Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш Миқдорлари (АВ томонидан 22.04.2019 й. 3157-сон билан рўйхатга олинган 10.04.2019 й. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 3-2019-сон, Халқ таълими вазирлигининг 19-ққ-сон, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 15-2019-ққ-сон қарори билан тасдиқланган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2019 йил 22 апрелдаги 3157-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Олий ва ўрта махсус таълим

вазирлиги, Халқ таълими

вазирлиги, Бандлик ва меҳнат

муносабатлари вазирлигининг

2019 йил 10 апрелдаги

3-2019, 19-ққ ва 15-2019-ққ-сон қарорига

ИЛОВА



Ўқув машғулотларини ўтказганлик

учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш

МИҚДОРЛАРИ


1. Олий таълим ва илмий тадқиқот муассасаларида, қайта тайёрлаш ва малака ошириш муассасаларида, шунингдек мазкур муассасаларда ташкил этиладиган ўқув курсларида ўқув машғулотлари ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари:

   

Т/р

Контингент

Ўқув машғулотларини олиб борувчи шахслар

Меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорларини ҳисоблашда қўлланиладиган лавозимлар

Меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдори базавий лавозим маошларига нисбатан фоизларда

1.

Олий таълим муассасалари талабалари

фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасидан бирига, хорижий мамлакатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки профессор илмий унвонига эга бўлган шахслар


Профессор базавий лавозим маошининг фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ва профессор илмий унвонига эга бўлган тоифасидан

1,66

фан номзоди ёки фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасидан бирига, хорижий мамлакатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки доцент илмий унвонига эга бўлган шахслар


Доцент базавий лавозим маошининг фан номзоди ёки фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки доцент илмий унвонига эга бўлган тоифасидан


1,14

илмий даражага эга бўлмаган шахслар*

Ассистент, ўқитувчи базавий лавозим маошининг илмий унвонга ёки илмий даражага эга бўлмаган тоифасидан

1,04

2.

Таянч докторант ва докторантлар, раҳбар ходимлар ва мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича таълим муассасалари (курслари) тингловчилари**

фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасидан бирига, хорижий мамлакатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки профессор илмий унвонига эга бўлган шахслар


Профессор базавий лавозим маошининг фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ва профессор илмий унвонига эга бўлган тоифасидан

2,00

фан номзоди ёки фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасидан бирига, хорижий мамлакатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки доцент илмий унвонига эга бўлган шахслар


Доцент базавий лавозим маошининг фан номзоди ёки фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки доцент илмий унвонига эга бўлган тоифасидан


1,50

илмий даражага эга бўлмаган шахслар*

Ассистент, ўқитувчи базавий лавозим маошининг илмий унвонга ёки илмий даражага эга бўлмаган тоифасидан

1,52

3.

Курслар тингловчилари, ўрта махсус, касб-ҳунар маълумоти талаб этиладиган лавозимларни эгаллаб турган ишчилар, ходимлар***

фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасидан бирига, хорижий мамлакатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки профессор илмий унвонига эга бўлган шахслар


Профессор базавий лавозим маошининг фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ва профессор илмий унвонига эга бўлган тоифасидан

1,13

фан номзоди ёки фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасидан бирига, хорижий мамлакатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки доцент илмий унвонига эга бўлган шахслар


Доцент базавий лавозим маошининг фан номзоди ёки фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки доцент илмий унвонига эга бўлган тоифасидан


0,72

илмий даражага эга бўлмаган шахслар*

Ассистент, ўқитувчи базавий лавозим маошининг илмий унвонга ёки илмий даражага эга бўлмаган тоифасидан

0,61

  

2. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари педагог ходимларига ўқув машғулотлари ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари:

Т/р

Контингент

Ўқув машғулотларини олиб борувчи шахслар

Меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорларини ҳисоблашда қўлланиладиган лавозимлар

Меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдори базавий лавозим маошларига нисбатан фоизларда

1.

Академик лицей ўқувчилари

фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасидан бирига, хорижий мамлакатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки профессор илмий унвонига эга бўлган шахслар


Олий таълим муассасалари Профессор базавий лавозим маошининг фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ва профессор илмий унвонига эга бўлган тоифасидан

1,45

фан номзоди ёки фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасидан бирига, хорижий мамлакатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки доцент илмий унвонига эга бўлган шахслар


Олий таълим муассасалари Доцент базавий лавозим маошининг фан номзоди ёки фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки доцент илмий унвонига эга бўлган тоифасидан

0,93

бош ўқитувчи

Академик лицей Бош ўқитувчиси базавий лавозим маошидан

1,10

етакчи ўқитувчи

Академик лицей Етакчи ўқитувчиси базавий лавозим маошидан

1,10

катта ўқитувчи

Академик лицей Катта ўқитувчиси базавий лавозим маошидан


1,10

олий маълумотли ўқитувчи

Академик лицей Олий маълумотли ўқитувчиси базавий лавозим маошидан

1,10

ўрта махсус маълумотли ўқитувчи


Академик лицей Ўрта махсус маълумотли ўқитувчиси базавий лавозим маошидан

1,10

2.

Касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари

фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасидан бирига, хорижий мамлакатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки профессор илмий унвонига эга бўлган шахслар


Олий таълим муассасалари Профессор базавий лавозим маошининг фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ва профессор илмий унвонига эга бўлган тоифасидан

1,45

фан номзоди ёки фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасидан бирига, хорижий мамлакатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки доцент илмий унвонига эга бўлган шахслар


Олий таълим муассасалари Доцент базавий лавозим маошининг фан номзоди ёки фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки доцент илмий унвонига эга бўлган тоифасидан

0,93

бош ўқитувчи

Касб-ҳунар коллежи Бош ўқитувчиси базавий лавозим маошидан

1,10

етакчи ўқитувчи

Касб-ҳунар коллежи Етакчи ўқитувчиси базавий лавозим маошидан

1,10

катта ўқитувчи

Касб-ҳунар коллежи Катта ўқитувчиси базавий лавозим маошидан

1,10

олий маълумотли ўқитувчи

Касб-ҳунар коллежи Олий маълумотли ўқитувчиси базавий лавозим маошидан

1,10

ўрта махсус маълумотли ўқитувчи

Касб-ҳунар коллежи Ўрта махсус маълумотли ўқитувчиси базавий лавозим маошидан

1,10

биринчи малака тоифали ишлаб чиқариш таълими устаси


Касб-ҳунар коллежи Катта ўқитувчиси базавий лавозим маошидан

1,10

иккинчи малака тоифали ишлаб чиқариш таълими устаси


Касб-ҳунар коллежи Олий маълумотли ўқитувчиси базавий лавозим маошидан

1,10

малака тоифасига эга бўлмаган ишлаб чиқариш таълими устаси


Касб-ҳунар коллежи Ўрта махсус маълумотли ўқитувчиси базавий лавозим маошидан

1,10

3. Умумтаълим мактаблари педагог ходимларига ўтган дарси учун соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари:

Т/р

Контингент

Ўқув машғулотларини олиб борувчи шахслар

Меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорларини ҳисоблашда қўлланиладиган лавозимлар

Меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдори базавий лавозим маошларига нисбатан фоизларда

1.

Умумтаълим мактабларининг бошланғич ва юқори синфлари ўқитувчилари, ўқитувчи-логопеди, логопедия шохобчаси мудири

олий малака тоифали

Олий малака тоифали ўқитувчи базавий лавозим маошидан

1,20

биринчи малака тоифали

Биринчи малака тоифали ўқитувчи базавий лавозим маошидан

1,20

иккинчи малака тоифали

Иккинчи малака тоифали ўқитувчи базавий лавозим маошидан

1,20

олий маълумотли

Олий маълумотли ўқитувчи базавий лавозим маошидан

1,20

ўрта махсус маълумотли

Ўрта махсус маълумотли ўқитувчи базавий лавозим маошидан

1,20

*) илмий даражага эга бўлмаган, мутахассислик фанлари бўйича машғулот ўтказиш учун жалб қилинадиган шахслар.


**) олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларига машғулотлар ўтказиш учун соатбай иш ҳақи тўлаш шартлари билан жалб этиладиган шахсларга соатбай иш ҳақи миқдори белгиланган миқдорларидан 25 фоизга кўпайтирилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 20 августдаги 242-сон "Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларига машғулотлар ўтказиш учун соатбай иш ҳақи тўлаш шартлари билан жалб этиладиган айрим юқори малакали илмий-педагогик кадрларга ва тажрибали амалиётчи мутахассисларга ўқув машғулотлари ўтказганлиги учун соатбай иш ҳақи миқдорини белгиланган миқдорларидан 50 фоиз юқори этиб белгилашга ҳақли.


***) ушбу бандда белгиланган ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари тавсиявий хусусиятга эга.


Изоҳ:


1. Соатбай ҳақ тўлаш миқдори таркибига меҳнат таътили ҳақи киритилган.


2. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Қишлоқ хўжалиги фанлар академияси академиклари меҳнатига соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари 15 фоизга оширилади.


3. Конкурс ва танловлар жюрилари аъзолари, шунингдек конкурс ишлари тақризчилари меҳнатига ҳақ тўлашда олий таълим муассасалари талабалари билан ўқув машғулотлари олиб борганлик учун тўланадиган соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари қўлланилади.


4. Академик лицейлар ва умумтаълим мактабларига ўқитувчилик фаолиятига меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш шартларида жалб этиладиган олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилар таркиби меҳнатига соатбай ҳақ тўлашда олий таълим муассасалари талабалари билан ўқув машғулотлари олиб борувчи шахслар учун назарда тутилган меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари қўлланилади.


5. Умумтаълим мактабларининг 10-11-синф ўқувчиларига касбий таълим беришга ихтисослаштирилган ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаси ишлаб чиқариш таълими усталари таркиби меҳнатига соатбай ҳақ тўлашда касб-ҳунар коллежларининг ишлаб чиқариш таълими усталари учун назарда тутилган меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари қўлланилади.


6. Ўқув машғулотларини соатбай ҳақ тўлаш асосида олиб борганлик учун ҳақ тўлаш харажатлари таълим муассасаси харажатлар сметасининг ҳисоб-китоблар ёйилмасида алоҳида қатор билан ажратилган соатбай ҳақ тўлаш фонди маблағлари доирасида амалга оширилади.


7. Соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари академик соатдан келиб чиқиб белгиланган.


4. Мазкур ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 22 апрель


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 29 апрель, 17-сон, 338-модда