Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ички ишлар вазирининг 31.03.2019 й. 39-сон "Ички ишлар органлари томонидан гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар сақланадиган объект ҳамда хоналарнинг техник мустаҳкамлиги ва қўриқлаш-ёнғинга қарши сигнализация мосламалари билан жиҳозланганлиги ҳолати устидан назоратни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдилаш ҳақида"ги буйруққа ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 23.04.2019 й. 2041-3-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

23.04.2019 й.

N 2041-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРИНИНГ

31.03.2019 й.

N 39


БУЙРУҒИ




"Ички ишлар органлари томонидан гиёҳвандлик воситалари,

психотроп моддалар ва прекурсорлар сақланадиган объект ҳамда

хоналарнинг техник мустаҳкамлиги ва қўриқлаш-ёнғинга қарши

сигнализация мосламалари билан жиҳозланганлиги ҳолати

устидан назоратни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа ўзгартириш ва

қўшимчалар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 22 октябрдаги ЎРҚ-503-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жамоат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ, БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2009 йил 4 октябрдаги 75-сон "Ички ишлар органлари томонидан гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар сақланадиган объект ҳамда хоналарнинг техник мустаҳкамлиги ва қўриқлаш-ёнғинга қарши сигнализация мосламалари билан жиҳозланганлиги ҳолати устидан назоратни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғига (рўйхат рақами 2041, 2009 йил 16 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 47-сон, 508-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                          П. Бобожонов






Буйруққа

ИЛОВА



"Ички ишлар органлари томонидан гиёҳвандлик воситалари,

психотроп моддалар ва прекурсорлар сақланадиган объект ҳамда

хоналарнинг техник мустаҳкамлиги ва қўриқлаш-ёнғинга қарши

сигнализация мосламалари билан жиҳозланганлиги ҳолати

устидан назоратни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Буйруқда:


а) номи ва 1-банд "гиёҳвандлик воситалари," деган сўзлардан кейин "уларнинг аналоглари," деган сўзлар билан тўлдирилсин;


б) муқаддимадан "(Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 2003 й., 7-сон, 63-модда)" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


в) 2-бандда:

биринчи хатбошидан "Ёнғин хавфсизлиги," деган сўзлар чиқариб ташлансин;

иккинчи хатбошиси "гиёҳвандлик воситалари," деган сўзлардан кейин "уларнинг аналоглари," деган сўзлар билан тўлдирилсин.


2. Низомда:


а) номи "гиёҳвандлик воситалари," деган сўзлардан кейин "уларнинг аналоглари," деган сўзлар билан тўлдирилсин;


б) муқаддиманинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 16 июлдаги 315-сон "Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни лицензиялаш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ ички ишлар органлари томонидан гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва прекурсорлар (бундан буён матнда ГАПП деб юритилади) сақланадиган хона ва объектларнинг техник мустаҳкамлигини ҳамда қўриқлаш-ёнғинга қарши сигнализация мосламаларининг ҳолатини назорат қилиш тартибини белгилайди.";


в) 1-банддаги "ГППларни" қисқартмаси "ГАППларни" қисқартмаси билан алмаштирилсин;


г) 2 ва 8-бандлардаги "ГППлар" қисқартмаси "ГАППлар" қисқартмаси билан алмаштирилсин;


д) 4 ва 6-бандлардаги "ГППлар" ва "ГППларни" қисқартмалари тегишлича "ГАППлар" ва "ГАППларни" қисқартмалари билан алмаштирилсин;


е) 9-бандда:

иккинчи ва учинчи хатбошилардаги "ГППлар" қисқартмаси "ГАППлар" қисқартмаси билан алмаштирилсин;

еттинчи хатбошидаги "ГППларни" қисқартмаси "ГАППларни" қисқартмаси билан алмаштирилсин;


ж) 11-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11. ГАППлар сақланадиган объектларнинг текширувлари Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш бўйича техник талаблари тўғрисидаги низомда (рўйхат рақами 1048, 2001 йил 11 июль) ўрнатилган ГАППлар сақланадиган объектларнинг тоифаланишига мувофиқ амалга оширилади.";

учинчи ва тўртинчи хатбошилардаги "ГППлар" қисқартмаси "ГАППлар" қисқартмаси билан алмаштирилсин;


з) 2-илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.






Ўзгартириш ва қўшимчаларга

ИЛОВА



"Ички ишлар органлари томонидан

гиёҳвандлик воситалари, уларнинг

аналоглари, психотроп моддалар ва

прекурсорлар сақланадиган объект ҳамда

хоналарнинг техник мустаҳкамлиги ва

қўриқлаш-ёнғинга қарши ташвишгоҳ

мосламалари билан жиҳозланганлиги

ҳолати устидан назоратни амалга ошириш

тартиби тўғрисидаги низомга

2-ИЛОВА



Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари,

психотроп моддалар ва прекурсорлар сақланадиган

объект ва хоналарни текшириш

ДАЛОЛАТНОМАСИ

20 ___ йил "_____" _______________________



(шаҳар, аҳоли турар жойининг номи)

Мен (бизлар),



(ички ишлар органлари ходим(лари)ининг лавозими, унвони, фамилияси, исми, отасининг исми)


томонидан

(юридик шахс раҳбари (унинг вакили)нинг лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми)

иштирокида

гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва прекурсорлар сақланадиган жой текшириб чиқилди


(ГАППларни сақловчи юридик шахснинг номи)

(ГАППларни сақлаш фаолияти амалга оширилаётган манзил)

Текширув давомида қуйидагилар аниқланди:

1. Объектнинг тоифаси ва тури


(объектнинг тоифаси - I, II, III; тури - завод, база, омборхона,

дорихона базаси, дорихона, лаборатория, бўлим, тиббиёт пункти, бошқа тиббиёт муассасаси)

2. Ташкилот (омборхона, база) ҳудудининг ҳолати


(фақат I тоифадаги объектларга тўлдирилади:

ҳудуднинг яроқлилиги, техник ҳолати ва ёритилиши; ўтиш тақиқланган ҳудуднинг кенглиги,

жиҳозланиши ва ундан фойдаланиш тартиби; кириш (ички) темир йўлларининг ҳолати; ёнғинга қарши сув

манбалари ва яшин қайтарувчи ускуналарнинг мавжудлиги ва ҳолати, омборхоналар оралиғида ўзаро ҳамда

омбор иншоотлари ва алоҳида бинолар ўртасида белгиланган ёнғинга қарши масофаларга риоя этилиши ва ҳ.қ.),

3. Тўсиқларнинг ҳолати:



(фақат I тоифадаги объектларга тўлдирилади:

тўсиқларнинг тури ва баландлиги, белгиланган талабларга мувофиқлиги (мувофиқ эмаслиги),

тешиклар, ўпиришлар, осилиб қолишлар ва ҳ.қ. камчиликлар мавжудлиги)

4. Ёритилиш ҳолати:



(тўғри ва тўлиқ ёритилганлиги, ёритиш манбаларининг етарлилиги ва созлиги)

5. Қўриқлаш-ёнғинга қарши сигнализация мосламаларининг (ҚЁҚСМ) мавжудлиги ва ҳолати:

(ҚЁҚСМларнинг тури - шовқинли, нурли-шовқинли, автоном, датчиклари Миллий гвардиянинг техник қўриқлаш

пунктига, қўриқлаш постига ёки мансабдор шахсга уланганлиги, объект 1 ва 2-рубежларда ҚЁҚСМ

билан жиҳозланганлиги, ҚЁҚСМларнинг ҳолати - соз, носоз, кабелларни ўтказиш усули - ҳуфёна, очиқ)

6. ГАППларни сақлаш шароитлари:


(алоҳида (умумий) хонада, хонанинг жойлашуви,

деворлар, пол ва шипнинг ўрнатилган талабларга мувофиқлиги,

деразалар металл панжаралар билан ҳимояланганлиги, уларнинг ўрнатилган талабларга мувофиқлиги)

7. Эшикларнинг ҳолати: асосий


(эшик ишланган материал, унинг техник мустаҳкамлиги,

қулфлар етарлилиги ва ишончлилиги)


қўшимча (панжарали)


(эшик ишланган материал, унинг техник мустаҳкамлиги,

қулфлар етарлилиги ва ишончлилиги)

8. Металл қути (сейф, шкаф)лар мавжудлиги ва ҳолати:


(қути (сейф, шкаф)ларнинг

етарлилиги, ишончлилиги ва техник мустаҳкамлиги, қулфларнинг етарлилиги ва ишончлилиги)

9. ГАППларни сақлаш тартиби:


(металл қути (сейф, шкаф)лар ичида сақланиши ташкил этилганлиги,

улар ишдан ташқари вақтда муҳрланиши)

10. Қўриқлаш ҳолати:


(қўриқлаш тури, постлар сони ва етарлилиги, қуролланиши,

қўриқлаш хизматининг иш тартиби, постлар орасида алоқа воситалари мавжудлиги, созлиги ва ҳ.қ.)

11. Аввалги текширув(лар) натижасида аниқланган камчиликлар бартараф этилганлиги:

(охирги текширув(лар) ким томонидан ва қачон амалга оширилган, аниқланган камчиликлар,

уларни бартараф этиш даражаси, далолатномада белгиланган муддатларда бартараф этилганлиги)


12. ГАППларни сақлашда аниқланган камчиликлар ва уларни бартараф этиш бўйича таклифлар:

     

Т/р

Аниқланган

камчиликларнинг

мазмуни

Аниқланган

камчиликларни бартараф

этиш бўйича таклифлар

Ижро муддати
















Имзолар:







(имзо)


(фамилияси, исми, отасининг исми)








(имзо)


(фамилияси, исми, отасининг исми)

Далолатнома нусхасини олдим:







(имзо)


(фамилияси, исми, отасининг исми)".






Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 23 апрель


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 29 апрель, 17-сон, 345-модда