Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Адлия вазирининг 19.04.2019 й. 197-мҳ-сон "Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш қоидаларининг 67-бандига қўшимча киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 19.04.2019 й. 2565-8-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

19.04.2019 й.

N 2565-8



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

19.04.2019 й.

N 197-мҳ


БУЙРУҒИ



Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни

тайёрлаш ва қабул қилиш қоидаларининг

67-бандига қўшимча киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2014 йил 28 февралдаги 53-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2565, 2014 йил 28 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 10-сон, 110-модда) билан тасдиқланган Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш қоидаларининг 67-бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Бунда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси вазирлик ва идоралар томонидан у тақдим этилган кундан бошлаб ўн кун ичида келишилиши ёки асослантирилган эътирозлар билан қайтарилиши керак.".


2. Ҳукумат баённома қарорлари ва идоравий норматив ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бошқармаси мазкур буйруқни давлат рўйхатидан ўтказсин ҳамда Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.


3. Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.


4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


5. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари М. Истамов зиммасига юклансин.



Вазир                                                                       Р. Давлетов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 20 апрель


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 22 апрель, 16-сон, 330-модда