Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Саноат намунасига Ўзбекистон Республикаси патентини бериш учун талабнома тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш Қоидалари (АВ томонидан 20.05.2004 й. 1361-сон билан рўйхатга олинган Давлат патент идораси директорининг 21.04.2004 й. 22-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2004 йил 20 майда 1361-сон

билан рўйхатга олинган

Давлат патент идораси

директорининг

2004 йил 21 апрелдаги

22-сон буйруғи билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Саноат намунасига Ўзбекистон Республикаси

патентини бериш учун талабнома тузиш,

топшириш ва кўриб чиқиш

ҚОИДАЛАРИ


Мазкур Саноат намунасига Ўзбекистон Республикаси патентини бериш учун талабнома тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш Қоидалари (бундан буён матнда Қоидалар деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг "Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида"ги Қонунига (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда саноат намунасига патент бериш учун талабнома тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш тартибини белгилайди.



ҚИСҚАРТИРИШЛАР РЎЙХАТИ


Қонун - Ўзбекистон Республикасининг "Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида"ги Қонуни.


Вазирлик - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги.

Апелляция кенгаши - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги интеллектуал мулк объектларининг ҳуқуқий муҳофазаси билан боғлиқ бўлган апелляцияларни судгача кўриб чиқувчи Апелляция кенгаши.

Давлат муассасаси - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги "Интеллектуал мулк маркази" давлат муассасаси.

Талабнома - саноат намунасига патент бериш учун талабнома.


СНХК - Саноат намуналарининг халқаро классификацияси.


БИМТ - Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти.


Париж конвенцияси - Саноат мулкини муҳофаза қилиш бўйича Париж конвенциясининг Ўзбекистон Республикаси учун амалдаги таҳрири.


Конвенция талабномаси - Саноат мулкини муҳофаза қилиш бўйича Париж конвенциясига аъзо бўлган бошқа мамлакатда топширилган талабнома.


МЎТ - машинада ўқиш мумкин бўлган ахборот ташувчи.



I БОБ. САНОАТ НАМУНАСИГА ПАТЕНТ

ОЛИШ УЧУН ТАЛАБНОМА ТУЗИШ ВА ТОПШИРИШ.

ТАЛАБНОМА ТОПШИРИШ ҲУҚУҚИГА ЭГА

БЎЛГАН ШАХСЛАР


§ 1. Саноат намунасига патент олиш учун талабнома


1. Саноат намуналарига буюмнинг ташқи кўринишини белгилайдиган унинг бадиий-конструкторлик ечими тааллуқлидир. Буюм деганда саноат ёки ҳунармандчилик ишлаб чиқарилишидаги исталган буюм, хусусан таркиблардан тузилган буюм, таркиблардан тузилган буюмни йиғиш учун мустақил компонентлар тушунилади.

Буюмнинг бадиий-конструкторлик ечими буюмнинг ташқи кўринишидаги алоҳида хусусиятларни белгилайдиган муҳим аломатлар мажмуи билан таърифланади.

Буюмнинг ташқи кўринишини, хусусан, материалнинг шакли, контурлари, чизиқлари, рангларнинг ўзаро бирикуви, текстураси ёки фактураси, декори, шу жумладан, орнаменти ташкил қилади.


2. Қонуннинг 8-моддасига мувофиқ, саноат намунаси сифатида талабнома берилган объект, агар янги ва оригинал бўлса, ҳуқуқий муҳофаза қилинади.

Саноат намунаси, агар унинг муҳим аломатларининг мажмуи саноат намунасининг устуворлиги санасига қадар жаҳонда ҳамма фойдалана оладиган маълумотлардан маълум бўлмаса, янги ҳисобланади.

Саноат намунаси, агар унинг муҳим аломатларининг мажмуи буюм хусусиятларининг ижодий характерини белгиласа, у оригинал деб тан олинади.


3. Саноат намуналарини таърифлаш учун, хусусан, қуйидаги аломатлардан фойдаланилади:

а) асосий композицион элементларининг мавжудлиги, таркиби ва миқдори;

б) асосий элементларнинг шакли ва конфигурацияси;

в) асосий элементларнинг ўзаро жойлашуви ва тенг бўйсуниши;

г) асосий элементларнинг пластик таърифи;

д) ушбу элементларнинг график, ранг-фактура ва колористик ечимининг характери;

е) материали.


4. Саноат намуналари ҳажмий ёки ясси бўлиши мумкин.

Ҳажмий саноат намуналари ўзида уч ўлчамли композиция, ҳажмий-фазовий тузилмани намоён қилади, масалан, станок, қишлоқ хўжалик машинаси, мотор, телефон аппарати ва бошқаларнинг ташқи кўринишини белгилайдиган бадиий-конструкторлик ечимини ифодалайди.

Ясси саноат намуналари ўзлари билан икки ўлчамли тузилмали композицияни ифодалайди, элементларнинг ўзаро чизиқли-график нисбати билан таърифланади ва деярли ҳажмга эга бўлмайди, масалан, гилам, рўмол, мато ва бошқаларнинг ташқи кўринишини белгилайдиган бадиий-конструкторлик ечимлар.


5. Талабнома битта саноат намунасига тааллуқли бўлиши керак ва ушбу саноат намунасининг вариантларини ичига олиши мумкин (бирлик талаби).

Битта саноат намунаси деганда, ҳам ягона буюмнинг, ҳам умумий вазифага эга бўлган буюмлар жамламасининг (тўпламининг) (масалан, мебель гарнитураси, сервиз ва бошқалар) бадиий-конструкторлик ечими тушунилади.

Ягона буюм деганда, бутун бир буюм (масалан, автомобиль) ҳам, бутун буюмнинг бирон-бир қисми бўлган буюм (масалан, бамрер, фара) ҳам тушунилади.

Саноат намунасининг вариантлари деганда, буюмнинг бир хил алоҳида хусусиятларини белгилайдиган муҳим аломатлар мажмуи бўйича фарқланадиган айнан битта буюмнинг (комплекти, тўпламининг) бадиий-конструкторлик ечими тушунилади.


6. Қонуннинг 8-моддаси еттинчи қисмига мувофиқ қуйидаги ҳолларда буюм саноат намунаси сифатида тан олинмайди:

а) агар у матбаа маҳсулотларига (шрифтга хос графиканинг декоратив белгилари бўлмаган матнлар, жадваллар, графиклар ва бошқалар) тааллуқли бўлса;

б) агар у архитектура объектларига (шу жумладан, саноат, гидротехника ва бошқа стационар иншоотга) тааллуқли бўлса, кичик архитектура шакллари бундан мустасно;

в) агар бу суюқ, газсимон, сочилувчан ёки шунга ўхшаш моддалардан иборат барқарор бўлмаган шаклга эга объект бўлса;

г) агар у буюмнинг мутлоқ техник функциясидан келиб чиққан ечимга эга бўлса;

д) жамият манфаатлари, инсонпарварлик ва ахлоқий принципларга зид ечимлар бўлса.


7. Қонуннинг 17-модда иккинчи қисмига мувофиқ талабнома қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:

а) Ўзбекистон Республикаси патентини бериш тўғрисида саноат намунасининг муаллифи (ҳаммуаллифлари) ва номига патент сўралаётган шахс, шунингдек, уларнинг яшаш жойлари ва турар жойлари кўрсатилган ариза;

б) буюм, макет ёки расмни акс эттирган, буюмнинг ташқи кўриниши ҳақида тўлиқ атрофлича тасаввур берадиган тасвирлар жамламаси (буюмнинг тасвири фотосуратлар ёки бошқа кўринишда тақдим этилиши, шу жумладан компьютер графикаси воситасида бажарилган бўлиши мумкин);

в) саноат намунасининг муҳим аломатлар мажмуини ўз ичига олган тавсифи;

г) буюмнинг умумий кўринишининг чизмаси, эргономик схемаси, конфекцион картаси, агар улар саноат намунасининг моҳиятини тушуниш учун зарур бўлса.


8. Патент олиш учун топширилган талабномаларга белгиланган миқдорда патент божи тўланганини тасдиқловчи ҳужжат ёки патент божини тўлашдан озод қилиш учун ёхуд унинг миқдорини камайтириш учун асосларни тасдиқловчи ҳужжат илова этилади.


9. Патент вакили ёхуд бошқа ишончли шахс орқали берилаётган талабномага, унга талабнома берувчи томонидан берилган ишончнома ёки ишончноманинг белгиланган тартибда расмийлаштирилган нусхаси илова қилинади.


10. Конвенция устуворлиги сўралган талабномага (бундан буён матнда конвенция талабномаси деб юритилади) талабнома берувчи томонидан Саноат мулкини муҳофаза қилиш бўйича Париж конвенциясига аъзо бўлган давлатда берилган биринчи талабноманинг нусхаси (бундан буён матнда биринчи талабнома деб юритилади), ҳамда бу талабноманинг ўзбек ёки рус тилига таржимаси илова қилинади, ва улар конвенция талабномаси Вазирликка келиб тушган санадан эътиборан уч ой муддатдан кечиктирилмай топширилади.

Конвенция устуворлигини белгилаш тўғрисидаги илтимоснома, талабномани топширишда (патент бериш тўғрисидаги аризанинг тегишли графасида келтирилади) ёки талабнома Вазирликка келиб тушган санадан эътиборан икки ой муддат ичида топширилиши мумкин.

Биринчи талабнома берилган санадан эътиборан олти ой муддат ўтгач, лекин олти ойлик муддат ўтгандан сўнг икки ойлик муддатдан кечикмай келиб тушган талабнома бўйича конвенция устуворлиги сўралганда, талабномага қуйидагилар илова қилинади:

конвенция устуворлигини сўраш муддатини узайтириш учун белгиланган миқдорда патент божи тўланганлиги тўғрисида ҳужжат;

белгиланган олти ойлик муддат ичида талабнома топширишга тўсқинлик қилган ва талабнома берувчига боғлиқ бўлмаган вазиятлар кўрсатилган ва, агар ушбу вазиятлар Вазирликка маълум деб ўйлашга асос бўлмаса, уларнинг мавжудлигини тасдиқлайдиган ҳужжат.

11. Ушбу Қоидаларнинг 7-бандида кўрсатилган ўзбек ёки рус тилларида тузилган талабнома ҳужжатлари уч нусхада топширилади: 2 нусхаси қоғозда, учинчиси нусха сифатида унинг машинада ўқиладиган ахборот ташувчи (бундан буён - МЎТ)даги электрон кўриниши топширилиши мумкин.

Айнан ўша ҳужжатларнинг ўзи, агар улар бошқа тилда тузилган бўлса, бир нусхада, ўзбек ёки рус тилидаги таржимаси эса уч нусхада: 2 нусхаси қоғозда, учинчиси электрон кўринишда МЎТда топширилади.

Қоғоздаги ва МЎТдаги талабнома ҳужжатлари ва қўшимча материалларнинг мазмуни айнан бир хил бўлиши лозим. Қоғоздаги ва МЎТдаги материалларнинг айнан бир хиллигига талабнома берувчи масъулдир.

Умумий кўринишдаги буюм, макет ёки расмнинг тасвирлари уч нусхада, қолган тасвирлар икки нусхада тақдим этилади.

Бошқа ҳужжатлар ва уларнинг ўзбек ёки рус тилидаги таржимаси, агар улар бошқа тилда тузилган бўлса,бир нусхада тақдим этилади.



§ 2. Талабнома ҳужжатларининг мазмуни


12. Патент бериш тўғрисидаги ариза ўзбек ёки рус тилида ушбу Қоидаларга 1-иловада келтирилган шаклда топширилади. Агар бирон-бир маълумотларни тегишли графаларда тўлиқ жойлаштиришнинг иложи бўлмаса, у шу шаклдаги қўшимча варақда аризанинг тегишли графасида: "давомини қўшимча варақда қаранг" деб кўрсатилган ҳолда келтирилади.

Хорижий исм-фамилиялар ва корхоналарининг номлари ўзбек ёки рус тилидаги транслитерацияда кўрсатилади.

Талабнома берувчининг номи (имконият бўлган ҳолда), саноат намунасининг номи аризада ўзбек ва рус тилларида кўрсатилади.

Аризага илова қилинадиган талабноманинг бошқа ҳужжатлари ўзбек, рус ёки бошқа тилда топширилади.

Агар талабнома ҳужжатлари бошқа тилда тақдим этилган бўлса, талабномага уларнинг Вазирликка тақдим этилган санадан эътиборан икки ой муддат ичида тақдим этилиши керак бўлган ўзбек ёки рус тилида таржимаси илова қилинади.

Бошқа тилда тақдим этилган ҳужжатлар, агар уларнинг таржималари бошқа тилда топширилган ҳужжатлар келиб тушган санадан эътиборан икки ой давомида келиб тушган бўлса, уларнинг Вазирликка келиб тушган санасидан эътиборан тақдим этилган деб ҳисобланади, акс ҳолда ҳужжатлар уларнинг таржималари келиб тушган санага тақдим этилган деб ҳисобланади.

13. Аризанинг юқоридаги чап томонда жойлашган графалари талабнома берувчи томонидан тўлдирилмайди, улар талабнома материаллари Вазирликка келиб тушгандан кейин реквизитларни киритиш учун мўлжалланади.

14. "Ёзишмалар учун манзил" графасида почта индекси, хат олувчининг исми ва номи аниқ кўрсатилган ёзишмалар учун манзил одатдаги тезкор почта жўнатмалари талабларига жавоб берадиган тарзда келтирилади, ва телефон, телекс, факс рақамлари, е-mаil (агар улар бўлса) кўрсатилади.

Ёзишмалар учун манзил сифатида, жумладан, Ўзбекистон Республикасида яшовчи талабнома берувчи (талабнома берувчилардан бири) - жисмоний шахснинг турар жойининг манзили, ёки талабнома берувчи - юридик шахснинг Ўзбекистон Республикасида жойлашган жойининг манзили, ёхуд Вазирликда рўйхатдан ўтказилган патент вакилининг манзили, ёки бошқа ишончли вакилнинг манзили кўрсатилиши мумкин.

Аризада ёзишмалар учун манзил кўрсатилмаган бўлса, патент вакили ёки бошқа ишончли шахснинг, агар улар тайинланган бўлса, жойлашган манзили шундай манзил ҳисобланади, акс ҳолда аризанинг талабнома берувчи тўғрисидаги маълумотларга тааллуқли графаларида талабнома берувчининг (талабнома берувчилар бир қанча бўлса, улардан биринчисининг) манзили, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида манзилга эга бўлса, шундай манзил ҳисобланади.

15. (54)-код остидаги "Саноат намунасининг номи" графасида талабнома берилган саноат намунасининг номи келтирилади ва у саноат намунаси тавсифида келтирилган номга тўғри келиши керак.

16. (71)-код остидаги "Талабнома берувчи" графасида, талабнома берувчи (талабнома берувчилар) тўғрисидаги маълумотлар келтирилади: жисмоний шахснинг фамилияси, исми (ва отасининг исми), бунда фамилия исмдан аввал кўрсатилади, ёки юридик шахснинг расмий номи (таъсис ҳужжати бўйича), шунингдек тегишлича уларнинг турар жойлари ёки жойлашган ерлари, шу жумладан мамлакатнинг расмий номи ва тўлиқ почта манзили ва БИМТнинг SТ.3 стандарти бўйича мамлакат коди (агар у белгиланган бўлса) тўғрисидаги маълумотлар келтирилади.

Агар талабнома берувчилар бир нечта бўлса, кўрсатилган маълумотлар уларнинг ҳар бири учун келтирилади.

Саноат намунасининг муаллифлари бўлган талабнома берувчиларнинг турар жойлари тўғрисидаги маълумотлар ушбу графада келтирилмайди, балки аризанинг (72)-код остидаги "Муаллиф(лар)" графасида баён этилади.

Шу графанинг тегишли катакчасида "Х" белгисини қўйган ҳолда талабнома берувчининг жисмоний ёки юридик шахс эканлиги, шунингдек саноат намунасининг муаллифи, муаллифнинг иш берувчиси ёки ҳуқуқ вориси эканлиги белгиланади.

Ўзбекистон Республикаси корхоналари, муассасалари учун КТУТ коди кўрсатилади.

Ўзбекистон Республикасидан ташқарида яшовчи чет эллик юридик шахслар ёки жисмоний шахслар учун Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти (БИМТ) SТ.3 стандарти бўйича мамлакат коди (агар у белгиланган бўлса) кўрсатилади.

17. Устуворликни белгилаш тўғрисидаги илтимосни ўз ичига олган графа, талабнома Вазирликка тақдим этилган санадан бир мунча илгариги, устуворлик сўралаётган ҳолда тўлдирилади.

Бу ҳолда тегишли катакчаларда "Х" белгисини қўйиб чиқиш орқали устуворлик сўраш учун асослар белгиланади ва қуйидагилар кўрсатилади: анча илгарироқ берилган талабномаларнинг рақамлари, уларнинг асосида ёки уларга қўшимча материаллар асосида устуворлик сўралади, ва сўралаётган устуворлик санаси.

Конвенция устуворлиги сўралаётганда, (33)-код остида БИМТ SТ.3 стандарти бўйича биринчи талабнома тақдим этилган мамлакат коди кўрсатилади.

18. (74)-код остидаги "Патент вакили" графаси талабнома берувчи томонидан талабнома топширилгунга қадар патент вакили тайинланган ҳолларда тўлдирилади ва унда патент вакилининг фамилияси, исми (ва отасининг исми), Вазирликдаги рўйхат рақами келтирилади.

"Патент вакилининг манзили" графасида патент вакилининг почта индекси кўрсатилган манзили, хат олувчининг исми ёки номи, тезкор почта жўнатмаларига қўйиладиган талабларга жавоб берадиган тарзда, ва телефон, факс рақамлари, е-mаil (агар улар бўлса) келтирилади.


19. Аризанинг иккинчи саҳифасидаги "Илова қилинадиган ҳужжатлар рўйхати" графаси тегишли катакчаларда "Х" белгисини қўйиб чиқиш орқали ва илова қилинаётган ҳужжатлардаги нусхалар сони ва ҳар бир нусхадаги варақлар сони кўрсатилган ҳолда тўлдирилади. Тури талабнома шаклида кўзда тутилмаган илова қилинаётган ҳужжатларнинг ("бошқа ҳужжат") аниқ вазифаси кўрсатилади.

Талабномада МЎТдаги ахборот (дискета) мавжуд бўлса, "бошқа ҳужжат" графасида "Дискета" деб кўрсатилади.


20. (72)-код остидаги "Муаллиф(лар)" ва "Тўлиқ уй манзили" графаларда саноат намунасининг муаллифи (муаллифлари) тўғрисида қуйидаги маълумотлар келтирилади: фамилияси, исми (отасининг исми), лавозими, илмий даражаси ва иш жойи, яшаш жойининг тўлиқ почта манзили, шу жумладан мамлакат номи ва унинг БИМТ SТ.3 стандарти бўйича коди.


21. "Муаллифлар" ва "Тўлиқ уй манзили" графалари остида бевосита жойлашган графа, муаллиф (муаллифлар) патент бериш тўғрисидаги маълумотларни эълон қилишда уни (уларни) бундай сифатда тилга олмасликни сўраганида, тўлдирилади. Бу ҳолда эълон қилишда тилга олинмасликни истаган муаллифлардан ҳар бирининг фамилияси, исми (отасининг исми) ва уларнинг имзолари келтирилади.


22. Аризанинг охирги "Имзо" графасини, имзо қўйиш санасини кўрсатган ҳолда тўлдириш барча ҳолларда мажбурийдир.

Ариза талабнома берувчи томонидан имзоланади. Юридик шахс томонидан ариза корхона, ташкилот раҳбари томонидан унинг лавозими кўрсатилган ҳолда имзоланади. Имзо муҳр билан тасдиқланади.

Талабнома патент вакили ёки ишончли шахс орқали берилганда, ариза талабнома берувчи ёки патент вакили ёхуд ишончли шахс томонидан имзоланади.

Имзолар имзо қўювчи шахснинг фамилияси тўлиқ, исми ва отасининг исми бош ҳарфларда кўрсатилган ҳолда очиб берилади.

Имзо қўйишни талаб қиладиган у ёки бу маълумотлар қўшимча варақларда келтирилган ҳолларда, улар ҳам шундай тартибда имзоланади.

Талабнома берувчи, номига патент берилиши сўралаётган шахс ёки патент вакилининг ёхуд ишончли шахснинг имзоси ҳар бир қўшимча варақда келтирилиши мажбурийдир.


23. Буюм ташқи кўринишининг тасвири асосий ҳужжат ҳисобланади, чунки у талабнома берилган саноат намунаси тўғрисидаги барча ахборотларни ичига олади.

Тасвирлар буюмнинг ташқи кўриниши тўғрисида тўлиқ атрофлича тасаввур бериши, унинг барча элементларини, шу жумладан муҳим аломатлари рўйхатида келтирилган элементларни ҳам ўз ичига олиши лозим.

Қонуннинг 5-моддасига мувофиқ, ҳуқуқий муҳофаза ҳажми буюмнинг (макет, расмнинг) тасвирларида акс эттирилган унинг муҳим аломатлари мажмуи ва (ёки) уларнинг комбинацияси билан белгиланади.


24. Талабнома ҳажмли саноат намунаси учун ҳажмли буюмнинг олд томондан 3/4 ракурсдаги умумий кўриниши тасвирини ўз ичига олган бўлиши, шунингдек буюм тасвирлари кўринишларининг (масалан, олдидан, чапдан, ўнгдан, орқадан, юқоридан, пастдан) миқдори буюм ташқи кўринишининг бутун ечими ҳақида тўла-тўкис тасаввур бериши лозим.

Тикувчилик саноати буюмлари учун олдидан ва орқадан кўринишлари (зарур бўлганда манекенда) етарлича бўлиши мумкин.

Ясси саноат намунаси учун умумий режадаги кўриниши тақдим этилади.

Текстиль буюмларининг ясси саноат намуналари тасвирда такрорланувчи раппорт билан акс эттирилиши лозим.

Буюмлар жамламаси (тўплами) умумий кўринишдаги тасвирларда тўлалигича, яъни жамламага (тўпламга) кирадиган барча буюмлар билан тақдим этилиши лозим. Бундан ташқари, жамламага (тўпламга) кирадиган ҳар бир буюм қўшимча равишда алоҳида тасвирда келтирилади. Буюмлар жамламаси (тўплами) тўлиқ таркибда умумий кўринишдаги битта тасвирда тақдим этилиши мумкин бўлмаган алоҳида ҳолларда, жамлама (тўплам) фрагментларини алоҳида тасвирларда тақдим этилишига йўл қўйилади.

Саноат намунасининг ҳар бир варианти тасвирларнинг алоҳида жамламасида тақдим этилиши лозим.

Ёпилиши, йиғилиши, трансформацияланиши ва ҳ.к мумкин бўлган буюмлар ушбу буюмларнинг очиқ кўринишидаги (масалан, музлатгич, телефон будкаси) ёки йиғилган кўринишидаги (масалан, ошхона комбайнлари, чанг ютгичлар) тасвирларида тақдим этилиши лозим.


25. Ранг-график (бадиий-колористика) ечими саноат намунасининг муҳим аломатларидан бири бўлган ҳолларда, ушбу Қоидаларнинг 24-бандида кўзда тутилган барча тасвирлар рангли ҳолда тақдим этилиши лозим.


26. Тасвирлар аниқ ва ёрқин бўлиши лозим. Саноат намунасининг тасвирларидаги алоҳида деталлар, нафақат ёритилган томонларда, балки соя томонларида ҳам яхши кўриниши лозим.

Буюм бир текис ёритилган ҳолда, одатда бегона предметларсиз нейтрал фонда тасвирланиши лозим.


27. Тасвирлар А4 форматидан катта бўлмаган ўлчамларда тақдим этилади. Ташқи ўлчамлари бўйича унча катта бўлмаган буюмлар, масалан, қўл (чўнтак) соатлари, микрокалькулятор, чўнтак ўт олдиргичлари ва шунга ўхшашлар учун 9х12 см дан кичик бўлмаган ўлчамдаги кичик форматли тасвирлар тақдим этилиши мумкин.


28. Тасвирлар умумий кўриниш, бошқа кўринишлар, рангли тасвир, энг яқин аналогининг тасвири тартибида рақамланади.

Бир кўринишдаги тасвирлар битта рақам остида келтирилади.


29. Тасвирларни ўз ичига олган варақларнинг олд томонида (фотосуратлар учун - орқа томонида) тасвир рақами, саноат намунасининг номи кўрсатилади, шунингдек "умумий кўриниши", "ёнидан кўриниши", "олдидан кўриниши", "орқадан кўриниши", "юқоридан кўриниши", вариантлар учун эса "1-вариант", "2-вариант" ва шу каби изоҳлар кетма-кет келтирилади.

Энг яқин аналог сифатида танлаб олинган буюм тасвири учун, тасвир рақами ва буюм номидан ташқари, "энг яқин аналог" деган изоҳ бериш керак.


30. Саноат намунасининг тавсифи буюмнинг тасвирларда акс эттирилган ташқи кўринишини сўзлар билан очиб бериши лозим.


31. Тавсиф саноат намунасининг номини кўрсатишдан бошланади, талабнома берилган саноат намунаси мансуб бўлган СНХК нинг амалдаги таҳриридаги рубрикаси аниқланган ҳолда, бу рубриканинг индекси келтирилади ва қуйидаги бўлимларни ўз ичига олади:

а) саноат намунасининг вазифаси ва қўлланиш соҳаси;

б) саноат намунасининг аналоглари;

в) саноат намунаси ифодаланган тасвирлар ва бошқа тақдим этилган материаллар рўйхати (чизма, эргономик схема, конфекцион карта - улар тақдим этилган ҳолларда);

г) саноат намунасининг моҳияти;

д) саноат намунасининг муҳим аломатлари мажмуи.


32. Саноат намунасининг номи аниқ, қисқа ва конкрет бўлиши, саноат намунасининг муҳофаза ҳажми ва СНХК га, алоҳида ҳолларда эса соҳага оид умум қабул қилинган терминологияга мос бўлиши лозим. Ном буюмнинг вазифасини (бажарадиган функциясини) таърифлаши, яъни туркум тушунчасини (масалан, "Антенна", "Зичлик ўлчагич", "Трактор") акс эттириши лозим.

Ном буюмнинг фойдаланиш соҳасини кўрсатиши, яъни турига доир тушунчани ифодалаши лозим (масалан, "Пахта териш қишлоқ хўжалиги машинаси").

Номда заруратга кўра буюм вазифасининг ўзига хос хусусиятлари ифодаланган сўз ёки сўзлар бирикмаси бўлса (масалан, "маккажўхорини ўриб олиш учун"), у туркум ва/ёки тур тушунчаларидан (масалан, "Қўл ўроқ машинаси") олдин кўрсатилади. Шундай қилиб, ушбу саноат намунасининг тўлиқ номи - "Маккажўхорини ўриб олиш учун қўл ўроқ машинаси".

Реклама даъволари, шахсий исмлар, бетакаллуф номлар, аббревиатуралар, товар белгилари ва хизмат кўрсатиш белгиларининг сўзли белгилари, реклама, фирма ва бошқа махсус номлар, товар келиб чиққан жой номлари, "ва ҳ.к." сўзлари ва саноат намунасини айнанлаштириш мақсадларига хизмат қилмайдиган шунга ўхшаш сўзлар ҳамда маҳаллий ва жаргон атамалар саноат намунасининг номига киритилмайди.

Саноат намунасининг номи бирлик сонда келтирилади. Бирлик сонда ишлатилмайдиган номлар (масалан, "Сувенир шахмат доналари"), жуфт буюмларнинг номлари ҳақида сўз юритилаётган ҳолатларда сифатловчи сўзлар (масалан, "Болалар хонаки пойафзали") кўпликда ишлатилади).

Агар талабнома саноат намунасининг вариантларига берилаётган бўлса, у ҳолда унинг номи бирликда келтирилади, қавсларда эса вариантларнинг сони кўрсатилади: "Дур (2 вариантда)".

Агар талабнома ўзи билан буюмларнинг жамламасини (тўпламини) ифода қиладиган объектнинг бадиий-конструкторлик ечимига берилаётган бўлса, саноат намунасининг номида "тўплам", "жамлама" сўзлари бўлиши керак (масалан, "Манзарали ғиштлар тўплами", "Ётқизиш учун плитка-модуллар тўплами").


33. Тавсифнинг "Саноат намунасининг вазифаси ва қўлланиш соҳаси" бўлимида талабнома берилган саноат намунасининг вазифаси ва қўлланиш соҳаси тўғрисидаги маълумотлар келтирилади ҳамда унинг афзалроқ қўлланиш соҳаси кўрсатилади.


34. Тавсифнинг "Саноат намунасининг аналоглари" бўлимида аниқланган аналогларнинг таърифи келтирилади ва улардан қайси бири талабнома берилган саноат намунасига энг яқин эканлиги кўрсатилади.

Саноат намунасининг аналоглари бу ушбу саноат намунасининг устуворлик санасигача ҳамма фойдалана оладиган маълумотлардан маълум бўлган, унга ўзининг муҳим аломатлари билан ўхшаш бўлган, талабнома берилган саноат намунаси билан бир хил вазифани бажарган буюмнинг ташқи кўринишига мансуб бўлган бадиий-конструкторлик ечимлардир.

Энг яқин аналог бу ўзининг муҳим аломатлар мажмуи бўйича талабнома берилган саноат намунасига яқиндан ўхшаш аналогидир.

Ушбу бўлимда келтирилган аналогларни ўз ичига олган ҳамда энг яқин аналогининг талабномада келтирилиши лозим бўлган тасвири кўрсатилган ахборот манбаларининг библиографик маълумотлари ҳам кўрсатилади.

Талабномада саноат намунасининг вариантлари мавжуд бўлса, бу ҳолда одатда барча вариантлар учун энг яқин бўлган битта аналог келтирилади.

Агар аналоглардан ҳеч бири бир вақтнинг ўзида барча вариантлар учун энг яқин аналог бўлмаса, улардан ҳар бири учун энг яқин аналог кўрсатилиши мумкин.


35. "Саноат намунаси тасвирларининг ва саноат намунасини кўрсатиб берувчи тақдим этилган бошқа материалларнинг рўйхати" бўлимида тасвирлар, шунингдек, агар тақдим этилган бўлса, чизмалар, схемалар, конфекцион карталар уларнинг рақамланишига мувофиқ санаб ўтилади ва уларнинг ҳар бирида нима тасвирланганлиги ҳақида қисқача изоҳлар келтирилади.


36. Саноат намунасининг моҳияти буюм тасвирларида акс эттирилган ва буюмнинг ташқи кўринишини унинг талабнома берувчи томонидан кўрсатиб ўтилган хусусиятлари билан белгилаб, жамулжам келтирилган муҳим аломатлари билан таърифланади.

Агар аломатлар буюм ташқи кўринишининг алоҳида хусусиятларини, хусусан шакли, конфигурацияси, орнаменти ва ранглар бирикмасини белгиласа, улар муҳим аломатларга мансуб бўлади.

Саноат намунасининг моҳиятини очиб бериш учун унинг тасвирларда акс эттирилган муҳим аломатлари мажмуининг сўз билан ифодаланган таърифи тасвирларга (шунингдек, буюмнинг умумий кўриниши чизмасига, эргономик схемасига, конфекцион картасига, агар улар бўлса) ҳавола қилинган ҳолда келтирилади.

Бунда талабнома берилган саноат намунасининг энг яқин аналогидан фарқланадиган муҳим аломатлари ажратиб кўрсатилади.


37. Тавсифнинг "Саноат намунасининг моҳияти" бўлимида шунингдек талабнома берилган саноат намунасининг эстетик ва(ёки) эргономик хусусиятлари қайд этилади ва муҳим деб эътироф этилган аломатларнинг кўрсатилган хусусиятларга эга бўлган буюмнинг ташқи кўринишини шакллантиришга бўлган таъсири, агар бу ўз-ўзидан аён бўлмаса, изоҳланади.

Эстетик ва(ёки) эргономик хусусиятлар, масалан, қуйидагилар билан ифодаланиши мумкин:

барча аломатларнинг бош аломат атрофида бирлашуви туфайли қисмларнинг ўзаро тенг тобелиги таъминланган бўлиб, бу (фазовий структураси ривожланган объект учун) композиция элементларини изчил идрок этишга ёрдам беради;

уларнинг ҳар бирининг ишлатилиш кетма-кетлиги ва ҳар бирига етиб бориш мумкинлигини ҳисобга олган ҳолда (масалан, учувчи кабинаси, автомобиль пультлари учун), бошқарув органлари зоналарига тўлиқ етиб бориш имконияти таъминланганлиги;

упаковкаси қадимий қутича услубида безатилган, этикеткаси эса эскириб кетган папирус кўринишига эга (тегишлича чойнинг коллекция қилинадиган навлари ва юқори маркали винолар учун);

вазифаси ва фойдаланишда қулайликларининг алоҳида хусусиятлари аниқланган (спорт инвентарлари ва жиҳозлари, армия аслаҳалари, мураккаб маиший электротехника);

машинанинг кучи ва қувватини ифодалайдиган образ яратилганлиги (масалан, экскаватор учун);

кўз билан кўргандаги образ машинанинг ишлаб чиқаришга оид бўлмаган, маиший характерини акс эттиради (масалан, боғ-томорқа учун минитрактор);

машинанинг образли таърифида боланинг жисмоний етишмовчилигининг ўрнини психологик жиҳатдан тўлдириш мақсадини кўзлаган махсус вазифа яширилганлиги (масалан, ногирон болалар учун веломобиль).

Тавсифнинг шу бўлимида буюмнинг ташқи кўринишига хос кўрсатиб ўтилган хусусиятларидан келиб чиқадиган бошқа афзалликлари ҳам кўрсатилиши мумкин.


38. Асбоблар, станоклар ва бошқа шунга ўхшаш ҳажмли саноат намуналарининг ташқи кўринишини тавсифлашда уларнинг эргономик хусусиятларни тасдиқлаш учун, саноат намунаси сифатида талабнома берилаётган буюмнинг ишлаши ва/ёки ишлатилиши, инсон ва буюмнинг ўзаро алоқаларининг алоҳида хусусиятларини очиб бериш учун буюм ташқи кўринишининг энг муҳим композицион ва функционал элементлари, бўғимлари ва деталларининг ўзаро таъсирини таърифлаб бериш лозим.


39. Жамлама (тўплам)ни таърифлашда унинг таркибига кирадиган ва унинг умумий вазифасини амалга оширувчи функцияларни бажарадиган барча буюмлар кўрсатилади. Буюмлар жамламаси (тўплами)га кирадиган барча элементларининг бадиий-конструкторлик ечими шакл ҳосил қилишнинг ягона образли, масалан, пластик ва/ёки стилистик тамойилидан фойдаланган ҳолда бажарилиши лозим ҳамда тасвирда ва муҳим аломатлар мажмуида ўз аксини топиши керак. Жамламанинг барча буюмлари учун умумий бўлган аломатлардан ташқари, айрим буюмларнинг алоҳида хусусиятларини таърифлайдиган аломатлар кўрсатилади.


40. Талабномада саноат намунасининг вариантлари мавжуд бўлса, муҳим аломатлар мажмуи уларнинг барча вариантлари учун умумий бўлган ва устун турадиган аломатлари, масалан, асосий композицион элементлар ва уларнинг жойлашишини, шакли, пластик ишланганлиги ва бошқаларни таърифлайдиган, ягона ижодий фикрни тасдиқлайдиган аломатлари кўрсатилган ҳолда тўлиқ баён қилинади ва вариантларни бир-биридан фарқловчи аломатлар ажратиб кўрсатилади. Вариантларни бир-биридан фарқловчи аломатлар, одатда, асосийларига қўшимча бўлиб ҳисобланади ва асосий композицион элементларнинг ишланганлигини, колористик ечимини, қўшимча қисмлар ва элементларни ҳамда уларнинг ишланганлигини ва бошқаларни таърифлайди.


41. Саноат намунасининг моҳиятини очиб беришда аломатни уни амалга оширишнинг турли шаклларини таърифловчи муқобил тушунчалар кўринишида ифодалашга йўл қўйилмайди. Агар аломатни амалга оширишнинг турли шакллари бошқа аломатлар билан биргаликда бир хил эстетик ва эргономик хусусиятларга эга бўлган буюмнинг ташқи кўринишини белгиласа, бу ҳолда саноат намунасининг ҳар бирига кўрсатиб ўтилган амалга ошириш шаклларини тавсифловчи аломатлар хос бўлган вариантлари таърифланади. Масалан, шаклни "доирасимон ёки квадрат" ёки "доирасимон, квадрат" деб таърифлаш нотўғри. Битта вариантда "доирасимон", иккинчи вариантда эса "квадрат" деб келтириш лозим.


42. Саноат намунасини таърифлашда умуман буюмда ёки унинг элементида мавжуд бўлган сўзли белгиларнинг семантик маъноларини ифодалайдиган аломатлардан фойдаланиш керак эмас, чунки семантик маънолар буюм ташқи кўринишининг ўзига хос хусусиятларига таъсир қилмайди.


43. Аломат таърифини ушбу аломат очиб берилган ахборот манбаига ҳавола қилган ҳолда алмаштиришга йўл қўйилмайди.


44. Асосида ривожланган ҳажмий-фазовий тузилма (масалан, станок, қишлоқ хўжалиги машинаси, мотоцикл ва шунга ўхшашлар) бўлган мураккаб композицияга эга буюмларнинг бадиий-конструкторлик ечимларини таърифлаш учун, хусусан, қуйидаги аломатлардан фойдаланилади:

а) композицион элементларнинг мавжудлиги;

б) элементларнинг ўзаро жойлашганлиги;

в) композицион элементларнинг шакли.


45. Моноблок композицияли буюмларнинг (масалан, телевизор, радиоприёмник, шчит асбоби, қутича) бадиий-конструкторлик ечимларни, шунингдек элементар геометрик ҳажмларнинг (масалан, секцияли мебель блоки) ўзаро нисбатларига қурилган ечимларни таърифлаш учун, хусусан, қуйидаги аломатлардан фойдаланилади:

а) композицион элементларнинг таркиби ва тақсимланиши;

б) одатда буюмнинг фронтал юзасида жойлашган ушбу элементларнинг пластик, график, ранг ва фактура ечими.


46. Текис композицияга эга бўлган бадиий-конструкторлик ечимларни (масалан, рўмоллар, матолар, гиламлар) таърифлаш учун, хусусан, қуйидаги аломатлардан фойдаланилади:

а) композицион тузилиши;

б) орнамент элементлари, мавзуларининг ритмик ташкил қилинганлиги, чизиқли-график нисбатлари;

в) орнамент мавзуларининг ишланганлиги;

г) колористик ечими;

д) фактураси (мато ипларининг тўқилмаси).


47. Кийимнинг бадиий-конструкторлик ечимини таърифлаш учун, хусусан, қуйидаги аломатлардан фойдаланилади:

а) моделнинг уни ҳажмий жиҳатдан таърифлайдиган шакли;

б) қисмларнинг ўзаро нисбатини белгилайдиган пропорциялар;

в) моделнинг текислик характеристикаси бўлган силуэти;

г) бирон-бир элементларнинг мутаносиб кетма-кетлигини белгилайдиган ритм;

д) деталлари, яъни кийимнинг исталган қисмида унинг юзасига қўйиладиган элементлар, уларнинг шакли;

е) безаги, яъни буюмнинг утилитар қўлланиши нуқтаи назаридан функционал аҳамиятга эга бўлмаган, модель ечимида декоратив ўрин тутган, унинг ишлатилиши бир вақтнинг ўзида технологик усул бўлиши мумкин бўлган (масалан, кийим четларига ишлов бериш, деталларни бирлаштирувчи чокни мустаҳкамлаш ва шунга ўхшашлар) элемент;

ж) фурнитура (тугмалар, илгаклар ва бошқалар), у буюм структурасига унинг алоҳида қисмларини бирлаштириш ва ажратиш учун киради ҳамда декоратив элемент вазифасини ўтайди;

з) материал.


48. Пойафзалнинг бадиий-конструкторлик ечимини таърифлаш учун, хусусан, қуйидаги аломатлардан фойдаланилади:

а) модель шаклининг, шу жумладан колодка шаклининг ҳажм жиҳатдан таърифи;

б) пойафзал юқори ва қуйи қисмининг конструкцияси;

в) конструкция элементлари (бошлиғи, гулчини, қўнжи, тагчарми ва шунга ўхшашларнинг)нинг таркиби, шакли ва ўзаро жойлашганлиги;

г) материал, декоратив алоҳида хусусиятлари билан бирга;

д) безак деталлари;

е) фурнитураси;

ж) колористик ечими.


49. Буюмлар жамламалари (тўпламлари)нинг бадиий-конструкторлик ечимини таърифлаш учун, тегишли буюмларнинг бадиий-конструкторлик ечимини таърифлаш учун ишлатиладиган аломатлардан ташқари, хусусан, қуйидагиларни акс эттирадиган аломатлардан фойдаланилади:

а) қисмларнинг ўзаро алоқаларининг характери;

б) элементларнинг ўзаро тенг тобелиги;

в) дастлабки элементларнинг ва ушбу элементлардан фойдаланиб яратилган буюмларнинг ҳам, умуман барча жамлама (тўплам)нинг ҳам пропорционал тузилиши.


50. Босма маҳсулотлар (масалан, муқовалар, этикеткалар, ёрлиқлар, наклейкалар ва шунга ўхшашлар)нинг бадиий-конструкторлик ечимини таърифлашда, хусусан, қуйидагиларни акс эттирадиган аломатлардан фойдаланилади:

а) композицион тузилиши;

б) график элементлар, тасвирий мавзулар, орнаментнинг ишланганлиги;

в) шрифт графикасининг жойлашганлиги ва бажарилганлиги (ёзувларнинг маъно ва (ёки) фонетик мазмунисиз);

г) колористик ечими.


51. Ташқи кўриниши иккита ҳолат - ёпиқ (йиғилган) ва очиқ - билан белгиланадиган буюмлар (масалан, шкафлар, музлатгичлар, ёриқ корпусдаги асбоблар, телефон будкалари ва шунга ўхшашлар)нинг бадиий-конструкторлик ечимини таърифлашда буюм ташқи кўринишининг ҳам, ички ҳажмининг ҳам ишланиш элементлари буюм аломатлари бўлиши мумкин.


52. Бадиий-конструкторлик ечимни таърифлашда, аломат, шунингдек, буюмнинг ёки унинг элементининг ташқи кўриниши бошқа вазифани бажарадиган маълум буюмнинг ташқи кўриниши билан мос келишини кўрсатиш йўли билан ҳам ифодаланиши мумкин.


53. Талабнома берилаётган бадиий-конструкторлик ечимда талабнома топширилган ёки муҳофаза ҳужжатлари олинган саноат мулкининг бошқа объектларининг буюмлари мавжуд бўлиб, бу ҳақда талабнома берувчига маълум бўлса, ушбу ҳужжатлар тўғрисидаги ахборот манбаларини аниқлаш учун етарли бўлган маълумотларни кўрсатиш лозим.


54. Саноат намунасининг муҳим аломатлар мажмуи тасвирларда акс эттирилган ҳамда сўралаётган ва патент тақдим қиладиган ҳуқуқий муҳофаза ҳажмини белгилайдиган аломатларни ўзига мос талқин этиш учун мўлжалланган.


55. Муҳим аломатлар мажмуига муҳим ҳисобланган ва одатда, саноат намунасининг моҳиятини очиб берувчи таърифдан кўра анча қисқароқ таърифланган барча аломатлар киритилади.


56. Муҳим аломатлар мажмуига киритилган аломатлар саноат намунасининг моҳиятини ушбу моҳиятни очиб беришда фойдаланилган тушунчалар билан ифодалаши лозим.


57. Рўйхатга киритилган аломатларни тасвирланган буюм элементларининг абсолют ўлчамлари ёхуд ўлчамларининг кўз билан фарқланмайдиган нисбатлари билан ифодалаш тавсия этилмайди. Буюмни тамғаси бўлган, хизмат ва истеъмол аҳамиятига эга бўлган графика тасвирларини (усти, думалатилмасин, штрих-код ва бошқалар), агар улар стандарт усулида бажарилган бўлса тавсиф рўйхатига киритиш тавсия этилмайди.


58. Муҳим аломатлар мажмуига киритилган аломатлар буюмнинг ташқи кўринишини унинг статик ҳолатида таърифлаш имконини берадиган ҳолда баён қилинади.

Буюмнинг ташқи кўринишини таърифлашда унинг ўзгаришга мойиллигини, шакл элементларининг уларнинг ҳолатини ўзгартириш имконияти билан бажарилишини ва бошқа шу кабиларни кўрсатишга йўл қўйилади.


59. Саноат намунасининг аломатлари муҳим аломатлар мажмуида шундай ифодаланадики, бунда ушбу аломатларни таърифлашда қўлланган тушунчаларнинг маъно мазмуни мутахассис томонидан буюм (макет, расм) тасвирларидаги элементлар тасвирлари билан идентификация қилиш учун бир маънода тушуниш имкониятини таъминланиши керак.


60. Муҳим аломатлар мажмуидаги аломатнинг таърифи буюм (макет, расм) тасвирларига ҳавола қилиш билан алмаштирилиши мумкин эмас, бундай ҳаволасиз аломатни ушбу Қоидаларнинг 59-банди талабларини бузмаган ҳолда таърифлаш имконияти бўлмаган ҳолатлар бундан мустасно.


61. Саноат намунасининг муҳим аломатлари мажмуи, одатда, саноат намунасининг энг яқин аналог аломатларига мос келадиган муҳим аломатларини, шу жумладан, унинг вазифасини акс эттирувчи туркум тушунчасини ўз ичига олган чекловчи қисмдан, ва саноат намунасини энг яқин аналогдан фарқлайдиган муҳим аломатларни ўз ичига олган фарқловчи қисмдан иборат.

Саноат намунасининг муҳим аломатлари мажмуининг чекловчи қисми баён қилингандан сўнг "фарқловчи томонлари" сўзи келтирилади ва моҳиятан фарқловчи аломатлари "мавжуд", "бажарилган"сўзлари билан бошланиб баён қилинади.

Саноат намунасининг муҳим аломатлари мажмуи келтирилган тавсиф, агар унда аналоглари бўлмаган саноат намунаси таърифланаётган бўлса, чекловчи ва фарқловчи бўлимларга ажратилмай тузилади.


62. Саноат намунасининг вариантлари келтирилган талабномада муҳим аломатлар мажмуи барча вариантлар учун умумий бўлган муҳим аломатларни (энг яқин аналогга мос келадиганлари ҳам фарқланадиганлари ҳам), шу жумладан, саноат намунасининг вазифасини акс эттирувчи туркум тушунчасини ўз ичига олган қисмда баён қилинади, сўнгра "1- (2- ва ҳ.к.) вариант ... ларнинг мавжудлиги (бажарилганлиги ва ш.к.) билан таърифланади" сўзлари билан аниқ бир кўрсатилган вариантга хос муҳим аломатлар келтирилади.


63. Саноат намунасининг муҳим аломатлари мажмуи алоҳида варақда тақдим этилади.


64. Умумий кўринишдаги чизма саноат намунасининг моҳиятини очиб бериш ва унинг ташқи ўлчамлари, пропорционал нисбатларини аниқлаш учун зарур бўлган ҳолларда тақдим этилади.

Чизмалар техник чизмаларни тайёрлаш қоидаларига биноан бажарилади.


65. Эргономик ишловни кўзда тутадиган буюмга мансуб саноат намунасига талабнома топширилганда, ушбу буюмнинг эргономик схемаси тақдим этилади.


66. Чизмалар ва схемалар тавсиф матнига қатъиян мос бўлиши керак.


67. Чизма ёки схемада буюм элементларининг предметли-фазовий ташкил қилинганлигини тавсифловчи ва инсон фаолиятининг функционал зоналарида асосий элементларнинг жойлашуви, буюмни тасарруф этиш қулайлиги тўғрисида фикр юритишга имкон берувчи буюм ва унинг элементларининг ташқи ўлчамлари (ахборотни акс эттириш воситалари ва бошқарув органларини жойлаштириш баландлиги, кенглиги, чуқурлиги, иш юзаси, шаклнинг яқин жойлашган элементлари орасидаги масофа) кўрсатилиши лозим.


68. Чизмалар ва схемалардаги асосий шакл ҳосил қилувчи элементлар худди тавсифдагидек араб рақамлари билан белгиланади. Чизма (схема)нинг бир нечта фигураларидаги айнан битта деталь ёки бўғим битта рақам билан белгиланади. Тавсифда эслатиб ўтилмаган ҳавола қилинадиган белгилар чизмалар (схемалар)да қўйилмайди ва аксинча.


69. Чизмалар (схемалар)даги четга чиқариладиган чизиқлар аниқ бўлиши керак. Рақамли ва ҳарфли белгиларни қавслар, айланалар ёки қўштирноқлар ичида кўрсатишга йўл қўйилмайди. Рақамлар ва ҳарфларнинг баландлиги 3,2 мм дан кам бўлмаслиги лозим.


70. Чизмалар (схемалар) таркибида "очиқ", "ёпиқ" каби зарур сўзлардан ташқари ҳеч қандай ёзувлар бўлмаслиги лозим.


71. Чизмадаги тасвир, одатда, тўғри бурчакли (ортогонал) проекцияларда (турли кўринишлар, қирқимлар, кесимларда) тақдим этилиши лозим. Кўргазмали бўлиши учун уни аксонометрик проекцияда тақдим этишга йўл қўйилади. Чизмадаги ҳар бир элемент бошқа барча элементларга нисбатан пропорционал ҳолда бажарилади, элементни аниқ тасвирлаш учун пропорцияларни фарқлаш зарур бўлган ҳоллар бундан мустасно.


72. Чизмалар, схемалар ва изоҳ берувчи расмлар алоҳида варақларда тақдим этилади ва ҳар бир варақнинг юқорисидаги ўнг бурчагида саноат намунасининг номи келтирилиши тавсия қилинади.

Чизманинг битта варағида бир нечта фигура жойлашиши мумкин, бунда улар бир-биридан аниқ ажратилган бўлиши лозим. Агар икки ва ундан кўпроқ варақларда жойлашган фигуралар ягона фигурани ташкил қилса, у ҳолда улар ушбу тўлиқ фигура турли варақларда тасвирланган бирон-бир қисми қолдирилмай компоновка қилиниши мумкин бўлган ҳолда жойлаштирилади.

Алоҳида фигуралар варақда ёки варақларда варақлар максимал даражада тўлдирилган, чизма эса варақнинг узун томонидан вертикал ҳолатда ўқиш мумкин бўлган ҳолда жойлаштирилади.


73. Ҳар бир чизма (схема) фигура сифатида, масалан, " 1-фигура", "2-фигура" ва ҳ.к. деб, тасвир туридан қатъи назар ягона рақамлаш тартибида, тавсиф матнида баён қилиниш навбатига мувофиқ рақамланади. Агар тавсиф битта фигура билан изоҳланса, у рақамланмайди.


74. Енгил саноат буюмларига тааллуқли саноат намунасига талабнома топширилганида, талабномага зарур ҳолларда конфекцион карта, яъни буюмни тайёрлаш учун тавсия этилган тўқимачилик, трикотаж материаллар, тери, фурнитура, безак ва бошқаларнинг намуналари илова қилинади.

Декоратив материаллар, гиламлар, матоларнинг намуналари расм раппорти ўлчамида тақдим этилади.



§ 3. Йўл қўйиб бўлмайдиган элементлар


75. Талабномада

а) ижтимоий манфаатларга (шу жумладан жамоат тартибига) ва қабул қилинган ахлоқ-одоб меъёрларига (бузилиши жамиятга ёки унинг бир қисмига ёхуд унинг алоҳида вакилларига маънавий зарар етказадиган умуминсоний, фуқаролик, оила, диний ва бошқа ахлоқ принципларига) зид иборалар, чизмалар, расмлар, тасвирлар ва бошқа материаллар;

б) ахлоқсиз, жаргон ёки беадаб сўзлар, ёки шундай маънога эга бўлган сўзлар иборалар, тасвирлар;

в) саноат намунасига очиқдан-очиқ тааллуқли бўлмаган ёхуд талабнома ҳужжатларини ушбу Қоидаларнинг талабларига мувофиқ деб эътироф этиш учун зарур бўлмаган фикрлар ва маълумотлар бўлмаслиги лозим.


76. Тавсифнинг "Саноат намунасининг аналоглари" бўлимида келтирилган маълум саноат намуналарининг камчилигини шунчаки кўрсатиш йўл қўйиб бўлмайдиган элемент деб ҳисобланмайди.



§ 4. Атамалар ва белгилар


77. Саноат намунасининг тавсифи ва уни изоҳловчи материалларда стандартлаштирилган атамалар ва қисқартмалар, улар мавжуд бўлмаган ҳолларда эса илмий ва техник адабиётларда умумқабул қилган атамалар ва қисқартмалар қўлланади.

Адабиётда кенг қўлланмайдиган атамалар ва қисқартмалар ишлатилганда, уларнинг маъноси матнда биринчи марта қўлланганда тушунтириб берилади.

Ҳамма шартли белгилар очиб берилади.

Тавсифда ягона терминологияга риоя қилинади, яъни айнан бир хил белгилар тавсиф матнида бир хил аталади. Терминология бирлиги талаби, шунингдек, физик бирликлар ва фойдаланиладиган шартли белгиларга ҳам тааллуқлидир.

Саноат намунасининг номи заруриятга кўра лотин алифбоси белгилари ва араб рақамларини ўз ичига олиши мумкин. Саноат намунасининг номида бошқа алифбо белгилари ва махсус белгиларнинг қўлланишига йўл қўйилмайди.

Физик катталиклар амалдаги Халқаро бирликлар системаси бирликларида ифодаланади.



§ 5. Талабнома ҳужжатларини

расмийлаштириш


78. Ҳамма турдаги ҳужжатлар улардан чекланмаган миқдорда нусха кўчириш имкониятини берадиган ҳолда расмийлаштирилади.

Ҳар бир варақнинг фақат бир томонидан, қаторларни варақнинг кичик томонига параллел жойлаштирган ҳолда фойдаланилади.


79. Талабноманинг ҳужжатлари пишиқ, оқ, текис, ярқирамайдиган қоғозда бажарилади. Талабнома ҳужжатларини МЎТ да ҳам бериш мумкин.


80. Талабноманинг ҳар бир ҳужжати алоҳида варақдан бошланади. Варақлар 210х297 мм форматга эга бўлади. Тавсиф ва муҳим аломатлар мажмуини ўз ичига олган варақлардаги ҳошияларнинг ўлчамлари камида қуйидагича бўлади, мм:

юқоридан - 20;

ўнгдан - 20;

пастдан - 20;

чапдан - 30.

Чизмалар ёки репродукцияларни ўз ичига олган варақлардаги фойдаланиладиган сатҳнинг ўлчами 170-262 мм дан ошмаслиги лозим. Ҳошияларнинг ўлчами камида қуйидагича бўлади, (мм):

юқоридан - 25;

ўнгдан - 15;

пастдан - 10;

чапдан - 25.

Бу варақларда фойдаланилган ёки фойдаланишга яроқли сатҳ атрофида рамка чизилмаслиги лозим.

Талабноманинг ҳар бир ҳужжатида иккинчи ва кейинги варақлар бирдан бошлаб кетма-кет араб рақамлари билан рақамларнинг алоҳида серияларидан фойдаланган ҳолда рақамлаб чиқилади. Биринчи рақамлаш сериясига ариза, иккинчисига саноат намунасининг тасвири, учинчисига тавсиф ва муҳим аломатлар рўйхати тааллуқлидир. Агар талабнома таркибида чизмалар ва бошқа материаллар бўлса, улар алоҳида серия кўринишида рақамланади.

МЎТда тақдим этиладиган материалларга талаблар Вазирлик томонидан белгиланади.

81. Ҳужжатлар қора рангли шрифтда босилади. Тавсиф матни 1,5 интервал оралиқда бош ҳарфларининг баландлиги 2,1 мм дан кам бўлмаган ҳолда босилади.


82. График белгилар, лотинча номлар, лотинча ва юнонча ҳарфлар қора рангдаги сиёҳ, паста ёки туш билан ёзиб қўйилиши мумкин.


83. Ахборот манбаларининг библиографик маълумотлари улар бўйича ахборот манбаини топиш мумкин бўлган ҳолда кўрсатилиши лозим.



§ 6. Талабномани топшириш


84. Саноат намунасининг муаллифи, иш берувчи ёки уларнинг ҳуқуқ ворислари (бундан буён матн бўйича - талабнома берувчилар) талабнома топшириш ва патент олиш ҳуқуқига эга.


85. Талабнома бевосита Вазирликка топширилади ёки почта орқали юборилади.

86. Талабнома бевосита талабнома берувчи томонидан ёки Вазирликда рўйхатдан ўтказилган патент вакили ёхуд бошқа ишончли шахс орқали топширилиши мумкин.

87. Қонуннинг 35-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикасидан ташқарида доимий яшайдиган жисмоний шахслар, ёки хорижий юридик шахслар, агар Ўзбекистон Республикаси иштирок этган халқаро шартномада бошқача қоидалар кўзда тутилмаган бўлса, талабнома бериш ва патент олиш билан боғлиқ ишларни Вазирликда рўйхатдан ўтказилган патент вакиллари орқали олиб борадилар.


II БОБ. ПАТЕНТ ОЛИШ БЎЙИЧА

ИШЛАРНИ ОЛИБ БОРИШ


§ 7. Ишончли шахсни тайинлаш


88. Талабнома бўйича ишларни олиб бориш ва талабномани кўриб чиқишда ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун талабнома берувчи ишончнома бериш орқали вакил тайинлаши мумкин.

Вазирлик ва Давлат муассасаси олдида вакиллик қилиш учун Ўзбекистон Республикасида расмийлаштириладиган ишончнома оддий ёзма шаклда тузилади.

Агар ишончнома ўзбек ёки рус тилидан бошқа тилда берилган бўлса, унга ўзбек ёки рус тилига таржимаси илова қилинади.

Ишончнома талабнома билан бир вақтда тақдим этилади.

Агар ишончнома Вазирликда рўйхатдан ўтказилган бир нечта патент вакили номига ёки бир нечта ишончли шахслар номига берилган бўлса, у ҳолда ишлар уларнинг исталгани томонидан олиб борилаверади.


§ 8. Вазирлик ва Давлат муассасаси билан ёзишмалар олиб бориш

89. Ёзишма талабнома берувчи ёки унинг патент вакили ёхуд ушбу ишга ваколат берилган ишончли шахс томонидан ҳар бир талабнома бўйича алоҳида олиб борилади.


90. Талабнома топширилгандан кейин юбориладиган материалларда талабнома рақами ва талабнома берувчи ёки унинг патент вакили ёхуд ишончли шахснинг имзоси бўлиши шарт.

Талабнома рақами кўрсатилмаган материаллар, агар уни билвосита аниқлаш имкони бўлмаса, қайтариб юборилади.


91. Талабнома бўйича иш юритиш жараёнида юбориладиган материаллар Қонунда белгиланган муддатларда тақдим этилади.


92. Вазирликка талаблар бузилган ҳолда тақдим этилган материаллар бўйича сўровнома юборилади ва унда билдиришнома юборилган санадан эътиборан уч ой муддатда тузатилган ва етишмаётган материалларни тақдим этиш таклиф этилади. Талабнома берувчи ёки унинг патент вакили ёхуд ишончли шахси бўлмаган шахслар томонидан тақдим этилган материаллар кўриб чиқилмайди. Бундай материалларни топширган шахсга тегишли билдиришнома юборилади.


§ 9. Талабнома ҳужжатларига қўшимчалар,

тузатишлар ва аниқликлар киритиш


93. Қонуннинг 20-моддасига мувофиқ талабнома топширилган санадан эътиборан икки ой мобайнида талабнома берувчи талабномада кўрсатилган саноат мулки объектининг моҳиятини ўзгартирмаган ҳолда унга тузатишлар, аниқликлар ёки қўшимча материаллар киритиш ҳуқуқига эга.


94. Белгиланган миқдордаги патент божи тўланган тақдирда, талабнома бўйича тузатишлар, аниқликлар ёки қўшимча материаллар кўрсатилган муддат ўтгандан кейин ҳам, лекин патент бериш ҳақидаги қарор чиқарилгунга қадар тегишли ариза бериш йўли билан киритилиши мумкин.

Аризага талабнома материалларига ўзгартиришлар киритиш учун патент божи тўлангани ҳақидаги ҳужжат илова қилинади. Патент божи тўлангани ҳақидаги ҳужжат тақдим этилмаган тақдирда юридик аҳамиятга молик ҳаракатлар амалга оширилмайди ва бу ҳақда талабнома берувчига хабар берилади. Тўланган патент божининг суммаси белгиланган миқдордан кам бўлса, бу ҳолда талабнома берувчи етишмаётган патент божини тўлаш ҳақида Давлат муассасаси томонидан билдиришнома юборилган санадан эътиборан уч ой ичида керакли суммани тўлаш ҳуқуқига эга.

95. Талабнома материалларига тузатишлар, аниқликлар ва қўшимчалар киритиш учун талабнома берувчи томонидан тегишли ёзма аризалар ва алмаштириладиган варақлар, тасвирлар топширилиши керак. Ариза шакллари ушбу Қоидаларга берилган 2, 3, 4-иловаларда келтирилган. Алмаштириладиган варақлар ёки тасвирлар талабномадаги тегишли ҳужжатнинг ҳар бир нусхаси учун тақдим этилади. Алмаштириладиган варақлар ўзбек ёки рус тилида тақдим этилади.

Талабнома берувчи ариза Вазирликка келиб тушганлиги ва уни кўриб чиқиш натижалари ҳақида хабардор қилинади.

96. Юридик шахс бўлмиш талабнома берувчининг номини ёки жисмоний шахс бўлмиш талабнома берувчининг фамилияси (исми, отасининг исми) ўзгартирилганда, Вазирликка талабнома берувчининг номига ўзгартириш киритиш ҳақида ариза берилади ва ушбу ўзгартиришларни тасдиқлайдиган ҳужжат тақдим этилади. Ариза шакли ушбу Қоидаларга берилган 3-иловада келтирилган.

97. Талабнома берувчи талабномага бўлган ўз ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказса, бу ҳолда у Вазирликка талабнома берувчини ўзгартириш тўғрисидаги ёзувни киритиш ҳақида ариза беради. Ариза шакли ушбу Қоидаларга берилган 3-иловада келтирилган.

Патент олишга бўлган ҳуқуқ бошқа шахсга ўтказилганда, кўрсатилган талабнома берувчини ўзгариш саноат намуналарининг давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш санасигача амалга оширилиши мумкин.

Аризада талабномага бўлган ҳуқуқ бошқа шахсга - ҳуқуқ ворисига ўтказилиши ҳақида кўрсатма ва бу шахс ҳақида ушбу Қоидаларнинг 14, 17-бандларида кўзда тутилган маълумотлар келтирилиши лозим.

Ариза фақат талабнома берувчи томонидан имзоланган тақдирда, унга ҳуқуқ ўтказилганлигини тасдиқлайдиган талабнома берувчи ва унинг ҳуқуқ вориси томонидан имзоланган ҳужжат илова қилинади.


98. Белгиланган талабларга риоя қилинган тақдирда, талабнома берувчи ва унинг ҳуқуқий вориси талабнома материалларига талабнома берувчи ўзгартирилганлиги тўғрисидаги ёзув киритилганлиги ҳақида хабардор қилинади. Кейинги барча ёзишмалар янги талабнома берувчи билан олиб борилади.

Талабномага бўлган ҳуқуқ ўтган сана деб талабнома берувчи ва унинг ҳуқуқий ворисига талабнома берувчи ўзгартирилганлиги тўғрисидаги ёзув киритилганлиги ҳақидаги билдиришнома юборилган сана ҳисобланади. Белгиланган талабларга риоя қилинмаган тақдирда, талабнома берувчи ва унинг ҳуқуқий вориси тақдим этилган ҳужжатларга аниқликлар ва/ёки тузатишлар киритиш зарурлиги ҳақида ёки талабнома материалларига талабнома берувчи ўзгартирилганлиги тўғрисидаги ёзув киритиш мумкин эмаслиги ҳақида хабардор қилинади ва тегишли сабаблар кўрсатилади.


99. Давлат муассасаси талабнома ҳужжатларига тузатишлар киритиш ҳақидаги талабнома берувчи ёки унинг патент вакили ёхуд ишончли шахс томонидан имзоланган ҳамда талабнома рақами ва киритилиши лозим бўлган ўринлар кўрсатилган аризани қабул қилади. Ариза шакли ушбу Қоидаларга берилган 4-иловада келтирилган.

Талабнома ҳужжатларидаги ўз-ўзидан кўриниб турган ва техник хатоларни тузатиш ҳам саноат намунасини тегишли давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш санасига қадар амалга оширилиши мумкин. Тузатиш ўз-ўзидан кўриниб турган бўлиши керак, яъни умумқабул қилинган билимлардан мутахассис учун таклиф этилган тузатишдан бошқа бирон нарса қилиб бўлмаслиги аён бўлиши керак.

Агар тузатишлар библиографик маълумотларни кўрсатишда матнни босиш пайтида йўл қўйилган хатоликларга ва бошқа шу каби хатоликларга тегишли бўлиб, ҳужжатни тузатиш ундан бевосита нусха кўчиришда аниқликка нисбатан салбий оқибатларга олиб келмаса, тузатиш киритиш зарурлиги талабнома берувчининг хатида баён қилиниши ва алмаштириладиган варақлар тақдим этилмаслиги мумкин.


100. Белгиланган талабларга риоя қилинмаган ҳолларда, талабнома берувчи тақдим этилган ҳужжатларга аниқликлар ва/ёки тузатишлар киритиш кераклиги ҳақида ёки талабнома материалларига ўзгартиришлар киритиш мумкин эмаслиги ҳақида тегишли сабаблар кўрсатилган ҳолда хабардор қилинади.


101. Саноат намунасининг бирлиги талаби бузилган ҳолда топширилган талабнома талабнома берувчининг илтимосига кўра икки ёки бир неча талабномаларга ажратилиши мумкин (бундан буён матн бўйича ажратилган алоҳида талабнома деб юритилади).


102. Ажратилган алоҳида талабномалар биринчи талабноманинг топширилиш санасини ва саноат намунасининг устуворлигини, биринчи талабнома бўйича бир мунча илгарироқ устуворликни белгилаш ҳуқуқи мавжуд бўлган ҳолда эса, ушбу устуворлик санасини сақлаб қолади.


103. Илтимоснома билан бирга ушбу Қоидаларнинг 12-83-бандларига мувофиқ расмийлаштирилган ҳужжатлар ва белгиланган миқдорда патент божи тўланганини ёки патент божини тўлашдан озод этиш ёхуд унинг миқдорини камайтириш учун асосларни тасдиқлайдиган ҳужжат тақдим этилади.



§ 10. Сўралган материалларни тақдим этиш

муддатларини узайтириш


104. Қонуннинг 20-моддаси учинчи қисмига мувофиқ, белгиланган талаблар бузилган ҳолда расмийлаштирилган талабнома бўйича талабнома берувчига етишмаган ёки тузатилган материалларни сўровнома жўнатилган санадан эътиборан уч ой мобайнида тақдим этиш таклиф қилинган сўровнома юборилади. Сўралган материалларни талабнома берувчи томонидан тақдим этиш муддати унинг томонидан тегишли илтимоснома берилган ҳолда узайтирилиши мумкин.

Илтимосномага муддатни узайтириш учун белгиланган миқдорда патент божи тўланганини тасдиқлайдиган ҳужжат илова қилинади.


105. Муддатни узайтириш тўғрисидаги илтимоснома талабнома берувчига сўровнома юборилган санадан эътиборан уч ой мобайнида тақдим этилади.

Белгиланган муддат Давлат муассасаси томонидан белгиланган муддат тугаган санадан бошлаб 12 ойдан кўп бўлмаган муддатга узайтирилиши мумкин.

106. Сўралган материалларни тақдим этиш муддати узайтирилганлиги ҳақида талабнома берувчига хабар берилади.


107. Илтимосномани тақдим этиш муддатига риоя қилинмаган ҳолда, талабнома берувчининг илтимосномаси қаноатлантирилмайди ва бу ҳақда талабнома берувчига хабар берилади.



§ 11. Ўтказиб юборилган муддатни тиклаш


108. Қонуннинг 20-моддасига мувофиқ, талабнома берувчи томонидан ўтказиб юборилган давлат экспертизасининг сўровномаси бўйича қўшимча материалларни тақдим этиш муддатлари тикланиши мумкин.


109. Ўтказиб юборилган муддатни тиклаш тўғрисидаги илтимоснома талабнома берувчи томонидан тақдим этиш муддати ўтказиб юборилган ҳужжат билан бирга муддат ўтказиб юборилган кундан эътиборан ўн икки ойдан кечиктирмай муддат ўтказилишига сабаб бўлган узрли сабаблар кўрсатилган ҳолда тақдим этилади. Давлат муассасаси кўрсатилган сабаблар мавжудлигини тасдиқлайдиган ҳужжатларни сўраб олиш ҳуқуқига эга.

110. Илтимосномага белгиланган миқдорда тегишли патент божи тўланганини тасдиқлайдиган ҳужжат илова қилинади. Белгиланган миқдордаги патент божи тўланганлигини тасдиқлайдиган ҳужжат кўрсатилган муддатда тақдим этилмаган ҳолда, юридик аҳамиятга молик ҳаракатлар амалга оширилмайди ва бу ҳақда талабнома берувчига хабар берилади.


111. Ўтказиб юборилган муддат тиклангани тўғрисида талабнома берувчига хабар берилади.


112. Юқорида кўрсатилган талабларга риоя қилинмаган ҳолларда илтимоснома қаноатлантирилмайди ва бу ҳақда талабнома берувчига хабар берилади.



§ 12. Талабнома берувчини талабнома

материаллари билан таништириш


113. Талабнома берувчи (унинг патент вакили ёки ишончли шахси) ўзи топширган талабнома ва шу талабнома бўйича Вазирлик ва Давлат муассасаси билан олиб борилган ёзишмалар билан куни ва соатини аввалдан келишиб, бевосита Вазирлик ёки Давлат муассасасининг ўзида ҳам, талабнома, талабномага тегишли материаллар ёки уларнинг қисмларининг нусхаларини сўраб олиш йўли билан ҳам танишиши мумкин.

114. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари талабнома материаллари билан фақат тергов олиб бориш заруриятига кўра танишиш ҳуқуқига эга.



§ 13. Талабномани талабнома берувчининг

иштирокида кўриб чиқиш


115. Талабнома билан боғлиқ саволлар талабнома берувчи (унинг патент вакили ёки ишончли шахси)нинг иштирокида Давлат муассасасининг таклифи бўйича ёки талабнома берувчининг илтимосига биноан, ҳар икки томон бу саволлар билан танишиб чиққанидан сўнг кўриб чиқилади. Экспертизанинг саволлари сўровномада баён қилиниши мумкин, ушбу сўровномада қўшимча равишда учрашиш мақсадга мувофиқлиги ҳам маълум қилинади, талабнома берувчининг саволлари эса учрашув ўтказиш ҳақидаги илтимосномада баён қилиниши мумкин.

116. Сўровнома берилган ҳолда, талабнома берувчининг талабномани кўриб чиқишда иштирок этиш ниятидан қатъи назар, жавоб талабнома берувчи томонидан Қонунда белгиланган муддатда тақдим этилади. Талабнома берувчи иштирокида талабномани кўриб чиқиш санаси ва вақти олдиндан келишиб олинади. Шароит ўзгарган ҳолда, белгиланган вақтда талабномани кўриб чиқишда иштирок этиш имконияти бўлмаган томон дарҳол бу ҳақда иккинчи томонни хабардор қилади.


117. Якка ўзи талабнома берувчи бўлмаган шахс вакиллик қилиш учун ишончномаси бўлган тақдирдагина бошқа талабнома берувчиларнинг иштирокисиз ўзи талабномани кўриб чиқишда қатнашиши мумкин.


118. Талабномани талабнома берувчининг иштирокида кўриб чиқиш музокара йўли билан ёки эксперт кенгашида амалга оширилади.

Саволлар бевосита эксперт ва талабнома берувчи томонидан ҳал қилиниши мумкин бўлган ҳолларда, музокаралар олиб борилади, саволларни ҳал қилиш учун бир неча мутахассислар иштирокидаги экспертиза талаб қилинса, эксперт кенгаши ўтказилади.

Музокаралар ёки эксперт кенгаши натижалари бўйича белгиланган шаклда икки нусхада баённома тузилади ва унда иштирокчилар ҳақидаги маълумотлар, томонлар тарафидан келтирилган далиллар ва таклифлар ва кейинчалик иш юритиш ҳақидаги хулосалар келтирилади.

Баённомада экспертиза томонидан келтирилган далиллар билан боғлиқ ҳолда саноат намунаси муҳим аломатлар мажмуининг талабнома берувчи (унинг патент вакили ёки ишончли шахси) томонидан таклиф этилган янги таҳрири, талабномани чақириб олиш ҳақидаги ариза, экспертизанинг ёзма тушунтиришлар талаб қилган саволлари ва ҳ.к. келтирилиши мумкин.

Баённома кўриб чиқишда қатнашган барча иштирокчилар томонидан имзоланади. Бир нусхаси талабнома материалларига қўшиб қўйилади, иккинчиси эса талабнома берувчи (унинг патент вакили ёки ишончли шахси)га берилади.

Муҳокама қилинган саволлар бўйича келишувга эришилмаган ҳолда, баённомада кўриб чиқишда қатнашганларнинг алоҳида фикрлари қайд этилиши мумкин. Талабнома берувчи (унинг патент вакили ёки ишончли шахси)га бериладиган ва тегишли хулосаларни ичига олган баённома нусхаси иш юритишни тўхтатиш ҳақидаги билдиришноманинг (талабнома чақириб олинган ҳолда) ёки экспертиза сўровномасининг ўрнини босиши мумкин, баённомада бу ҳақда тегишли ёзув қайд этиб қўйилади.


119. Баённома талабнома берувчининг экспертиза сўровномасига жавобининг ўрнини босиши мумкин (агар бунда жавоб бериш учун белгиланган муддатлар бузилмаган бўлса). Бу ҳолда баённомада тегишли ёзув қайд этиб қўйилади.



§ 14. Талабнома берувчи томонидан

талабноманинг чақириб олиниши


120. Қонуннинг 20-моддасига мувофиқ талабнома берувчи талабномани давлат экспертизасининг исталган босқичида давлат рўйхатидан ўтказилгунга қадар чақириб олиш ҳуқуқига эга. Чақириб олиш тўғрисидаги ариза қабул қилинганлиги ҳақидаги билдиришнома талабнома берувчига жўнатилган санадан эътиборан талабнома чақириб олинган деб ҳисобланади.

Талабнома берувчига талабномани чақириб олиш тўғрисида билдиришнома жўнатилганидан сўнг, ушбу талабнома бўйича иш юритиш тўхтатилади.


121. Чақириб олинган ва чақириб олинган деб ҳисобланадиган талабнома юридик оқибатларга олиб келмайди, яъни у бўйича ҳеч қандай юридик аҳамиятга молик ҳаракатлар олиб борилмайди (бундай талабноманинг моҳияти бўйича экспертиза ўтказилмайди, патент берилмайди ва ҳ.к.) ва келгусида талабнома берувчининг ҳуқуқлари ушбу талабномага асосланиши мумкин бўлмайди (хусусан, кейинги талабномани топширишда чақириб олинган ва чақириб олинган деб ҳисобланадиган талабнома келиб тушган сана бўйича ёки ушбу талабномага қўшимча материаллар келиб тушган сана бўйича устуворлик сўраш мумкин эмас).

Саноат намуналарига топширилган бошқа талабномалар янгиликни белгилаш учун экспертизадан ўтказилаётганида, бундай талабнома инобатга олинмайди.


122. Талабнома берувчининг талабномани чақириб олиш тўғрисидаги ўз аризасини ҳақиқий эмас деб ҳисоблаш тўғрисидаги илтимоси, агар у ушбу ариза маълумот учун қабул қилингани ҳақидаги билдиришнома жўнатилгандан кейин келиб тушган бўлса, ушбу Қоидаларнинг 121-бандида кўрсатилган талабномани чақириб олиш натижаларини бекор қилишга асос бўлмайди.



III БОБ. ТАЛАБНОМАНИ КЎРИБ ЧИҚИШ


§ 15. Келиб тушган талабномани рўйхатга олиш


123. Вазирликка келиб тушган талабнома материаллари улар келиб тушган сана қайд этилган ҳолда саноат намунасига талабнома сифатида рўйхатга олинади, бунинг учун уларнинг таркибида камида қуйидаги ҳужжатлар бўлиши керак:

а) саноат намунасига патент бериш тўғрисида ўзбек ёки рус тилида белгиланган шакл бўйича тузилган ариза;

б) белгиланган миқдорда патент божи тўланганини тасдиқлайдиган ҳужжат ёки патент божини тўлашдан озод этиш учун ёхуд унинг миқдорини камайтириш учун асосларни тасдиқлайдиган ҳужжат.


124. Талабномага Вазирликнинг рўйхат рақами берилади.

Талабнома берувчи талабнома материаллари келиб тушганлик факти ҳақида рўйхат рақами ва келиб тушган санаси маълум қилинган ҳолда хабардор қилинади.


125. Агар талабнома ҳужжатлари ўзбек ёки рус тилидан бошқа тилда берилган ҳолда, талабнома материалларида расмий экспертизани муддатдан илгари бошлаш ҳақидаги илтимоснома бўлса, талабнома берувчи талабнома ҳужжатларининг ўзбек ёки рус тилига таржимаси олинмагунга қадар расмий экспертизани ўтказиш мумкин эмаслиги ҳақида хабардор қилинади.

Рўйхатдан ўтказилган талабнома материаллари қайтарилмайди.


126. Талабнома материаллари Вазирликка келиб тушган пайтдан эътиборан патент берилганлиги тўғрисидаги маълумотлар расмий нашрда эълон қилингунга қадар махфий (конфиденциал) ҳисобланади ва талабнома берувчининг розилигисиз маълум қилинмайди.


§ 16. Расмий экспертиза


127. Қонуннинг 20-моддасига мувофиқ Давлат муассасаси патент бериш учун талабнома бўйича саноат намунасининг расмий экспертизаси ва саноат намунасига талабноманинг моҳиятан илмий-техника экспертизасидан иборат давлат экспертизасини ўтказади.

128. Қонуннинг 21-моддасига мувофиқ талабноманинг расмий экспертизаси у Вазирликка келиб тушган санадан икки ой ўтгандан сўнг ўтказилади.

129. Талабнома берувчининг ёзма илтимосномасига кўра расмий экспертиза кўрсатилган муддат ўтмасдан бошланиши мумкин. Бу ҳолда талабнома берувчи илтимоснома берилган пайтдан эътиборан талабнома материалларига белгиланган миқдорда қўшимча патент божини тўламасдан туриб, ўз ташаббусига кўра тузатишлар, аниқликлар ва қўшимчалар киритиш имкониятидан маҳрум бўлади.

Талабнома берувчининг ўз илтимосномасини берилмаган деб ҳисоблаш ҳақидаги илтимоси келиб тушган тақдирда (расмий экспертизани кўрсатилган муддат ўтмасдан бошлаш ҳақидаги илтимосноманинг чақириб олиниши), талабнома берувчининг патент божини тўламасдан туриб ўз ташаббусига кўра талабнома материалларига тузатишлар, аниқликлар ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги Қонуннинг 20-моддаси иккинчи қисмида кўзда тутилган ҳуқуқи тикланмайди.


130. Талабнома материалларининг расмий экспертизасини ўтказиш давомида қуйидагилар текширилади:

а) талабнома таркибида бўлиши ёки унга илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатларнинг мавжудлиги;

б) саноат намунасининг моҳиятини таҳлил қилмай туриб ҳужжатларга нисбатан белгиланган талабларга риоя қилинганлиги;

в) Қонуннинг 14-моддаси тўртинчи қисмида кўзда тутилган ҳолларда талабнома топшириш тартибига риоя қилинганлиги, шу жумладан патент вакили ёки ишончли шахснинг ваколатларини тасдиқлайдиган ишончноманинг мавжудлиги ва тўғри расмийлаштирилганлиги;

г) талабнома берилган таклифнинг саноат намунаси сифатида ҳуқуқий муҳофаза бериладиган объектларга мансублиги;

д) талабномада унинг Вазирликка келиб тушган санасидан аввалроқ устуворлик сўралишининг асосланганлиги;

е) саноат намунасини СНХКнинг амал қилаётган таҳрири бўйича таснифлаш талабнома берувчи томонидан тўғри амалга оширилганлиги (агар талабнома берувчи томонидан таснифланмаган бўлса, бундай таснифлаш амалга оширилади).


131. Рўйхатга олинган талабномада талабномани топшириш учун белгиланган миқдорда бож тўланганини тасдиқлайдиган ҳужжат мавжудлиги текширилади. Бундай ҳужжат бўлмаган ёки кўрсатилган патент божини тўлашдан озод қилиш учун ёхуд унинг миқдорини камайтириш учун асослар мавжудлигини тасдиқлайдиган ҳужжат бўлмаган тақдирда, талабнома берувчи тегишли ҳужжатни (ҳужжатларни) сўровнома жўнатилган санадан ёки экспертиза ўтказиш лозим бўлган саноат намунасининг вариантлари кўрсатилган санадан (агар материаллар келиб тушган санагача патент божи талабномада келтирилган вариантларнинг ҳаммаси учун тўланмаган бўлса) эътиборан уч ой мобайнида тақдим этиш зарурлиги ҳақида хабардор қилинади.


132. Агар ариза топширилаётганда, патент божи белгиланган миқдордан кам тўланган бўлса, талабнома берувчи билдиришнома жўнатилган санадан эътиборан уч ой мобайнида талабномани топшириш учун тўланган патент божи миқдорини ва вариантлар сонини мувофиқлаштириш ҳақида хабардор қилинади. Талабнома берувчи, шунингдек, битта саноат намунасига топширилган талабнома бўйича белгиланган миқдордаги патент божи белгиланган муддатда тўланганини тасдиқлайдиган ҳужжат тақдим этилмаган тақдирда, юридик аҳамиятга эга ҳаракатлар амалга оширилмаслиги, таркибида саноат намунасининг вариантлари бўлган талабнома бўйича эса экспертиза патент божи тўланган вариантлар бўйича ўтказилиши ҳақида хабардор қилинади, бу ҳолда экспертиза талабнома берувчи томонидан танлаб олинган вариантлар бўйича ёки, агар у ўз танлови ҳақида кўрсатилган муддатда маълум қилмаган бўлса, тавсифда биринчи бўлиб кўрсатилган вариантлар бўйича ўтказилади.

Агар патент божи тўланганини тасдиқлайдиган ҳужжат тақдим этилмай туриб, талабнома материалларида расмий экспертизани кўрсатилган муддатдан олдин бошлаш ҳақидаги илтимоснома бўлса, талабнома берувчи патент божи тўланганлигига оид ҳужжат олинмагунга қадар, бу илтимосни қаноатлантириш мумкин эмаслиги ҳақида хабардор қилинади.

Патент божини тўлаш тўғрисидаги билдиришнома талабнома берувчига талабнома материалларини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги билдиришнома билан бир вақтда юборилиши мумкин.


133. Агар талабноманинг расмий экспертизаси жараёнида талабнома ҳужжатлари қўйилган талабларга риоя қилинмаган ҳолда расмийлаштирилгани аниқланса, талабнома берувчига сўровнома юборилиб, унга камчиликлар кўрсатилади, зарур ҳуқуқий асослар келтирилади ҳамда етишмаган ёки тузатилган ҳужжатларни сўровнома жўнатилган санадан эътиборан уч ой мобайнида тақдим этиш таклиф қилинади.

Қуйидагилар сўровнома юбориш учун асос бўлади:

а) талабномада ушбу Қоидаларнинг 7-бандида кўзда тутилган ҳужжатлардан ҳеч бўлмаганда биттасининг йўқлиги;

б) ҳужжатлар бошқа тилда тақдим этилган бўлса, уларнинг ўзбек ёки рус тилидаги таржимасининг йўқлиги;

в) талабнома ҳужжатларининг белгилангандан кам нусхада топширилганлиги;

г) патент бериш учун аризада имзолар, муҳр (зарур бўлганда), ёки ушбу Қоидаларда кўзда тутилган бошқа реквизитларнинг йўқлиги;

д) патент божлари тўғри тўланганлиги билан боғлиқ саволларни аниқлаш зарурияти;

е) ҳужжатларни расмийлаштиришда улардан бевосита нусха кўчириш, уларни эълон қилиш ва сақлашга тўсқинлик қиладиган ва/ёки манфаатдор шахсларга улар билан танишиш имкониятини бермайдиган камчиликлар (варақлар форматига, ҳошияларнинг ўлчамларига ва ҳ.к.ларга қўйилган талаблар бузилганда, талабнома материалларини ўқишни қийинлаштирадиган тасвирлар, чизмалар, матн босмасининг сифатлари ва ҳ.к.) аниқланганлиги;

ж) саноат намунаси тавсифида ушбу Қоидаларда кўзда тутилган тузилмавий бўлимларнинг йўқлиги (агар тегишли бўлимда баён қилиниши лозим бўлган маълумотлар бошқа бўлимда келтирилган бўлса, сўровнома юборилмайди), шунингдек, саноат намунасининг тавсифида ёки муҳим аломатлар рўйхатида бирон-бир аломат таърифининг ушбу аломат очиб берилган адабиёт манбаига ҳавола қилиш билан алмаштирилганлиги;

з) талабномада ҳаммабоп бўлмаган адабиёт манбаига ҳаволаларнинг ёки талабномадаги баъзи маълумотларни эълон қилиш мумкинмаслиги (патент тўғрисидаги маълумотларни эълон қилишда муаллифлиги кўрсатилишини истамаган муаллифлар тўғрисидаги маълумотлар бундан мустасно) ҳақида кўрсатмаларнинг мавжудлиги;

и) саноат намунасининг муҳим аломатлар рўйхатида ҳуқуқий муҳофаза сўралаётган буюмнинг кўрсатилмаганлиги;

к) муҳим аломатлар рўйхатида тасвирларда тақдим этилган аломатларнинг сўз билан ифодаланган тавсифи ўрнига фақат буюмнинг улар белгилаб берган ташқи кўринишининг хусусиятлари келтирилганлиги;

л) талабнома ҳужжатларининг бир-бирига мос эмаслиги (аризада келтирилган саноат намунасининг номи тавсифда келтирилган номга мос эмаслиги; муҳим аломатлар мажмуида кўрсатилган аломатларнинг тавсифда мавжуд эмаслиги; муҳим аломатлар мажмуига тавсифда келтирилган аломатларнинг киритилмаганлиги; тасвирлар ва чизмалар саноат намунаси тавсифига мос эмаслиги ва ҳ.к.);

м) талабномада аввалроқ устуворлик сўраш билан боғлиқ саволларни аниқлаш зарурияти;

н) талабнома ҳужжатларида ушбу Қоидалар талабларига мос келмайдиган ва талабнома берилган саноат намунаси (саноат намунасининг вариантлари) моҳиятини таҳлил қилмасдан туриб аниқланадиган бошқа бузилишларининг мавжудлиги.


134. Талабномани топшириш учун тўланадиган патент божи муҳим аломатлар мажмуида таърифланган вариантлар сонида керагидан кам миқдорда тўланганида юборилган сўровномада талабнома берувчига муҳим аломатлар мажмуига тузатишлар киритиш, яъни саноат намунасининг бирлиги талабига мос келадиган ва патент божи тўланган вариантларнинг аломатларини қолдириш, ёхуд муҳим аломатлар мажмуида тузатишларни амалга оширмасдан туриб, кўриб чиқилиши лозим бўлган ечимни танлаш таклиф қилинади. Талабнома берувчи томонидан тузатишлар ва танловни амалга ошириш рад этилган ҳолда, унга ушбу сўровноманинг ўзида фақат патент божи тўланган ва тавсифда биринчи бўлиб кўрсатилган вариантлар (шу жумладан саноат намунасининг бирлиги талабига мувофиқлиги нуқтаи назаридан) кўриб чиқилиши хабар қилинади.


135. Агар талабнома берувчи сўралган материалларни ёки уларни топшириш муддатларини узайтириш ҳақидаги илтимосномани ушбу Қоидаларнинг 104-107-бандларида кўзда тутилган шартларга риоя қилинган ҳолда белгиланган муддатда тақдим этмаса, талабнома чақириб олинган ҳисобланади ва бу ҳақда талабнома берувчига хабар берилади. Талабнома бўйича иш юритиш тўхтатилади.


136. Ўтказиб юборилган муддат Давлат муассасаси томонидан тикланса, у ҳолда иш юритиш давом эттирилиши мумкин.

137. Талабнома предметини у ёки бу қўлланиш соҳасига оидлигини аниқлаш мақсадида, Давлат муассасаси талабнома берилган саноат намуналарини СНХҚга мувофиқ таснифлайди.

Таснифлаш қуйидаги босқичларда амалга оширилади:

талабноманинг расмий экспертизасини ўтказишда;

талабноманинг моҳият бўйича экспертизасини ўтказишда.

Таснифлаш "СНХКдан фойдаланишга доир тавсиялар"га мувофиқ ўтказилади.

Таснифлашда тасниф индексини (индексларини) танлаш учун саноат намунасининг номи, унинг тасвирлари ва тавсифи, шунингдек чизмалари, эргономик схемаси ва конфекцион картаси (агар улар талабномада мавжуд бўлса) асос бўлади.

Агар талабнома СНХКнинг турли рубрикаларига тегишли бир неча объектларни қамраб олган бўлса, барча тегишли тасниф индекслари аниқланади. Бу ҳолда биринчи индекс саноат намунасининг номига кўра белгиланади.

Расмий экспертиза босқичида белгиланган тасниф индекслари талабноманинг моҳият бўйича экспертизасини ўтказиш жараёнида ўзгартирилиши мумкин.


138. Талабноманинг расмий экспертиза натижасида у патентга лаёқатли объектларга тегишли бўлмаган таклифга берилганлиги аниқланса, бу ҳолда талабнома берувчига сўровнома юборилиб, унда патент беришни рад этиш учун асос бўладиган далиллар келтирилади ва уларни рад этиш таклиф этилади. Талабнома берувчи, шунингдек сўровнома жўнатилган санадан эътиборан уч ой мобайнида кўрсатилган мазмундаги жавобни тақдим этмаса, бу ҳолда талабнома чақириб олинган деб ҳисобланиши ҳақида хабардор этилади.

Ўтказиб юборилган муддат Давлат муассасаси томонидан тикланган ҳолда иш юритиш давом эттирилиши мумкин (ушбу Қоидаларнинг 108-112-бандлари).

Агар талабнома берувчи ўз жавобида экспертизанинг далилларини рад этмаган бўлса, патент беришни рад этиш тўғрисидаги қарор қабул қилинади.


139. Талабнома берилган таклиф, агар у тасвирларда акс этган ва(ёки) муҳим аломатлар мажмуида таърифланган кўринишда ушбу Қоидаларнинг 6-бандида келтирилган буюмлар рўйхатига мос бўлса, патентга лаёқатли саноат намунаси деб эътироф этилмайди.


140. Агар талабнома берилган саноат намунаси моҳиятининг таҳлилисиз талабномани кўриб чиқиш натижасида талабнома саноат намунасининг бирлиги талаби бузилган ҳолда топширилганлиги аниқланган бўлса (ушбу Қоидаларнинг 5-банди), талабнома берувчига бу ҳақда билдиришнома юборилади ва у юборилган санадан эътиборан уч ой мобайнида саноат намуналарининг қайси бири кўриб чиқилиши кераклигини маълум қилиш ва зарур бўлганда талабнома материалларига аниқликлар киритиш таклиф қилинади.

Саноат намунасининг бирлиги талабига риоя қилинганлик тасвирларда акс этган дастлаб тақдим этилган муҳим аломатлар мажмуига нисбатан текширилади. Агар муҳим аломатлар мажмуи ўзгартирилган бўлса, текшириш талабнома берувчи томонидан белгиланган тартибда сўнги тақдим этилган таҳрирдаги муҳим аломатлар мажмуига нисбатан амалга оширилади.


141. Агар талабнома берувчига ушбу Қоидаларнинг 134-бандида кўзда тутилган ҳол билан боғлиқ сўровнома жўнатилган бўлса, у ҳолда саноат намунасининг бирлиги талабига риоя қилинганликни текшириш фақат талабнома берувчи томонидан танлаб олинган божи тўланган ечимларга нисбатан амалга оширилади, танлаб олинмаган тақдирда эса, тавсифда биринчи бўлиб тилга олинганларга нисбатан амалга оширилади ва бу ҳақда талабнома берувчига хабар қилинади.


142. Агар саноат намунасининг бирлиги талабининг бузилиши аниқлангандан сўнг, талабнома берувчи белгиланган муддатда саноат намуналаридан (ва унинг вариантларидан, агар бирлик талабига мос келмайдиган ечимлар гуруҳида уларнинг мавжудлиги аниқланган ва уларга бож тўланган бўлса) қайси бири бундан кейин кўриб чиқилиши кераклигини маълум қилмаса ва талабноманинг аниқликлар киритилган ҳужжатларини тақдим этмаса, у ҳолда экспертиза фақат тавсифда биринчи кўрсатилган саноат намунасига нисбатан (ёки тавсифда биринчи кўрсатилган саноат намунасининг вариантларига нисбатан) давом эттирилади ва бу ҳақда талабнома берувчига хабар қилинади.


143. Агар қўшимча материаллар умуман ёки қисман талабнома берилган саноат намунасининг моҳиятини ўзгартирса ва/ёки ушбу Қоидаларнинг 194-198-бандларида кўзда тутилган шартларга риоя қилинмаган ҳолда тақдим этилган бўлса, у ҳолда талабнома берувчи улар экспертиза ўтказишда умуман ёки тегишли қисмида эътиборга олинмаслиги тўғрисида хабардор қилинади.


144. Агар талабнома саноат намунаси бирлиги талабига мувофиқлиги аниқланган бир нечта ечимларни ўз ичига олса, яъни улар саноат намунасининг вариантлари бўлса, у ҳолда экспертиза уларнинг ҳар бири учун ўтказилади.


145. Талабноманинг бирон-бир ечими патентга лаёқатли объектларга тегишли эмаслиги аниқланган ҳолларда, талабнома берувчига муҳим аломатлар мажмуидан патентга лаёқатсиз объектнинг аломатларини чиқариб ташлаган ҳолда унга тузатиш киритиш таклиф қилинган сўровнома юборилади.


146. Агар талабнома барча зарур ҳужжатлардан иборат бўлса, Қоидаларда белгиланган талабларга риоя қилинган бўлса ва талабнома берилган таклиф ҳуқуқий муҳофаза бериладиган объектларга тегишли бўлса, у ҳолда талабнома берувчига Давлат муассасасининг талабнома кўриб чиқиш учун қабул қилинганлиги тўғрисидаги қарори жўнатилади.

Агар талабномани топширишда патент божи муҳим аломатлар рўйхатидаги вариантлар сони учун белгиланганидан кам миқдорда тўланган бўлса, ва тўланган патент божининг миқдори ва вариантлар сонини мувофиқлаштиришда дастлаб рўйхатда мавжуд бўлган вариантлардан баъзи бирлари талабнома берувчи томонидан чиқариб ташланган бўлса, қарорда, шунингдек, талабнома берилган деб ҳисобланадиган вариантларнинг тузатиш киритилган муҳим аломатлар рўйхатига нисбатангина кўриб чиқишга қабул қилинганлиги ва, агар ушбу талабноманинг Давлат муассасасида кейинги кўриб чиқилишида талабнома берувчи томонидан рўйхатга тузатиш киритилса, ушбу тузатиш рўйхатда саноат намунасининг янги вариантларининг пайдо бўлишига олиб келмаслиги ҳақида кўрсатиб ўтилади.


§ 17. Талабноманинг моҳиятан

илмий-техник экспертизаси


147. Қонуннинг 23-моддаси биринчи қисмига мувофиқ талабноманинг моҳиятан илмий-техника экспертизаси (бундан буён матнда моҳиятан экспертиза) белгиланган миқдордаги патент божи тўланган тақдирда ўтказилади.

Патент божи тўланганлиги ҳақидаги ҳужжат келиб тушганда, талабнома берувчи патент божи келиб тушганлиги ҳақида хабардор қилинади.

Агар талабнома берувчи томонидан талабноманинг моҳиятан экспертизасини ўтказиш тўғрисидаги ариза топширилганда, патент божи белгиланган миқдордан кам тўлаган бўлса, талабнома берувчи билдиришнома орқали билдиришнома жўнатилган санадан эътиборан уч ой мобайнида тўланган патент божини ва вариантлар сонини мувофиқлаштириш кераклиги ҳақида хабардор қилинади. Талабнома берувчи ё экспертиза ўтказилиши лозим бўлган саноат намуналарига оид вариантларни кўрсатиши ёхуд экспертиза ўтказилмайдиган вариантлар чиқариб ташланган муҳим аломатлар рўйхатини ва қўшимча патент божи тўланганини тасдиқлайдиган ҳужжатни тақдим этиши лозим.


148. Билдиришномада кўрсатилган белгиланган миқдордаги патент божи белгиланган муддатда тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилмаган бўлса, битта саноат намунасига топширилган талабнома чақириб олинган ҳисобланади, саноат намунасининг вариантлари берилган талабнома бўйича эса моҳиятан экспертиза талабноманинг биринчи бўлиб кўрсатилган бож тўланган вариантларига нисбатан ёки саноат намунасининг талабнома берувчи томонидан кўрсатилган вариантларига нисбатан уларга патент божи тўланган ҳолдагина ўтказилади.


149. Талабноманинг моҳиятан экспертизасида қуйидагилар амалга оширилади:

а) саноат намунасининг устуворлиги белгиланади, агар у Қонуннинг 18-моддаси иккинчи-тўртинчи қисмларига мувофиқ сўралаётган бўлса;

б) талабнома берувчи томонидан тақдим этилган саноат намунасининг муҳим аломатлари мажмуининг ушбу Қоидаларнинг 51-60-бандлари талабларга мувофиқлиги текширилади;

в) қўшимча материаллар, агар талабнома берувчи томонидан бундай материаллар тақдим этилган бўлса, ушбу Қоидаларнинг 194-198-бандларига мувофиқ текширилади;

г) буюмнинг тасвирида келтирилган ҳамда талабноманинг дастлабки материалларида ёки талабномани кўриб чиқишда эътиборга олинган қўшимча материалларда талабнома берувчи томонидан таклиф қилинган муҳим аломатлар мажмуида таърифланган саноат намунасининг Қонунда белгиланган патентга лаёқатлилик шартларига мувофиқлиги текширилади.



§ 18. Саноат намунасининг устуворлигини белгилаш


150. Саноат намунасининг устуворлиги патент бериш учун талабнома Вазирликка топширилган сана бўйича белгиланади.

151. Талабнома берувчи томонидан конвенцион устуворлик сўралаётганда қуйидагилар текширилади:

а) талабнома берувчи томонидан Париж конвенциясига аъзо давлатда топширилган биринчи талабноманинг тасдиқланган нусхасининг мавжудлиги. Агар кўрсатилган нусха талабнома Вазирликка топширилган санадан кейин тақдим этилган бўлса, талабнома берувчи томонидан биринчи талабноманинг нусхаси тақдим этилиши лозим бўлган кўрсатилган санадан эътиборан уч ойлик муддатга риоя қилинганлиги аниқланади. Агар биринчи талабномалар бир нечта бўлса, кўрсатилган шартлар ҳар бир талабноманинг нусхаси учун бажарилиши лозим;

б) конвенция устуворлиги сўралаётган талабнома Вазирликка келиб тушиши лозим бўлган ва биринчи талабнома топширилган санадан эътиборан бошланадиган олти ойлик муддатга талабнома берувчининг риоя қилганлиги. Агар талабнома кўрсатилган муддатдан кечиктириб, лекин ушбу муддат тугаган санадан икки ой ўтмасдан келиб тушган бўлса, бу ҳолда талабномани кўрсатилган олти ойлик муддатда топшириш учун талабнома берувчига боғлиқ бўлмаган ҳолда тўсқинлик қилган вазиятлар талабнома берувчи томонидан кўрсатиб ўтилганлиги текширилади, ва бундай вазиятларни ҳужжат билан тасдиқлаш, агар бундай тасдиқ мавжуд бўлмаса, зарурлиги белгиланади;

в) конвенция устуворлигини белгилаш тўғрисидаги аризанинг талабнома Вазирликка келиб тушган санадан эътиборан уч ойдан кечиктирмай тақдим этилганлиги;

г) талабнома берилган саноат намунасининг биринчи талабномада очиб берилганлиги.


152. Талабнома берувчи томонидан саноат намунасининг устуворлигини худди ўша талабнома берувчининг бир мунча илгарироқ топширилган талабномасига берилган қўшимча материаллар бўйича белгилаш сўралаётган ҳолда, қуйидаги талабларга риоя қилинганлик текширилади:

а) бундай устуворлик сўралаётган талабнома қўшимча материаллар талабнома берилган саноат намунасининг моҳиятини ўзгартириши туфайли эътиборга олиниши мумкин эмаслиги ҳақидаги билдиришнома талабнома берувчига жўнатилган санадан эътиборан уч ой мобайнида Давлат муассасасига келиб тушиши лозим. Агар қўшимча материаллар саноат намунасининг моҳиятини ўзгартиради деб эътироф этилганлиги ҳақидаги хулоса талабномани эксперт кенгашида кўриб чиқиш натижасида олинган ва баённомада қайд этилган бўлса, янги талабномани тақдим этиш учун бериладиган уч ойлик муддат талабнома берувчи (унинг патент вакили ёки ишончли шахси) баённома нусхасини олган ёки ушбу нусха унинг (уларнинг) қўл(лар)ига бевосита топширилган санадан ҳисобланади;

б) талабнома берилган саноат намунаси келиб тушган санаси бўйича устуворлик сўралаётган қўшимча материалларда (ушбу материаллар тақдим этилган биринчи талабноманинг мазмунини ҳисобга олган ҳолда) очиб берилиши лозим.


153. Талабнома берувчи томонидан саноат намунаси устуворлиги Вазирликка унинг ўзи томонидан бир мунча илгарироқ топширилган талабнома санасидан белгилаш сўралганда, қуйидаги талабларга риоя қилинганлик текширилади:

а) бундай устуворлик сўралаётган талабнома саноат намунасига аввалги талабнома топширилган санадан олти ой мобайнида Вазирликка келиб тушиши лозимлиги;

б) бундай устуворлик сўралаётган талабнома худди ўша саноат намунасига аввалги талабномани топширган талабнома берувчининг ўзи томонидан топширилиши лозимлиги;

в) талабнома берилган саноат намунасининг моҳияти аввалроқ топширилган талабномада очиб берилган бўлиши лозимлиги;

г) аввалроқ топширилган талабнома бўйича ундан аввалроқ устуворлик сўралмаслиги лозимлиги.

Кўрсатилган устуворлик сўралганда аввалроқ топширилган талабнома чақириб олинган деб ҳисобланса, талабнома берувчига бу ҳақда хабар берилади.


154. Ажратилган талабнома бўйича саноат намунасига устуворлик сўралса, бу ҳолда талабнома берувчининг қуйидаги талабларга риоя қилинганлиги текширилади:

а) ажратилган талабнома саноат намунасига дастлабки талабнома бўйича устидан шикоят бериш имконияти қолмаган ҳолда патент беришни рад этиш тўғрисидаги қарор қабул қилингунга қадар (яъни талабнома бўйича иш юритишни давом эттириш имконияти шаксиз мавжуд бўлган даврда) ёки, дастлабки талабнома бўйича патент бериш тўғрисидаги қарор қабул қилинган ҳолда, саноат намунасини Ўзбекистон Республикасининг тегишли давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш санасигача Вазирликка келиб тушиши лозим;

б) ажратилган талабномада берилган саноат намунаси дастлабки талабномада очиб берилиши лозим, агар талабнома конвенция талабномасидан ажратиб олинган ва устуворлик унинг устуворлик санаси бўйича сўралаётган бўлса, биринчи талабномада очиб берилган бўлиши лозим.


155. Ушбу Қоидаларнинг 151-154-бандларига мувофиқ саноат намунаси устуворлигини белгилаш шартларига риоя қилинганликни текширишда, асосида устуворлик сўралаётган талабнома ёки устуворлик сўраш учун асос бўлган қўшимча материаллар берилган талабнома чақириб олинмаганлиги ёки чақириб олинган деб ҳисобланмаслигига ишонч ҳосил қилиш лозим.


156. Устуворлик сўраш учун асос бўлган аввал топширилган материалларда (аввал топширилган талабномада, қўшимча материалларда) талабнома берилган саноат намунасини очиб бериш билан боғлиқ талабга талабнома берувчининг риоя қилинганлигини белгилашда, аввал топширилган материаллардаги тасвирларда талабнома берилган саноат намунасининг муҳим аломатлари мажмуига киритилган ва кўриб чиқилаётган талабномада дастлаб тақдим этилган тасвирларда акс этган барча аломатларнинг мавжудлиги текширилади.


157. Агар устуворликни белгилашда келиб чиқадиган саволлар талабноманинг моҳиятан экспертизасини тугаллаш учун тўсқинлик қилмаса, улар талабномани кўриб чиқиш билан боғлиқ бошқа саволлар билан бир вақтда аниқланади.


158. Талабнома берувчи томонидан ушбу Қоидаларнинг 151-154-бандларида кўрсатилган талаблар бажарилган ҳолда, талабнома берилган саноат намунасига нисбатан сўралган устуворлик белгиланади.


159. Талабнома берувчи томонидан ушбу Қоидаларнинг 151-154-бандларида кўрсатилган талабларнинг ҳеч бўлмаганда биттаси бажарилмаган ҳолда, саноат намунасининг устуворлиги Қонуннинг 18-моддаси биринчи қисмига мувофиқ талабнома Вазирликка топширилган сана бўйича (бу ҳақда талабнома берувчига хабар берилган ҳолда) белгиланади.

160. Устуворлик белгилангандан сўнг талабнома берувчи томонидан саноат намунасининг ўзгартирилган муҳим аломатлар мажмуи тақдим этилган бўлса, бу ҳолда сўралаётган устуворликни белгилашга асослар мавжудлигини аниқлаш учун такроран текшириш ўтказилади.



§ 19. Муҳим аломатлар мажмуини текшириш


161. Саноат намунасининг муҳим аломатлар мажмуини текшириш расмий экспертиза тугалланган вақтда талабнома таркибида бўлган аломатларга нисбатан ўтказилади, агар муҳим аломатлар мажмуи талабнома берувчи томонидан бундан кейин ўзгартирилган бўлса, бу ҳолда, ушбу Қоидаларнинг 194-198-бандларида кўрсатилган талабларга риоя қилинганлик шарти билан, ўзгартирилган муҳим аломатлар мажмуи текширилади.


162. Расмий экспертизани ўтказишда саноат намунасининг бирлиги талаби бузилганлиги аниқланган бўлса, ва талабноманинг моҳиятан экспертизасини ўтказишни бошлаш олдидан талабнома берувчи қайси саноат намунаси (ёки вариантлари) топширилган талабнома доирасида кўриб чиқилиши кераклигини белгиланган муддатда хабар қилса, текшириш ушбу саноат намунасига нисбатан ўтказилади.

Талабнома берувчидан белгиланган муддатда бундай хабар келмаган тақдирда, текшириш тавсифда биринчи бўлиб кўрсатилган саноат намунасига (вариантларига) нисбатан ўтказилади.


163. Текширишда талабнома берилган саноат намунасининг муҳим аломатлари мавжудлиги текширилади, бунда уларнинг мажмуи талабнома берувчи томонидан алоҳида хусусиятлари кўрсатилган буюмнинг тасвирларда акс эттирилган ташқи кўринишини шакллантириш учун етарли бўлиши керак.

Агар тасвирларда акс эттирилган бирон-бир аломат талабнома берувчи томонидан муҳим аломатлар мажмуига киритилмаган, лекин, экспертизанинг фикрига кўра, буюмнинг ташқи кўринишини шакллантиришга таъсир кўрсатса, талабнома берувчига бундай аломатни муҳим аломатлар мажмуига киритиш таклиф этилади. Бу ҳолда талабнома берувчи томонидан кўрсатилган буюмнинг ташқи кўринишининг алоҳида хусусиятларига ушбу аломатнинг таъсирини тасдиқлайдиган далиллар келтирилади.

Талабнома берувчи бундай тузатиш киритишни рад этган ҳолларда, кейинчалик саноат намунасининг патентга лаёқатлилигини текширишда буюмнинг ташқи кўринишига тегишли алоҳида хусусиятнинг мавжудлиги ҳисобга олинмайди.

Талабнома берувчи томонидан тақдим этилган муҳим аломатлар мажмуида, саноат намунасининг тавсифида уларга нисбатан буюм ташқи кўринишининг ўзига хос хусусиятларига таъсири борлиги кўрсатилмаган аломатлар мавжудлиги аниқланган бўлса, бу ҳолда бундай аломатларни муҳим аломатлар мажмуида сақлаш қанчалик мақсадга мувофиқ эканлиги тўғрисида талабнома берувчининг фикри сўралиши мумкин.


164. Саноат намунасининг муҳим аломатлар мажмуини текшириш ундаги аломатларни ушбу Қоидаларнинг 59-бандига мувофиқ визуал идентифицикациялаш мумкинлигини аниқлашдан иборат.

Аломатни идентификациялаш имкониятига шубҳа туғилган тақдирда, экспертиза талабнома берувчидан бундай имкониятни тасдиқлайдиган тушунтиришларни сўраб олишга ҳақлидир.

Агар аломатни идентификациялаш мумкин бўлиши учун унинг таърифини саноат намунасининг тасвирлари ва тавсифига асосан тузатиш зарур бўлса, талабнома берувчига юборилган сўровномада бундай тузатишни ўтказиш таклиф этилади.

Аломатни идентификациялаш мумкинлиги шарти бажарилган бўлиб, лекин уни таърифлаш учун эскирган ёки муайян фаолият ёки дизайн соҳасида қабул қилинган атамаларга мос бўлмаган атамалар қўлланган бўлса, талабнома берувчига жўнатиладиган сўровномада муҳим аломатлар мажмуига тегишли тузатишларни киритиш тавсия қилиниши мумкин.

Агар аломатни идентификациялаш мумкин эмаслиги аниқланган бўлса ва талабнома берувчи муҳим аломатлар мажмуини тузатишни рад этса, у ҳолда талабномани кўриб чиқиш давомида бундай аломат эътиборга олинмайди.


165. Агар талабнома берувчи томонидан тақдим этилган муҳим аломатлар мажмуини текширишда унинг тузилиши ёки баён қилиниши ушбу Қоидаларнинг 56-58, 63, 61-бандларида қўйилган талабларга мос эмаслиги аниқланса, талабнома берувчига жўнатиладиган сўровномада муҳим аломатлар мажмуига тузатишлар киритиш таклиф қилинади.

Саноат намунасининг муҳим аломатлар рўйхатини текширишда рўйхатда буюм ташқи кўринишининг алоҳида хусусиятлари кўринишида амалга ошириладиган бадиий-конструкторлик ечимига тааллуқли бўлмаган аломатлар аниқланади.

Фақат ахборот-истеъмол, ахборот-реклама ёки бошқа махсус мақсадлар учун мўлжалланган ва график, шрифт ёки колористик хусусиятларга эга бўлмай, тасвирлаш элементларида ўз аксини топган ва рўйхатдаги ушбу элементларга тегишли аломатлар билан таърифланадиган аломатлар, хусусан, бирон-бир маънога, шу жумладан ахборот мазмунига эга элементларга, масалан, ҳарфлар, сўзлар, гаплар, сонлар, шу жумладан маҳсулотда махсус белгилар вазифасини бажарадиган элементларда (масалан, Давлат стандарти, тайёрланган жойи, ишлаб чиқарилган йили, дизайн муаллифи, махсус фарқланиш белгиларида) ўз ифодасини топган аломатлар буюмнинг бадиий-конструкторлик ечимига кирмайди.

Саноат намунасининг муҳим аломатлар рўйхатида бундай аломатлар мавжуд бўлса, бу ҳолда талабнома берувчига рўйхатга тузатиш киритиш ва ундан ушбу аломатларни чиқариб ташлаш таклиф қилинади.

Агар рўйхатдаги аломат ушбу Қоидаларнинг мазкур бандида келтирилган шартлар бузилган ҳолда таърифланганлиги аниқланган бўлса, аммо талабнома берувчи саноат намунасининг муҳим аломатлар рўйхатига тузатиш киритишдан воз кечса, у ҳолда талабномани кейинчалик кўриб чиқишда бундай аломат ёки рўйхатга киритилган ва уни таърифлаш учун ишлатилган тушунчалар эътиборга олинмайди.


166. Агар талабноманинг моҳиятан экспертизасини ўтказишда ушбу Қоидаларнинг 133-банди "а" кичик бандида кўрсатилган талабномага қўйиладиган талабларнинг бузилганлиги аниқланган бўлса, у ҳолда талабнома берувчига сўровнома жўнатилади, шундан сўнг талабномани кейинчалик кўриб чиқиш, шу жумладан саноат намунасининг бирлиги талабларига риоя қилиш нуқтаи назаридан ҳам кўриб чиқиш ушбу Қоидаларнинг 134-бандида мазкур вазиятга қўлланилиши кўрсатилган ечимларга нисбатан ўтказилади ҳамда ушбу Қоидаларнинг 140-бандига мувофиқ билдиришнома жўнатилади.


167. Агар талабноманинг моҳиятан экспертизасини бошлаш олдидан, муҳим аломатлар мажмуи саноат намунасининг бирлигига қўйиладиган талабнинг бузилиши билан боғлиқ ҳолда ёки патент божи керакли миқдордан кам тўланганлиги муносабати билан кўрилмаётган вариантларнинг аломатларини ўз ичига олса, шунингдек, агар муҳим аломатлар мажмуига саноат намунасининг бож тўланган вариантларининг аломатларигина кирган бўлса-ю, муҳим аломатлар мажмуининг тузилмаси ушбу Қоидаларнинг 62-банди талабларига мос келмаса, у ҳолда талабнома берувчига юборилган сўровномада муҳим аломатлар мажмуига, ундан кўрилмаётган вариантларнинг аломатларини чиқариб ташлаган ҳолда ва/ёки уни ушбу Қоидаларнинг 62-бандида кўрсатилган шаклда тақдим этган ҳолда, тузатишлар киритиш таклиф қилинади.

Талабнома берувчи муҳим аломатлар мажмуига тузатишлар киритишга рози бўлмаган тақдирда, патентга лаёқатлиликни текшириш фақат кўриб чиқилаётган саноат намунасига (унинг вариантларига) нисбатан ўтказилади ва бунда унинг (уларнинг) муҳим аломатлар мажмуи қаторидаги таҳлил мақсадларида экспертиза томонидан ажратиб олинган муҳим аломатлари ҳисобга олинади.


168. Рўйхат бандларида таърифланган саноат намуналарини вариантларга тўғри киритилганини текширишда, талабнома берувчи томонидан кўрсатилган саноат намуналарининг вазифалари ва асосий композицион элементлари бир-бирига мос келишига ишонч ҳосил қилиш зарур.

Агар вариантлардан ҳар бири (ёки улардан бири) учун бир нечта асосий композицион элементлар кўрсатилган бўлса-ю, аммо кўрсатиб ўтилган асосий композицион элементлар қаторида фақат айримларининг мос келгани аниқланган бўлса, асосий композицион элементларнинг мос келиши шарти бузилмаган ҳисобланади.

Саноат намунасининг бирлиги талабига риоя қилинмаганлик аниқланган ҳолда, талабнома берувчи ушбу Қоидаларнинг 140-142-бандларида келтирилган тартибда хабардор қилинади.


169. Агар талабнома берувчи томонидан тақдим этилган саноат намунасининг муҳим аломатлар рўйхатини текширишда унинг ушбу Қоидалар бузилган ҳолда тузилганлиги аниқланса-ю, аммо бу бузилишлар талабнома берилган саноат намунасининг патентга лаёқатлилигини текширишга халақит бермаса, у ҳолда саноат намунасининг муҳим аломатлар рўйхатига тузатиш киритиш билан боғлиқ барча масалалар бундай рўйхат билан таърифланган саноат намунасининг патентга лаёқатлилиги тўғрисида дастлабки хулоса олинганидан сўнг талабнома берувчи билан аниқлаштирилади.


170. Талабнома берилган саноат намунасининг патентга лаёқатлилигини текшириш учун ушбу Қоидаларнинг 163-169-бандларига мувофиқ текшириш ўтказилган муҳим аломатлар рўйхати қабул қилинади.



§ 20. Саноат намунасининг патентга

лаёқатлилигини текшириш


171. Талабнома берилган саноат намунасининг патентга лаёқатлилигини текширишда қўшимча равишда талабнома берилган ечим патентга лаёқатли деб тан олинмайдиган таклифлар рўйхатига мансуб ёки мансуб эмаслиги текширилади ва саноат намунасининг янгилик ва оргиналлилик шартларига мувофиқлиги аниқланади. Талабнома берилган объект муҳофаза қилинмайдиган таклифлар рўй0хатига оид деб тахмин қилинган ҳолда, талабнома берувчига тегишли далиллар баён қилинган сўровнома юборилади.


172. Талабнома берилган объект, агар унга нисбатан ушбу Қоидаларнинг 6-бандига асосан муҳофаза қилинмайдиган объектларга оид деб хулоса чиқарилмаган бўлса, янгилик ва оргиналлилик шартларига мувофиқлиги текширилади.


173. Талабнома берилган саноат намунасининг патентга лаёқатлилигини текширишда ушбу саноат намунасига тегишли бўлган ҳамда муаллиф, талабнома берувчи ёки улардан бевосита ёхуд билвосита шу ахборотни олган ҳар қандай шахс томонидан саноат намунасининг моҳияти оммавий тарзда ошкор қилинган ҳолда очиб берилган ахборотга эга манбалар, агар саноат намунасига талабнома ахборот ошкор этилган санадан эътиборан олти ойдан ўтмай туриб Вазирликка топширилмаган бўлса, эътиборга олинмайди.

Ушбу Қоидаларнинг 174-177-бандларига мувофиқ патентга лаёқатлиликни текшириш натижалари бўйича патент бериш ёки патент беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.


174. Қонуннинг 8-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ, агар буюм тасвирларида акс этган ва саноат намунасининг муҳим аломатлари рўйхатида келтирилган муҳим аломатлар мажмуи жаҳонда саноат намунасининг устуворлик санасигача ҳамма фойдалана олиши мумкин бўлган маълумотлардан маълум бўлмаса, саноат намунаси янги деб эътироф этилади.


175. Ҳар бир шахс ўзи танишиши мумкин бўлган ёки мазмуни қонуний йўл билан маълум қилиниши мумкин бўлган ахборот манбаидаги маълумотлар оммавий тарзда ошкор этилган маълумотлар деб ҳисобланади.

Қуйидагилар ахборот манбаидаги маълумотларни оммавий тарзда ошкор этилган маълумотлар сарасига киритиш мумкинлигини белгилайдиган сана бўлиб ҳисобланади:

муҳофаза ҳужжатларига эълон қилинган тавсифлар учун - уларда кўрсатилган эълон қилиш санаси;

босма нашрлар учун - уларда кўрсатилган нашр этишга имзо қўйилган сана;

нашр этишга рухсат берувчи имзо қўйилган сана кўрсатилмаган босма нашрлар учун ва, шунингдек, бошқа босма нашрлар учун - улар нашр қилинган сана, ушбу санани аниқлаш имконияти бўлмаганда эса, - агар нашр қилинган вақти фақат йил ва ой билан белгиланган бўлса, ойнинг охирги куни ёки нашрда кўрсатилган йилнинг 31 декабри;

мақолалар, шарҳлар, монографиялар ва бошқа материалларнинг депозитга қўйилган қўлёзмалари учун - улар депозитга қўйилган сана;

илмий-тадқиқот ишлари ҳақидаги ҳисоботлар учун, тажриба-конструкторлик ишлари ҳамда илмий-техника ахбороти органларида сақланадиган бошқа конструкторлик, технологик ва лойиҳа ҳужжатларига тушунтириш хатлари учун - улар ушбу органларга келиб тушган сана;

норматив-техник ҳужжатлар учун - улар ваколатли ташкилотда рўйхатга олинган сана;

қўлёзма ҳуқуқида чоп этилган диссертация материаллари ва диссертация авторефератлари учун - улар кутубхонага келиб тушган сана;

танловга қабул қилинган ишлар учун - улар танишиш учун очиқ намойиш қилинган ва танлов ўтказишга оид ҳужжатлар билан тасдиқланган сана;

визуал идрок этиладиган ахборот манбалари (плакатлар, моделлар, маҳсулотлар ва ҳ.к.) учун - уларни кўриш мумкин бўлган ва ҳужжат билан тасдиқланган сана;

кўргазмага қўйилган экспонатлар учун - уларни намойиш қилиш бошланган ва ҳужжат билан тасдиқланган сана;

телевидение, кино орқали хабарлар учун - бундай хабар берилган сана, агар у кўрсатилган санада амал қилган белгиланган тартибда тегишли ахборот ташувчисида қайд этилган бўлса;

буюм ҳақида ундан фойдаланиш натижасида маълум бўлган маълумотлар учун ушбу маълумотлар ҳамма танишиш имкониятига эга бўлган ва ҳужжат билан тасдиқланган сана.


176. Саноат намунасининг янгилигини белгилашда бирмунча олдинроқ устуворликка эга бўлган талабномалар қуйидаги шартлар бажарилган ҳолда ҳисобга олинади:

талабнома Ўзбекистон Республикасида топширилган бўлса;

талабнома бошқа шахс, яъни бошқа талабнома берувчи томонидан топширилган бўлса;

талабнома чақириб олинмаган ёки чақириб олинган деб ҳисобланмаган бўлса.

Талабнома ариза, тасвирлар ва муҳим аломатлар мажмуи билан биргаликдаги тавсиф келиб тушган санадан эътиборан ушбу талабнома таркибида бўлган тасвирлар ва тавсифга нисбатан эътиборга олинади. Агар бу сана кўрилаётган талабноманинг устуворлик санасидан кечроқ бўлса, аввалроқ устуворликка эга бўлган талабнома мазмунининг устуворликни белгилаш учун асос бўлган материаллар (биринчи талабнома, аввалроқ топширилган талабнома, ушбу талабномага қўшимча материаллар) мазмуни билан мос тушган қисми ахборот манбалари қаторига киритилади.


177. Саноат намунасининг янгилигини белгилашда, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида патент олган (шу жумладан талабнома топширган шахс томонидан) саноат намуналари ҳам уларнинг устуворлик санасидан бошлаб ҳисобга олинади.


178. Агар ушбу Қоидаларнинг 174-177-бандларида кўрсатилган ахборот манбаларида талабнома берувчи томонидан таклиф этилган саноат намунасининг муҳим аломатлар мажмуида таърифи ва тасвири келтирилган аломатларга айнан ўхшаш бадиий-конструкторлик ечим тўғрисидаги маълумотлар аниқланган бўлса, саноат намунаси янгилик шартига мувофиқ эмас деб эътироф этилади.


179. Кўриб чиқилаётган саноат намунаси тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган ахборот манбаи бир мунча олдинроқ устуворликка эга бўлган талабнома бўлса, бу ҳолда ушбу талабнома чақириб олинмаганлиги ва чақириб олинган деб ҳисобланмаслигига ишонч ҳосил қилиш лозим.

Агар талабнома чақириб олинмаган бўлса, кўрилаётган саноат намунасининг талабнома берувчисига шундай талабнома мавжудлиги ҳақида (унинг талабнома берувчисини кўрсатмаган ва мазмунини очмаган ҳолда) ва бир мунча олдинроқ устуворликка эга бўлган талабнома бўйича аниқ қарорга келингунга қадар, унинг талабномасини кўриш тўхтатиб турилиши ҳақида маълум қилинади.

Талабнома берувчи талабномани кўриш тўхтатиб турилишига норозилик билдирса, талабнома берилган саноат намунасининг янгилик шартига мувофиқ эмаслиги белгиланади.


180. Саноат намунасининг янгилик эмаслиги аниқланган ҳолда, талабнома берувчига экспертизанинг тегишли далиллари баён қилинган ва ушбу далилларга нисбатан ўз фикрини тақдим этиш таклиф қилинган сўровнома жўнатилади.


181. Янгилик шартига мувофиқ эмаслиги аниқланган саноат намунасининг оргиналлиликка текшируви ўтказилмайди.


182. Қонуннинг 8-моддаси тўртинчи қисмига мувофиқ, агар саноат намунасининг муҳим аломатлари буюмнинг ўзига хос хусусиятларида ижодкорликни таъминласа, у оригинал ҳисобланади. Саноат намунасининг муҳим аломатларига буюм ташқи кўринишининг алоҳида хусусиятларини белгиловчи аломатлар, хусусан, шакли, конфигурацияси, орнаменти ва ранглар уйғунлиги киради.

Оригиналлиликни текшириш талабнома берилган муҳим аломатлар мажмуида таърифланган саноат намунасига нисбатан ўтказилади ва у қуйидагиларни ўз ичига олади:

а) ушбу Қоидаларнинг 34-бандига мувофиқ энг яқин аналогни аниқлаш;

б) тасвирларда тақдим этилган ва талабнома берувчи томонидан муҳим аломатлар рўйхатида таърифланган саноат намунасини энг яқин аналогидан (муҳим фарқловчи аломатлардан) фарқлайдиган муҳим аломатларни аниқлаш;

в) кўриб чиқилаётган саноат намунасининг муҳим фарқловчи аломатлари билан мос келувчи аломатларга эга бўлган ечимлар тўғрисидаги маълумотларни устуворлик санасигача жаҳонда ҳамма фойдалана олиши мумкин бўлган маълумотлардан аниқлаш (ахборот манбаида мавжуд ҳамма фойдалана олиши мумкин деб ҳисобланган маълумотларнинг санасини аниқлашда ушбу Қоидаларнинг 175-банди низомларидан фойдаланилади);

г) кўриб чиқилаётган саноат намунасининг унинг муҳим фарқловчи аломатларидан келиб чиққан хусусиятларини ҳамда кўриб чиқилаётган ечимларнинг фарқловчи аломатлари билан мос келувчи аломатлардан келиб чиққан аниқланган ечимларнинг алоҳида хусусиятларини таққослаш.


183. Саноат намунаси, агар унинг муҳим фарқловчи аломатларидан ҳеч бўлмаганда биттаси янги бўлса, оргиналлилик шартига мувофиқ деб ҳисобланади.

Саноат намунаси, шунингдек, унинг барча муҳим фарқловчи аломатлари янги бўлмаса-да, бироқ ушбу аломатларнинг бирикуви кўриб чиқилаётган саноат намунасига янги бадиий-конструкторлик ечим бахш этса, бу ҳолда ҳам оргиналлилик шартига мувофиқ деб ҳисобланади.


184. Ўзининг энг яқин аналогидан талабнома берувчи томонидан муҳим аломатлар мажмуига киритилган аломати (аломатлари) билан фарқланадиган ва ушбу аломат (аломатлар)нинг кўриб чиқилаётган буюмнинг талабнома берувчи томонидан кўрсатилган алоҳида хусусиятларига таъсири тасдиқланмаган буюмда ўз ифодасини топган саноат намунаси оргиналлилик шартига мувофиқ бўлмайди.

Юқорида баён қилинган далиллар асосида талабнома берилган саноат намунаси оргиналлилик шартига мувофиқ эмас деб ҳисобланган ҳолларда, экспертиза талабнома берувчи томонидан кўрсатилган буюмнинг алоҳида хусусиятларига муҳокама қилинаётган аломатларнинг таъсирини тасдиқлаш учун талабнома берувчи томонидан келтирилган далиллар нима учун асоссиз деб ҳисобланиши тўғрисида асосланган далилларни қуйидаги ҳолларда келтириши мумкин:

а) талабнома берилган саноат намунаси буюмнинг маълум ечимидан кўз билан кўриб фарқлашга имкон бермайдиган алоҳида хусусиятларга эга бўлса (саноат намунаси буюмнинг аввалдан маълум бўлган ечими билан адаштириб юбориш даражасида ўхшашликка эга);

б) талабнома берилган саноат намунаси буюмнинг маълум бўлган ечимидан кўз билан кўриб фарқлашга имкон берадиган алоҳида хусусиятларга эга бўлса-ю, бироқ ушбу хусусиятлар қуйидагилар ҳисобига яратилган бўлса, уларга ижодий руҳ хос бўлмайди:

бир бутун буюмнинг фақат ўлчамларини (буюмнинг масштабини) ўзгартириш ҳисобига, бунда буюмнинг қолган барча аломатлари (буюм таркибий қисмларининг шакллари ва(ёки) элементларининг шакллари, пропорциялари, колористик ечими ва б.) сақланиб қолади;

буюмнинг фақат рангини (аммо колористик ечими ва бошқаларни эмас) ўзгартириш ҳисобига;

буюмни фақат оддий геометрик фигура ёки жисм: айлана, ҳалқа, кўпбурчак, шар, конус, пирамида, призма, параллелепипед, тор ва ҳ.к. кўринишида, ушбу геометрик фигуралар ёки жисмларга бирон-бир ўзгартириш киритмаган ҳолда ҳал қилинганлиги ҳисобига;

буюм ечимида фақат бир турдаги элементларнинг миқдорини (аммо уларнинг тузилиши ёки жойлашув тизимини ўзгартирмаган ҳолда) ўзгартириш ҳисобига, бунда ушбу ўзгартириш талабнома берувчи кўрсатиб ўтган буюм ечимларининг хусусиятларига таъсир қилмаслиги керак;

реал ҳажмнинг кичрайтирилган ёки катталаштирилган (ҳам соддалаштирилган, ҳам масштабга риоя қилган ҳолда) нусхаси бўлган буюмни (масалан, ўйинчоқ, сувенир) яратиш ҳисобига;

муайян вазифани бажарадиган буюмларга хос бўлган, аммо бошқа техник асосда бажарилган шаклларни фақат такрорлаш ҳисобига (масалан, анъанавий равишда ёғочдан тайёрланадиган буюмга ўхшатиб полимер материалдан тайёрланган буюм), яъни ушбу ўзгариш талабнома берувчи томонидан кўрсатиб ўтилган буюм ечимининг алоҳида хусусиятларига таъсир кўрсатмайди;

таклиф қилинган буюм ўз ташқи кўринишини бир қарашда ўзига ўхшаш бошқа маълум объектларнинг ташқи кўринишидан ўзлаштиргани ҳисобига, агар бунда ҳам буюмнинг вазифаси билан, ҳам ўзаро ҳар хил вазифани бажарувчи иккита шундай объект маълум бўлса;

алоҳида ҳолдаги маълум буюмлардан, уларнинг ташқи кўринишини ўзгартирмаган ҳолда, тўплам (комплект) тузиш ҳисобига


185. Агар талабнома берилган саноат намунасида оргиналлилик йўқлиги аниқланган бўлса, у ҳолда талабнома берувчига тегишли далиллар баён қилинган ва бу далилларга нисбатан ўз фикр-мулоҳазаларини ва зарур ҳолда талабноманинг дастлабки материаллари асосида саноат намунасининг тузатилган муҳим аломатлари рўйхатини тақдим этиш таклиф қилинган сўровнома юборилиши мумкин.



§ 21. Қўшимча материалларни сўраб олиш


186. Қонуннинг 20-моддасига мувофиқ қўшимча материаллар, шу жумладан ўзгартирилган муҳим аломатлар мажмуи сўралган сўровнома талабнома берувчига бундай материалларсиз талабноманинг моҳиятан экспертизасини ўтказиш мумкин бўлмаган ҳолларда юборилади.

Сўровнома юбориш учун қуйидагилар асос бўлиши мумкин:

а) патент божининг тўғри тўланганлиги билан боғлиқ саволларни аниқлаш зарурияти;

б) саноат намунасининг муҳим аломатлар мажмуини ушбу Қоидаларнинг 161-170-бандларига мувофиқ текшириш натижалари бўйича аниқлаш зарурияти;

в) талабнома берилган саноат намунасининг патентга лаёқатлилигини ушбу Қоидаларнинг 171-бандига мувофиқ текшириш билан боғлиқ саволларни ҳал қилиш зарурияти;

г) талабнома берилган саноат намунасининг патентга лаёқатлилигини текшириш натижалари бўйича муҳим аломатлар мажмуига аниқликлар киритиш зарурияти;

д) бир хил устуворлик санасига эга бўлган айнан ўхшаш саноат намуналарига талабномаларни кўриб чиқиш билан боғлиқ саволларни ҳал қилиш зарурияти.

Талабномани кўриб чиқишда юзага келадиган бошқа турдаги саволлар, масалан, устуворликни белгилаш, саноат намунасининг муҳим аломати таърифини аниқлаштириш ва ҳ.к. билан боғлиқ саволлар, шунингдек, таклиф ва мулоҳазалар ҳам юқорида кўрсатилган асосларга кўра юбориладиган сўровномага киритилиши мумкин.

Сўровнома юбориш учун юқорида кўрсатилган асослар мавжуд бўлмаган ҳолда, талабнома берувчи юзага келган таклиф ва мулоҳазалар ҳақида хабардор қилинади.


187. Ушбу Қоидаларнинг 167-бандида кўзда тутилган вазиятда саноат намунасининг (унинг вариантларининг) патентга лаёқатлилиги аниқланган ҳолда, бу ҳақда юборилган сўровномада талабнома берувчига маълум қилинади ва моҳиятан экспертиза ўтказилмаган ечимлар аломатларини муҳим аломатлар мажмуидан чиқариб ташлаш яна бир бор таклиф этилади. Бунда талабнома берувчи белгиланган муддатда сўралган материалларни ёки кўрсатилган муддатни узайтириш ҳақидаги илтимосномани тақдим этмаса, талабнома Қонуннинг 20-моддасига мувофиқ чақириб олинган деб ҳисобланади.


188. Талабнома берувчи идентификация қилинмайдиган ёки талабнома топширилгандан сўнг талабнома берувчи томонидан таклиф этилган, талабноманинг дастлабки материалларида мавжуд бўлмаган ва ушбу Қоидаларнинг 197-бандига мувофиқ эътиборга олинмаган аломатни патентга лаёқатлилик тўғрисида хулоса олинган муҳим аломатлар рўйхатига киритишни талаб қилган ҳолларда, талабнома берувчига кўрсатиб ўтилган аломатни ичига олмаган рўйхатни тақдим етиш таклифи билан сўровнома юборилади.


188. Талабнома берувчи идентификация қилинмайдиган ёки талабноманинг дастлабки материалларида бўлмаган ҳамда талабнома берувчи томонидан талабнома топширилганидан кейин таклиф қилинган ва ушбу Қоидаларнинг 197-бандига мувофиқ эътиборга олинмаган аломатни муҳим аломатлар рўйхатига, унга нисбатан патентга лаёқатлилиги ҳақида хулоса олинган ҳолда, киритишни талаб қилиб туриб олса, талабнома берувчига таркибида кўрсатиб ўтилган аломат бўлмаган рўйхатни тақдим этиш таклиф қилинган сўровнома юборилади. Бунда талабнома берувчига сўралаётган материаллар тақдим этилмаган ҳолда, талабнома чақириб олинган деб ҳисобланиши тўғрисида хабар қилинади.


189. Талабнома берувчига жўнатиладиган сўровномада моҳиятан экспертизани ўтказиш (ёки ниҳояга етказиш) учун тўсқинлик қилувчи ҳолатларни баён қилиш билан бирга, талабномани кўриб чиқишда юзага келган барча саволлар, мулоҳазалар ва таклифлар келтирилади.


190. Экспертнинг сўровномада бирон бир масала бўйича келтириладиган фикр ва мулоҳазалари тегишли далиллар билан, шу жумладан ҳуқуқий характердаги далиллар билан асосланади. Зарур ҳолларда бадиий-конструкторлик масалалари бўйича адабиётларга, илмий-техник адабиётларга, Қонун, ушбу Қоидалар ва бошқа меъёрий ҳужжатларнинг қоидаларига ҳаволалар берилади.

Талабнома берувчига муҳим аломатлар мажмуига, масалан, муҳим аломат таърифини аниқлаштириш, талабнома берилган муҳим аломатлар мажмуидан муҳим бўлмаган аломатни чиқариб ташлаш ва ҳ.к. каби тузатишлар киритиш билан боғлиқ таклифларни жўнатишда бундай тузатишни киритиш ва ундан воз кечиш қандай ҳуқуқий оқибатларга олиб келиши мумкинлиги асосли равишда кўрсатилиши керак.


191. Сўровномада ахборот манбаига ҳавола қилинганда, ушбу манбани топиш учун зарур бўлган унинг ҳамма библиографик маълумотлари, шунингдек талабномани кўриб чиқишда эътиборга олинган маълумотларни ушбу манбадан топиш учун керак бўладиган бошқа маълумотлар (саҳифа, хатбоши, график тасвирлар фигураларининг рақами ва ҳ.к.) кўрсатилиши лозим.

Сўровнома юбориш учун талабнома берилган саноат намунасининг патентга лаёқатлилигини текшириш натижалари бўйича муҳим аломатлар рўйхатини аниқлаштириш зарурияти асос бўлган бўлса, ва рўйхатга киритиладиган аниқликлар тавсифда ва(ёки) чизмаларда ва(ёки) эргономик схемада келтирилган маълумотларга тегишли изоҳлардан иборат бўлса, талабнома берувчига аниқликлар киритилган тавсиф ва(ёки) чизмаларни ва(ёки) эргономик схемани (ўрнини босувчи варақларни) ҳам тақдим этиш таклиф қилиниши мумкин.


192. Кўрсатиб ўтилган хабарларда талабнома ҳужжатларини керакли тарзда тузатиш зарурлиги батафсил изоҳланади.


193. Сўралган материаллар кўрсатилган муддатда келиб тушмаган ёки белгиланган муддатни узайтириш тўғрисидаги илтимоснома тақдим этилмаган ҳолларда, талабнома чақириб олинган ҳисобланади.



§ 22. Қўшимча материалларни текшириш


194. Талабнома берувчининг ташаббуси билан талабноманинг расмий экспертизасини муддатидан олдин бошлаш ҳақидаги илтимоснома берилгандан сўнг ёки, бундай илтимоснома берилмаган бўлса, талабнома келиб тушган санадан икки ой ўтгандан кейин талабнома ҳужжатларига тузатишлар ёки аниқликлар киритадиган (яъни уларнинг таркибига киритилиши лозим бўлган) қўшимча материаллар келиб тушган тақдирда, улар билан бирга белгиланган миқдорда патент божи тўланганини тасдиқлайдиган ҳужжат ҳам тақдим этилганлигини текшириш лозим. Қўшимча материаллар билан бирга бундай ҳужжат тақдим этилмаган бўлса, бу ҳолда бундай материаллар талабномани кўриб чиқишда эътиборга олинмайди ва бу ҳақда талабнома берувчига хабар берилади. Бундай билдиришнома экспертизанинг талабнома берувчига йўлланадиган навбатдаги ҳужжати мазмунига киритилиши мумкин.


195. Талабнома ҳужжатларидаги ўзгартиришлар талабнома берувчининг ташаббусига кўра киритилган ўзгартиришларга оидлиги масаласини ҳал қилишда қуйидагиларни эътиборга олиш керак:

а) талабнома берувчи томонидан экспертизанинг ёзма равишда берилган хабарини, шу жумладан сўровномасини олгандан кейин, шунингдек бундай хабарни олмасдан туриб ҳам тақдим этилган ўзгартиришлар, агар бундай ўзгартиришлар талабнома ҳужжатини тайёрлашда йўл қўйилган камчиликларни бартараф этишга қаратилган бўлса, талабнома берувчининг ташаббусига кўра киритилган деб ҳисобланмайди;

б) агар талабнома берувчи томонидан талабнома ҳужжатларига киритилган ўзгартиришлар экспертизанинг ёзма равишда берилган хабари, шу жумладан сўровномасининг мазмуни билан боғлиқ бўлиб, уни олгандан сўнг тақдим этилган бўлса, ўзгартиришлар талабнома берувчининг ташаббусига кўра киритилган деб ҳисобланмайди.

Талабнома берувчи томонидан экспертизанинг ёзма равишда берилган хабари, шу жумладан сўровномасини олгандан кейин, бундай хабарни олмасдан туриб ҳам тақдим этилган барча бошқа ўзгартиришлар талабнома берувчининг ташаббусига кўра киритилган деб ҳисобланади.


196. Талабнома берувчи томонидан Давлат муассасасининг сўровномаси бўйича тақдим этилган қўшимча материалларга нисбатан уларни тақдим этиш муддатларига риоя қилинганлиги текширилади.

Агар талабнома берувчи қўшимча материалларни юқорида кўрсатилган муддатларга риоя қилинмаган ҳолда тақдим этганлиги аниқланса, талабнома чақириб олинган деб ҳисобланади ва бу ҳақда талабнома берувчи хабардор қилинади.


197. Талабнома берувчининг ташаббусига кўра ёки Давлат муассасасининг сўровномасига кўра тақдим этилган ва кўриб чиқишга қабул қилинган қўшимча материаллар келиб тушганда, улар талабнома берилган саноат намунасининг моҳиятини ўзгартирмаслиги текширилади. Агар қўшимча материаллар таркибида талабноманинг дастлабки материалларида бўлмай туриб киритиш талаб этилган аломатлар бўлса, у ҳолда улар талабнома берилган саноат намунасининг моҳиятини ўзгартиради деб эътироф этилади.

Аломатлар талабнома берувчи томонидан тақдим этилган аниқлик киритилган муҳим аломатлар мажмуи таркибида бўлган ҳоллардагина эмас, балки талабнома берувчи бундай киритишни кўрсатиб ўтган ҳолда ҳам, саноат намунасининг муҳим аломатлар мажмуига киритилиши лозим деб ҳисобланади.

Қўшимча материалларда келтирилган ва муҳим аломатлар мажмуига киритилиши лозим бўлган аломатлар, агар улар патент бериш учун ариза, тасвирлар комплекти ва саноат намунасининг муҳим аломатлар мажмуини ўз ичига олган тавсиф Вазирликка келиб тушган санада талабнома таркибидаги тасвирларда акс эттирилмаган бўлса, талабноманинг дастлабки материалларида бўлмаган деб эътироф этилади.

Талабноманинг дастлабки материалларида талабнома берилган саноат намунаси тўғрисида мавжуд бўлмаган, муҳим аломатлар мажмуига киритилиши лозим бўлган аломатларга тааллуқли бўлмаган қўшимча материаллар талабнома берилган саноат намунасининг моҳиятини ўзгартиради деб ҳисобланмайди. Бундай маълумотларга, хусусан, саноат намунасини амалга ошириш шартлари тўғрисидаги янги (қўшимча) маълумотлар, уни амалга ошириш мисоллари, аниқлаштирилган графика материаллар ва бошқалар киритилиши мумкин.


198. Қўшимча материаллар талабнома берилган саноат намунасининг моҳиятини ўзгартиради деб эътироф этилган ҳолларда, талабнома берувчига (экспертизанинг унга юборилган навбатдаги ҳужжатида) бундай хулосага келиш учун қўшимча материалларга киритилган маълумотларнинг қайсилари асос бўлганлиги ҳақида маълум қилинади. Бунда талабноманинг кейинги кўриб чиқилиши ушбу қўшимча материалларда тақдим этилган муҳим аломатлар рўйхатига нисбатан, аммо юқорида кўрсатилган аломатларни инобатга олмаган ҳолда давом эттирилади.

Саноат намунасининг муҳим аломатлар рўйхатига аввал кўриб чиқиш учун қабул қилинган рўйхатга киритилмаган саноат намунасининг варианти таърифланган янги аломатлар киритилган бўлса, бу ҳолда белгиланган миқдордаги патент божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатнинг мавжудлиги текширилади.



§ 23. Патент бериш тўғрисидаги қарор


199. Талабнома берувчи томонидан таклиф этилган ва тасвирларда акс эттирилган муҳим аломатлар мажмуида таърифи келтирилган талабнома берилган саноат намунаси (агар саноат намунаси вариантларига талабнома берилган бўлса, (саноат намунасининг бирлиги талаби бажарилган ҳолда) - унинг ҳар бир варианти) патентга лаёқатлиликнинг ҳамма шартларига мувофиқлиги аниқланса, бу ҳолда талабнома берувчига саноат намунасига патент бериш тўғрисида қарор юборилади.

Агар талабнома материалларида камчиликлар бўлиб, аввал талабнома берувчи уларни бартараф этиш ҳақида огоҳлантирилмаган бўлса, талабнома берувчига таклиф жўнатилган санадан эътиборан уч ой мобайнида аниқликлар киритилган материалларни тақдим этиш ҳақида таклиф юборилади.



§ 24. Патент беришни рад этиш тўғрисидаги қарор


204. Талабнома берувчи томонидан таклиф этилган муҳим аломатлар мажмуига киритилган ва тасвирларда акс эттирилган муҳим аломатлар мажмуи билан таърифланган саноат намунасининг патентга лаёқатлилик шартларининг ҳеч бўлмаганда биттасига мос эмаслиги аниқланса, бу ҳолда талабнома берувчига тегишли далиллар келтирилган ҳолда патент берилиши мумкин эмаслиги билдирилган сўровнома юборилади ва ушбу сўровнома жўнатилган санадан эътиборан уч ой мобайнида экспертиза хулосаларига нисбатан ўз фикрини маълум қилиш таклиф этилади.


205. Талабнома берувчининг илтимосига биноан, ўтказиб юборилган муддат Давлат муассасаси томонидан тикланиши ва иш юритиш давом эттирилиши мумкин.

206. Талабнома берувчи экспертизанинг фикрига нисбатан розилик билдирган тақдирда, унга патент бериш рад этилганлиги тўғрисида қарор юборилади.

Талабнома берувчи патент беришни рад этиш учун сабаб бўлган ҳолатлар билан таништирилгандан сўнг, унинг томонидан талабнома берилган саноат намунасининг патентга лаёқатлилигига далиллар тақдим этилган бўлса-ю, аммо улар экспертиза хулосасини ўзгартирмаган бўлса, бу ҳолда патент беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади ва унда талабнома берувчи экспертизанинг хулосаларига рози бўлмаган тақдирда, қарор жўнатилган санадан эътиборан уч ой мобайнида Вазирликнинг Апелляция кенгашига апелляция топшириш ҳуқуқига эга эканлиги тўғрисида қўшимча равишда хабар қилинади.

Агар қарорда ахборот манбаига ҳавола келтирилган бўлса, унинг библиографик маълумотларини кўрсатишда ушбу Қоидаларнинг 191-бандида кўрсатилган шартларга амал қилиниши лозим.


207. Саноат намунасининг вариантларини ўз ичига олган талабнома бўйича ҳам патентга лаёқатли ва ҳамда патентга лаёқатсиз ечимларнинг мавжудлиги аниқланса ва талабнома берувчи унга жўнатилган сўровномага берилган жавобда муҳим аломатлар мажмуидан патентга лаёқатсиз вариантларни таърифлайдиган аломатларни чиқариб ташлашдан бош тортса, бу ҳолда ҳам патент беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.

Бунда қарорда бир вақтнинг ўзида патентга лаёқатли деб хулоса чиқарилган вариантларнинг патентга лаёқатлилиги тасдиқланади.


208. Агар кўрилаётган талабнома бўйича саноат намунасининг патентга лаёқатлилиги аниқланган бўлса-ю, лекин унга айнан ўхшаш, аввалроқ устуворлик санасига, санаси мос келганида эса аввалроқ қайд этиш рақамига эга бўлган ва чақириб олинмаган ёки чақириб олинган деб ҳисобланмаган саноат намунасига бошқа талабнома бўлса, кўрилаётган талабноманинг талабнома берувчисига бу ҳақда хабар берилади, шунингдек унинг талабномаси бўйича Қонуннинг 18-моддаси учинчи қисмида белгиланган шартлар бажарилган ҳолда патент бериш мумкинлиги ҳақида маълум қилинади.

Кўрилаётган талабноманинг талабнома берувчисига айнан ўхшаш саноат намунасини ўз ичига олган бошқа талабноманинг библиографик маълумотларини маълум қилиш ва саноат намунасига патент бериш ҳақидаги маълумотлар эълон қилингунга қадар унинг мазмунини очишга фақат бошқа талабноманинг талабнома берувчиси розилиги бўлган ҳолда йўл қўйилади.


209. Саноат намунаси, агар уларнинг тасвирларда акс этган муҳим аломатлари мажмуи тўлиқ мос тушса, айнан ўхшаш деб эътироф этилади.

Саноат намуналарининг айнан ўхшашлиги талабнома берувчилар томонидан белгиланган тартибда тақдим этилган сўнги таҳрирдаги муҳим аломатлар мажмуалари асосида аниқланади.

Агар айнан ўхшаш саноат намуналарига талабномалар айнан битта талабнома берувчи томонидан топширилган бўлса, у ҳолда билдиришномада унга унинг томонидан кўрсатиладиган фақат битта талабнома бўйича патент берилиши мумкинлиги хабар қилинади.






Қоидаларга

1-ИЛОВА

(21) ТАЛАБНОМА РАҚАМИ

(22) Талабнома ҳужжатларини

ТОПШИРИШ САНАСИ

ЁЗИШМАЛАР УЧУН МАНЗИЛ

(Хат олувчининг тўлиқ почта манзили, исми ва номи)



Телефон                        Факс:


E-mаil:

(Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тўлдирилади)

Саноат намунасига

Ўзбекистон Республикаси патентини

бериш тўғрисида

АРИЗА

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлиги (почта алоқаси),

Тел: __________ E-mаil: __________

(54) САНОАТ НАМУНАСИ НОМИ

(71) ТАЛАБНОМА БЕРУВЧИ

q жисмоний шахс                                                     q юридик шахс




(Тўлиқ номи ёки номланиши ва мамлакатнинг номи ва тўлиқ почта манзилини ҳам ичига олган ҳолда яшаш жойи ёки жойлашган ери кўрсатилади. Муаллиф-талабнома берувчиларнинг яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар "Муаллифлар" графасида келтирилади)


Ушбу шахс қуйидаги бўлиб ҳисобланади:

q муаллиф                                                       q муаллифнинг ҳуқуқий вориси


q иш берувчи                                                  q иш берувчининг ҳуқуқий вориси

ОКПО бўйича ташкилот КОДИ

БИМТ SТ.3 стандарти

бўйича мамлакат КОДИ

УСТУВОРЛИКНИ БЕЛГИЛАШ УЧУН АРИЗА

(Патент идорасига талабнома келиб тушган санадан аввалроқ устуворлик сўралганда тўлдирилади)

Саноат намунаси устуворлигини қуйидаги сана бўйича белгилашингизни сўрайман:

q Саноат мулки муҳофазаси бўйича Париж конвенцияси иштирокчиси бўлган мамлакатда биринчи талабномани топшириш санаси бўйича ("Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (бундан кейин - Қонун) 2-қисм, 18-моддасининг биринчи хатбошиси)


q Патент идорасига аввалроқ топширилган талабноманинг келиб тушиш санаси бўйича (Қонуннинг 2-қисм, 18-моддасининг иккинчи хатбошиси)


q аввалроқ топширилган талабномага қўшимча материалларнинг келиб тушиш санаси бўйича (Қонуннинг 2-қисм, 18-моддасининг учинчи хатбошиси)

Биринчи (аввалроқ топширилган, дастлабки) талабнома рақами

Сўралаётган устуворлик санаси

(33) БИМТ СТ.3 стандарти бўйича талабнома топшираётган томоннинг мамлакат коди

(конвенцион устуворлик сўралганда)





Талабнома берувчининг вакили этиб тайинланган


q (74) Патент ВАКИЛИ (тўлиқ исми, рўйхатдан ўтиш рақами, турар жойи)


Телефон:                                  Факс:                                           е-mаil:

ИЛОВА ҚИЛИНАЁТГАН ҲУЖЖАТЛАР РЎЙХАТИ

1 нусҳадаги варақлар сони

Нусхалар сони

q саноат намунасининг тавсифи (вариантлар сони ________)



q буюм (макет, расм)нинг фотосуратлари мажмуи

q умумий кўриниши

q қўшимча кўринишлар

q энг яқин аналог тасвири



q буюм умумий кўриниши чизмаси (лари)



q эргономик схемаси



q конфекцион картаси



q талабномани топшириш учун патент божини тўлаш тўғрисидаги ҳужжат



q патент божини тўлашдан озод этиш

q патент божи миқдорини камайтириш учун асослар мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжат



q биринчи талабноманинг нусхаси (конвенцион устуворлик сўралганида)



q талабноманинг ўзбек ёки рус тилларидаги таржимаси



q ишончнома



q бошқа ҳужжат (кўрсатилсин)



(72) Муаллиф(лар)

(фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими, илмий даражаси ва иш жойи кўрсатилади)

Тўлиқ уй манзили, мамлакатнинг расмий номини ва унинг БИМТ СТ.3 стандарти бўйича кодини ўз ичига олади

Муаллиф

(лар) имзоси(лари), сана




Мен (Биз), __________________________________________________________________________________________________________________________

(тўлиқ исми)


муҳофаза ҳужжатини бериш тўғрисидаги маълумотларни эълон қилинганда мени (бизни) муаллиф (муаллифлар) сифатида кўрсатмаслигингизни сўрайман.


Муаллиф (лар) имзоси (имзолари):

Имзо(лар):


Талабнома берувчи ёки патент вакилининг имзоси ва имзолаш санаси (юридик шахс номидан имзоланганда раҳбарнинг ёки бошқа ваколатли шахснинг имзоси муҳр билан тасдиқланади)





Қоидаларга

2-ИЛОВА

Келиб тушган сана

Кириш рақами

(Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тўлдирилади)

Ўзгартириш(лар) киритиш тўғрисидаги

АРИЗА


Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлиги (почта алоқаси),

Тел: __________ E-mаil: __________

(21) Талабнома рақами


(22) Талабнома топширилган сана


(71) Талабнома берувчи

(98) Ёзишмалар учун манзил (хат олувчининг тўлиқ почта манзили, исми ёки номланиши)

Телефон:                                       Факс:                                                                    E-mаil:

(74) Патент вакили (фамилияси, исми, отасининг исми, рўйхатга олинган рақами)

Патент вакилининг манзили (тўлиқ почта манзили)

Телефон:                                        Факс:                                                                    E-mаil:

q

______________________________________________________________________________Ушбу аризани тақдим этар эканман, қуйидаги талабнома материалларига ўзгартириш(лар) киритишингизни сўрайман:

талабнома берувчининг исми (номи)га ёзишмалар учун манзилга талабнома материалларига

Ўзгартирилиши лозим бўлган маълумотлар:

ўзгартирилган маълумотлар:давоми алоҳида варақда

аризага илова(лар):

Нусхалар сони

Варақлар сони

q

белгиланган миқдордаги патент божи тўланганлиги тўғрисидаги ҳужжат давом этиш учун варақлар бошқа ҳужжатлар (кўрсатилсин)__________________________



Имзо(лар)

Талабнома берувчи(лар), ёки патент вакили, ёки талабнома берувчининг бошқа вакилининг имзоси, имзо қўйилган сана (имзо юридик шахс номидан қўйилганда, раҳбарнинг ёки бунинг учун бошқа ваколатли шахснинг имзоси муҳр билан тасдиқланади)





Қоидаларга

3-ИЛОВА

Ҳужжатлар келиб тушган сана

Кириш рақами

(Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тўлдирилади)

Талабнома берувчи(лар)ни ўзгартириш

ҳақида ёзув киритиш тўғрисидаги

АРИЗА

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлиги (почта алоқаси),

Тел: __________ E-mаil: __________

(21) Талабнома рақами


(22) Талабнома топширилган сана


(71) Талабнома берувчи

(98) Ёзишмалар учун манзил (хат олувчининг тўлиқ почта манзили, исми ёки номи)

Телефон:                                Факс:                                    E-mаil:

(74) Патент вакили (фамилияси, исми, отасининг исми, рўйхатга олинган рақами)

Патент вакилининг манзили (тўлиқ почта манзили)

Телефон:                                Факс:                                     E-mаil:

Ушбу аризани тақдим этар эканман, талабнома материалларига талабнома берувчи(лар) ўзгаргани тўғрисидаги ёзувни киритишингизни сўрайман.

Талабнома берувчини ўзгартириш учун асослар:

q талабнома берувчи битим, шартнома имзоланганлиги натижасида ўзгарди; қуйидаги ҳужжатлардан бири илова қилинади:


q битим, шартноманинг тасдиқланган нусхаси


q битим, шартномадан тасдиқланган кўчирма


q ҳуқуқ ўтказилганлиги тўғрисидаги ҳужжат

q талабнома берувчининг ўзгарганлиги қайта ташкил этилганлик натижасидир;


q қайта ташкил этилганликни тасдиқлайдиган, асл ҳужжатга мослиги тасдиқланган ҳужжат нусхаси илова қилинади

q талабнома берувчи битим, шартноманинг имзоланганлиги ёки қайта ташкил этилганлиги натижасида ўзгармаган;


q бундай ўзгаришни тасдиқлайдиган, асл ҳужжатга мослиги тасдиқланган ҳужжат нусхаси илова қилинади


Янги талабнома берувчи

Талабнома берувчининг почта манзили

Телефон:                           Факс:                                            E-mаil:

Ёзишмалар учун манзил (хат олувчининг тўлиқ почта манзили, исми ёки номланиши)

Телефон:                           Факс:                                            E-mаil:

Патент вакили (тўлиқ исми, рўйхатга олинган рақами)

Патент вакилининг манзили (тўлиқ почта манзили)

Телефон:                            Факс:                                           E-mаil:

q аризага илова(лар):


Нусхалар сони

варақлар сони


q белгиланган миқдордаги патент бож тўланганлиги ҳақидаги ҳужжат


q давом эттириш учун варақлар


q бошқа ҳужжатлар (кўрсатилсин)




Имзо:



Аввалги талабнома берувчи:

Янги талабнома берувчи: 

Патент вакили:

Имзо қўйилган сана

Имзо қўйилган сана

Имзо қўйилган сана

(юридик шахс номидан имзо қўйилганда, раҳбарнинг имзоси муҳр билан тасдиқланади)





Қоидаларга

4-ИЛОВА

Келиб тушган сана

Кириш рақами

(Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тўлдирилади)

Тузатиш(лар) киритиш тўғрисидаги

АРИЗА


Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлиги (почта алоқаси),

Тел: __________ E-mаil: __________

(21) Талабнома рақами


(22) Талабнома топширилган сана


(71) Талабнома берувчи

(98) Ёзишмалар учун манзил (хат олувчининг тўлиқ почта манзили, исми ёки номи)

Телефон:                               Факс:                                    E-mаil:

(74) Патент вакили (тўлиқ номи, рўйхатга олинган рақами)

Патент вакилининг манзили (тўлиқ почта манзили)

Телефон:                               Факс:                                     E-mаil:

Ушбу аризани тақдим этар эканман, талабнома материалларига қуйидаги баён қилинганларга мувофиқ тузатишлар киритишингизни сўрайман:

Тўғрилаш лозим бўлган маълумотлар:


q давомини алоҳида варақда қаранг

Тўғриланган ҳолдаги маълумотлар:

q давомини алоҳида варақда қаранг

q аризага илова(лар):

Нусхалар сони

варақлар сони


q белгиланган миқдордаги патент божи тўланганлиги ҳақидаги ҳужжат


q давом эттириш учун варақлар  бошқа ҳужжатлар (кўрсатилсин)



Имзо(лар)

Талабнома берувчи(лар), ёки патент вакили, ёки талабнома берувчининг бошқа вакилининг имзоси, имзо(лар) қўйилган сана (имзо юридик шахс номидан қўйилганда, раҳбарнинг ёки бунинг учун бошқа ваколатли шахснинг имзоси муҳр билан тасдиқланади)

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz)