Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.04.2019 й. 284-сон "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизимини жорий этишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.04.2019 й.

N 284



НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАР

ЛОЙИҲАЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ ВА

КЕЛИШИШНИНГ ЯГОНА ЭЛЕКТРОН

ТИЗИМИНИ ЖОРИЙ ЭТИШНИНГ

ТАШКИЛИЙ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида" 2018 йил 8 августдаги ПФ-5505-сон Фармонининг ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда "UZINFOCOM давлат ахборот хизматларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор" МЧЖ билан биргаликда 2019 йил 1 январдан бошлаб Интернет жаҳон ахборот тармоғида пилот лойиҳаси сифатида Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизими (кейинги ўринларда Ягона электрон тизим деб аталади) синов тариқасида ишга туширилди.

Ишлаб чиқилган Ягона электрон тизим қуйидаги устувор вазифаларни амалга оширишни назарда тутади:

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини барча манфаатдор вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига кўриб чиқиш, электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда келишиш (виза қўйиш) учун, шу жумладан уларнинг кенг жамоатчилик ва мутахассислар муҳокамасини ўтказиш учун бир вақтнинг ўзида ва тезкор жўнатиш имкониятини яратиш;

амалга оширилган ҳаракатларни автомат тарзда расмийлаштириш, тақдим этиш ва қабул қилиш саналарини қайд этиш орқали норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқиш ва келишиш (виза қўйиш) жараёнининг шаффофлигини таъминлаш;

электрон рақамли имзонинг ҳақиқийлигини, шу жумладан визаларнинг ҳақиқийлиги ва уларнинг долзарблигини тасдиқлаш;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқиш ва келишиш (виза қўйиш) жараёнида амалга оширилган ҳаракатлар, манфаатдор вазирликлар, идоралар ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари бўйича таклифлари ва эътирозлари тўғрисида ахборотни тўплаш ва сақлаш;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш жараёни ҳамда келишиш Ягона электрон тизиморқали амалга оширилган манфаатдор вазирликлар, идоралар ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари тўғрисидаги ахборотни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг ягона электрон базасини юритиш, шунингдек, ахборот-таҳлилий ва статистик маълумотларни шакллантиришда ягона электрон базадан фойдаланиш;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳамда манфаатдор вазирликлар, идоралар ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан келишиш (виза қўйиш) жараёнини реал вақт режимида бошқариш, мониторинг ва назорат қилиш;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳамда манфаатдор вазирликлар, идоралар ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан келишиш (виза қўйиш) жараёнида вақтни ва меҳнат ресурсларини сезиларли тежаш.

Шу билан бирга, Ягона электрон тизимни жорий этиш бўйича бир қатор тадбирлар амалга оширилган бўлишига қарамасдан, алоҳида вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан Ягона электрон тизимни сифатли ташкиллаштириш ва тўлақонли ишга тушириш бўйича қабул қилинаётган чора-тадбирлар етарли бўлмасдан қолмоқда.

Ягона электрон тизимдан фойдаланишга ўргатиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан вазирликлар, идоралар ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ўтказилган мақсадли семинарлар билан ушбу ташкилотларнинг барчаси, шу жумладан биринчи раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари иштироки тўлиқ қамраб олинмади. Мазкур ҳолат вазирликлар, идоралар ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари ҳамда масъул ижрочиларининг Ягона электрон тизимда ишлаш кўникмалари ҳанузгача паст даражада қолаётганлигини, мазкур ташкилотлар раҳбарлари эса электрон рақамли имзо билан тўлиқ ҳажмда таъминланмаганлигини кўрсатди.

Ягона электрон тизимни, шу жумладан, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаларида жорий этиш ва узлуксиз ишлашини таъминлаш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишиш (виза қўйиш) жараёнининг зарурий шаффофлигини таъминлаш ҳамда тезлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасига ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ягона электрон тизимда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини электрон кўринишда келишиш (виза қўйиш) "Электрон рақамли имзо тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни талабларига мувофиқ сертификати Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги "Янги технологиялар" илмий-ахборот маркази томонидан белгиланган тартибда бериладиган электрон рақамли имзо билан амалга оширилади.


2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра:

2019 йил 1 майдан 1 июлга қадар -Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ҳужжатлари лойиҳаларини манфаатдор вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан ишлаб чиқиш ва келишиш (виза қўйиш)да Ягона электрон тизимнинг пилот лойиҳаси жорий этилади ҳамда уларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш белгиланган тартибда қоғоз кўринишида ёхуд Ягона электрон тизим орқали электрон кўринишда амалга оширилади;

2019 йил 1 июлдан 1 октябрга қадар - Вазирлар Маҳкамаси аппаратида Ягона электрон тизимнинг пилот лойиҳаси жорий этилади ва унга кўра манфаатдор вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан ишлаб чиқилган ва келишилган (виза қўйилган) Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ҳужжатлари лойиҳалари Вазирлар Маҳкамасига белгиланган тартибда устувор равишда Ягона электрон тизим орқали электрон кўринишда киритилади;

2019 йил 1 октябрдан бошлаб ва кейинги даврда - манфаатдор вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан ишлаб чиқилган ва келишилган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ҳужжатлари лойиҳалари келишиш (виза қўйиш) ҳамда кейинчалик қабул қилиш учун Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига фақат Ягона электрон тизим орқали электрон кўринишда киритилади.

Ҳукумат таркибига кирмайдиган давлат органлари ва бошқа ташкилотларга Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш, манфаатдор вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан келишиш (виза қўйиш) ва киритишнинг мазкур қарор билан белгиланган тартибини норма ижодкорлиги фаолиятига жорий этиш тавсия этилсин.


3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишиш (виза қўйиш) нинг ягона электрон тизимини самарали ва узлуксиз ишлашини таъминлаш бўйича доимий фаолият юритувчи мувофиқлаштирувчи гуруҳ 1-иловага мувофиқ таркибда тузилсин.


4. Қуйидагилар Мувофиқлаштирувчи гуруҳ (Давлетов)нинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:

Ягона электрон тизим орқали Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш, келишиш (виза қўйиш) ва киритиш тартибини ўз вақтида жорий этиш учун барча вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларини Ягона электрон тизимга тезкор улаш бўйича чораларни кўриш;

давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари учун Ягона электрон тизим орқали ишлаш моҳияти ва тартибини тушунтириш бўйича таништирув семинарларини тизимли асосда ўтказиш;

Ягона электрон тизим орқали норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишиш (виза қўйиш) масалаларини тартибга солувчи қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифларни тайёрлаш ва киритиш;

барча вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа давлат органлари ва ташкилотларнинг масъул шахсларини Ягона электрон тизим доирасида тўлақонли ишлаши учун электрон рақамли имзо билан таъминлаш бўйича чоралар кўриш;

барча вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа давлат органлари ва ташкилотлар томонидан Ягона электрон тизим орқали Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишиш (виза қўйиш) жараёнини доимий мониторинг қилиб бориш;

Ягона электрон тизим орқали ишлаш тартиби ва механизмини такомиллаштириш, шу жумладан, уни вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа давлат органлари ва ташкилотларнинг идоравий электрон ҳужжат айланиши ахборот тизимларига интеграция қилиш бўйича таклифлар тайёрлаш ва киритиш;

Ягона электрон тизимнинг сифатли ва узлуксиз ишлашини, шунингдек, унга техник хизмат кўрсатишни таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ҳужжатлари лойиҳаларини фақат Ягона электрон тизим орқали электрон кўринишда ишлаб чиқиш, келишиш (виза қўйиш) ва киритишнинг белгиланган тартиби талабларини мунтазам равишда бузаётган ва унга риоя этмаётган вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларига нисбатан тегишли жавобгарлик чораларини қўллаш тўғрисидагитаклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


5. Мувофиқлаштирувчи гуруҳ (Давлетов) Адлия вазирлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2019 йил 1 октябрга қадар Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ҳужжатлари лойиҳаларини электрон кўринишда киритишда вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Ягона электрон тизим орқали ўзаро ҳамкорлигини таъминловчи тегишли чораларни кўрсин.


6. Қуйидагилар:

Вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишиш (виза қўйиш)нинг ягона электрон тизимини тўлақонли жорий этиш ва сифатли ишлашига қаратилган биринчи навбатдаги тадбирлар жадвали 2-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ҳужжатлари лойиҳаларини Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишиш (виза қўйиш)нинг ягона электрон тизими орқали ишлаб чиқиш, келишиш ва киритишнинг ташкилий ва босқичма-босқич схемаси 3 ва 3а-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.


7. Ягона электрон тизимдан фойдаланиш доирасида қуйидагилар асосий вазифалари этиб белгилансин:

а) Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг:

Ягона электрон тизимнинг сифатли ва узлуксиз фаолият кўрсатишини таъминлаш;

Ягона электрон тизимни техник қўллаб-қувватлаш бўйича ишларни доимий равишда ўтказиб борилишни таъминлаш;

Мувофиқлаштирувчи гуруҳ қарори асосида Ягона электрон тизимнинг функционал имкониятларини кенгайтириш бўйича белгиланган тартибда чоралар кўриш, шунингдек, вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа давлат органлари ва ташкилотларга ушбу тизимдан фойдаланиш жараёнида техник ёрдам кўрсатиш;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ягона электрон тизимнинг ахборот хавфсизлигини таъминлаш;

вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа давлат органлари ва ташкилотларнинг ушбу тизимдан фойдаланиш жараёнида келиб тушган таклифларини ҳисобга олган ҳолда Ягона электрон тизимни такомиллаштириш ва модернизация қилиш;

б) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг:

вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа давлат органлари ва ташкилотларнинг Ягона электрон тизимдан самарали амалий фойдаланишларини таъминлаш, шунингдек ундан норма ижодкорлиги фаолиятида фойдаланиш масаласига услубий раҳбарлик қилиш;

вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа давлат органлари ва ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикасининг Президенти ва Ўзбекистон Республикасининг Ҳукуматиҳужжатлари лойиҳаларини фақатгина Ягона электрон тизим орқали ишлаб чиқиш, келишиш (виза қўйиш) ва киритиш жараёнини доимий мониторингини амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикасининг Президенти ва Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумати ҳужжатлари лойиҳалариниЯгона электрон тизим орқали ишлаб чиқиш, келишиш (виза қўйиш) ва киритиш масалаларини, шунингдек, ушбу тизим орқали ишлаш тартиби ва механизмини тартибга солувчи қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш;

норма ижодкорлиги жараёнига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда инновацион иш услубларини янада кенг жорий этиш бўйича таклифлар тайёрлаш;

в) бошқа давлат органлари ва ташкилотлар - Ягона электрон тизим фойдаланувчиларининг:

белгиланган тартибда ва муддатларда ўз норма ижодкорлиги фаолиятини Ягона электрон тизим орқалиэлектрон муҳитга тўлақонли ўтказиш бўйича тезкор ташкилий ва техник чора-тадбирларни амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ҳужжатлари лойиҳаларини электрон кўринишда ишлаб чиқиш, келишиш (виза қўйиш) ва киритишжараёнидаЯгона электрон тизимдан мажбурий фойдаланиш;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ҳужжатлари лойиҳаларини белгиланган тартибда ишлаб чиқиш, келишиш (виза қўйиш) ва киритиш учун қонунчиликда ўрнатилган тартиб ва муддатларга қатъий амал қилиш.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида" 2018 йил 8 августдаги ПФ-5505-сон Фармонига асосан, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси ҳамда "UZINFOCOM давлат ахборот хизматларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор" МЧЖ ўртасида Ягона электрон тизимни ишлаб чиқиш, маслаҳат бериш, узлуксиз фаолият кўрсатиш, техник хизмат кўрсатиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича хизматлар кўрсатиш юзасидан тегишли шартномалар тузилганлиги ҳамда улар асосида молиялаштирувчи тараф Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси ҳисобланиши маълумот учун қабул қилинсин.

Белгилансинки, 2019 йил 1 октябрдан эътиборан Ягона электрон тизимнинг узлуксиз фаолият кўрсатиши, техник хизмат кўрсатиш ва қўллаб-қувватлаш, шунингдек унинг функционал имкониятларини янада такомиллаштириш билан боғлиқ харажатлар Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш бюджетдан ташқари жамғармаси, шунингдек адлия органлари ва муассасаларининг бошқа бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.


9. Қуйидагилар масъул органлар этиб белгилансин:

2019 йил 1 октябрга қадар - Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ушбу қарорнинг 7-банди "а" кичик бандида кўзда тутилган вазифаларни амалга ошириш учун;

2019 йил 1 октябрдан сўнг - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ушбу қарорнинг 7-банди "а" кичик бандида кўзда тутилган вазифаларни амалга ошириш учун;

доимий асосда - Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси - Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикасининг Президенти ва Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумати ҳужжатлари лойиҳаларини электрон шаклда Ягона электрон тизим орқали келишиш (виза қўйиш)да фойдаланиладиган электрон рақамли имзоларни тезкор тақдим этиш, шунингдек, узлуксиз ва бетўхтов фаолият кўрсатиши учун.


10. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги 2019 йил 1 октябрга қадар муддатда Ягона электрон тизимни беғараз асосда Адлия вазирлигига берилишини таъминласин.


11. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси белгиланган муддатларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа давлат органлари ва ташкилотларнинг раҳбарлари ва масъул шахсларини ушбу ташкилотларнинг буюртманомаси бўйича истисно тариқасида бепул асосда электрон рақамли имзолар билан таъминласин.


12. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда:

а) 2019 йил 1 майга қадар вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа давлат органлари ва ташкилотларни пухта таҳлил қилган ва масъул шахслар контингентини белгилаган ҳолда, алоҳида тасдиқланган режалар асосида Адлия вазирлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги биноларида Ягона электрон тизим орқали ишлашнинг моҳияти ва тартибини тушунтириш бўйича таништирув семинарларини ўтказсин;

б) 2019 йил 1 июлга қадар:

Ягона электрон тизимда Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикасининг Президенти ва Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумати ҳужжатлари лойиҳаларини вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа давлат органлари ва ташкилотларнинг таклиф ва эътирозлари асосида биргаликда якуний пухта ишланишини назарда тутувчи функционал имкониятини яратиш масаласини кўриб чиқсин;

қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


13. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг адлия вазири Р.К. Давлетов, ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш.М. Садиков, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Телекоммуникациялар, IТ-технологиялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари котибияти, Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўлими, Умумий бўлими, Юридик таъминлаш бошқармаси зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 8 апрелдаги

284-сон қарорига

1-ИЛОВА



Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини

ишлаб чиқиш ва келишиш (виза қўйиш)нинг ягона

электрон тизимини самарали ва узлуксиз ишлашини

таъминлаш бўйича доимий фаолият юритувчи

мувофиқлаштирувчи гуруҳ

ТАРКИБИ

         

1. Р.К. Давлетов

-

Ўзбекистон Республикаси адлия вазири, Мувофиқлаштирувчи гуруҳ раҳбари

2. Ш.М. Садиков

-

Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири, Мувофиқлатирувчи гуруҳ раҳбари ўринбосари

3. Н.Д. Тойчиев

-

Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг ҳуқуқий экспертиза масалалари бўйича ўринбосари, Мувофиқлатирувчи гуруҳ раҳбари ўринбосари

4. келишувга кўра

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг вакили

5. А.Я. Хайдаров

-

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг биринчи ўринбосари

6. С.И. Саифназаров

-

Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг ўринбосари

7. Х.А. Шакиров

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари

8. Лавозими бўйича

-

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг IТ-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи ўринбосари

9. Д.Н. Каландаров

-

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Юридик таъминлаш бошқармаси бошлиғи

10. А.М. Караханов

-

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўлими мудири

11. Ф.П. Усанов

-

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Умумий бўлими мудири

12.А.А. Мадаминов

-

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси бошлиғи

13. Ш.М. Яминов

-

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Адлия органлари ва муассасаларида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази директори, Мувофиқлаштирувчи гуруҳ котиби

       

Изоҳ. Мувофиқлаштирувчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтганда, унинг таркибига ушбу лавозимга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 8 апрелдаги

284-сон қарорига

2-ИЛОВА



Вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият

органларида Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини

ишлаб чиқиш ва келишиш (виза қўйиш)нинг ягона электрон

тизимини тўлақонли жорий этиш ва сифатли ишлашига

қаратилган биринчи навбатдаги тадбирлар

ЖАДВАЛИ

Т/р

Тадбирлар номи

Ижро муддати

Масъул ижрочилар:

Вазирлик ва идоралар

Вазирлар Маҳкамаси аппаратидан

I. ТАШКИЛИЙ-ТАЙЁРГАРЛИК ВА ТЕХНИК ТАДБИРЛАР

1.

1.1. Қуйидагиларни ўрганиш учун вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа давлат органлари ва ташкилотларини хатловдан ўтказиш:

уларни Ягона электрон тизимга улаш;

мазкур ташкилотларнинг раҳбарлари ва масъул ижрочиларида электрон рақамли имзоларнинг мавжудлиги;

Ягона электрон тизимда ишлаш бўйича масъул ходимларни бириктириш.


1.2. Хатлов якунлари бўйича вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари, шунингдек, масъул ижрочиларни (ташкилот раҳбари томонидан аниқланади) электрон рақамли имзо билан, шунингдек, Ягона электрон тизимга босқичма-босқич уланишни таъминлаш жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2019 йил

20 апрелга қадар

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

Адлия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси,

вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар

Телекоммуникациялар, IT-технологиялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари котибияти, Юридик таъминлаш бошқармаси, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари

2.

2.1. Вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа давлат органлари ва ташкилотларининг раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари, шунингдек, масъул ижрочилариниЎзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Янги технологиялар илмий-ахборот маркази томонидан белгиланган тартибда бериладиган электрон рақамли имзо билан таъминлаш.

Тасдиқланган жадвалга асосан

Давлат солиқ қўмитаси,

Адлия вазирлиги, вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

Телекоммуникациялар, IT-технологиялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари котибияти, Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими ва хусусий тадбиркорлик масалалари котибияти, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари

2.2. Вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа давлат органлари ва ташкилотлар раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари, шунингдек, масъул ижрочиларини Ўзбекистон Республикаси электрон ҳукумати фойдаланувчилари ягона идентификацион тизимида тегишли логин ва паролларни олиш орқали рўйхатдан ўтказиш.

Вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

Адлия вазирлиги

2.3. Вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа давлат органлари ва ташкилотларини Ягона электрон тизимга улаш, шунингдек, Ягона электрон тизим орқали ишлаш учун масъул раҳбарлар ва ижрочиларини бириктириш.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар

3.

Ягона электрон тизим орқали Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ҳужжатлари лойиҳаларини электрон шаклда келишиш (виза қўйиш) да фойдаланиладиган электрон рақамли имзоларнинг узлуксиз ва муаммосиз ишлашини, шунингдек тезлаштирилган ҳолда берилишини таъминлаш.

доимий асосда

Давлат солиқ қўмитаси,

Адлия вазирлиги

Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими ва хусусий тадбиркорлик масалалари котибияти

4.

Вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа маҳаллий давлат органлари ва ташкилотларининг раҳбарлари ва бошқа масъул шахслари учун Адлия вазирлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг биноларида қуйидагилар билан танишиш бўйича ўқув семинарларини ташкил этиш:

Ягона электрон тизим доирасида амалга оширилаётган норма ижодкорлиги жараёнининг хусусиятлари, унинг ижобий томонлари ва устунликлари;

Ягона электрон тизимга уланиш ва ундан мақсадли фойдаланиш тартиби;

Ягона электрон тизим доирасида амалга оширилаётган норма ижодкорлиги жараёни соҳасида қонун ҳужжатлари талаблари;

Ягона электрон тизимдан фойдаланганда ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича талаблар.

2019 йил

20 апрелга қадар


2019 йил 10 апрелга қадар - семинарлар жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш



2019 йил 15 апрелга қадар - семинарлар иштирокчилари учун тарқатма материаллар тайёрлаш

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Адлия вазирлиги, вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар

Телекоммуникациялар, IT-технологиялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари котибияти, Юридик таъминлаш бошқармаси, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари

5.

Ягона электрон тизими орқали норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишиш қисмида зарурат бўлганда норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш ва киритиш.

2019 йил

1 октябрга

қадар



Адлия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

Юридик таъминлаш бошқармаси, Телекоммуникациялар, IT-технологиялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари котибияти, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари

6.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишиш (виза қўйиш) нинг ягона электрон тизимини самарали ва узлуксиз ишлашини таъминлаш бўйича доимий фаолият юритувчи мувофиқлаштирувчи гуруҳга Ягона электрон тизимни жорий этиш ва фойдаланишга оид келиб тушаётган саволларни кўриб чиқиш.

доимий асосда

Мувофиқлаштирувчи гуруҳ

Юридик таъминлаш бошқармаси, Телекоммуникациялар, IT-технологиялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари котибияти

II. ПИЛОТ ЛОЙИҲАНИ ЖОРИЙ ЭТИШ

(2019 йил 1 майдан 1 октябргача)

7.

Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ҳужжатларининг лойиҳаларини Ягона электрон тизим орқали ишлаб чиқиш, келишиш (виза қўйиш) ва киритиш тартибини ўз вақтида жорий этиш учун барча вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа давлат органлари ва ташкилотларини Ягона электрон тизимига улаш.

2019 йил

1 майга қадар

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Адлия вазирлиги, вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар

Телекоммуникациялар, IT-технологиялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари котибияти, Юридик таъминлаш бошқармаси, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари

8.

8.1. Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятини, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг масъул ходимларини Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Янги технологиялар илмий-ахборот маркази томонидан белгиланган тартибда бериладиган электрон рақамли имзо билан таъминлаш.

2019 йил

1 майга қадар


ДСҚ,

Адлия вазирлиги


Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими ва хусусий тадбиркорлик масалалари котибияти

8.2. Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятини, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг масъул ходимларини Ўзбекистон Республикаси электрон Ҳукумати фойдаланувчиларининг Ягона идентификациялаш тизимида тегишли логин ва паролларни олиш орқали рўйхатдан ўтказиш.

2019 йил

1 майга қадар


Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

Адлия вазирлиги


Телекоммуникациялар, IT-технологиялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари котибияти, Юридик таъминлаш бошқармаси


8.3. Вазирлар Маҳкамаси аппаратини Ягона электрон тизимга улаш, шунингдек, Ягона электрон тизимнинг лозим даражада ишлаши учун масъул бўлган ходимларни белгилаш.

2019 йил

1 майга қадар

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

Адлия вазирлиги

Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўлими, Телекоммуникациялар, IT-технологиялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари котибияти, Умумий бўлим

9.

Қуйидагилар билан таништириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати масъул ходимлари учун семинарлар ташкил этиш:

Ягона электрон тизим доирасида амалга ошириладиган норма ижодкорлиги жараёнининг хусусиятлари, унинг ижобий томонлари ва афзалликлари;

Ягона электрон тизимга уланиш ва ундан мақсадли фойдаланиш тартиби;

Ягона электрон тизим доирасида амалга ошириладиган норма ижодкорлиги жараёни соҳасидаги қонунчилик талаблари;

Ягона электрон тизимдан фойдаланишда ахборот хавфсизлигини таъминлашга доир талаблар.

Тасдиқланган жадвалга мувофиқ,

кейинчалик зарурат бўлганда

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

Адлия вазирлиги

Телекоммуникациялар, IT-технологиялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари котибияти, Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўлими, Умумий бўлим, Юридик таъминлаш бошқармаси

10.

Ягона электрон тизим орқали электрон кўринишда тайёрланган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини Вазирлар Маҳкамаси аппаратида кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамасига қабул қилиш механизмини жорий этиш бўйича тегишли чораларни кўриш.

2019 йил

1 майга қадар


Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

Адлия вазирлиги

Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўлими, Телекоммуникациялар, IT-технологиялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари котибияти, Умумий бўлим, Хўжалик фаолияти бошқармаси

11.

Ягона электрон тизимда Ўзбекистон Республикаси қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжати ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ҳужжати лойиҳасини манфаатдор вазиликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа давлат органлари ва ташкилотлари томонидан тақдим этилган таклифлар ва эътирозларни ҳисобга олган ҳолда биргаликда якуний қайта ишлашни назарда тутувчи функционал имкониятни яратиш масаласини кўриб чиқиш.

2019 йил

1 июлга қадар


Адлия вазирлиги,Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

Телекоммуникациялар, IT-технологиялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари котибияти, Юридик таъминлаш бошқармаси

12.

Ягона электрон тизимнинг ишлаши билан боғлиқ вужудга келаётган техник ва бошқа муаммоли масалаларни аниқлаш ва уларни тезкор ҳал этиш.

доимий асосда

Мувофиқлаштирувчи гуруҳ,

вазирликлар ва идоралар


Телекоммуникациялар, IT-технологиялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари котибияти, Юридик таъминлаш бошқармаси

13.

Ягона электрон тизимнинг функционал имкониятларини кенгайтириш бўйича чораларни кўриш, шунингдек, мазкур тизимдан фойдаланишда вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа давлат органлари ва ташкилотларига техник кўмак кўрсатиш.

доимий асосда

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

Адлия вазирлиги

Телекоммуникациялар, IT-технологиялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари котибияти, Юридик таъминлаш бошқармаси

14.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизимни Адлия вазирлигига беғараз асосда ўтказиб берилишини таъминлаш.

2019 йил

1 октябрга қадар


Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

Адлия вазирлиги

Телекоммуникациялар, IT-технологиялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари котибияти, Юридик таъминлаш бошқармаси

15.

Ягона электрон тизимнингяратилиши, узлуксиз ишлаши, техник хизмат кўрсатиш ва қўллаб-қувватлаш, шунингдек, функционал имкониятларини янада такомиллаштириш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун зарур пул маблағларини ажратиш бўйича чораларни кўриш.

2019 йил

1 октябрга қадар


Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Молия вазирлиги

Телекоммуникациялар, IT-технологиялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари котибияти, Юридик таъминлаш бошқармаси

III. ЯГОНА ЭЛЕКТРОН ТИЗИМНИ ТЎЛАҚОНЛИ ИШГА ТУШИРИШ ВА

УНИ ТЕХНИК ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ БЎЙИЧА ТАДБИРЛАР

(2019 йил 1 октябрдан)

16.

Тайёрланган норматив-хуқуқий хужжатлар лойиҳаларини Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига кўриб чиқиш ва келишиш учун факатгинаЯгона электрон тизим орқали киритиш механизмини Вазирлар Маҳкамаси аппаратида мажбурий қўллаш бўйича тегишли чораларни кўриш.

2019 йил

25 сентябга қадар


Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

Адлия вазирлиги

Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўлими, Умумий бўлим, Телекоммуникациялар, IT-технологиялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари котибияти, Юридик таъминлаш бошқармаси, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари

17.

Вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро ҳокимиятиорганлари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати ва ЎзбекистонРеспубликаси Президенти Администрациясининг Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ҳужжатлари лойиҳаларини электрон кўринишда киритишда Ягона электрон тизим орқали ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш бўйича тегишли чораларни кўриш.

2019 йил

1 октябрга қадар


Мувофиқлаштирувчи гуруҳ

Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўлими, Умумий бўлим, Телекоммуникациялар, IT-технологиялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари котибияти, Юридик таъминлаш бошқармаси, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари

18.

Ягона электрон тизимифаолиятини техник ва ахборот кўллаб-қувватлашни, шунингдек ахборот хавфсизлигиниҳамда Интернет жаҳон ахборот тармоғида фойдаланилишини таъминлаш.

доимий асосда

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

Адлия вазирлиги

Телекоммуникациялар, IT-технологиялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари котибияти, Юридик таъминлаш бошқармаси

19.

Манфаатдор вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ҳужжатларини фақатгина Ягона электрон тизим орқалиишлаб чиқиш ва келишиш жараёнини доимий мониторинг қилиб бориш.

доимий асосда

Мувофиқлаштирувчи гуруҳ

Юридик таъминлаш бошқармаси, Телекоммуникациялар, IT-технологиялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари котибияти

20.

Ягона электрон тизим орқали ишлаш тартиби ва механизмини, шу жумладан уни давлат органлари ва ташкилотларнинг электрон ҳужжат айланиш идоравий ахборот тизимлари биланг интеграция қилиш бўйича таклифлар тайёрлаш ва киритиш.


доимий асосда

Мувофиқлаштирувчи гуруҳ

Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўлими, Умумий бўлим, Телекоммуникациялар, IT-технологиялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари котибияти, Юридик таъминлаш бошқармаси, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари

21.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини фақатгина Ягона электрон тизимдан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқиш ва келишишнинг белгиланган тартибига мунтазам равишда риоя этмаётган ёки бузилишига йўл қўяётган вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари раҳбарларига нисбатан тегишли интизомий чораларни қўллаш бўйича таклифларни тайёрлаш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

доимий асосда

Мувофиқлаштирувчи гуруҳ

Юридик таъминлаш бошқармаси, Телекоммуникациялар, IT-технологиялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари котибияти, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари





Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 8 апрелдаги

284-сон қарорига

3-ИЛОВА



Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасини

ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизими

орқали Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон

Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва Ўзбекистон

Республикаси Ҳукуматининг қарорлари лойиҳаларини

ишлаб чиқиш, келишиш (имзолаш) ва киритишнинг

ТАШКИЛИЙ СХЕМАСИ

I. 2019 йилнинг 1 майидан 1 июлигача бўлган даврда

Босқичлар

Масъуллар

Чора-тадбирлар

Муддатлар




1-босқич

Лойиҳани ишлаб чиқувчи

1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.


2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасининг электрон шаклини жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш учун Ягона электрон тизимга жойлаштириш.


3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини белгиланган тартибда қоғоз шаклида ёки Ягона электрон тизим орқали электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда электрон шаклда келишиш учун юбориш.

Белгиланган муддатларда


2-босқич

Вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар

1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини қоғоз шаклида ёки электрон шаклда Ягона электрон тизим орқали қабул қилиш.


2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини белгиланган тартибда қоғоз шаклида ёки электрон шаклда идоравий электрон ҳужжат айланиши орқали иш юритувига қабул қилиш.


3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини кўриб чиқиш. Кўриб чиқиш натижалари бўйича таклиф, эътирозлар ёки ижобий хулоса тайёрлаш.


4. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини белгиланган тартибда қоғоз шаклида ёки Ягона электрон тизим орқали электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда электрон шаклда келишиш (имзолаш).


5. Келишилган (имзоланган) норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини қоғоз шаклида ёки Ягона электрон тизим орқали электрон шаклда ишлаб чиқувчига юбориш ёки қайта ишлаш учун унга қайтариш.

Вазирлар Маҳкамасининг Регламентида белгиланган муддатларда

3-босқич

Лойиҳани ишлаб чиқувчи


1. Ягона электрон тизим орқали келишилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатни белгиланган тартибда қоғоз ёки электрон шаклда қабул қилиш.


2. Идоравий электрон ҳужжат айланмасида иш юритувида келишилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатни белгиланган тартибда қоғоз ёки электрон шаклда қабул қилиш.


3. Келиб тушган таклиф ва эътирозлар асосида (агар зарурат бўлганда) норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини белгиланган тартибда қайта ишлаш.


4. Ягона электрон тизим орқали таклифлар асосида норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасининг охирги вариантини белгиланган тартибда қоғоз ёки электрон шаклда керакли ҳужжатларни илова қилган ҳолда Адлия вазирлигига юбориш.

Белгиланган муддатларда

4-босқич

Адлия вазирлиги

1. Ягона электрон тизим орқали норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қоғоз ёки электрон шаклда белгиланган тартибда қабул қилиш.

2. Идоравий электрон ҳужжат айланмасида қоғоз ёки электрон шаклдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлойиҳасини иш юритувига белгиланган тартибда қабул қилиш.

3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва ҳуқуқий хулоса тайёрлаш.


4. Ягона электрон тизимда орқали қоғоз ёки электрон шаклдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлойиҳасига белгиланган тартибда электрон рақамли имзо қўйиш йўли билан ҳуқуқий хулоса бериш.

Вазирлар Маҳкамасининг Регламентида белгиланган муддатларда

5-босқич

Лойиҳани ишлаб чиқувчи

1. Ягона электрон тизим орқали қоғоз ёки электрон шаклдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ҳамда ҳуқуқий хулосани белгиланган тартибда қабул қилиш.


2. Идоравий электрон ҳужжат айланмасида иш юритувига қоғоз ёки электрон шаклдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ҳамда ҳуқуқий хулосани белгиланган тартибда қабул қилиш.


3. Адлия вазирлигининг таклифлари асосида норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини (агар зарурат бўлса) пухта ишлаш ва охирги вариантини тайёрлаш.


4. Ягона электрон тизим орқали қоғоз ёки электрон шаклдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Белгиланган муддатларда


6-босқич

Вазирлар Маҳкамаси аппарати

1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Ягона электрон тизим орқали электрон шаклда ёки белгиланган тартибда қоғоз шаклда иш юритишга қабул қилиш.


2. Қонунчиликда белгиланган тартибда келишилган, молиявий, иқтисодий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини кўриб чиқиш.


3. Зарур ҳолларда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини келгусида пухта ишлаш учун Ягона электрон тизим орқали электрон шаклда ёки белгиланган тартибда қоғоз шаклда ишлаб чиқувчига қайтариш.


4. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамаси аппарати раҳбариятига ахборот бериш ҳамда ҳимоя қилиш учун белгиланган тартибда қоғоз шаклда тайёрлаш.


5. Вазирлар Маҳкамаси аппарати раҳбарияти томонидан маъқулланган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини белгиланган тартибда қоғоз шаклда ва унинг нусхасини электрон шаклда келишиш ёки қабул қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига юбориш.

Вазирлар Маҳкамасининг Регламентида белгиланган муддатларда

7-босқич

Вазирлар Маҳкамаси аппарати

1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси хулосасини белгиланган тартибда қоғоз шаклда иш юритишга қабул қилиш.


2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси хулосаси таклифларини ҳисобга олган ҳолда пухта ишлаш (зарур ҳолларда).


3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ахборот бериш учун қоғоз шаклда Вазирлар Маҳкамаси аппарати раҳбариятига киритиш.


4. Ҳукумат ҳужжати лойиҳасини имзолаш учун, қонунлар ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатларини эса Бош вазир билан келишиш ва белгиланган тартибда қабул қилишга юбориш учун қоғоз шаклда тайёрлаш.

Вазирлар Маҳкамасининг Регламентида белгиланган муддатларда

    

     

II. 2019 йилнинг 1 июлидан 1 октябригача бўлган даврда

       

Босқичлар

Масъуллар

Чора-тадбирлар

Муддатлар




1-босқич

Лойиҳани ишлаб чиқувчи

1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.


2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасининг электрон версиясини умумхалқ муҳокамаси учун Ягона электрон тизимда жойлаштириш.


3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини устувор даражадаЯгона электрон тизим орқали электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда электрон шаклда келишиш учун юбориш.

Ўрнатилган муддатларда

  

  

2-босқич

Вазирлик, идора ва бошқа ташкилотлар

1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини устувор даражадаэлектрон шаклда Ягона электрон тизим орқали қабул қилиш.


2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини устувор даражадаэлектрон шаклда идоравий электрон ҳужжат айланиши орқали иш юритувига қабул қилиш.


3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини кўриб чиқиш. Кўриб чиқиш натижалари бўйича таклиф, эътирозлар ёки ижобий хулоса тайёрлаш.


4. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини устувор даражадаЯгона электрон тизим орқали электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда электрон шаклда келишиш (имзолаш).


5. Келишилган (имзоланган) норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини устувор даражадаЯгона электрон тизим орқали электрон шаклда ишлаб чиқувчига юбориш ёки қайта ишлаш учун унга қайтариш.

Вазирлар Маҳкамасининг Регламентида ўрнатилган муддатларда

  

  

   

3-босқич

Лойиҳани ишлаб чиқувчи

1. Келишилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини устувор даражадабелгиланган тартибда Ягона электрон тизим орқали электрон шаклда қабул қилиш.


2. Келишилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини идоравий электрон ҳужжат айланмаси орқали устувор даражадаэлектрон шаклда белгиланган тартибда қабул қилиш.


3. Келиб тушган эътироз ва таклифлар асосида норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини (агар зарурат бўлса) қайта ишлаш.


4. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасининг охирги вариантини зарур матераилларни илова қилган ҳолда ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун Адлия вазирлигига устувор даражада Ягона электрон тизим орқали электрон шаклда юбориш.

Ўрнатилган муддатларда

  

  

4-босқич

Адлия вазирлиги

1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини белгиланган тартибда, асосан электрон шаклда Ягона электрон тизим орқали қабул қилиш.


2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини белгиланган тартибда, асосан электрон шаклда электрон хужжат айланиш идоравий тизими орқали амалга ошириш.


3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини экспертизадан ўтказиш, ҳуқуқий ҳулоса тайёрлаш.


4. Ҳуқуқий ҳулоса асосан электрон шаклда Ягона электрон тизим орқали электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда белгиланган тартибда тақдим этиш

Вазирлар Маҳкамасининг Регламентида ўрнатилган муддатларда

  

  

     

5-босқич

Лойиҳани ишлаб чиқувчи

1. Ҳуқуқий ҳулоса ва норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини асосан электрон шаклда Ягона электрон тизим орқали электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда белгиланган тартибда тақдим этиш.


2. Ҳуқуқий ҳулоса ва норматив ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини белгиланган тартибда асосан электрон шаклда электрон хужжат айланиш идоравий тизими орқали иш юритувга қабул қилиш.


3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Адлия вазирлигининг ҳуқуқий ҳулосасини инобатга олган ҳолда якуний қайта ишлаб чиқиш (зарур ҳолларда).


4. Ҳукуматга* асосан электрон шаклда Ягона электрон тизим орқалибелгиланган тартибда тақдим этиш.

Ўрнатилган муддатларда


  

  

6-босқич

Вазирлар Маҳкамаси аппарати

1. Ҳуқуқий ҳулосава норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини асосан, электрон шаклда Ягона электрон тизим орқали белгиланган тартибда иш юритувга қабул қилиш.


2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатни кўриб чиқиш, молиявий, иқтисодий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш, норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини белгиланган тартибда мувофиқлаштириш.


3. Зарур ҳолда, норматив-хужжатни ишлаб чиқувчига янада такомиллаштириш учун белгиланган тартибда электрон шаклдаЯгона электрон тизиморқали қайтариш.


4. Вазирлар Маҳкамасининг аппарати раҳбарига ҳисобот ва химоя қилиш учун белгиланган тартибда норматив-ҳуқуқийҳужжатлойиҳасиниқоғоз шаклида тайёрлаш.


5. Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти томонидан маъқулланган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига келишиш ёки қабул қилиш учун қоғоз шаклида ва унинг нусҳасини электрон ташувчида белгиланган тартибда юбориш.

Вазирлар Маҳкамасининг Регламентида ўрнатилган муддатларда

    

  


7-босқич

Вазирлар Маҳкамаси аппарати

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Администрацияси хулосаси ва норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини қоғоз шаклда иш юритишга белгиланган тартибда қабул қилиш.


2. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг таклифларини инобатга олган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тегишли тартибда қоғоз шаклда (зарур ҳолларда) қайта кўриб чиқиш.


3. Вазирлар Маҳкамаси аппаратираҳбариятига норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ҳисобот учун қоғоз шаклда киритиш.


4. Ҳукумат қарори лойихасини қоғоз шаклда имзолаш учун тайёрлаш, қонунлар ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари лойиҳаларини эса, Бош вазир билан келишиш ва қабул қилишга юбориш белгиланган тартибда амалга оширилади.

Вазирлар Маҳкамасининг Регламентида ўрнатилган муддатларда

  

III. 2019 йилнинг 1 октябридан

Босқичлар


Масъуллар


Чора-тадбирлар


Муддатлар








1-босқич


Лойиҳани ишлаб чиқувчи


1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.


2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасининг электрон шаклини кейинчалик умумий муҳокама қилиш учун Ягона электрон тизимга жойлаштириш.


3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини электрон шаклда Ягона электрон тизим ёрдамида электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда келишиш учун юбориш.


Ўрнатилган муддатларда








2-босқич


Вазирлик, идоралар ва бошқа ташкилотлар


1. Ягона электрон тизим орқали норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини белгиланган тартибда олиш.


2. Идоравий электрон ҳужжатлар айланиши тизими орқали келишилган норматив ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини белгиланган тартибда иш юритувига қабул қилиш.


3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини кўриб чиқиш. Кўриб чиқиш натижасида таклифлар, эътирозлар ёки ижобий хулоса тайёрлаш.


4. Белгиланган тартибда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда Ягона электрон тизим орқали келишиш.


5. Ягона электрон тизими орқали белгиланган тартибда лойиҳа ишлаб чиқувчисига келишилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини юбориш ёки уни қайта ишлаш учун қайтариш.


Вазирлар Маҳкамасининг Регламентида ўрнатилган муддатларда








3-босқич


Лойиҳани ишлаб чиқувчи


1. Ягона электрон тизиморқали келишилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини белгиланган тартибда олиш.


2. Идоравий электрон ҳужжатлар айланиши тизими орқали келишилган норматив ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини белгиланган тартибда иш юритувига қабул қилиш.


3. Белгиланган тартибда келиб тушган таклиф ва эътирозларни инобатга олган ҳолда (зарурат бўлганда) норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини қайта ишлаш.


4. Зарур бўлган материалларни илова қилган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг якуний лойиҳасини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун Ягона электрон тизим орқали Адлия вазирлигига юбориш.


Ўрнатилган муддатларда








4-босқич


Адлия вазирлиги


1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Ягона электрон тизимдан белгиланган тартибда олиш


2. Белгиланган тартибда ҳуқуқий хулоса ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни идоралараро электрон ҳужжат айланиш тизими орқали қабул қилиш


3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш, ҳуқуқий хулоса тайёрлаш.


4. Ягона электрон тизим орқали электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда ҳуқуқий хулосасини белгиланган тартибда олиш.


Вазирлар Маҳкамасининг Регламентида ўрнатилган муддатларда








5-босқич


Лойиҳани ишлаб чиқувчи


1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ва

ҳуқуқий хулосасини Ягона электрон тизимдан белгиланган тартибда олиш.


2. Ҳуқуқий хулоса ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни идоралараро электрон ҳужжат айланиш тизими орқали белгиланган тартибда қабул қилиш


3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Адлия вазирлиги хулосасини ҳисобга олган ҳолда (зарур ҳолларда) якуний кўриб чиқиш


4. Электрон шаклда Ягона электрон тизим орқали Ҳукуматга киритиш


Ўрнатилган муддатларда








6-босқич


Вазирлар Маҳкамаси аппарати


1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини иш юритишга ягона электрон тизим орқали электрон шаклда белгиланган тартибда қабул қилади.


2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини кўриб чиқади, молиявий, иқтисодий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказади, норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини белгиланган тартибда келишади.


3. Зарурат бўлганда, норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг лойиҳасини ишлаб чиқувчига белгиланган тартибда уни Ягона электрон тизим орқали янада такомиллаштириш учун қайтариб беради.


4. Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятида ҳимоя қилиш ва ахборот бериш учун белгиланган тартибда норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг лойиҳасини тайёрлайди.


5. Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти томонидан маъқулланган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрациясига Ягона электрон тизим орқали электрон шаклда қабул қилиш ёки келишиш учун юбориш.


Вазирлар Маҳкамасининг Регламентида ўрнатилган муддатларда








7-босқич


Вазирлар Маҳкамаси аппарати


1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳулосаси ва электрон шаклдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Ягона электрон тизим орқали иш юритувига белгиланган тартибда қабул қилиш.


2. Ўзбекистон Республикаси Президент Администрацияси таклифларини инобатга олган ҳолда электрон шаклдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини белгиланган тартибда қайта кўриб чиқиш (агар зарур бўлса).


3. Вазирлар Маҳкамаси аппарати раҳбариятида ҳимоя қилиш ва ахборот бериш учун норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг лойиҳасини белгиланган тартибда тайёрлайди.


4. Ҳукумат ҳужжати лойиҳасини имзолаш учун, қонунлар ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари лойиҳаларини Бош вазир билан келишиш учун тайёрлаш, белгиланган тартибда электрон шаклда қабул қилиш учун юбориш.


Вазирлар Маҳкамасининг Регламентида ўрнатилган муддатларда

     

*) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 августдаги ПФ-5519-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти 45 ва 46-бандларида назарда тутилган ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари лойиҳалари алоҳида вазирлик ва идоралар томонидан тўғридан тўғри Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига тақдим этилиши мумкин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 8 апрелдаги

284-сон қарорига

3а-ИЛОВА



Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва

келишишнинг ягона электрон тизими орқали Норматив-ҳуқуқий

ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишиш

БОСҚИЧМА-БОСҚИЧ СХЕМАСИ


(Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси мисолида - ишлаб чиқарувчи

Ахборот технологиялари вазирлиги)

  

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 9 апрель