Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директорининг 15.03.2019 й. 2019-23-сон "Қимматли қоғозлар бозорида манипуляцияни олдини олиш қоидаларининг 1.4-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 09.04.2019 й. 820-4-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

09.04.2019 й.

N 820-4




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

КАПИТАЛ БОЗОРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

АГЕНТЛИГИ ДИРЕКТОРИНИНГ

15.03.2019 й.

N 2019-23


БУЙРУҒИ



Қимматли қоғозлар бозорида манипуляцияни

олдини олиш қоидаларининг 1.4-бандига

ўзгартириш киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 январдаги ПФ-5630-сон "Давлат активларини бошқариш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш тизимини ва капитал бозорини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 январдаги ПҚ-4127-сон "Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Маркази томонидан 1999 йил 25 июндаги 04/103-сон (рўйхат рақами 820, 1999 йил 21 сентябрь) билан тасдиқланган Қимматли қоғозлар бозорида манипуляцияни олдини олиш қоидаларининг 1.4-банди тўққизинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини

ривожлантириш агентлиги директори                                      А. Назиров



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 9 апрель


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 15 апрель, 15-сон, 300-модда