

Якуний натижалар йиғма натижалар журналига киритиш учун қўлланилади.

Иккиламчи бозорда операциялар бўйича айланмалар журналини тўлдириш намунаси 4а-иловада келтирилган.


4.13. Бирламчи бозордаги операциялар якуни айланмалар журналига иккиламчи бозордаги операциялар юритиладиган тартибда тўлдирилади. Бирламчи бозордаги операциялар бўйича айланмалар журналини тўлдириш намунаси 4б-иловада келтирилган.



5. БРОКЕРЛИК ОПЕРАЦИЯЛАРИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ


5.1. Банк брокерлик операцияларини ҳисобга олиш журналини юритади, у варақлардан иборат бўлиб, унинг шакли 5-иловада келтирилган. Журналнинг муқовасида у очилган сана, том рақами ҳақида қайд киритилади, журнал номи ёзилади (Давлат қисқа муддатли облигациялари билан броекрлик операцияларини ҳисобга олиш журнали). Тўлиқ фойдаланилган журнал ёпилади ва доимо банкда сақланади.

Журнал электрон шаклда юритилади ва иш куни бўйича барча қайдлар ҳар куни мажбурий нашр қилинади.

Ҳар бир бети ўсиш тартибида рақамланади ва қимматли қоғозлар билан операцияларнинг тўғри юритилишини назорат қилиш зиммасига юклатилган масъул банк ходими томонидан имзоланади.

Журнал ҳар куни ЎзРВБ битимлар реестри, мижозлар билан брокерлик шартномаларидан кўчирмалар асосида бирламчи ва иккиламчи бозорлардаги банкнинг облигациялар билан операциялари якунлари бўйича ҳар куни тўлдирилади.


5.2. Брокерлик операцияларини ҳисобга олиш журнали иккиламчи бозорда операциялар якуни бўйича қуйидаги тартибда тўлдирилади:

а) қатор бўйлаб операцияларни амалга ошириш санаси, облигацияларни чиқариш давлат рўйхат рақами,

б) журналдаги қатор пастига банк томонидан мижозларнинг топшириғига асосан ушбу чиқаришдаги облигациялар билан амалга оширилган барча битимлар ҳақидаги маълумотлар; бунда 3-устунда операцияларни сотиш бўйича операция "минус" белгиси билан, сотиб олиш бўйича операция "плюс" белгиси билан белгиланади; 5-устунда сотиш бўйича операция - плюс (пул маблағлари тушиши), сотиб олишда - минус (пул маблағлари сарфи); 1 ва 2-устунларда банк методикасига кўра бериладиган мижозларнинг ва бажарилган топшириқларнинг ҳисобга олинган рақамлари кўрсатилади.

в) 6-устунда банк томонидан мижозлардан бажарилган топшириқлар учун ундириладиган комиссиявий мукофот пули ҳисоб-китоби келтирилади; ҳисоб-китоб банк томонидан тегишли мижоз билан шартномада белгиланадиган принциплар асосида амалга оширилади;

г) 7-устунда банк томонидан ЎзРВБ фойдасига тўланиши лозим бўлган комиссиявий мукофот пули келтирилади ва бу ҳисоб-китоб банк билан ЎзРВБ шартномасига мувофиқ комиссиявий ставкалар асосида амалга оширилади;

д) облигацияларни турли чиқаришлар бўйича маълумотлар журналга "блоклар" шаклида ҳар бир чиқариш кесимида киритилади;

е) журналга брокерлик битимлари ҳақидаги маълумотлар киритилганидан сўнг 5 - 7-устунлар бўйича умумий натижа чиқарилади;

ж) 5 - 7-устунлар натижаси остига қуйидаги қоидаларга кўра "Дт" ва "Кт" белгилари қўйилади:

агар 5-устун бўйича натижа ижобий бўлса (ЎзРВБ орқали сотилган облигациялардан банкка келиб тушган тушумлар ЎзРВБда облигацияларни сотиб олиш учун банк қилган тўловлардан юқори), "Дт 19997 - Кт 20296" белгилари қўйилади (бу ЎзРВБдан олинадиган сумма мижозлар ҳисобварақларига ўтказилиши лозимлигини англатади),

агар 5-устун бўйича натижа салбий бўлса (ЎзРВБ орқали сотилган облигациялардан банкка келиб тушган тушумлар ЎРВБда облигацияларни сотиб олиш учун банк қилган тўловлардан паст), "Дт 20296 - Кт 19997" белгилари қўйилади (бу банк томонидан ЎзРВБга тўланган сумма мижозлар ҳисобварақларидан ўчирилиши лозимлигини англатади),

6-устун натижалари остига "Дт 20296 - Кт 45209" белгилари қўйилади (бу банк мижозлардан бажарилган брокерлик шартномалари бўйича ўзига ўтказилиши лозим бўлган комиссияни ундиришини ва ушбу суммани ўз даромадлари ҳисобига ўтказишини англатади),

7-устун натижалари остига "Дт 55110 - Кт 19997" белгилари қўйилади (бу банк ЎРВБга ўтказилиши лозим бўлган ўз ҳисобварақларидаги комиссия суммаларини ўтказиб беришини англатади).

5.3. Брокерлик операцияларни ҳисобга олиш журнали бирламчи бозорда операцияларни амалга ошириш якунлари бўйича иккиламчи бозордаги операциялардагидек тартибда тўлдирилади, бунда қуйидаги жиҳатлар инобатга олинади:

сўндириладиган облигациялар нархи 100 фоизга тенг;

сўндириладиган облигацияларни давлат томонидан рўйхатга олиш рақами қарама-қаршисига "сўндириш" сўзи, қайта жойлаштириладиган чиқариш қаршисига эса "жойлаштириш" сўзлари ёзилади.



6. ОБЛИГАЦИЯЛАР БИЛАН БРОКЕРЛИК ВА ТИЖОРАТ

ОПЕРАЦИЯЛАРИНИ ЙИҒМА ҲИСОБГА ОЛИШ


6.1. Банк облигациялар билан тижорат ва брокерлик операциялари якунларини "Йиғма натижалар журнали"да чиқаради. Навбатдаги йиғма натижалар журналидан фойдаланишда унинг янги томи очилади. Тўлиқ ишлатилган журнал ёпилади ва доимо банкда сақланади. Журнал электрон шаклда юритилади ва иш куни давомидаги барча қайдлар ҳар куни нашр қилинади.

Журналнинг муқовасига том рақами, у очилган сана, номи ёзилади ("Давлат қисқа муддатли облигациялари билан операциялар бўйича йиғма натижалар журнали"). Журнал варақлардан иборат бўлиб, уларнинг шакли 7-иловада келтирилган. Ҳар бир варақ бир иш куни давомидаги операциялар якунларини акс эттиришга мўлжалланган. Журнал айланмалар журнали ва облигациялар билан брокерлик операциялар журнали маълумотлари асосида бирламчи ва иккиламчи бозорларда банкнинг облигациялар билан операциялари якунлари бўйича ҳар куни тўлдирилади.


6.2. Йиғма натижалар журнали қуйидаги тартибда тўлдирилади:

а) биринчи устунга операцияни ўтказиш санаси ёзилади,

б) "Тижорат операциялари" бўлимига айланмалар журналидаги маълумотлар кўрсатилади, бунда:

2 - 7-устунларга "асосий" қатори бўйлаб айланмалар журнали 2 - 4-устунлари бўйича якуний натижалар кўчирилади,

3 ва 8-устунларга "сотиш бўйича харажатлар" қатори бўйлаб айланмалар журнали 7-устунлари бўйича якуний натижалар кўчирилади,

в) "Брокерлик операциялари" бўлимига брокерлик операцияларини ҳисобга олиш журналидан якуний маълумотлар кўчирилади, бунда:

2, 3, 10, 11-устунларга "асосий" қатори бўйлаб брокерлик операцияларини ҳисобга олиш журнали 5-устуни бўйича якуний маълумотлар кўчирилади.

9 ва 10-устунларга "комиссия (мижозлар)" қатори бўйлаб брокерлик операцияларини ҳисобга олиш журнали 5-устуни бўйича якуний маълумотлар кўчирилади,

3 ва 8-устунларга "комиссия (ЎзРВБ)" қатори бўйлаб брокерлик операцияларини ҳисобга олиш журнали 7-устуни бўйича якуний маълумотлар кўчирилади.

г) "айланмалар" қатори бўйлаб 2 - 11-устунлар якунлари чиқарилади,

д) "жами" қатори қуйидаги қоидаларга кўра тўлдирилади:

2 ва 3-устунлари бўйича 19997 ҳисобварағи бўйича тоза дебет ёки кредит суммаси ҳисоблаб чиқарилади;

4 ва 5-устунлари бўйича 10701 ҳисобварағи бўйича тоза дебет ёки кредит суммаси ҳисоблаб чиқарилади;

6 ёки 7-устунларга тегишли маълумотлар "айланмалар" қаторидан кўчирилади;

8 ва 9-устунларга тегишли маълумотлар "айланмалар" қаторидан кўчирилади;

10 ва 11-устунлари бўйича 20296 ҳисобварағи бўйича тоза дебет ёки кредит суммаси ҳисоблаб чиқарилади.

Йиғма натижалар журналини тўлдириш намунаси 7а-иловасида келтирилган.


6.3. Журналлар бўйича юқоридаги қайдлар ва ҳисоблаб чиқаришлар амалга оширилганидан сўнг банкда ўша иш кунининг ўзида тегишли бухгалтерия ўтказмаларини амалга ошириш бўйича бухгалтерияда ички фармойиш тузилади. Фармойишда дебетлаш ва кредитлашга 10701, 22608, 19997, 5561Х, 456ХХ, 55110, 45209 баланс ҳисобварақларга йиғма натижалар журнали бўйича белгиланган кўрсатмалар бўлади ("Дт" ва "Кт" белгилари билан белгиланган рақамлар).

Фармойиш банкнинг масъул ходими томонидан имзоланади ва ўша иш кунининг ўзида ижро қилиш учун бухгалтерияга топширилади. Банк бухгалтерияси топшириқда келтирилган бухгалтерия ўтказмаларини ушбу топшириқ қабул қилинган куннинг ўзида ўтказиши лозим.



*) мижозларнинг тегишли ҳисобварағи бўйича.






1-ИЛОВА

ОБЛИГАЦИЯЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛИШ ЖУРНАЛИ ШАКЛИ


Хиз-

мат бел-

гиси

санаси


1000 сўм

номиналда

дона сотиб

олинган


Битим

қиймати

(номиналга

нисбатан

% да)


Тўлов

суммаси


Хара-

жатлар

(комиссия,

Уз РВБ

ва бошқа

харажат-

лар)


Таннархи

ёки бозор

нархи


Сотилган

(дона

1000 сўм

номиналда)


Битим

қиймати

(номиналга

нисбатан

% да)


Тушум

суммаси


Хара-

жатлар

(комиссия,

Уз РВБ ва

бошқа

харажат-

лар)


1


2

3

4

5

6

7

8

9

10

    





2а-ИЛОВА

ИККИЛАМЧИ БОЗОРДА ОБЛИГАЦИЯЛАР БИЛАН ОПЕРАЦИЯЛАР

ЯКУНЛАРИНИ ШАХСИЙ ҲИСОБГА ОЛИШ ЖУРНАЛИНИ ТЎЛДИРИШ

НАМУНАСИ (МИНГ СЎМДА) (21013UMFS ЧИҚАРИШ БЎЙИЧА

МАЪЛУМОТЛАР ШАРТЛИ)


Хиз-

мат

бел-

гиси

санаси


1000 сўм

номиналда

дона сотиб

олинган


Битим

қиймати

(номиналга

нисбатан

% да)


Тўлов

суммаси


Хара-

жатлар

(комиссия,

Уз РВБ

ва бошқа

харажат-

лар)


Таннархи

ёки бозор

нархи


Сотилган

(дона

1000 сўм

номиналда)


Битим

қиймати

(номиналга

нисбатан

% да)


Тушум

суммаси


Хара-

жатлар

(комиссия,

Уз РВБ

ва бошқа

харажат-

лар)


1


2

3

4

5

6

7

8

9

10

01.04.97 й. бошланишдаги қолдиқ


10000

93.04



9304,00000






100


93,50


93,50


0,09350


93,59350


100


93,71


93,71


0,09371



200


93,70

187,40

0,18740

187,58740


3000

93,75

2812,50

2,81250



3000


93,60

2808,00

2,80800

2810,80800


5000

93,72

4686,00

4,68600

Жами


3300


3088,90

3,088,90

3091,98890

8100


7592,21

7,59221

Қолдиқ


5200

93,64



4869,28000





     

Портфелнинг ўзгариши: 4434,7200 минг. сўм Ҳисоб-китоблар сальдоси: 4500,2211 минг. сўм

Қайта баҳолаш суммаси: - 65,5011 минг. сўм


Масъул ходим имзоси





2б-ИЛОВА

БИРЛАМЧИ БОЗОРДА ОБЛИГАЦИЯЛАРНИ СОТИБ ОЛИШ

ЯКУНЛАРИНИ ШАХСИЙ ҲИСОБГА ОЛИШ ЖУРНАЛИНИ

ТЎЛДИРИШ НАМУНАСИ (МИНГ СЎМДА) (21013UMFS

ЧИҚАРИШ БЎЙИЧА МАЪЛУМОТЛАР ШАРТЛИ)


Хизмат

белгиси

санаси


1000 сўм

номинал-

да дона

сотиб

олинган


Битим

қиймати

(номинал-

га нис-

батан %

да)


Тўлов

суммаси


Хара-

жатлар

(комиссия,

Уз РВБ

ва бошқа

харажат-

лар)


Таннархи

ёки бозор

нархи


Сотилган

(дона

1000 сўм

номинал-

да)


Битим

қиймати

(номинал-

га нис-

батан %

да)


Тушум

суммаси


Хара-

жатлар

(комиссия,

Уз РВБ

ва бошқа

харажат-

лар)


1


2

3

4

5

6

7

8

9

10

26.03.97 й.

бошланиш-

даги қолдиқ


0

0




0





2000


92,90


1858,00


1,85800


1859,85800


100


93,71


93,71


0,09371



5000


93,00

4650,00

4,65000

4654,65000

3000

93,75

2812,50

2,81250


3000


93,01

2790,30

2,79030

2793,09030

5000

93,72

4686,00

4,68600

Жами

10000



9298,30

9,29830

9307,59830

0

0

0

0

Қолдиқ

10000


93,04



9304,00000





      

Портфелнинг ўзгариши: 9304,0000 минг. сўм

Ҳисоб-китоблар сальдоси: - 9307,5983 минг. сўм

Қайта баҳолаш суммаси: - 3,5983 минг. сўм

Масъул ходим имзоси





2в-ИЛОВА

ОБЛИГАЦИЯЛАРНИ СЎНДИРИШДА ШАХСИЙ ҲИСОБГА

ОЛИШ ЖУРНАЛИНИ ТЎЛДИРИШ НАМУНАСИ (МИНГ СЎМДА)

(21013UMFS ЧИҚАРИШ БЎЙИЧА МАЪЛУМОТЛАР ШАРТЛИ)


Хизмат

белгиси

санаси


1000 сўм

номинал-

да дона

сотиб

олинган


Битим

қиймати

(номинал-

га нис-

батан %

да)


Тўлов

суммаси


Хара-

жатлар

(комиссия,

Уз РВБ

ва бошқа

харажат-

лар)


Таннархи

ёки бозор

нархи


Сотилган

(дона

1000 сўм

номинал-

да)


Битим

қиймати

(номинал-

га нис-

батан %

да)


Тушум

суммаси


Хара-

жатлар

(комиссия,

Уз РВБ

ва бошқа

харажат-

лар)


1


2

3

4

5

6

7

8

9

10

25.06.97 й.

бошланиш-

даги қолдиқ


5200

93,64



4869,28000





Жами


0

0

0,00

0,00000

0,00000

5200

100,00

5200,00

0,0000

Қолдиқ


0

0,00



0





     

Портфелнинг ўзгариши: 4869,2800 минг. сўм

Ҳисоб-китоблар сальдоси: - 5200,0000 минг. сўм

Қайта баҳолаш суммаси: - 330,7200 минг. сўм

Масъул ходим имзоси

     





3-ИЛОВА

ОБЛИГАЦИЯЛАР БИЛАН ОПЕРАЦИЯЛАР БЎЙИЧА

АЙЛАНМАЛАР ЖУРНАЛИ ШАКЛИ


Сана,

Давлат

рўйхатига

олиш

рақами


Кунлик

портфель

ўзгариши

(10701

ҳисобварақ

ўзгариши)


ЎРВБ

билан

ҳисоб-

китоблар

сальдоси


Кунлик

қайта баҳолаш

суммаси

(фойда/

зарар)


Кун якуни

бўйича

портфель

якуни (10701

ҳисобварақ

қолдиғи)


Кунлик

қайта

баҳолаш

якуни

(фойда/

зарар)


55110

ҳисоб-

варағидан

сотилганда

харажатлар

(УзРВБ

комиссияси,

бошқа

харажатлар)


1


2

3

4

5

6

7

    





4а-ИЛОВА

ИККИЛАМЧИ БОЗОРДА ОБЛИГАЦИЯЛАР БИЛАН

ОПЕРАЦИЯЛАР БЎЙИЧА АЙЛАНМАЛАР ЖУРНАЛИНИ

ТЎЛДИРИШ НАМУНАСИ (МИНГ СЎМ) (2 - 5-УСТУНЛАР

БЎЙИЧА МАЪЛУМОТЛАР 2А-ИЛОВАДАН ОЛИНГАН)


Сана,

Давлат

рўйхатга

олиш

рақами


Кунлик

портфель

ўзгариши

(10701

ҳисобварақ

ўзгариши)


ЎРВБ

билан

ҳисоб-

китоблар

сальдоси


Кунлик

қайта

баҳолаш

суммаси

(фойда/

зарар)


Кун якуни

бўйича

портфель

якуни (10701

ҳисобварақ

қолдиғи)


Кунлик

қайта

баҳолаш

якуни

(фойда/

зарар)


55110

ҳисоб-

варағидан

сотилганда

харажатлар

(УзРВБ

комиссияси,

бошқа

харажатлар)


1


2

3

4

5

6

7

01.04.97 й. 21013UMFS


- 4434,72000

4500,22110

65,50110

4869,28000

65,50110

- 7,59221

Жами:


- 4434,72000

4500,22110

65,50110

4869,28000

65,50110

- 7,59221


Кт 10701


Дт 19997

Кт 456ХХ



Дт 55110

Кт 19997

Масъул ходим имзоси






4б-ИЛОВА

БИРЛАМЧИ БОЗОРДА ОБЛИГАЦИЯЛАР БИЛАН

ОПЕРАЦИЯЛАР БЎЙИЧА АЙЛАНМАЛАР ЖУРНАЛИНИ

ТЎЛДИРИШ НАМУНАСИ (МИНГ СЎМ) (2 - 5-УСТУНЛАР

БЎЙИЧА МАЪЛУМОТЛАР 2Б-ИЛОВАДАН ОЛИНГАН)


Сана,

Давлат

рўйхатига

олиш рақами


Кунлик

портфель

ўзгариши

(10701

ҳисобварақ

ўзгариши)


ЎРВБ

билан

ҳисоб-

китоблар

сальдоси


Кунлик

қайта

баҳолаш

суммаси

(фойда/

зарар)


Кун якуни

бўйича

портфель

якуни (10701

ҳисобварақ

қолдиғи)


Кунлик

қайта

баҳолаш

якуни

(фойда/

зарар)


55110

ҳисоб-

варағидан

сотилганда

харажатлар (УзРВБ

комиссияси,

бошқа

харажатлар)


1


2

3

4

5

6

7

26.03.97 й. 21013UMFS


9304,00000

- 9307,59830

- 3,59830

9304,00000

- 3,59830

0,00000

Жами:


9304,00000

- 9307,59830

- 3,59830

9304,000

- 3,59830

0,00000


Дт 10701


Кт 19997

ДТ 5561Х




Масъул ходим имзоси






5-ИЛОВА

БРОКЕРЛИК ОПЕРАЦИЯЛАРИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ ЖУРНАЛИ ШАКЛИ


Мижоз

рақами


Топшириқлар

рақами


Миқдори

(дона)

Нархи

(%)


Қиймати


Мижоздан

олинадиган

комиссия


ЎРВБ

комиссияси


1


2

3

4

5

6

7











6а-ИЛОВА


ИККИЛАМЧИ БОЗОРДА БРОКЕРЛИК ОПЕРАЦИЯЛАРИНИ

ҲИСОБГА ОЛИШ ЖУРНАЛИНИ ТЎЛДИРИШ

НАМУНАСИ (МИНГ СЎМДА)


Мижоз

рақами


Топшириқлар

рақами


Миқдори

(дона)


Нархи

(%)


Қиймати


Мижоздан

олинадиган

комиссия


ЎРВБ

комиссияси


1


2

3

4

5

6

7

01.04.97 й.








21013 UMFS


0001

0002


0003

0004

- 100

1000

93,70

93,51

93,7000

- 935,1000

0,46850

4,67550

- 0,09370

- 0,93510

Кун давомида жами





- 841,4000

5,14400

- 1,02880





Дт 22608

Кт 19997


Дт 22608

Кт 45209

Дт 55110

Кт 19997

       





6б-ИЛОВА

БИРЛАМЧИ БОЗОРДА БРОКЕРЛИК ОПЕРАЦИЯЛАРИНИ

ҲИСОБГА ОЛИШ ЖУРНАЛИНИ ТЎЛДИРИШ

НАМУНАСИ (МИНГ СЎМДА)


Мижоз

рақами


Топшириқлар

рақами


Миқдори

(дона)


Нархи

(%)


Қиймати


Мижоздан

олинадиган

комиссия


ЎзРВБ

комиссияси


1


2

3

4

5

6

7

26.03.97 й.








21013 UMFS ЖОЙЛАШТИРИШ


0001

0002


0001

0002

2000

1000

93,90

93,00

- 1858,00000

- 930,0000

9,29000

4,65000

- 1,85800

- 0,93000

Кун давомида жами





- 2788,0000

13,94000

- 2,788000





Дт 22608

Кт 19997


Дт 22608

Кт 45209

Дт 55110

Кт 19997

      





7-ИЛОВА

ЙИҒМА НАТИЖАЛАР ЖУРНАЛИ


Операция тури

ЎРВБ

билан

ҳисоб-

китоблар

Дт 19997

Кт 19997


Портфель

ўзгариши

ҳисобварақ

10701

Дт 10701

Кт 10701


Кунлик қайд

баҳолаш

якунлари

(фойда/ зарар)

Дт 5561Х

Кт 456ХХ


Операциялар

бўйича

даромадлар

ва харажатлар

Дт 55110

Кт 45209


Мижозлар

билан ҳисоб-

китоблар

Дт 22608

Кт 22608


1


2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

Сана

Тижорат операциялари - асосий - сотув харажатлари



Брокерлик операциялари:

- асосий

- комиссиявий (мижозлар)

- комиссиявий (ЎРВБ)



Айланмалар:



Жами:



Масъул ходим имзоси:






7а-ИЛОВА

ЙИҒМА НАТИЖАЛАР ЖУРНАЛИНИ ТЎЛДИРИШ НАМУНАСИ

(МАЪЛУМОТЛАР , 6А-ИЛОВАЛАРИДАН ОЛИНГАН)


Операция тури


ЎРВБ

билан ҳисоб-

китоблар

Дт 19997

Кт 19997

Портфель

ўзгариши

ҳисобварақ

10701

Дт 10701

Кт 10701


Кунлик қайт

баҳолаш

якунлари

(фойда/ зарар)

Дт 5561Х

Кт 456ХХ


Операциялар

бўйича

даромадлар

ва харажатлар

Дт 55110

Кт 45209


Мижозлар

билан ҳисоб-

китоблар

Дт 22608

Кт 22608

1


2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

01.04.97 й.

Сана

Тижорат операциялари

- асосий

- сотув харажатлари


4500,22110

7,59221

4434,72000

65,50110

7,59221


Брокерлик операциялари:

- асосий

- комиссиявий (мижозлар)

- комиссиявий (ЎРВБ)


841,40000

1,02880



5,14400

1,02880


841,40000

5,14400

Айланмалар:


4500,22110

850,02101

4434,72000

65,50110

8,62101

5,14400


846,54400

Жами:


3650,200009

4434,72000

65,50110

8,62101

5,14400


846,54400

Масъул ходим имзоси



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz)