Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директорининг 15.03.2019 й. 2019-20-сон "Қимматли қоғозлар бозорини бошқариш бўйича ваколатли давлат органининг қимматли қоғозлар Марказий депозитарийси билан ўзаро ҳаракатлари тартибининг 1.3-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 09.04.2019 й. 848-4-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
09.04.2019 й.
N 848-4
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
КАПИТАЛ БОЗОРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ
АГЕНТЛИГИ ДИРЕКТОРИНИНГ
15.03.2019 й.
N 2019-20
БУЙРУҒИ
Қимматли қоғозлар бозорини бошқариш бўйича
ваколатли давлат органининг қимматли қоғозлар
Марказий депозитарийси билан ўзаро ҳаракатлари
тартибининг 1.3-бандига ўзгартириш
киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 январдаги ПФ-5630-сон "Давлат активларини бошқариш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш тизимини ва капитал бозорини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 январдаги ПҚ-4127-сон "Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Маркази томонидан 1999 йил 29 ноябрда (рўйхат рақами 848, 1999 йил 10 декабрь) тасдиқланган Қимматли қоғозлар бозорини бошқариш бўйича ваколатли давлат органининг қимматли қоғозлар Марказий депозитарийси билан ўзаро ҳаракатлари тартибининг 1.3-банди иккинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини
ривожлантириш агентлиги директори А. Назиров
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2019 йил 9 апрель
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2019 йил 15 апрель, 15-сон, 301-модда