Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.04.2019 й. 323-сон "Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг тегишли бўлинмаларида шахсий таркибнинг овқатланишини ташкил этиш бўйича аутсорсинг хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.04.2019 й.

N 323




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МИЛЛИЙ ГВАРДИЯСИНИНГ ТЕГИШЛИ

БЎЛИНМАЛАРИДА ШАХСИЙ ТАРКИБНИНГ

ОВҚАТЛАНИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ БЎЙИЧА

АУТСОРСИНГ ХИЗМАТЛАРИ КЎРСАТИШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчиларининг овқатланишини ташкил этиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 16 майдаги 366-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг тегишли бўлинмаларида шахсий таркибнинг овқатланиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг тегишли бўлинмаларида шахсий таркибнинг овқатланишини ташкил этиш бўйича аутсорсинг хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонига қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:

зарур озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ҳамда уларни янгилаш мақсадида аутсорсерларга, транспорт харажатларини қоплашни ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси шахсий таркибининг овқатланишини таъминлаш учун амалда харид қилган нархларда бериш (тарқатиш) йўли билан сотиш;

шахсий таркибнинг узлуксиз овқатланишини (шу жумладан доимий жойлашиш пунктларида, дала шароитларида, табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятлар юзага келганда ҳамда бошқа ҳолатларда) ташкиллаштириш мақсадида тегишли зарур лавозимларни Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмалари штатларига киритиш йўли билан сақлаб туриш;

шахсий таркибнинг овқатланиши аутсорсинг шартларида амалга ошириладиган Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмаларининг рўйхатини белгилаш.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони Б.Х. Ташматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                  А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 17 апрель