Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.04.2019 й. 337-сон "Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.04.2019 й.

N 337



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТРАНСПОРТ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ ФУҚАРО

АВИАЦИЯСИ АГЕНТЛИГИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Транспорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 1 февралдаги ПФ-5647-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2019 йил 1 февралдаги ПҚ-4143-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлигининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги директорига зарур бўлганда, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги билан келишилган ҳолда тузилмаларига бошқарув ходимларининг белгиланган чекланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 7-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - транспорт вазири А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                               А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 19 апрелдаги

337-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги

ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлигининг

ТУЗИЛМАСИ

       













Директор



Ёрдамчи






























































Директор ўринбосари






















































































































Сертификатлаш ва парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш бошқармаси

1




Авиация ходимларига

гувоҳномаларни бериш ва узайтириш бўлими

3



Авиация хавфсизлиги

бўлими

3



Молия-иқтисод

бўлими

5























































Сертификатлаш ва парвозларни

амалга оширишни назорат

қилиш бўлими

5



Авиация тиббиёти бўлими

2




Парвозларни амалга ошириш учун бир марталик рухсатномалар бериш бўлими

6




Бош юрисконсульт

1




















































Кадрлар бўйича

бош мутахассис

1





Аэродромларни сертификатлаш ва аэродромлар атрофида объектларни жойлаштириш учун рухсатномалар бериш бўлими

4




Хорижий эксплуатантлар эксплуатация текшируви

бўлими

3



Ахборот-коммуникация технологиялари бўлими


1



























Канцелярия

1



































Меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси муҳандиси

1












Ҳаво кемаларининг учишга яроқлилиги бўлими

6




Учувчисиз учиш аппаратларини ҳисобга олиш ва фойдаланишни назорат қилиш бўлими

3






Ижро интизоми назорати

бўйича мутахассис

1





























































Аэронавигация ва ҳаводаги ҳаракатни бошқаришни назорат қилиш бўлими

6




ИКАО стандартларини

жорий этиш ва халқаро

ташкилотлар билан

ўзаро ҳамкорлик

қилиш бўлими

2












Биринчи бўлим


1

































































Хўжалик хизмати

1































Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони - 60 нафар.

Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони қонунчиликда белгиланган нормаларга мувофиқ аниқланади.





Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 19 апрелдаги

337-сон қарорига

7-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган баъзи қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекциясини ташкил этиш тўғрисида" 1998 йил 16 июндаги 255-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Транспорт соҳасидаги фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2003 йил 21 августдаги 360-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 8-сон, 73-модда) 9-илованинг II-бўлими 1-банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2005 йил 22 январдаги 28-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 1-сон, 3-модда) илованинг 2-банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 26 февралдаги 90-сон ҳамда "Ўзбекистон Республикаси парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекциясини ташкил этиш тўғрисида" 1998 йил 16 июндаги 255-сон қарорларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида" 2012 йил 26 мартдаги 84-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2012 й., 13-сон, 143-модда).


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 31 мартдаги 166-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 3-сон, 36-модда).


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2017 йил 2 сентябрдаги 692-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 9-сон, 195-модда).


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 28 ноябрдаги 948-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 11-сон, 275-модда).


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисидаги (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 10 апрелдаги ПФ-5005-сон Фармони)" 2018 йил 3 майдаги 321-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 5-сон, 101-модда) 1-илованинг 22-банди.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2018 йил 29 майдаги 400-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 5-сон, 129-модда) илованинг 26-банди.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида" 2018 йил 22 январдаги ПФ-5308-сон Фармони)" 2018 йил 8 августдаги 637-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 8-сон, 202-модда).


11. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимча киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2018 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-476-сон Қонуни)" 2018 йил 9 октябрдаги 810-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 10-сон, 247-модда).


12. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисидаги (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 11 апрелдаги ПФ-5409-сон Фармони)" 2018 йил 15 декабрдаги 1023-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 12-сон, 309-модда) илованинг 12-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 22 апрель