Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирининг 18.03.2019 й. 40-сон "Солиқ маслаҳати миллий стандарти (2-сонли СММС) "Солиқ маслаҳати бўйича ҳисобот ва солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг хулосасини тузиш ва мижозга (ишонч билдирувчига) тақдим этиш тартиби"га ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 08.04.2019 й. 2375-2-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

08.04.2019 й.

N 2375-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

18.03.2019 й.

N 40


БУЙРУҒИ



Солиқ маслаҳати миллий стандарти

(2-сонли СММС) "Солиқ маслаҳати бўйича

ҳисобот ва солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг

хулосасини тузиш ва мижозга (ишонч билдирувчига)

тақдим этиш тартиби"га ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сон "Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг "Бизнес юритиш" йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2012 йил 28 майдаги 44-сон буйруғи (рўйхат рақами 2375, 2012 йил 28 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 26-27-сон, 299-модда) билан тасдиқланган Солиқ маслаҳати миллий стандарти (2-сонли СММС) "Солиқ маслаҳати бўйича ҳисобот ва солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг хулосасини тузиш ва мижозга (ишонч билдирувчига) тақдим этиш тартиби"га иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                             Д. Кучкаров






Буйруққа

ИЛОВА



Солиқ маслаҳати миллий стандарти

(2-сонли СММС) "Солиқ маслаҳати бўйича

ҳисобот ва солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг

хулосасини тузиш ва мижозга (ишонч билдирувчига)

тақдим этиш тартиби" га киритилаётган ўзгартиришлар


1. 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Ҳисоботнинг ҳар бир бети солиқ маслаҳатини амалга оширган солиқ маслаҳатчиси томонидан имзоланади, шунингдек ҳисобот солиқ маслаҳатчилари ташкилоти раҳбари томонидан тасдиқланади.".


2. 12-4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"12-4. Хулоса солиқ маслаҳатчиси (солиқ маслаҳатчилари) ва солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг раҳбари томонидан имзоланиши керак.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 8 апрель


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 15 апрель, 15-сон, 290-модда