Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Адлия вазирининг 18.04.2019 й. 193-мҳ-сон "Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида иш юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 18.04.2019 й. 2547-2-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

18.04.2019 й.

N 2547-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

18.04.2019 й.

N 193-мҳ


БУЙРУҒИ



Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш

органларида иш юритиш тартиби тўғрисидаги

йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар

киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПФ-5415-сон "Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони, 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги ва 2018 йил 12 июндаги ПҚ-3785-сон "Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2013 йил 31 декабрдаги 400-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2547, 2013 йил 31 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 1-сон, 10-модда) билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида иш юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ҳамда Ҳукумат баённома қарорлари ва идоравий норматив ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бошқармаси Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.


3. Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.


4. Мазкур буйруқ 2019 йил 1 июндан кучга киради.


5. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш Давлат хизматлари агентлиги директори Х. Турахужаев зиммасига юклансин.



Вазир                                                                          Р. Давлетов






Буйруққа

ИЛОВА



Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш

органларида иш юритиш тартиби тўғрисидаги

йўриқномага киритилаётган ўзгартириш

ва қўшимчалар


1. 1-банддаги "Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари (бундан буён матнда Агентликнинг ҳудудий бошқармалари деб юритилади)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 5-бандда:

иккинчи хатбошидаги "Ягона электрон ФҲДЁ архивига" деган сўзлар "ФҲДЁ ягона электрон архиви" ахборот тизимига (бундан буён матнда электрон ахборот тизими деб юритилади)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "Ягона электрон ФҲДЁ архивига" деган сўзлар "электрон ахборот тизимига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Барча ФҲДЁ органларида ҳужжатлар ФҲДЁ органларида юритилиши лозим бўлган ҳужжатлар номенклатурасига 1, 1а, 1б-иловаларга мувофиқ электрон ахборот тизимида электрон шаклда юритилади.

Фақат гербли гувоҳномаларни сарфлаш билан боғлиқ дафтарлар 3-6 ва 8-иловаларга мувофиқ қоғоз шаклда ҳам юритилади.".


4. Қуйидаги мазмундаги 8-1-банд билан тўлдирилсин:

"8-1. Электрон шаклда юритилган дафтарлар йил якунлангандан сўнг қоғозга чоп этилиб (икки ва ундан ортиқ варақлардан иборат бўлган тақдирда - варақлари рақамланган ва ип ўтказилган ҳолда), ФҲДЁ бўлими раҳбари томонидан имзоланади ҳамда тегишли ҳужжатлар йиғма жилди билан бирга ФҲДЁ бўлимларида сақланади, қоғоз шаклидаги алфавит дафтарлари бундан мустасно.".


5. 9-бандда:

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Гербли гувоҳномаларни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан қабул қилиб олиш, ҳисобга олиш, сақлаш ва топшириш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги (бундан буён матнда Агентлик деб юритилади) томонидан амалга оширилади.";

учинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Гербли гувоҳномаларни Агентликдан қабул қилиб олиш, ҳисобга олиш, сақлаш ва топшириш Агентликнинг ҳудудий бошқармалари раҳбарларининг буйруғи билан тузилган комиссия (бундан буён матнда комиссия деб юритилади) томонидан амалга оширилади.".


6. 11-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11. Қабул қилинган гербли гувоҳномалар комиссия томонидан шу куннинг ўзида Агентликдан қабул қилинган гербли гувоҳномаларни кирим қилиш дафтарига (3-илова) ҳамда электрон ахборот тизимига кирим қилинади.

Агентликнинг ҳудудий бошқармасидан қабул қилинган гербли гувоҳномалар туман (шаҳар) ҳокимликларида, туман (шаҳар) ҳокимликларидан қабул қилинган гербли гувоҳномалар ФҲДЁ органларида, ФҲДЁ органларидан қабул қилинган гербли гувоҳномалар шаҳарча, қишлоқ, овул фуқаролар йиғинларида (бундан буён матнда ҚФЙлар деб юритилади) худди шу тарзда Агентликнинг ҳудудий бошқармасидан (ФҲДЁ органидан) қабул қилинган гербли гувоҳномаларни кирим қилиш дафтарига (4-илова) кирим қилинади.


7. 12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"12. Агентликнинг ҳудудий бошқармасида гербли гувоҳномаларни туман (шаҳар) ҳокимликларига (Агентликнинг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига ҳам), туман (шаҳар) ҳокимликларида ФҲДЁ органларига, ФҲДЁ органларида эса ҚФЙларга тарқатиш дафтарлари юритилади. Қоғоз шаклидаги дафтарлар рақамланган, ип ўтказиб тикилган ва Агентликнинг ҳудудий бошқармаси раҳбари ёки ўринбосари, тегишли туман (шаҳар) ҳокимлари ўринбосари томонидан унинг фамилияси, исми, отасининг исми ва сана кўрсатилган ҳолда имзоланиб, муҳрланган бўлиши лозим.".


8. 13-бандда:

биринчи хатбошидаги "адлия" деган сўз "Агентликнинг ҳудудий" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Гербли гувоҳномалар тегишли ҳокимликнинг ишончномаси асосида тўғридан-тўғри ФҲДЁ органлари раҳбарларига, улар вақтинча бўлмаганида (хизмат сафари, меҳнат таътили, касаллик ва ҳ. к.) тегишли буйруқ билан уларнинг вазифасини бажариш вақтинча юклатилган ходимга Гербли гувоҳномаларни тарқатиш дафтарига (5-илова) уларнинг лавозими, фамилияси ёзилиб, имзо қўйдирган ҳолда топширилади ва бу ҳақда электрон ахборот тизимига маълумот киритилади.".


9. 14-банднинг иккинчи хатбошиси "имзо қўйдирган ҳолда берилади" деган сўзлардан кейин "ва бу ҳақда электрон ахборот тизимига маълумот киритилади" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


10. 15-17-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"15. Гербли гувоҳномаларнинг ҳисобга олиниши, сақланиши ва сарфланиши бўйича масъулият Агентликнинг ҳудудий бошқармасида бошқарма раҳбарининг ўринбосари, ҳокимликда ҳокимнинг масъул ўринбосари, ФҲДЁ органларида ФҲДЁ органи раҳбарлари ва ҚФЙларда ҚФЙ раислари зиммасига юклатилади. Ушбу шахслар узрли сабабларга кўра вақтинча ишда бўлмаганида (хизмат сафари, меҳнат таътили, касаллик ва ҳ.к.) масъулият тегишли буйруқ билан бошқа шахс зиммасига юклатилиши лозим.

16. ФҲДЁ органлари томонидан Агентликнинг ҳудудий бошқармасидан гербли гувоҳномаларни қабул қилиб олишда комиссия аъзолари иштирокида ҳар бир гувоҳнома ўрами алоҳида очилган ҳолда текшириб кўрилади. Гувоҳномаларнинг етишмаслиги ёки нуқсонлар борлиги (ҳимоя катакларининг ва босма матннинг йўқлиги ёки бузилганлиги, тартиб рақамларининг такрорийлиги ёхуд бошқа сериялар ёки тартиб рақамлари бўлган, нотўғри шрифтли, нотўғри кесилган ва нотўғри шаклли, серия ва тартиб рақамлари йўқ бўлган ёки ўрам ёрлиғига бошқача тарзда номувофиқ бўлган гувоҳномалар) аниқланган тақдирда, комиссия томонидан уч нусхада далолатнома тузилади ва шу куннинг ўзида Агентликка почта ва факс орқали махсус хабар юборилади. Далолатноманинг биринчи нусхаси ўрам ёрлиғининг ксеронусхаси билан Агентликнинг ҳудудий бошқармасида қолдирилади. Далолатноманинг иккинчи ва учинчи нусхалари нуқсонли гувоҳномалар чиққан ўрам ёрлиғи, нуқсони бор гувоҳномалар илова қилинган хат билан уч кун ичида Агентликка жўнатилади. Бунда далолатноманинг иккинчи нусхаси Агентликнинг Моддий-техника таъминоти бўлимида қолдирилади, учинчи нусхаси ўрам ёрлиғи ва нуқсони бор гувоҳномалар билан "Давлат белгиси" ДИЧБга юбориш учун Адлия вазирлигининг Ишлар бошқармасига жўнатилади.

17. ФҲДЁ органларининг Агентликнинг ҳудудий бошқармасидан қабул қилинган гербли гувоҳномаларни кирим қилиш дафтари рақамланган, ип ўтказиб тикилган ва Агентликнинг ҳудудий бошқармаси раҳбари ёки ўринбосари томонидан унинг фамилияси, исми, отасининг исми ва сана кўрсатилган ҳолда имзоланиб, муҳрланган бўлиши лозим. ҚФЙларнинг ФҲДЁ органидан қабул қилинган гербли гувоҳномаларни кирим қилиш дафтари рақамланган, ип ўтказиб тикилган ва ФҲДЁ органи раҳбари томонидан унинг фамилияси, исми, отасининг исми ва сана кўрсатилган ҳолда имзоланиб, муҳрланган бўлиши лозим.

Агентликнинг ҳудудий бошқармасидан қабул қилинган гербли гувоҳномалар, туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан, туман (шаҳар) ҳокимликларидан қабул қилинган гербли гувоҳномалар ФҲДЁ органлари томонидан ва ФҲДЁ органларидан қабул қилинган гербли гувоҳномалар ҚФЙлар томонидан шу куннинг ўзида уларнинг ҳисобга олиниши, сарфланиши ва сақланиши учун масъул шахс томонидан кирим қилинади.".


11. 18-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"18. ФҲДЁ органида гербли гувоҳномаларнинг ҳисобга олиниши, сарфланиши ва сақланиши учун масъул шахс ўзгарган ҳолларда гербли гувоҳномаларни ва уларнинг ҳисобот ҳужжатларини қабул қилиш-топшириш ишлари Агентликнинг ҳудудий бошқармаси раҳбарининг ўринбосари ва туман (шаҳар) ҳокимлиги масъул вакили иштирокида амалга оширилади ва бу ҳақда уч нусхада далолатнома тузилган пайтдан бошлаб гербли гувоҳномаларни ҳисобга олиш, сақлаш ва сарфлаш масъулияти янги масъул ходим зиммасига юклатилади. Далолатноманинг бир нусхаси ФҲДЁ органида, иккинчи нусхаси туман (шаҳар) ҳокимлигида, учинчи нусхаси Агентликнинг ҳудудий бошқармасида сақланади.";

иккинчи хатбошидаги "адлия" деган сўз "Агентликнинг ҳудудий" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


12. 19-бандда:

биринчи хатбошидаги "адлия" деган сўз "Агентликнинг ҳудудий" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "адлия бошқармаси ва Адлия вазирлигининг" деган сўзлар "Агентликнинг ҳудудий бошқармаси, туман (шаҳар) ҳокимликлари ва Агентликнинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


13. 20-банддаги "адлия бошқармаси ёки Адлия вазирлиги" деган сўзлар "Агентликнинг ҳудудий бошқармаси ёки Агентлик" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


14. 21-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"21. Гербли гувоҳномалар, далолатнома ёзувлари ва ФҲДЁ органларида юритиладиган бошқа ҳужжатларнинг, шунингдек муҳрлар ва штампларнинг йўқолганлиги ёки ноқонуний сарфланганлиги (фойдаланилганлиги) аниқланганда, ФҲДЁ органи томонидан бу ҳақда дарҳол Агентликнинг ҳудудий бошқармасига хабар берилади, бунда Агентликнинг ҳудудий бошқармаси томонидан 24 соат ичида Агентликка ва тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга махсус хабар берилиши ва беш кун муддат ичида хизмат текшируви ўтказилиши лозим.";

иккинчи хатбошидаги "Адлия вазирлигига" деган сўзлар "Агентликка" деган сўз билан алмаштирилсин.


15. 22-банддаги "адлия" деган сўз "Агентликнинг ҳудудий" деган сўзлар билан, "Адлия вазирлигига" деган сўзлар "Агентликка" деган сўз билан алмаштирилсин.


16. 24-банддаги "адлия" деган сўз "Агентликнинг ҳудудий" деган сўзлар билан, "ўринбосарларидан бири" деган сўзлар "ўринбосари" деган сўз билан алмаштирилсин.


17. 25-банддаги "адлия" деган сўз "Агентликнинг ҳудудий" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


18. 29-банд "сарфлаш дафтарига" деган сўзлардан кейин "ҳамда электрон ахборот тизимига" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


19. 31-банддаги "адлия" ва "Адлия" деган сўзлар "Агентликнинг ҳудудий" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


20. 32-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"32. Ҳар ойда ва ҳар чоракда қайд этилган далолатнома ёзувлари ҳақида, шунингдек ҳар чоракда сарфланган ва қолдиқдаги гербли гувоҳномалар тўғрисида ҳисоботлар тузилади ва тегишлилиги бўйича ФҲДЁ органлари, Агентликнинг ҳудудий бошқармаси ва Агентликка топширилади. Ҳисоботларнинг тўғрилиги учун ҚФЙларда уларнинг раислари, ФҲДЁ органларида уларнинг раҳбарлари, Агентликнинг ҳудудий бошқармасида раҳбарнинг ўринбосари масъул ҳисобланади.".


21. 34-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"34. Қоғоз шаклида юритилган алфавит дафтарлари рақамланган, ишонч ёзуви ёпиштирилган ҳолда ип ўтказиб тикилган ва Агентликнинг ҳудудий бошқармаси раҳбари ёки унинг ўринбосари томонидан имзоланиб, муҳрланган бўлиши лозим. Ишонч ёзувида Қоғоз шаклида юритилган алфавит дафтари неча варақдан иборатлиги, сана, Агентликнинг ҳудудий бошқармаси раҳбари ёки унинг ўринбосари фамилияси, исми ва отасининг исми кўрсатилиши зарур.".


22. 35-банддан "алоҳида ва бир йўла икки нусхада, шунингдек" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


23. 37-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Электрон шаклда юритилган алфавит дафтарлари йил якунлангандан сўнг, кейинги йилнинг 15 январидан кечиктирмасдан икки нусхада чоп этилиб, бир нусхаси ФҲДЁ бўлимида сақланади, иккинчиси ФҲДЁ архивига топширилади.".


24. 107-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

ҲДЁ органи эр-хотинни яраштириш бўйича тегишли чоралар кўриш учун эр-хотиннинг бирга яшаш жойидаги фуқаролар йиғинининг яраштириш комиссиясини, агар улар бирга яшамаётган бўлса, ҳар бирининг яшаш жойидаги фуқаролар йиғинининг яраштириш комиссиясини никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ариза берилган кундан эътиборан уч кундан кечиктирмай ёзма равишда хабардор қилиши керак.".


25. 124-банднинг иккинчи хатбошисидаги "адлия" деган сўз "Агентликнинг ҳудудий" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


26. 166-банднинг учинчи хатбошисидаги, 176-банднинг биринчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги" деган сўзлар "ҳокимликлар, Агентлик" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


27. 178-банддаги "адлия" деган сўз "ҳокимлик ва Агентликнинг ҳудудий" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


28. 180-банддаги "адлия бошқармаси ва Адлия вазирлигининг" деган сўзлар "ҳокимлик, Агентликнинг ҳудудий бошқармаси ва Агентликнинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


29. 185-2-бандда:

биринчи хатбошидаги "адлия" ва "ўринбосарларидан бири" деган сўзлар тегишлича "Агентликнинг ҳудудий" ва "ўринбосари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "адлия" деган сўз "Агентликнинг ҳудудий" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


30. 185-5-банддаги "адлия" деган сўз "Агентликнинг ҳудудий" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


31. 1-иловадаги "Адлия" деган сўз "Агентликнинг ҳудудий" деган сўзлар билан, "Адлия вазирлиги ва адлия" деган сўзлар "Ҳокимлик, Агентлик ва унинг ҳудудий" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


32. 1а-иловадаги "Адлия" деган сўз "Агентликнинг ҳудудий" деган сўзлар билан, "Адлия вазирлиги ва адлия" деган сўзлар "Ҳокимлик, Агентлик ва унинг ҳудудий" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


33. 1б-иловадаги "Адлия" деган сўз "Агентликнинг ҳудудий" деган сўзлар билан, "Адлия вазирлиги ва адлия" деган сўзлар "Агентлик ва унинг ҳудудий" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


34. 3-иловадаги "Адлия вазирлигидан" деган сўзлар "Агентликдан" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


35. 4-иловадаги "Адлия" деган сўз "Агентликнинг ҳудудий" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


36. 65-иловадаги "1999 йил 12 апрелдаги 171-сонли" деган сўзлар "2016 йил 14 ноябрдаги 387-сон" деган сўзлар билан, "138" ва "144" рақамлари "136" ва "142" рақамлари билан алмаштирилсин.


37. 66-иловадаги "1999 йил 12 апрелдаги 171-сонли" деган сўзлар "2016 йил 14 ноябрдаги 387-сон" деган сўзлар билан, "138, 146, (147)" рақамлари "136, 143, (144)" рақамлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 18 апрель


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 22 апрель, 16-сон, 326-модда