Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Марказий банк Бошқарувининг 16.03.2019 й. 5/5-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида юридик шахслар томонидан чет эл валютасида касса операцияларини юритиш тартибига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 08.04.2019 й. 611-5-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

08.04.2019 й.

N 611-5




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

16.03.2019 й.

N 5/5


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси ҳудудида юридик

шахслар томонидан чет эл валютасида касса

операцияларини юритиш тартибига

ўзгартиришлар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сон "Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг "Бизнес юритиш" йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви томонидан 1998 йил 28 мартда 35-сон билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида юридик шахслар томонидан чет эл валютасида касса операцияларини юритиш тартибига (рўйхат рақами 611, 1999 йил 22 январь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 1999 йил, 1-сон) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                             М. Нурмуратов






Қарорга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси ҳудудида юридик

шахслар томонидан чет эл валютасида касса

операцияларини юритиш тартибига

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 4-банднинг учинчи хатбошисидан ", кассир муҳри (бурчакли муҳри) билан тасдиқланган" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


2. 11-банднинг бешинчи хатбошисидаги "муҳр" деган сўз "штамп" деган сўз билан алмаштирилсин.


3. 1-иловадан "М.Ў." қисқартмаси чиқариб ташлансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 8 апрель


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 15 апрель, 15-сон, 288-модда