Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида пуллик таълим хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 22.04.2019 й. 343-сон қарорига илова)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 22 апрелдаги

343-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими

вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим

муассасаларида пуллик таълим хизматларини

кўрсатиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида (кейинги ўринларда мактаблар деб аталади) ўқувчилар учун ихтиёрийлик асосида ташкил этиладиган пуллик таълим хизматлари кўрсатиш тартибини белгилайди.

Пуллик таълим хизматлари зарур моддий-техника базаси ҳамда тегишли педагог ходимларга эга бўлган ёки тегишли мутахассис жалб қилинган ҳолда мактабларда ташкил қилиниши мумкин.

Бунда пуллик таълим хизматларини кўрсатиш ўқувчининг мактабларда ўқув дастури бўйича олиб бориладиган таълим-тарбия жараёнига халақит бермаслиги керак.

Мактабларда ўқувчилар учун ташкил этиладиган пуллик таълим хизматлари кўрсатиш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича кўрсатилади.


2. Мактабларда ташкил этиладиган қўшимча таълим беришга қаратилган пуллик таълим хизматлари мактабларнинг ўқув дастурларида назарда тутилмаган (давлат таълим стандартларидан ташқари) машғулотлар бўйича мактаб директори ва ўқувчиларнинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар (кейинги ўринларда буюртмачи деб аталади) ўртасида тузиладиган шартнома асосида кўрсатилади.

3. Мактабнинг ўқув дастурларида назарда тутилмаган (давлат таълим стандартларидан ташқари) машғулотлар бўйича пуллик таълим хизматлари кўрсатишга қаратилган йўналишлар (аниқ, ижтимоий-гуманитар, табиий фанлар, тўгараклар ва спорт секциялари) қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳолда ташкил этилади.


4. Мактабларда ташкил этиладиган пуллик таълим хизматларига директор ва педагоглар томонидан ўқувчиларни мажбурий тартибда жалб этилишига йўл қўйилмайди.



2-БОБ. ПУЛЛИК ТАЪЛИМ ХИЗМАТЛАРИ

КЎРСАТИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


5. Мактабларда пуллик таълим хизматлари кўрсатиш мактабларнинг пуллик таълим хизматлари кўрсатишни ташкил этиш бўйича йиллик режаси (кейинги ўринларда йиллик режа деб аталади) асосида ташкил этилади.


6. Йиллик режа мактаблар томонидан ҳар календарь йили бошлангунга қадар ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шаклда ишлаб чиқилади ва келишиш учун мактабнинг Кузатув кенгашига (кейинги ўринда Кузатув кенгаши деб аталади) киритилади.

Йиллик режада таълим хизматлар тури (қўшимча таълим бериш йўналишлари), машғулотларни ўтиш вақтлари, дарс соатлари миқдори, ҳар бир соат учун тўланадиган нарх миқдори (бунда кам таъминланган оилаларнинг фарзандларига тўловлар умумий нарх миқдорининг 50 фоизи миқдорда белгиланади), битта гуруҳда машғулотларда қатнашувчиларнинг сони (35 нафар ўқувчидан кўп бўлмаган миқдорда), йўналишлар бўйича ўқитувчи ёки мутахассис Ф.И.О., машғулот ўтиш жойи (синфлар) кўрсатилади.

Буюрмачиларнинг талабларига кўра, ўқувчиларга индивидуал тарзда машғулотлар ўтказилиши мумкин.


7. Кузатув кенгаши ҳар календарь йилнинг бошида ўтказиладиган биринчи йиғилишда мактаб томонидан тақдим этилган келгуси йил учун йиллик режани кўриб чиқади ва тасдиқлайди.

Йиллик режа Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайти ёки мактабларнинг расмий веб-сайтларига жойлаштирилади.


8. Мактабда пуллик таълим хизмат кўрсатишга, биринчи навбатда, шу мактабда фаолият юритаётган ўқитувчилар шартнома асосида жалб этилади.

Буюртмачилар томонидан келиб тушадиган маблағлар (лекин 50 фоизидан кам бўлмаган миқдори) ўқитувчиларга ҳақ тўлашга йўналтирилиши мумкин. Бунда қонунчиликда белгиланган солиқлар ва йиғимлар мазкур суммадан чегириб олинади.

9. Таълим хизматлари нархлари Кузатув кенгаши билан келишилган ҳолда мактаб директори томонидан тасдиқланади.


10. Пуллик таълим хизматлари кўрсатиш тўғрисидаги шартнома бўйича тўловлар белгиланган тартибда банклар орқали мактабнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг тегишли ғазначилик бўлимларида очилган шахсий ғазначилик ҳисобварақларига нақд пул ёки пул ўтказиш йўли билан амалга оширилади.

Буюртмачи томонидан пул маблағларини нақд пул ёки пул ўтказиш йўли орқали тўланишидан қатъий назар, мактабда амалга оширилиши қатиъян тақиқланади.


11. Пуллик таълим хизматлари кўрсатишдан тушган маблағлар харажатлар тури бўйича шартнома асосида пуллик таълим хизматлари кўрсатиш мақсадида жалб этилган ўқитувчиларга тўланадиган тўловлар, солиқ ва йиғимлар, машғулотларни ташкил этиш учун моддий-техник таъминот харажатлари қоплангандан сўнг мактабнинг раҳбар ва педагог ходимларини моддий рағбатлантиришга ва бошқа харажатларга Кузатув кенгаши билан келишилган ҳолда йўналтирилади.


3-БОБ. ПУЛЛИК ТАЪЛИМ ХИЗМАТЛАРИ

КЎРСАТИШДА ТОМОНЛАРНИНГ

ҲУҚУҚЛАРИ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


12. Пуллик таълим хизматлари кўрсатувчи мактаб:

пуллик таълим хизматлари кўрсатиш доирасида ўқув режаси ва дастурлари, мактаб ички қоидалари, тартиб ва талаблари, машғулот жараёнида ўқув интизомига риоя этишини, ўқитувчиларга ҳурматда бўлиш ҳамда мактаб мулкини ҳимоя қилишни талаб қилиш;

буюртмачидан шартномада белгиланган тўловларни ўз вақтида тўлашни талаб қилиш ва ушбу талаб бажарилмаса, ўқувчини пуллик таълим хизматлари бўйича машғулотлардан четлаштириш ҳуқуқига эга.

Пуллик таълим хизматлари кўрсатувчи мактаб қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


13. Пуллик таълим хизматлари кўрсатувчи мактаб:

машғулотларни мактабдан ташқари давлат таълим стандарти, пуллик таълим хизматлари кўрсатиш доирасида ўқув режаси ва дастурларига мувофиқ ташкил этишга;

машғулотлар жараёнларига малакали ўқитувчиларни жалб этиш, илғор таълим технологияларини, замонавий компьютер ва ахборот-коммуникация технологиялари ва воситаларини жорий этишга;

ўқувчида билим олиш салоҳиятини шакллантириш мақсадида ўқув режасига қўшимча равишда турли интерактив дарслар ташкил этишга;

машғулотларда ўқувчига мактабнинг мавжуд ўқув-услубий, ахборот-ресурс ва моддий-техника базасига мувофиқ ўқиш учун барча зарур шарт-шароитларни яратишга;

машғулотлар учун белгиланган тўлов миқдори тўғрисидаги маълумотни ўз вақтида (ўқув жараёни бошланишидан 10 кун олдин) буюртмачиларга етказиш ва уларни белгиланган тартибда кўрсатиладиган пуллик таълим хизматлари шартлари билан таништиришга мажбур.

Пуллик таълим хизматлари кўрсатувчи мактаб қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларни ҳам олиши мумкин.


14. Буюртмачи:

кўрсатиладиган пуллик таълим хизматлари, шу жумладан ўқув режалари ва дастурлари, ўқувчиларни баҳолаш тартиби ва мезонлари билан танишиш;

тузилган шартномага мувофиқ мактабдан ўқувчининг танлаган таълим йўналиши бўйича пуллик таълим хизматлари кўрсатишни талаб қилиш, тегишли ўқитувчилардан маслаҳатлар сўраш ҳуқуқига эга.

Буюртмачи қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


15. Буюртмачи:

кўрсатилаётган пуллик таълим хизматларининг бир календарь ойи учун белгиланган тўлов миқдорини шартнома талабларига мувофиқ тўлиқ ҳажмда ва ўз вақтида тўлашга;

шартнома талабларига сўзсиз амал қилиш мақсадида ва шартномада кўрсатилган қўшимча таълим ва бошқа хизматлардан фойдаланиш учун ўқувчининг дарсларга мунтазам равишда қатнашишини таъминлашга;

ўқувчи томонидан мактабининг мулкига етказилган моддий зарарни қоплашга мажбур.

Буюртмачи қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларни ҳам олиши мумкин.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


16. Кузатув кенгаши мунтазам (бир йилда камида 2 марта) ўқувчилар ва буюртмачилар ўртасида мактаб томонидан кўрсатилаётган пуллик таълим хизматлари сифатини аниқлаш мақсадида ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ сўровнома ўтказиб боради.


17. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва бошқа ваколатли давлат органлари мактабларда пуллик таълим хизматларининг ташкил этилиши ва тушган маблағлар юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда назорат олиб боради.


18. Ушбу Низом юзасидан келиб чиқадиган низоли масалалар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.






Низомга

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими

вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим

муассасаларида ташкил этиладиган пуллик

таълим хизматлари кўрсатиш

СХЕМАСИ

    

Босқичлар



Субъектлар



Тадбирлар



Бажариш муддати









































V































1-босқич



Мактаб



      

Мактабнинг ўқув дастурларида назарда тутилмаган (давлат таълим стандартларидан ташқари) машғулотлар бўйича қўшимча таълим беришга эҳтиёж мавжудлигини ўрганади



Доимий





















>


>


>








Пуллик таълим хизматлари кўрсатишни ташкил этиш бўйича йиллик режани ишлаб чиқади ва келишиш учун мактабнинг Кузатув кенгашига киритади.Таълим хизматлари нархларини Кузатув кенгашига келишиш учун киритади.

      



Ҳар календарь йили бошлангунга қадар





















































V































2-босқич



Кузатув кенгаши



     

Мактаб томонидан тақдим этилган келгуси йил учун йиллик режани кўриб чиқади ва тасдиқлайди.

Пуллик таълим хизматлари нархларини кўриб чиқади ва розилигини беради.

  



Ҳар календарь йилнинг

бошидаги биринчи

йиғилишда


>


>


>












































V































3-босқич

>

Мактаб


>

   

Мактабнинг пуллик таълим хизматлари нархлари тасдиқланади.

     


>

1 кун давомида






































V































4-босқич



Мактаб



       

Машғулотлар учун белгиланган тўлов миқдори тўғрисидаги маълумотни ўқувчиларнинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга (кейинги ўринларда буюртмачи деб аталади) ўз вақтида етказади ва уларни белгиланган тартибда кўрсатиладиган таълим хизматлари шартлари билан таништиради.



Ўқув жараёни

(пуллик хизмат)

бошланишидан

10 кун олдин








>


>


>
















Пуллик таълим хизматлари кўрсатиш бўйича буюртмачилар билан шартномалар тузади.



Пуллик таълим хизмат

кўрсатилишидан олдин

     









































V































5-босқич



Буюртмачи



     

Шартнома шартига риоя қилади ва кўрсатилаётган пуллик таълим хизматларининг бир календарь ойи учун белгиланган тўлов миқдорини ўз вақтида тўлайди.

      



Ҳар ой бошланишидан

олдин



>


>


>












































V































6-босқич

>

Кузатув кенгаши


>

     

Ўқувчилар ва буюртмачилар ўртасида мактаб томонидан кўрсатилаётган пуллик таълим хизматлари сифатини аниқлаш мақсадида сўровнома ўтказиб боради.

      


>

Бир йилда камида

2 марта










Низомга

3-ИЛОВА



Умумий ўрта таълим мактабларида пуллик таълим

хизматларини кўрсатишни ташкил этиш бўйича

НАМУНАВИЙ ЙИЛЛИК РЕЖА

   

Т/р

Кўрсатиладиган таълим хизматлари тури (қўшимча таълим бериш йўналишлари)

Ҳафталик соатлар фонди (дарс соатлари миқдори)

Ҳар бир соат учун тўланадиган нарх миқдори

шундан, кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари учун тўланадиган нарх

Битта гуруҳда машғулотларда қатнашувчиларнинг сони

Йўналишлар бўйича ўқитувчи мутахассислар

Синф хоналари






























































Низомга

4-ИЛОВА



Умумий ўрта таълим муассасаларида пуллик

таълим хизматларни сифати бўйича

СЎРОВНОМА


I. Ўқувчилар учун саволлар:

1) қўшимча таълим машғулотлари қизиқарли ўтиладими? (ҳа/йўқ)

2) машғулот олиб бораётган ўқитувчи Сизни қаноатлантирадими? (ҳа/йўқ)

3) қўшимча таълим олишингиз асосий фанларни ўзлаштиришингизга қандай таъсир кўрсатмоқда? (қониқарсиз, яхши, аъло);

4) қўшимча таълим бераётган ўқитувчининг дарс ўтишини қандай баҳолайсиз? (қониқарсиз, яхши, аъло);


II. Ота-оналар учун саволлар:

1) фарзандингизни қўшимча машғулотларга бўлган қизиқишини қандай баҳолайсиз? (қониқарсиз/яхши);

2) фарзандингизни қўшимча машғулотлардан олаётган билимлари асосий фанларни ўзлаштиришда қандай таъсир кўрсатмоқда? (қониқарсиз, яхши, аъло);

3) қўшимча таълим бераётган ўқитувчининг фаолиятини қандай баҳолайсиз? (қониқарсиз, яхши, аъло);

4) қўшимча пуллик таълим хизматлари учун белгиланган нарх Сизни қаноатлантирадими? (ҳа/йўқ).



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 23 апрель


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 29 апрель, 17-сон, 333-модда