Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Марказий банк Бошқарувининг 344-В-1-сон, Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 13-сон "Нобанк кредит ташкилотларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларини тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги 20.03.2019 й. Қарори (АВ томонидан 16.04.2019 й. 2925-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

16.04.2019 й.

N 2925-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

20.03.2019 й.

N 344-В-1


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ИҚТИСОДИЙ ЖИНОЯТЛАРГА ҚАРШИ

КУРАШИШ ДЕПАРТАМЕНТИНИНГ

20.03.2019 й.

N 13


ҚАРОРИ



"Нобанк кредит ташкилотларида жиноий

фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга

ва  терроризмни  молиялаштиришга  қарши  курашиш

бўйича ички назорат қоидаларини тасдиқлаш ҳақида"ги

қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги ва "Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2017 йил 9 августдаги 344-В ва 26-сон "Нобанк кредит ташкилотларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларини тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига (рўйхат рақами 2925, 2017 йил 4 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 36-сон, 968-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Марказий банки Раиси

М. Нурмуратов

Бош прокуратура ҳузуридаги

Иқтисодий жиноятларга қарши

курашиш департаменти бошлиғи

Д. Рахимов





Қарорга

ИЛОВА



"Нобанк кредит ташкилотларида жиноий

фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга

ва  терроризмни  молиялаштиришга  қарши  курашиш

бўйича ички назорат қоидаларини тасдиқлаш ҳақида"ги

қарорга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Номи ва 1-банддаги "ва терроризмни молиялаштиришга" деган сўзлар ", терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Қоидаларда:


а) номи ва 1-банддаги "ва терроризмни молиялаштиришга" деган сўзлар ", терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) 2-бандда:

учинчи хатбошидаги "ва терроризмни молиялаштириш" деган сўзлар ", терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"махсус ваколатли давлат органи - Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти;";

ўн иккинчи ва ўн учинчи хатбошилардаги "ва (ёки) терроризмни молиялаштириш" деган сўзлар ", терроризмни молиялаштириш ва (ёки) оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

ўн тўққизинчи хатбошидаги "ва терроризмни молиялаштириш" деган сўзлар ", терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


в) 3-банднинг бешинчи хатбошисидаги, 6, 11-бандлардаги, 34-банднинг бешинчи ва олтинчи хатбошиларидаги, 55, 68 ва 72-бандлардаги "ва терроризмни молиялаштиришга" деган сўзлар ", терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


г) 4-бандда:

тўққизинчи хатбошидаги "ва терроризмни молиялаштиришга" деган сўзлар ", терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

ўн учинчи хатбошидаги "ва (ёки) терроризмни молиялаштириш" деган сўзлар ", терроризмни молиялаштириш ва (ёки) оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

ўн бешинчи хатбоши "молиялаштиришга" деган сўздан кейин "ва (ёки) оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


д) 5-бандда:

иккинчи хатбошидаги "ва (ёки) терроризмни молиялаштириш" деган сўзлар ", терроризмни молиялаштириш ва (ёки) оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи ва тўртинчи хатбошилардаги "ва терроризмни молиялаштиришга" деган сўзлар ", терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


е) 20-банддаги "ва терроризмни молиялаштиришнинг" ва "ва терроризмни молиялаштиришга" деган сўзлар тегишли равишда ", терроризмни молиялаштиришнинг ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришнинг" ва ", терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


ж) 36-банднинг 4-кичик бандидаги "ва (ёки) терроризмни молиялаштиришга" деган сўзлар ", терроризмни молиялаштиришга ва (ёки) оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


з) 39-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Таваккалчилик даражаси мижознинг амалга оширадиган фаолият ва операциялари турларини, мазкур Қоидаларда белгиланган мезонлар, мижозни лозим даражада текшириш натижаларини, таваккалчилик омилларини инобатга олган ҳолда маълумотларни, шу жумладан, мижоз томонидан тақдим қилинган маълумотларни ўрганиш ва таҳлил қилиш асосида, масъул ходим томонидан аниқланади ва баҳоланади.";

қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Нобанк кредит ташкилоти жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш юзасидан эҳтимол тутилган таваккалчиликларни ўрганишни, таҳлил қилишни ва аниқлашни ўз фаолиятида тизимли равишда, йилига камида бир марта амалга ошириши, ўрганиш натижаларини ҳужжатлар билан қайд этиши ҳамда аниқланган таваккалчиликларни камайтиришга доир тегишли чоралар кўриши шарт.

Нобанк кредит ташкилоти таваккалчиликлар тури ва даражасидан келиб чиққан ҳолда таваккалчиликнинг умумий даражасини аниқлаши ва тегишли чораларни амалга ошириши лозим.

Таваккалчиликни баҳолаш натижалари Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига тақдим этилиши керак.";


и) 70-банддаги "легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришни" деган сўзлар "легаллаштиришни, терроризмни молиялаштиришни ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришни" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


к) 2-илова 2-бандининг "а" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"а) Нобанк кредит ташкилотларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларининг 1-иловасида назарда тутилган маълумотлар;";


л) 3-илованинг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Мижозни идентификациялаш жараёнида олинган, Нобанк кредит ташкилотларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларининг 1, 2-иловаларида назарда тутилган маълумотлар.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 16 апрель


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 22 апрель, 16-сон, 321-модда