Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 19.04.2019 й. 336-сон қарорига илова)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 19 апрелдаги

336-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Транспорт вазирлиги тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг (кейинги ўринларда Вазирлик деб аталади) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, жавобгарлигини, фаолиятини ташкил этиш ва ҳисобот бериш тартибини, шунингдек, унинг раҳбарларининг функционал вазифалари ва масъулиятини белгилайди.


2. Вазирлик автомобиль, темир йўл, ҳаво, дарё ва электр транспорти, метрополитен ва йўл хўжалигини (кейинги ўринларда транспорт ва йўл хўжалиги деб аталади) ривожлантириш борасида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ҳамда норматив-ҳуқуқий тартибга солиш бўйича давлат бошқаруви органи ҳисобланади.


3. Вазирлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига (кейинги ўринларда Вазирлар Маҳкамаси деб аталади) бўйсунади.


4. Вазирлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.


5. Вазирлик ўз фаолиятини, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширади.


6. Вазирликнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек, юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.


7. Вазирлик, Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги, Вазирликнинг ташкилий тузилмасига кирадиган ҳудудий тузилмалар ва таркибий ташкилотлар юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган, давлат тилида вазирлик ва ўзининг номи кўрсатилган муҳрга ва бланкаларга, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида шахсий ғазна ҳисобварақларига, банк ҳисобрақамларига, жумладан хорижий валютадаги ҳисобрақамларга эгадир.


8. Вазирликнинг расмий номи:

а) давлат тилида:

тўлиқ номи - Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, қисқартирилгани - Транспорт вазирлиги;

б) инглиз тилида:

тўлиқ номи - Ministry of Transport of the Republic of Uzbekistan; қисқартирилгани - Ministry of Transport.

в) рус тилида:

тўлиқ номи - Министерство транспорта Республики Узбекистан, қисқартирилгани - Минтранс.


9. Вазирлик жойлашган жой (почта манзили): Ўзбекистон Республикаси, 100128, Тошкент шаҳри, Зулфияхоним кўчаси 3-уй.



2-БОБ. ВАЗИРЛИК ТУЗИЛМАСИ


10. Вазирлик тизимига қуйидагилар киради:

марказий аппарат;

Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри транспорт бошқармалари;

Автомобиль йўллари қўмитаси;

Фуқаро авиацияси агентлиги;

Транспорт назорати инспекцияси;

"Ўзаэронавигация" маркази;

Транспорт ва логистикани ривожлантириш муаммоларини ўрганиш маркази;

Илмий-тадқиқот, ўқув муассасалари ва бошқа ташкилотлар.



3-БОБ. ВАЗИРЛИК ВА УНИНГ ҲУДУДИЙ

БЎЛИНМАЛАРИ ВА ИДОРАВИЙ МАНСУБ

ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ

ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


§ 1. Вазирлик вазифалари ва функциялари


11. Вазирлик унга юкланган вазифалар ва функцияларни бевосита ҳамда унинг тузилмасига кирувчи ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотлар орқали амалга оширади.


12. Қуйидагилар Вазирликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

1) транспортнинг барча турларини Ўзбекистон Республикаси ягона транспорт тармоғига интеграциялаштириш ва янги самарали транспорт-логистика тизимларидан фойдаланиш асосида биргаликда ривожлантиришга йўналтирилган ягона давлат транспорт сиёсатини ишлаб чиқиш;

2) транспорт ва логистика хизматлари бозорини ривожлантиришни рағбатлантириш, уларнинг барча тоифадаги истеъмолчилар учун оммабоплигини таъминлаш, шунингдек, соҳага инвестицияларни жалб этишга йўналтирилган транспорт соҳасидаги ягона тариф сиёсатини амалга ошириш;

3) халқаро транспорт коридорларини ривожлантириш, логистика тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва чора-тадбирларни амалга ошириш, мамлакат транспорт салоҳиятидан самарали фойдаланиш, тадбиркорлик субъектларининг транспорт-логистика хизматларидан фойдаланишдаги сарф-харажатларини камайтириш;

4) транспорт ва йўл хўжалиги соҳасида давлат-ҳусусий шерикликни ривожлантириш ва мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш;

5) бутун транспорт тизимини рақамлаштириш бўйича илғор ахборот технологияларини жорий этиш, Ўзбекистон Республикаси транспорт тизимининг бир-бирига боғланган ягона тизимини истиқболли ривожлантириш стратегияларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

6) автомобиль йўллари соҳасида ягона техника сиёсатини амалга ошириш, фойдаланувчилар манфаатини ҳисобга олган ҳолда, автомобиль йўллари, аэродромлар ва аэропортлар, вокзаллар, темир йўллар ва транспорт инфратузилмасининг бошқа объектларини молиялаштириш, лойиҳалаш, қуриш, таъмирлаш ва фойдаланиш масалаларининг комплекс ечимини таъминлаш;

7) транспорт соҳасида назоратни амалга ошириш, фуқаро авиацияси ва экспериментал ҳаво кемаларидаги ҳалокатлар ва бахтсиз ҳодисаларни, шунингдек, темир йўл ва дарё транспортидаги авария ва ҳалокатлар бўйича текширувларни ташкил этиш ва амалга ошириш;

8) транспорт ва йўл хўжалиги соҳасидаги халқаро ва ҳудудий ҳамкорликни ривожлантириш ҳисобидан жаҳон транспорт хизматлари бозорида Ўзбекистон Республикаси миллий манфаатларини таъминлаш;

9) транспорт соҳасидаги жорий ва истиқболли эҳтиёжларни инобатга олган ҳолда, таълим, кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг илғор усулларини тизимли равишда жорий этиш.


13. Вазирлик ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:


а) транспортнинг барча турларини Ўзбекистон Республикаси ягона транспорт тармоғига интеграциялаштириш ва янги самарали транспорт-логистика тизимларидан фойдаланиш асосида биргаликда ривожлантиришга йўналтирилган ягона давлат транспорт сиёсатини ишлаб чиқиш соҳасида:

транспорт ва йўл хўжалигини ривожлантириш, транспорт соҳасининг самарадорлиги ва жозибадорлигини ошириш, транспорт ва йўл хўжалиги соҳасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш бўйича ягона давлат сиёсатини амалга оширади;

соҳалар ва ҳудудларнинг комплекс, истиқболли ва илмий асосланган режасини ҳисобга олган ҳолда, транспорт ва йўл хўжалигини ривожлантиришнинг транспорт ва йўл хўжалиги соҳасидаги вазифаларни изчил ва тизимли ҳал этишни таъминлаш билан боғлиқ барча масалаларни ўз ичига олган узоқ муддатли келажакка мўлжалланган концепцияларини ишлаб чиқади;

транспорт ва логистикани ривожлантириш муаммоларини ўрганишни ташкил этади ва ўрганиш натижалари асосида аниқланган муаммоларни ҳал этиш, Марказий Осиё ва Европа давлатлари ўртасида йўловчилар ва юк оқимини оптималлаштириш йўлларини излаш, миллий транспорт коммуникациялари орқали халқаро ва минтақавий транзитни ривожлантириш бўйича таклифларни ишлаб чиқишни таъминлайди;

халқаро транспорт йўлакларини ривожлантириш, логистика тизимини такомиллаштириш, мамлакатнинг транзит салоҳиятидан самарали фойдаланиш, тадбиркорлик субъектларининг транспорт-логистика хизматлари учун харажатларини минималлаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқади ва чора-тадбирларни амалга оширади;

идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятига умумий раҳбарлик қилади, улар фаолиятини иқтисодий таҳлил қилади, мазкур ташкилотлар раҳбарлари билан ҳамкорликда уларнинг самарали ишлашини таъминлайди;

экспорт ҳажмларини ошириш ва импортни оптималлаштириш бўйича самарали сиёсатни амалга ошириш доирасида, транспорт ва йўл хўжалиги корхоналарининг экспорт-импорт тартиб-таомиллари мониторингини амалга оширади;

транспорт ва йўл хўжалиги соҳасида ягона техник сиёсатни амалга оширишни ташкил этади ва мувофиқлаштиради;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси топшириқларига биноан ҳамда шахсий ташаббусига кўра, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун киритади;

фаолиятнинг белгиланган соҳасига тегишли масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлайди;

идоравий мансуб ташкилотларнинг техник тартибга солиш борасида улар фаолияти соҳасига тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш бўйича ишини ташкил этади ва мувофиқлаштиради;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати, Президент Администрацияси, Вазирлар Маҳкамасига транспорт ва йўл хўжалиги соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, амалдаги халқаро транспорт йўлакларидан самарали фойдаланиш ва янгиларини ташкил этиш бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун киритади;

вазирлик ва идоралар, хўжалик юритувчи субъектларнинг транспорт турлари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари, ривожлантириш дастурлари, тармоқларни ривожлантириш бўйича транспорт ва йўл хўжалиги соҳасидаги фаолиятга оид бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини келишади;

ўз ваколати доирасида республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этади;

Ўзбекистон Республикасининг транспорт ва йўл хўжалигини ривожлантириш самарадорлиги халқаро рейтинглардаги ўрнини яхшилаш тадбирларини ишлаб чиқади;


б) транспорт ва логистика хизматлари бозорини ривожлантиришни рағбатлантириш, уларнинг барча тоифадаги истеъмолчилар учун оммабоплигини таъминлаш, шунингдек, соҳага инвестицияларни жалб этишга йўналтирилган транспорт соҳасидаги ягона тариф сиёсатини амалга ошириш соҳасида:

транспорт ва йўл хўжалиги соҳасида транспорт хизматлари бозорида соғлом рақобатбардош муҳитни шакллантириш ва миллий компаниялар манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган ягона тариф сиёсатини амалга оширади;

Ўзбекистон Республикасида транспорт соҳасида бозор муносабатларини янада ривожлантириш ва илғор ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишни ҳисобга олган ҳолда, аҳоли ва ташкилотларга кўрсатилаётган транспорт хизматларига тарифларни шакллантиришнинг асосий йўналишлари, концептуал ёндашувларини белгилайди;

тарифларни шакллантириш ва қўллаш бўйича норматив-ҳуқуқий базани, жумладан, халқаро қонунчилик ва стандартлар талабларини ҳисобга олган ҳолда такомиллаштиради;

транспорт ва йўл хўжалиги соҳасида тариф сиёсати, ставкалар ва йиғимлар масалаларини тартибга солиш, мувофиқлаштириш ва келишишда иштирок этади;

ташувчи компаниялар билан ҳамкорликда халқаро тарифлар бўйича йиғилишлар ва конференциялар ўтказиш доирасида таклифларни ишлаб чиқади;

аэронавигация хизматларини кўрсатишда ҳаво маконидан фойдаланувчилар эҳтиёжлари қондирилишини таъминлайди;

автомобиль ташувлари йўналишларини тендер бўйича амалга ошириш механизмларини такомиллаштиради, шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро ва халқаро йўловчилар ташиш йўналишларини жойлаштириш учун очиқ тендерларни белгиланган тартибда ташкил этади, йўналишларида хизмат кўрсатиш ҳуқуқини берувчи намунавий шартномаларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

в) халқаро транспорт коридорларини ривожлантириш, логистика тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва чора-тадбирларни амалга ошириш, мамлакат транспорт салоҳиятидан самарали фойдаланиш, тадбиркорлик субъектларининг транспорт-логистика хизматларидан фойдаланишдаги сарф-харажатларини камайтириш соҳасида:

транзит салоҳиятини ривожлантириш, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб ўтувчи транзит йўлакларининг рақобатбардошлигини ошириш юзасидан таклифларни тайёрлаш йўли билан ягона транзит сиёсатини амалга оширади;

логистика тизими самарадорлигини ошириш, логистика самарадорлигининг халқаро рейтингларида Ўзбекистон Рспубликасининг ўрнини яхшилаш ҳамда тадбиркорлик субъектларининг транспорт-логистика хизматларига харажатларини минималлатириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқади;

мавжуд транспорт йўлакларини диверсификациялаш ва истиқболлиларини ривожлантириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;

мультимодал ташувларни ривожлантириш борасида стратегия ишлаб чиқади;


г) транспорт ва йўл хўжалиги соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш ва мамлакат инвестициявий жозибадорлигини ошириш соҳасида:

давлат-хусусий шерикликни жорий этиш ва ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

тармоқни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаган ҳолда, транспорт ва йўл хўжалигининг яқин ва ўрта муддатли истиқболга мўлжалланган Инвестицион дастурларни шакллантиради ва улар ижроси ҳолатини мониторинг қилади;

транспорт ва йўл хўжалиги рақобатбардошлиги ва инвестициявий жозибадорлигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

Транспорт ва йўл хўжалиги инвестиция дастурларини амалга ошириш учун инвестицияларни, шу жумладан тўғридан-тўғри жалб этиш бўйича таклифлар тайёрлайди ва масалаларни ишлаб чиқади;


д) бутун транспорт тизимини рақамлаштириш бўйича илғор ахборот технологияларини жорий этиш, Ўзбекистон Республикаси Транспорт тизимининг бир-бирига боғланган ягона тизимини истиқболли ривожлантириш стратегияларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш соҳасида:

транспорт ва йўл хўжалиги соҳасида ягона ахборот-коммуникация сиёсатини амалга оширади, транспорт ва йўл хўжалиги корхоналарининг рақамли иқтисодиётга ўтиш стратегиясини ишлаб чиқади;

Ўзбекистон Республикасининг тегишли вазирлик ва идоралари билан биргаликда транспорт ва йўл хўжалиги соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш малалалари бўйича ишларни мувофиқлаштиради;

транспорт ва йўл хўжалиги соҳасида ягона ахборот платформаларини яратишда иштирок этади;


е) автомобиль йўллари соҳасида ягона техника сиёсатини амалга ошириш, фойдаланувчилар манфаатини ҳисобга олган ҳолда, автомобиль йўллари, аэродромлар ва аэропортлар, вокзаллар, темир йўллар ва транспорт инфратузилмасининг бошқа объектларини молиялаштириш, лойиҳалаш, қуриш, таъмирлаш ва фойдаланиш масалаларининг комплекс ечимини таъминлаш соҳасида:

транспорт ва йўл хўжалиги соҳасида замон талабларига жавоб берадиган инфратузилмани яратишга қаратилган ягона техник сиёсатни амалга оширади;

транспорт ва йўл хўжалиги соҳасида экологик хавфсизликни таъминлаш ишларини мувофиқлаштиради;

йўл қурилиши, йўл-қурилиш материаллари, маҳсулотлари ва қурилмаларини ишлаб чиқариш соҳасида техник тартибга солишга оид норматив ҳужжатлар талаблари бажарилишини назорат қилади;

транспорт ҳамда йўл хўжалигини техник жиҳатдан ривожлантириш, ташувлар хавфсизлигини таъминлаш соҳасида илмий-тадқиқот, лойиҳа-конструкторлик ишларни амалга оширади;


ж) транспорт соҳасида назоратни амалга ошириш, фуқаро авиацияси ва экспериментал ҳаво кемаларидаги ҳалокатлар ва бахтсиз ҳодисаларни, шунингдек, темир йўл ва дарё транспортидаги авария ва ҳалокатлар бўйича текширувларни ташкил этиш ва амалга ошириш соҳасида:

йўловчилар, багаж ва юк ташиш қоидаларига риоя этиш, йўловчилар ва юк ташиш хавфсизлиги, йўловчиларга хизмат кўрсатиш маданиятининг зарур даражасини таъминлаш, йўловчилар йўналишларида транспорт воситаларининг бир маромда ҳаракатланиши, белгиланган ҳаракат жадвали ва оралиқларига риоя этилишини тизимли назорат қилишни ташкил этади;

қонунчиликда белгиланган тартибда:

автомобиль транспортида шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро ва халқаро йўловчилар ва юк ташиш;

темир йўл транспортида ички ва халқаро йўналишларда йўловчилар ва юкларни ташиш ҳуқуқини берувчи лицензияларни (лицензия варақаларини) беради;

рухсатнома ҳужжатлари шартлари ва лицензия талабларига риоя этилишини назорат қилади, белгиланган тартибда берилган лицензиялар ва рухсатнома ҳужжатларининг амал қилиш муддатини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва бекор қилиш чораларини кўради;

кемаларни рўйхатдан (қайта рўйхатдан) ўтказиш, кемаларни қуриш, улардан фойдаланиш, қайта жиҳозлаш ва таъмирлашда кўрикдан ўтказишни амалга оширади;

кемаларга кема гувоҳномалари ва чипталар, тоифа гувоҳномалари, сузишга яроқлилик гувоҳномалари ва кемачиликни тартибга солиш қоидаларида назарда тутилган бошқа ҳужжатларни беради;

автомобиль транспортида йўловчилар ва юк ташиш билан шуғулланувчи юридик шахслар ходимларига, шунингдек, темир йўл транспорти ташкилотлари, марказлари ва корхоналарида янги лавозимга тайинланган раҳбарлар ва масъул бошқарув ходимлариги қўйиладиган малака талабларига мувофиқлигини аттестациядан ўтказади;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида авиация ҳодисалари ва фуқаро авиацияси ҳамда экспериментал ҳаво кемаларидаги ҳалокатлар ва тўқнашувларни, шунингдек, темир йўл ва дарё транспортидаги авария ва ҳалокатларни техник суриштирув-тергов ишларини ташкил этади ва амалга оширади;

ўз ваколати доирасида Ўзбекистон Республикасининг бошқа давлат ҳудудидаги фуқаро авиацияси ва экспериментал ҳаво кемалари билан юз берган авиация ҳалокатлари ҳамда тўқнашувларни, шунингдек, йўловчилар поездлари таркиблари билан юз берган авария ва ҳалокатларни суриштирув-тергов қилиш ишларида белгиланган тартибда иштирок этади;

тергов, шу жумладан транспорт корхоналари ва ташкилотлари томонидан ўтказилаётган текширув ишларининг белгиланган муддатларда ва холисона олиб борилишини, фуқаро авиацияси ва экспериментал ҳаво кемаларидаги ҳалокатлар ва бахтсиз ҳодисалар, шунингдек, темир йўл ва дарё транспортидаги авария ва ҳалокатларнинг тўғри таснифланишига риоя этилиши ва уларни ҳисобга олган ҳолда назорат қилади;

Ўзбекистон Республикасининг фуқаро авиацияси ҳамда экспериментал ҳаво кемаларидаги ҳалокатлар ва бахтсиз ҳодисаларни, шунингдек, темир йўл ва дарё транспортидаги авария ва ҳалокатларнинг олдини олиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;

биринчи навбатда, Фавқулодда вазиятлар давлат тизими (кейинги ўринларда ФВДХ деб аталади), ҳарбий бўлинмаларнинг қутқариш тузилмалари, кучлари ва воситалари ва фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ҳамда эвакуация тадбирларини амалга ошириш учун юкларни ташишни таъминлайди;

ФВДХ, автотранспорт хизмати ва автойўл хизматларининг функционал кичик тизимлари фаолиятига раҳбарлик қилади;

Ўзбекистон Республикасига ва Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб автомобиль ва темир йўл транспортида транзит ҳаракатланаётган хавфли ва махсус юкларни ташишнинг энг қисқа масофаси тартибини белгилашда иштирок этади;

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Давлат чегараларини қўриқлаш қўмитасининг Ўзбекистон Республикаси давлат чегараси орқали ўтиш пунктларини реконструкция қилиш ва кўчириш тўғрисидаги таклифларини келишишни амалга оширади;


з) транспорт ва йўл хўжалиги соҳасидаги халқаро ва ҳудудий ҳамкорликни ривожлантириш ҳисобидан транспорт хизматлари жаҳон бозорида Ўзбекистон Республикаси миллий манфаатларини таъминлаш соҳасида:

Вазирлик ваколатига тегишли масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси манфаатларини халқаро даражада ифода этади;

хорижий ва халқаро ташкилотлар билан халқаро ҳамкорликни ўрнатади ва ривожлантиради;

Вазирлик ваколатига тегишли масалалар бўйича идоралараро хусусиятдаги халқаро шартномаларни тузади;

транспорт ва йўл хўжалиги соҳасида халқаро семинарлар, анжуманлар, кўргазмаларни ташкил этади ва амалга оширади ҳамда хориждаги шундай тадбирларда иштирок этади;


и) транспорт соҳасидаги жорий ва истиқболли эҳтиёжларни инобатга олган ҳолда, таълим, кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг илғор усулларини тизимли равишда жорий этиш соҳасида:

транспорт ва йўл хўжалиги соҳасида ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш сиёсатини белгилайди;

қонун ҳужжатларига мувофиқ транспорт ва йўл хўжалиги корхоналарини юқори малакали мутахассислар билан тўлдириш, кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга йўналтирилган кадрлар бўйича давлат сиёсатини амалга оширади;

ихтисослаштирилган тренажерлар, турли иловаларни кенг қўллаб, ўқув жараёнига масофавий таълимни фаол жалб қилган ҳолда, транспорт ва йўл хўжалиги соҳасида кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг, шу жумладан оммавий касблар, сайёр машғулотларнинг базавий дастурларини тасдиқлайди;

таълим жараёнининг ишлаб чиқариш билан самарали ҳамкорлигини, битирувчиларни ишга жойлаштириш мақсадида транспорт таълим муассасалари ва иш берувчиларнинг саъй-ҳаракатларини, жумладан, хусусий инвестицияларни ўқув жараёнига жалб этган ҳолда бирлаштиришни ташкил этади;

транспорт логистикаси тизими йўналишлари бўйича юқори малакали мутахассислар ва раҳбар кадрларни тайёрлаш, йўналиш тармоғи ва йўловчи оқимларини моделлаштиришнинг иқтисодий-математик усулларини қўллашни ташкил этади;

фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотлар ўтказишни ташкил этади ҳамда уларнинг натижаларини илм-фан, таълим ва ишлаб чиқаришни самарали интеграциялаштириш йўли билан амалга оширишни ташкил этади;

транспорт ва йўл хўжалиги соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш билан шуғулланувчи таълим муассасаларини аккредитациядан, уларнинг педагог ва илмий кадрларини аттетациядан ўтказишда иштирок этади;

транспорт ва йўл хўжалиги соҳасидаги фанлар ҳамда мутахассисликлар бўйича хорижий давлатларда берилган таълим ва илмий даража бериш тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ҳамда нострификация қилишда (эквивалентлигини белгилашда) иштирок этади.


14. Вазирлик қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.


15. Вазирлик унга юкланган вазифалар ва функцияларни бевосита ҳамда Вазирлик ташкилий тузилмасига кирувчи ташкилотлар орқали бажаради.



§ 2. Вазирлик марказий аппаратининг

вазифалари ва функциялари


16. Қуйидагилар Вазирлик марказий аппаратининг асосий вазифалари ҳисобланади:

1) транспорт ва йўл хўжалиги соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширишни таъминлаш;

2) Вазирлик ҳамда унинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичлар, мақсадли индикаторлар, сифатга эришиш ва ривожлантириш дастурларини самарали амалга оширишни таъминлаш;

3) Вазирлик фаолияти соҳасига тегишли масалаларда вазирликлар ва идоралар билан ҳамкорлик қилиш, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсатининг йиғилишларида масалаларни муҳокама қилишда иштирок этиш;

4) Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқларини ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли бажариш;

5) Вазирлик ходимларини тизимли қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш;

6) Вазирликнинг марказий аппарати ва ҳудудий бўлинмалари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини танқидий таҳлил қилиш, таҳлил натижаларига кўра зарур чора-тадбирларни кўриш;

7) Вазирлик ва унинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари фаолиятига замонавий иш услубларини жорий этиш;

8) транспорт ва йўл хўжалиги соҳасида давлат хизматларини кўрсатиш самарадорлиги, сифати ва эркинлигини таъминлаш;

9) жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича ишларни самарали таъминлаш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш;

10) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилишни, Вазирлик раҳбарияти ва ходимларининг улар фаолиятида фаол иштирок этишини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан келиб тушадиган жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларининг ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;

11) транспорт ва йўл хўжалигини ривожлантириш бўйича мақсадли дастурлар, транспорт ва йўл хўжалиги соҳасидаги дастурий-услубий ва бошқа тартибга солувчи ҳужжатларни белгиланган тартибда тасдиқлаш;

12) транспорт ва йўл хўжалиги соҳасида халқаро ва давлатлараро ҳамкорликни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, хорижий инвестициялар ва грантларни жалб этиш бўйича халқаро хорижий тадбирларда Вазирлик вакилларининг иштирокини таъминлаш;

13) Вазирлик ҳайъати қарорлари, Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг (кейинги ўринларда Вазир деб аталади) буйруқлари ва топшириқларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

14) таркибий бўлинмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг касб маҳорати, чуқур билимга эгалиги, тажрибаси, ишчанлик ва одоб-аҳлоқ ҳамда маънавиятининг юқори даражаси кафолатланганлигини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш чораларини кўриш, назоратдаги таркибий бўлинмаларда кадрлар заҳирасини шакллантириш;

15) транспорт ва йўл хўжалиги соҳасидаги илғор хорижий тажриба ва илмий-техник тараққиётда эришилган натижаларни ўрганишни ташкил этиш, транспорт ва йўл хўжалигини янада ривожлантиришда мазкур тажрибани жорий этиш;

16) транспорт ва йўл хўжалиги соҳасида халқаро семинарлар, анжуманлар, кўргазмалар ўтказилишини ташкил этиш ҳамда бошқа ташкилотлар ўтказадиган шу каби тадбирларда иштирок этишни таъминлаш.


17. Вазирлик марказий аппарати унга юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

1) Вазирлик ва унинг раҳбарияти фаолиятини ташкилий ва ахборот-таҳлилий таъминотини амалга оширади;

2) Вазирликнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари ҳамда идоравий мансуб ташкилотлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, шунингдек, Вазирликнинг буйруқ ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари, ҳайъати қарорларининг бажарилишини доимий назорат қилиб борилишини таъминлайди;

3) Вазирлик томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига киритилаётган ҳужжатларнинг ўз вақтида ва сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этади;

4) Вазирликнинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятига раҳбарлик қилади, мувофиқлаштиради ва назоратини амалга оширади;

5) ички ва халқаро йўлларда темир йўл транспортида йўловчилар ва юкларни ташиш ҳуқуқини берувчи лицензиялар беради ва берилган лицензиялар реестрини юритади, жойларга бориб лицензия талаблари ва шартларининг лицензиатлар томонидан бажарилишини назорат қилади;

5-1) автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни халқаро ташиш фаолиятини лицензиялашни, лицензия/лицензия варақалари реестрини юритишни амалга оширади;

8) темир йўл йўлаклари, шунингдек, вагон ва контейнерларни юклаш, тушириш ва тозалашга мўлжалланган ускуналарни қуриш ва таъмирлаш лойиҳаларини келишишни таъминлайди;

9) Вазирлик фаолиятини, шу жумладан қонун ижодкорлиги соҳасида ҳуқуқий таъминлашни амалга оширади;

10) Вазирлик ваколатига тегишли тезкор, ташкилий, кадрларга оид, молиявий, ишлаб чиқариш-хўжалик ва бошқа масалаларни ҳал этиш билан шуғулланади;

11) Вазирлик ва унинг таркибий ҳамда ҳудудий бўлинмалари фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришишни сўзсиз таъминлаш бўйича таъсирчан чораларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;

12) Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамаси, шунингдек, тегишли вазирлик ва идоралар билан Вазирлик фаолияти соҳасига тегишли масалалар бўйича ҳамкорликни таъминлайди;

13) Вазирликнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари иш фаолиятига замонавий услубларни жорий этишни таъминлайди;

14) Вазирликнинг самарали фаолиятини ташкил этиш ва такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқади;

15) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва унинг ташқарисида транспорт ва йўл хўжалиги соҳасида анжуманлар, семинарлар, симпозиумлар, кўргазмалар, ярмаркалар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш юзасидан ишларни амалга оширади.



§ 3. Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги,

вилоятлар ва Тошкент шаҳри транспорт бошқармаларининг

вазифалари ва функциялари


18. Қуйидагилар Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри транспорт бошқармаларининг асосий вазифалари ва функциялари ҳисобланади:

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудудида Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларни самарали бажариш;

транспорт ва йўл хўжалиги соҳасида қонун ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилиш.


19. Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри транспорт бошқармалари қуйидаги функцияларни амалга оширади:

1) ташувлар, транспорт объектлари хавфсизлигини ташкил этиш ва таъминлаш юзасидан янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва мавжудларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар киритади ҳамда бошқарув органлари ва хўжалик субъектлари томонидан уларга риоя этилишини назорат қилади;

2) мавжуд халқаро йўлаклардан самарали фойдаланиш ва янгиларини ташкил этиш бўйича таклифлар киритади;

3) транспорт ва йўл хўжалигини ривожлантириш бўйича комплекс дастурлар ва концепцияларни, шунингдек, хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади;

4) тегишлилиги бўйича шаҳар, шаҳар атрофи ва шаҳарлараро-вилоят ички йўловчи ташиш йўналишларини жойлаштириш учун очиқ тендерларни белгиланган тартибда ташкил этади;

5) автоташувлар, автовокзал, автостанциялар фаолиятини бошқариш ва диспетчерлик назоратини ўрнатишни ташкил этади;

6) маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва аҳолининг транспорт ва йўл хўжалиги фаолиятига тегишли таклифларини кўриб чиқади, уларни умумлаштирган ҳолда, Вазирлик марказий аппаратига тақдим этади;

7) йўловчилар йўналишларидаги тўхташ бекатларини хатловдан ўтказади, Вазирлик марказий аппаратига тўхташ бекатларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш юзасидан таклифлар киритади;

8) саноат корхоналари ҳаракатланувчи таркибининг умумий фойдаланишдаги темир йўлларга чиқиши учун рухсатномалар беришни белгиланган тартибда таъминлайди;

9) автомобиль транспортида шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро йўловчилар ташишларни лицензиялашни, лицензия/лицензия варақалари реестрини юритишни амалга оширади;

10) Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш жамғармасидан йўловчилар автовокзаллари, автостанциялар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари тасарруфида бўлган умумий фойдаланишдаги йўловчилар йўналишларидаги тўхташ бекатларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларини молиялаштириш учун ажратилган пул маблағларидан мақсадли фойдаланилганлигини, Вазирлик ва унинг идоравий мансуб ташкилотлар ходимларини моддий рағбатлантиришга йўналтирилган маблағларнинг сарфланишини назорат қилади.

20. Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри транспорт бошқармалари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни амалга ошириши мумкин.



4-БОБ. ВАЗИРЛИК, УНИНГ ҲУДУДИЙ

БЎЛИНМАЛАРИ ВА ИДОРАВИЙ МАНСУБ

ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ

ҲАМДА ЖАВОБГАРЛИГИ


§ 1. Вазирликнинг ҳуқуқлари ҳамда жавобгарлиги

§ 2. Вазирлик марказий аппаратининг ҳуқуқлари

ҳамда жавобгарлиги

§ 3. Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги,

вилоятлар ва Тошкент шаҳри транспорт бошқармаларининг

ҳуқуқлари ҳамда жавобгарлиги



§ 1. Вазирликнинг ҳуқуқлари ҳамда жавобгарлиги


21. Вазирлик ўзига юкланган вазифа ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

1) Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ҳамда Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бошқа ҳужжатларни белгиланган тартибда киритиш;

2) Вазирлик ваколатига тегишли масалаларда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини белгиланган тартибда мувофиқлаштириш;

3) юридик шахс ҳуқуқларида йўловчилар ва/ёки юк ташиш, транспорт-логистика фаолияти, инфратузилма объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ҳамда бошқа фаолият турлари билан шуғулланувчи юридик шахс ҳуқуқларига эга мустақил ихтисослаштирилган ташкилотларни ташкил этиш, шунингдек, Вазирлик тузилмасига кирувчи ташкилотларни белгиланган тартибда бирлаштириш ва тугатиш (давлат бошқаруви органлари бундан мустасно);

4) Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш жамғармаси маблағларини бошқариш;

5) давлат органларига транспорт ва йўл хўжалигидан фойдаланиш қоидаларини бузишда айбдор шахсларни қонунчиликда назарда тутилган жавобгарликка тортиш ҳақида таклифлар киритиш;

7) давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан Вазирлик ваколатига тегишли масалаларни ҳал этиш учун зарур бўлган маълумотларни белгиланган тартибда бепул сўраш ва олиш;

8) Ўзбекистон Республикаси автомобиль йўлларида ва транспорт инфратузилмаси объектларида хавфсизликни таъминлаш бўйича назоратни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги органлари, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитасидан ёзма ва/ёки электрон шаклда зарур маълумотларни бепул сўраш ва олиш, ўз ваколати доирасида мазкур таъкидланган ташкилотларнинг электрон маълумотлар базасидан эркин белгиланган тартибда фойдаланиш;

9) статистика органларидан Вазирлик ваколатига кирувчи масалаларни ҳал этиш учун зарур бўлган статистик маълумотларни бепул сўраш ва олиш;

11) Вазирлик ва унинг идоравий мансуб тузилмаларининг давлат мулкини ўз ташкилий тузилмаси доирасида бир таркибий тузилмадан бошқасига қонунчиликда белгиланган тартибда, бепул фойдаланиш ҳуқуқи билан ўтказиб бериш;

12) қонунчиликда тақиқланмаган маблағлар ҳисобидан бюджетдан ташқари моддий рағбатлантириш жамғармаларини ташкил этиш, марказий аппарат ва ҳудудий бўлинмалар ходимларини улар томонидан Вазирлик фаолиятини баҳолаш мезонлари ва ишчи ўлчовларининг бажарилишини ҳисобга олган ҳолда, моддий рағбатлантириш тартиби, миқдори ва шартларини белгилаш;

13) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда, банкларда ҳисобрақамлар очиш;

14) Вазирлар Маҳкамаси, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига Вазирлик ваколатига кирувчи масалалар юзасидан таклифларни муҳокама этиш учун киритиш;

15) Вазирлик ваколатига кирувчи масалалар бўйича белгиланган тартибда халқаро шартномаларни тузиш;

16) халқаро даражада транспорт ва йўл хўжалиги масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси манфаатларини белгиланган тартибда ифода этиш;

17) ўз ваколати доирасида анжуманлар, семинарлар, симпозиумлар, кўргазмалар ва бошқа тадбирларни ўтказиш, шунингдек, бошқа ташкилотлар томонидан ўтказиладиган шу каби тадбирларда иштирок этиш;

18) транспорт ва йўл хўжалигини яхшилаш ва ривожлантиришга йўналтирилган чора-тадбирларни ҳамкорликда ишлаб чиқиш мақсадида халқаро, хорижий ва миллий ташкилотлар билан алоқалар ўрнатиш;

19) Ўзбекистон Республикасининг хориждаги транспорт ташкилотларининг ваколатхоналари ва хорижий муассасаларидан мунтазам равишда транспорт ва йўл хўжалигини ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида таҳлилий материаллар, ҳисоботлар ҳамда Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан транспорт ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш ва кенгайтириш юзасидан таклифларни сўраш ва олиш;

20) давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, етакчи лойиҳа институтлари, илмий ва ўқув муассасалари, шунингдек, халқаро ташкилотлар, хорижий компанияларнинг юқори малакали мутахассисларини ва экспертларни шартнома асосида маслаҳатчи сифатида жалб этиш;

21) юқори малакали ва малакали хорижий мутахассисларни ишга қабул қилиш ҳамда уларга иш ҳақи ва бошқа тўловлар миқдорини хорижий валютада белгилаш.


22. Қонун ҳужжатларига мувофиқ Вазирлик бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


23. Вазирлик:

1) Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши, шунингдек, транспорт ва йўл хўжалиги соҳасида давлат сиёсатини самарали амалга ошириш;

2) Вазирлик фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичлар, мақсадли индикаторлар, сифатга ва ривожлантириш дастурларини самарали амалга оширишга эришишни таъминлаш;

3) Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳалари, шунингдек, Вазирлик томонидан қабул қилинадиган қарорларнинг сифати ва якуний натижалари;

4) транспорт ва йўл хўжалигини ривожлантириш, шунингдек, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича дастурлар, чора-тадбирлар режалари, "йўл хариталари" ва бошқа дастурий ҳужжатларнинг самарали амалга оширилиши;

5) фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ва уларга риоя этилишини таъминлаш учун масъулдир.



§ 2. Вазирлик марказий аппаратининг

ҳуқуқлари ҳамда жавобгарлиги


24. Вазирлик марказий аппарати ўзига юкланган вазифа ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

1) Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотларидан масалаларни таҳлил қилиш ва ишлаб чиқиш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини сўраш ва олиш;

2) зарур ҳолларда, Вазирликда кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш, ахборот ва таҳлилий материаллар, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш учун Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари раҳбарлари ва вакилларини жалб этиш, ушбу мақсадларда эксперт ва ишчи гуруҳларни тузиш;

3) Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари томонидан қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси ва Вазирлик, шунингдек унинг раҳбарияти ҳужжатлари ва топшириқларининг бажарилиши доирасида уларнинг фаолиятини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш;

4) Вазирликнинг марказий аппарати бошқармалари ва ходимлари фаолиятини тасдиқланган лавозим йўриқномаларига мувофиқ ташкил этишда бевосита иштирок этиш;

5) Вазирликнинг таркибий ташкилотлари ва муассасаларининг бошқармалари фаолиятига тегишли масалаларни ўрганишни ташкил этиш юзасидан таклифларни ишлаб чиқиш, шунингдек, уларга амалий ёрдам кўрсатиш;

6) Вазирлик тизимида бухгалтерлик ҳисобини амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқ ҳамда замонавий техник воситалар ва ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда юритиш ташкил этилишини таъминлаш, тизимга кирувчи ташкилотларда бухгалтерлик ҳисоби юритилишини назорат қилиш;

7) харажатлар сметасида назарда тутилган бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларнинг муайян мақсадларга тўғри сарфланганлигини, шунингдек, пул маблағлари ва моддий бойликларнинг сақланишини мунтазам назорат қилиб бориш;

8) транспорт ва йўл хўжалигини ривожлантириш масалаларини сифатли ўрганиш ва мониторинг қилишни ташкил этиш учун комиссиялар, ишчи ва эксперт гуруҳларни тузиш;

9) вазирликлар, идоралар, ўқув ва бошқа муассасаларнинг олимлари, юқори малакали мутахассисларини транспорт ва йўл хўжалиги соҳасида илмий ва эксперт ишлар, маслаҳатларни ўтказиш, долзарб масалаларни ишлаб чиқиш, шунингдек, Вазирлик таркибига кирувчи ўқув муассасаларида дарс бериш ва маҳорат сабоқлари ўтказиш учун хорижий мутахассисларни шартнома асосида таклиф этиш.


25. Вазирликнинг марказий аппарати қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


26. Вазирликнинг марказий аппарати:

1) Вазирликнинг таркибий тузилмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари билан биргаликда Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилишини таъминлаш;

2) Вазирлик фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришишни таъминлаш бўйича Вазирлик марказий аппарати тузилмаларининг ишини ташкил этиш;

3) Вазирлик томонидан кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳалари, шунингдек, Вазирлик томонидан қабул қилинадиган буйруқларнинг тайёрланиш сифати;

4) Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, "йўл хариталари" ва бошқа дастурий ҳужжатларнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалар томонидан амалга оширилишини ташкил этиш учун масъулдир.



§ 3. Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги,

вилоятлар ва Тошкент шаҳри транспорт бошқармаларининг

ҳуқуқлари ҳамда жавобгарлиги


27. Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри транспорт бошқармалари уларга юкланган вазифа ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан улар ваколатига тегишли масалаларни ҳал этиш учун зарур бўлган маълумотларни белгиланган тартибда бепул сўраш ва олиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ваколатига тегишли масалалар бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун киритиш.


28. Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри транспорт бошқармалари:

1) Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари билан биргаликда вилоятлар ва Тошкент шаҳрида юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилишини таъминлаш;

2) Вазирликка киритилаётган ҳужжатлар ва таклифлар, шунингдек, қабул қилинаётган қарорлар лойиҳаларининг сифати, уларни амалга ошириш якуний натижалари;

3) Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида транспорт ва йўл хўжалиги соҳасини ривожлантириш бўйича таклифларни аниқланган муаммоларни ҳар томонлама ва чуқур таҳлил қилиш ҳамда умумлаштириш асосида тайёрлаш;

4) Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида транспорт ва йўл хўжалиги соҳасини ривожлантириш, муаммоли масалаларни ҳал этиш бўйича дастурлар, чора-тадбирлар режалари, "йўл хариталари" ва бошқа дастурий ҳужжатларни самарали амалга ошириш;

5) фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ва уларга риоя этилишини таъминлаш учун масъулдир.



5-БОБ. ВАЗИРЛИК РАҲБАРЛАРИНИНГ

АСОСИЙ ФУНКЦИОНАЛ ВАЗИФАЛАРИ


29. Қуйидагилар вазирнинг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этиш;

2) Вазирлик фаолиятига якка бошчилик асосида умумий раҳбарлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли ҳужжатлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа қонун ҳужжатлари билан Вазирликка юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;

3) Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган транспорт ва йўл хўжалиги фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича комплекс дастурлар ва комплекс тадбирларнинг ижросини танқидий ва чуқур таҳлил қилиш;

4) Вазирлик, унинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичлар, мақсадли индикаторлар, сифатга ва ривожлантириш дастурларининг самарали амалга оширилишига эришишни сўзсиз таъминлаш юзасидан амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;

5) Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамаси таркибий бўлинмалари, шунингдек, тегишли вазирлик ва идоралар билан Вазирлик фаолияти соҳасига кирувчи масалалар бўйича ҳамкорлик қилиш, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсатининг масалаларини кўриб чиқиш бўйича йиғилишларида иштирок этиш;

6) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқларини ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли бажарилишини ташкил этиш;

7) ўз ўринбосарларининг ваколатларини белгилаш, улар ўртасида вазифаларни тақсимлаш, Вазирликнинг бошқа мансабдор шахсларининг ваколатларини белгилаш, ўринбосарларининг ва бошқа мансабдор шахсларнинг Вазирлик фаолиятининг айрим участкаларига раҳбарлик қилишда шахсий жавобгарлик даражасини белгилаш;

8) Вазирлик фаолиятини режалаштиришни ташкил этиш, Вазирлик ва ўз ўринбосарларининг ҳар чораклик иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг ижроси ҳолатини назорат қилиш;

9) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини ташкил этиш ва мониторингини олиб боришнинг амалий тизимини яратиш, Вазирлик фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни бажариш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон ва "Давлат органлари ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 5 октябрдаги ПҚ-3962-сон қарорларига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун таркибий ва ҳудудий бўлинмалар, шунингдек, идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш;

10) Вазирлик тизимида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолият юритишлари учун зарур шарт-шароитларни яратиш, Вазирликнинг кадрлар захирасини шакллантириш;

11) Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамаси номенклатурасига кирадиган бўш лавозимларга таклиф этилган кадрларнинг, шунингдек, Вазирликка ишга қабул қилинадиган бошқа кадрларнинг профессионаллиги, ўз ишини билиши, амалий иш тажрибаси, юқори ишчанлик даражаси ва маънавий-ахлоқий сифатлари кафолатланганлигини таъминлаш;

12) фаолият соҳасидаги масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини сифатли ишлаб чиқиш, уларнинг Вазирлар Маҳкамасига "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида", "Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Норма ижодкорлик фаолиятини такомиллаштириш Концепциясини тасдиқлаш тўғрисида" 2018 йил 8 августдаги ПФ-5505-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 августдаги ПФ-5519-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламенти (кейинги ўринларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламенти деб аталади) ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 мартдаги 242-сон қарори билан тасдиқланган Вазирлар Маҳкамаси Регламенти (кейинги ўринларда Вазирлар Маҳкамаси Регламенти деб аталади) талабларига қатъий мувофиқ равишда ўз вақтида киритилишини ташкил этиш, шунингдек, уларни Вазирликда ишлаб чиқиш, Вазирлик раҳбарияти ҳузурида ҳимоя қилиш, Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиш ва қайта ишлашда иштирок этиш;

13) "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида", "Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ва Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 октябрдаги 345-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қонун лойиҳаларига доир фаолиятининг намунавий регламентига мувофиқ Вазирликнинг қонун лойиҳаларини тайёрлаш фаолиятини ташкил этиш;

14) Вазирликка тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқилишини таъминлаш, уларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламенти ва Вазирлар Маҳкамаси Регламентида белгиланган муддатларда ўз вақтида келишиш (виза қўйиш);

15) Вазирликнинг қонун ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш фаолиятини "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида", "Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этиш;

16) Вазирлик ваколатига тегишли масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш, зарур ҳолларда, бошқа вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда тегишли қарорлар қабул қилиш;

17) Вазирлик раҳбарлари ва ходимларининг хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида" 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон, "Хорижий хизмат сафарларида бўлиш самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифларини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий масъулиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига тўла мувофиқ равишда ташкил этиш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, хизмат сафарларига ажратиладиган маблағлардан оқилона фойдаланишни таъминлаш;

18) ўринбосарлари ҳамда таркибий ва ҳудудий бўлинмалар раҳбарлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини доимий танқидий таҳлил қилиш, Вазирликнинг ҳайъат йиғилишларида уларнинг шахсий ҳисоботларини тинглаш, муҳокама якунлари бўйича зарур чоралар кўриш;

19) Вазирлик ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал этиш, ўринбосарларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш тўғрисида, шу жумладан уларнинг эгаллаб турган лавозимида қолиш-қолмаслик мақсадга мувофиқлиги масаласини кўриб чиқиш бўйича таклифлар киритиш, уларнинг шахсий масъулиятини ошириш юзасидан тизимли чораларни амалга ошириш;

20) Вазирлик ходимлари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 мартдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидалари (кейинги ўринларда Вазирлик ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари деб аталади) асосида тасдиқланган Вазирлик ходимларининг одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш;

21) "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ Вазирлик тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўли билан уларни содир этишга имкон яратувчи омилларни аниқлаш, таҳлил қилиш, сабаб ва шароитларини бартараф этиш;

22) Вазирлик ҳамда унинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари ишини ташкил этишнинг илғор шаклларини жорий этишни таъминлаш;

23) транспорт ва йўл хўжалиги соҳасида давлат хизматларини кўрсатиш ва улардан фойдаланиш самарадорлиги, сифатини, шу жумладан аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро ҳамкорликни амалга оширишда "ягона дарча" принципини жорий этиш ҳамда "Электрон ҳукумат тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш доирасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш йўли билан ошириш;

24) жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини кўриб чиқиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, шахсий қабулларни, шу жумладан "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонунида ҳамда Вазирликда жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги тегишли ҳужжатларда белгиланган муддатларда ва тартибда, жисмоний ва юридик шахслар вакилларининг сайёр қабулларини мунтазам ўтказиш юзасидан самарали ишларни ташкил этиш;

25) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорликни, Вазирлик раҳбарлари ва ходимларининг улар фаолиятида фаол иштирок этишини ташкил этиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан келиб тушадиган жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;

26) давлат сири ва махфий маълумотлар тоифасига кирувчи маълумотлар билан ишлашда қонунчилик талабларига риоя этиш;

27) Вазирлик марказий аппарати штат жадвали ва харажатлар сметасини, шунингдек, Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари низомларини ҳамда идоравий мансуб ташкилотлар уставларини тасдиқлаш;

28) марказий аппарат ходимларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш;

29) Қорақалпоғистон Республикаси Жоқорғи Кенгеси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари билан келишилган ҳолда, Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳри транспорт бошқармалари бошлиқларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш тўғрисидаги тақдимномаларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш;

30) транспорт ва йўл хўжалиги соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширишни таъминлаш, вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг транспорт ва йўл хўжалиги соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш;

31) транспорт ва йўл хўжалиги соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш чораларини кўриш;

32) Ўзбекистон Республикасининг имиджи ва транспорт брендини яратиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва уларни татбиқ этиш борасида ягона сиёсатни амалга ошириш;

33) транспорт ва йўл хўжалиги соҳасида халқаро ва ҳукуматлараро алоқаларни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, хорижий инвестициялар ва грантларни жалб этиш бўйича халқаро тадбирларда иштирок этиш.

Қонунчиликка мувофиқ Вазир бошқа функционал вазифаларга эга бўлиши мумкин.


30. Қуйидагилар Вазир ўринбосарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этиш;

2) Вазир вақтинча бўлмаганда, тегишли буйруқ асосида унинг вазифаларини бажариш;

3) Вазирликнинг мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва бевосита бошқариш, уларнинг ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш;

4) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан Вазирлик фаолиятининг мутасаддилик қилинадиган йўналишлари бўйича тасдиқланган Вазирлик фаолиятини янада такомиллаштириш юзасидан комплекс дастурлар ва комплекс тадбирлар ижроси ҳолатини танқидий ва чуқур таҳлил қилиш;

5) мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар томонидан прогноз кўрсаткичларга эришишни сўзсиз таъминлаш бўйича чоралар кўриш, бўлинмалар раҳбарларининг ҳисоботини тизимли эшитиб бориш ва белгиланган кўрсаткичларга эришиш учун уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш;

6) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, шунингдек Вазирлик фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни бажариш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон ва "Давлат органлари ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 5 октябрдаги ПҚ-3962-сон қарорларига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун таркибий ва ҳудудий бўлинмалар ҳамда идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш;

7) Вазирлик ҳайъати қарорлари, Вазир буйруқлари ва топшириқларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

8) Вазирга мутасаддилик қилинадиган бўлинмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш бўйича таклифлар тақдим этиш, уларнинг профессионаллиги, ўз ишини билиши, амалий иш тажрибаси, юқори ишчанлик даражаси ва маънавий-ахлоқий сифатлари кафолатланганлигини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш чораларини кўриш, таркибий бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;

9) таркибий бўлинмалар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини сифатли ишлаб чиқишни ташкил этиш, Вазирликнинг таркибий бўлинмаларида тайёрланган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини келгусида муҳокама этиш, имзолаш (виза қўйиш) учун кўриб чиқиш ва виза қўйиш, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламенти ва Вазирлар Маҳкамаси Регламенти талабларига қатъий равишда, ўз вақтида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминлаш, Вазир топшириғига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;

10) Вазирликка тақдим этилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лоийҳаларини тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқиш;

11) хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида" 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон, "Хорижий хизмат сафарларида бўлиш самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифларини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий масъулиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига тўла мувофиқ равишда ташкил этиш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, хизмат сафарларига ажратиладиган маблағлардан оқилона фойдаланишни таъминлаш;

12) мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини доимий танқидий таҳлил қилиб бориш, Вазирликнинг ҳайъат йиғилишларида уларнинг шахсий ҳисоботларини тинглаш, муҳокама якунлари бўйича зарур чораларни кўриш;

13) Вазирлик фаолиятини такомиллаштириш юзасидан амалий чора-тадбирлар қабул қилиш, транспорт ва йўл хўжалиги соҳасидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифларни ишлаб чиқиш ва уларни кўриб чиқиш учун Вазирга киритиш;

14) мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимида қолиш-қолмаслиги мақсадга мувофиқлиги масаласини кўриб чиқиш бўйича Вазирга таклифлар киритиш, уларнинг функционал масъулиятлари ва юкланган вазифалар бажарилишида шахсий масъулиятини ошириш юзасидан тизимли чораларни амалга ошириш;

15) Вазирлик ходимлари томонидан ходимнинг одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилиши таъминланишини назорат қилиш;

16) "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ Вазирлик тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўли билан уларни содир этишга имкон яратувчи омилларни аниқлаш, таҳлил қилиш, сабаб ва шароитларини бартараф этиш;

17) Вазирга давлат хизматларини кўрсатиш самарадорлиги, сифати ва улардан эркин фойдаланиш даражасини ошириш бўйича таклифлар киритиш;

18) жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини кўриб чиқиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, шахсий қабулларни, шу жумладан, "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонунида ҳамда Вазирликда жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги тегишли ҳужжатларда белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний ва юридик шахслар вакилларининг сайёр қабулларини мунтазам ўтказиш юзасидан самарали ишларни ташкил этиш;

19) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, улар фаолиятида фаол иштирок этиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан келиб тушадиган жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;

20) давлат сири ва махфий ахборотлар тоифасига кирувчи маълумотлар билан ишлашда қонунчилик талабларига риоя этилишини таъминлаш;

21) транспорт ва йўл хўжалиги соҳасида техник жиҳатдан тартибга солиш борасида норматив-ҳуқуқий ва норматив ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишни ташкил этиш;

22) техник жиҳатдан тартибга солиш борасида норматив ҳужжатларнинг давлат жамғармасини шакллантиришда иштирок этиш;

23) транспорт ва йўл хўжалиги соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари бўйича таклифлар тайёрлаш;

24) ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг узоқ ва ўрта муддатли давлат дастурларини, тармоқ ва ҳудудий дастурларни ишлаб чиқишда иштирок этиш;

25) транспорт ва йўл хўжалиги соҳасида малакали кадрларни тайёрлаш, касбий таълим муассасаларининг ўқув даражаси ва сифатини тубдан оширишга кўмаклашиш, кадрларни, шу жумладан хориждаги илғор илмий-тадқиқот муассасаларида ва таълим марказларида тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил қилиш;

26) транспорт ва йўл хўжалиги соҳасида хорижий давлатлар, халқаро ва хорижий ташкилотлар билан ҳамкорликни амалга ошириш.

Вазирнинг биринчи ўринбосари Вазирлик марказий аппаратининг штат жадвалини ходимларнинг белгиланган чекланган сони, шунингдек, марказий аппарат харажатлар сметаси асосида тасдиқлайди.


31. Қуйидагилар Вазирлик марказий аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этиш;

2) таркибий бўлинмалар фаолиятига бевосита раҳбарликни амалга ошириш, мазкур бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функциялар ижросини таъминлаш;

3) ўз ваколати доирасида Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий бўйсунувидаги ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш;

4) прогноз кўрсаткичларни мунтазам таҳлил қилиб бориш ва қайд этилган кўрсаткичларга таркибий ва ҳудудий бўлинмалар томонидан сўзсиз эришишни таъминлашга йўналтирилган қўшимча чораларни кўриш юзасидан таклифларни кўриб чиқиш учун Вазирнинг мутасаддилик қиладиган ўринбосарларига киритиш;

5) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, Вазирликнинг таркибий бўлинмаларида ижро интизомини мустаҳкамлашнинг комплекс амалий чора-тадбирларини амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон, "Давлат органлари ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 5 октябрдаги ПҚ-3962-сон қарорлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ таркибий бўлинмалар ходимлари томонидан топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишида шахсий масъулиятини ошириш бўйича чоралар кўриш;

6) Ҳайъат қарорлари, Вазир ва унинг ўринбосарлари буйруқлари ва топшириқларини ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

7) таркибий бўлинмаларнинг иш режаларини ишлаб чиқиш, уларни тасдиқлаш учун киритиш, уларда қайд этилган вазифалар ва тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

8) таркибий бўлинмаларга юкланган вазифаларнинг ижросини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш, Вазирлик ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари фаолиятида амалий ва услубий ёрдам кўрсатиш;

9) таркибий бўлинмалар фаолияти масалалари бўйича қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни кўриб чиқиш учун Вазирлик раҳбариятига киритиш;

10) Вазирлик раҳбариятига таркибий бўлинмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш бўйича таклифлар тақдим этиш, уларнинг профессионаллиги, ўз ишини билиши, амалий иш тажрибаси, юқори ишчанлик даражаси ва маънавий-ахлоқий сифатлари кафолатланганлигини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш чораларини кўриш, таркибий бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;

11) таркибий бўлинмалар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини сифатли ишлаб чиқишни ташкил этиш, Вазирликнинг таркибий бўлинмаларида тайёрланган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини келгусида Вазирлик раҳбарияти томонидан кўриб чиқиш, имзолаш (виза қўйиш) учун кўриб чиқиш ва виза қўйиш, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламенти ва Вазирлар Маҳкамаси Регламенти талабларига қатъий равишда ўз вақтида Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминлаш, Вазирлик раҳбарияти топшириғига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси аппаратида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;

12) Вазирликка тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқиш;

13) хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида" 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон, "Хорижий хизмат сафарларида бўлиш самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифларини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий масъулиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига тўлиқ мувофиқ равишда амалга ошириш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, хизмат сафарларига ажратиладиган маблағлардан оқилона фойдаланишни таъминлаш;

14) таркибий бўлинмалар ходимлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини доимий танқидий таҳлил қилиб бориш, йиғилишларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиб бориш, уларни кўриб чиқиш якунлари бўйича зарур чораларни кўриш;

15) таркибий бўлинмалар ходимлари томонидан ходимнинг одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш;

16) "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ таркибий бўлинмаларда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўли билан уларни содир этишга имкон яратувчи омилларни аниқлаш, таҳлил қилиш, сабаб ва шароитларини бартараф этиш;

17) Вазирликка давлат хизматларини кўрсатиш самарадорлиги, сифати ва улардан фойдаланиш даражасини ошириш бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун киритиш;

18) жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини кўриб чиқиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, шахсий қабулларни, шу жумладан, "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида ҳамда Вазирликда жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги тегишли ҳужжатларда белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний ва юридик шахслар вакилларининг сайёр қабулларини мунтазам ўтказиш юзасидан самарали ишларни ташкил этиш;

19) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, улар фаолиятида фаол иштирок этиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан келиб тушадиган жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 28 декабрдаги ПФ-4904-сон Фармонига мувофиқ ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;

20) давлат сири ва махфий ахборотлар тоифасига кирувчи маълумотлар билан ишлашда қонунчилик талабларига риоя этилишини таъминлаш;

21) таркибий бўлинмалар ходимлари фаолиятини тасдиқланган лавозим йўриқномаларига қатъий мувофиқ равишда ташкил этиш;

22) таркибий бўлинмалар ваколатига тегишли масалалар бўйича таҳлилий материалларни Вазирлик раҳбарияти учун тайёрлаш;

23) Вазирлик таркибий бўлинмалари фаолиятини ўрганиш ҳамда уларга амалий ёрдам кўрсатишни ташкил этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.


32. Қуйидагилар Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри транспорт бошқармалари бошлиқларининг функционал вазифалари ҳисобланади:

1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этиш;

2) Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри транспорт бошқармалари фаолиятига умумий раҳбарликни амалга ошириш, уларга Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг тегишли ҳужжатлари, шунингдек, бошқа қонун ҳужжатлари ва Вазирлик буйруқлари билан юкланган вазифа ва функцияларнинг ижросини таъминлаш;

3) ҳудудий бўлинмалар фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришишни таъминлаш бўйича амалий чораларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

4) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон, "Давлат органлари ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 5 октябрдаги ПҚ-3962-сон қарорлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ҳудудий бўлинмаларда ижро интизомини мустаҳкамлашнинг комплекс амалий чора-тадбирларини амалга ошириш, ҳудудий бўлинмалар ходимлари томонидан топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишида шахсий масъулиятини ошириш бўйича чоралар кўриш;

5) Вазирлик Ҳайъати қарорлари, Вазир ва унинг ўринбосарлари буйруқлари ва топшириқларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

6) маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторлари билан автомобиль, темир йўл, ҳаво ва дарё транспорти соҳасига тегишли масалалар бўйича ҳамкорлик қилиш;

7) ўз ўринбосарларининг ваколатларини белгилаш, улар ўртасида вазифаларни тақсимлаш, ҳудудий бўлинмаларнинг бошқа мансабдор шахсларининг ваколатларини белгилаш, ўз ўринбосарлари ва бошқа мансабдор шахслар томонидан Вазирлик ҳудудий бўлинмалари фаолиятининг алоҳида участкаларига раҳбарлик қилиш учун шахсий масъулият даражасини белгилаш;

8) Вазирлик ҳудудий бўлинмалари фаолиятини режалаштиришни ташкил этиш, Вазирлик ҳудудий бўлинмалари ва ўз ўринбосарларининг ҳар чораклик иш режаларини тасдиқлаш, улар ижроси ҳолатини назорат қилиб бориш;

9) Вазирликнинг ҳудудий бўлинмаларида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишни ташкил этиш, уларнинг самарали фаолият юритишлари учун зарур шароитларни яратиш, ҳудудий бўлинмаларнинг кадрлар заҳирасини шакллантириш;

10) Вазирлик аппарати номенклатурасига кирадиган бўш лавозимларга таклиф этилган кадрларнинг, шунингдек, ҳудудий бўлинмаларга ишга қабул қилинадиган бошқа кадрларнинг профессионаллиги, ўз ишини билиши, амалий иш тажрибаси, юқори ишчанлик даражаси ва маънавий-ахлоқий сифатлари кафолатланганлигини таъминлаш;

11) ҳудудий бўлинмалар ходимлари, ўз ўринбосарларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал этиш, шу жумладан уларнинг эгаллаб турган лавозимида қолиш-қолмаслиги мақсадга мувофиқлиги масалаларини кўриб чиқиш, уларнинг шахсий масъулиятини ошириш юзасидан тизимли чораларни амалга ошириш;

12) ҳудудий бўлинмалар ходимлари томонидан ходимнинг одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилиши таъминланишини назорат қилиш;

13) "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ ҳудудий бўлинмалар тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўли билан уларни содир этишга имкон яратувчи омилларни аниқлаш, таҳлил қилиш, сабаб ва шароитларини бартараф этиш;

14) прогноз кўрсаткичлар бажарилишини мунтазам таҳлил қилиб бориш ва қайд этилган кўрсаткичларга ҳудудий бўлинмалар томонидан сўзсиз эришишни таъминлашга йўналтирилган қўшимча чораларни кўриш юзасидан таклифларни кўриб чиқиш учун Вазирнинг мутасаддилик қиладиган ўринбосарларига киритиш;

15) ҳудудий бўлинмалар ходимлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини доимий танқидий таҳлил қилиб бориш, йиғилишларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиб бориш, уларнинг якунлари бўйича зарур чоралар кўриш;

16) ҳудудий бўлинмалар фаолияти масалалари бўйича қонунчиликни такомиллаштиришга доир, шунингдек, давлат хизматларини кўрсатиш самарадорлиги, сифати ва улардан фойдаланиш даражасини ошириш бўйича таклифларни Вазирлик раҳбариятига кўриб чиқиш учун киритиш;

17) Вазирликнинг туманлар (шаҳарлар) бўлинмалари ва ҳудудий бўлинмалар таркибига кирувчи ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш;

18) жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини кўриб чиқиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, шахсий қабулларни, шу жумладан, "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида ҳамда Вазирликда жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги тегишли ҳужжатларда белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний ва юридик шахслар вакилларининг сайёр қабулларини мунтазам ўтказиш юзасидан самарали ишларни ташкил этиш;

19) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, улар фаолиятида фаол иштирок этиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан келиб тушадиган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқиш;

20) ҳудудий бўлинмалар ходимларига мукофот пулларини, лавозим маошига қўшимчалар, моддий ёрдам пулини тўлаш, мукофотлаш, рағбатлантириш ва уларга нисбатан интизомий чора кўриш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;

21) давлат сири ва махфий ахборотлар тоифасига кирувчи маълумотлар билан ишлашда қонунчилик талабларига риоя этилишини таъминлаш.



6-БОБ. ВАЗИРЛИК РАҲБАРЛАРИНИНГ

ЖАВОБГАРЛИГИ


33. Вазир:

1) Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;

2) Вазирликнинг мазкур Низомнинг 23-бандида назарда тутилган жавобгарлик соҳалари бўйича;

3) мазкур Низомнинг 29-бандида белгиланган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан масъулдир.


34. Вазир ўринбосарлари:

1) Вазирликнинг мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларида Вазирликка юкланган вазфалар ва функцияларнинг бажарилиши;

2) Вазирликнинг мутасаддилик қилинадиган масалалар юзасидан мазкур Низомнинг 23-бандида назарда тутилган жавобгарлик соҳалари бўйича;

3) мазкур Низомнинг 30-бандида белгиланган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан масъулдир.


35. Марказий аппарат таркибий бўлинмаларининг раҳбарлари:

1) тегишли таркибий бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;

2) Вазирлик марказий аппаратининг мазкур Низом 26-бандида назарда тутилган жавобгарлик соҳалари бўйича;

3) мазкур Низомнинг 31-бандида белгиланган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан масъулдир.


36. Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри транспорт бошқармалари бошлиқлари:

1) ҳудудий бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;

2) Вазирлик ҳудудий бўлинмаларининг мазкур Низом 28-бандида назарда тутилган жавобгарлик соҳалари бўйича;

3) мазкур Низомнинг 32-бандида белгиланган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан масъулдир.



7-БОБ. ВАЗИРЛИК ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ


§ 1. Вазирлик раҳбарияти


37. Вазирликка Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси маъқуллагандан сўнг Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган Вазир раҳбарлик қилади.


38. Вазир ўз мақомига кўра, Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг аъзоси ҳисобланади.


39. Вазир беш нафар ўринбосарга, шу жумладан битта биринчи ўринбосарга эга.


40. Вазирнинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари лавозимига Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

Вазирнинг биринчи ўринбосари моддий таъминот, транспорт ва тиббий хизмат кўрсатиш шартлари бўйича вазирга тенглаштирилади.


41. Вазир бўлмаган вақтда унинг ваколатлари вазирнинг биринчи ўринбосари томонидан, у бўлмаган вақтда эса вазирнинг тегишли буйруғига асосан бошқа ўринбосар томонидан амалга оширилади.


42. Қуйидагилар:

1) Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазири ва унинг ўринбосари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан Вазир билан келишилган ҳолда;

2) вилоятлар ва Тошкент шаҳри транспорт бошқармалари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан Вазир билан келишилган ҳолда;

3) Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтининг ректори Вазир тавсиясига биноан Вазирлар Маҳкамаси томонидан;

4) Вазирлик таркибига кирадиган илмий-тадқиқот ва ўқув муассасалари раҳбарлари Вазир томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

Вазирлик марказий аппаратининг бошқа ходимлари белгиланган тартибда Вазир томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

Вилоятлар ва Тошкент шаҳри транспорт бошқармалари бошлиқлари ўз мақомига кўра, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ўринбосарларига тенглаштирилади.



§ 2. Вазирлик марказий аппаратининг ўз ҳудудий

бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари

билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби


43. Вазирлик марказий аппаратининг ўз ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлигини марказий аппаратнинг таркибий бўлинмалари раҳбарлари таъминлайди.


44. Вазирлик марказий аппарати таркибий бўлинмалари Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари билан ўз фаолияти йўналишлари бўйича ўзаро ҳамкорликни амалга оширишда:

1) топшириқларни ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотларга етказади ҳамда уларнинг ижросини назорат қилиб боради;

2) Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотларига бевосита таркибий бўлинмалар фаолияти масалалари бўйича сўров жўнатади ва уларнинг ижросини назорат қилиб боради;

3) Вазирлик ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари фаолиятини текширади ва ўрганади, амалиётини умумлаштиради, такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;

4) Вазирлик ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари фаолиятининг ташкил этилиши ва натижалари тўғрисида ҳисобот ва ахборот материаллари, статистик ва бошқа маълумотларни ўрганишни ташкил этади;

5) Вазирлик ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари иш режаларини таҳлил қилади, уларнинг фаолиятини режалаштиришни такомиллаштириш бўйича чоралар кўради;

6) Вазирлик ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотларидан келган таклифларни кўриб чиқади;

7) Вазирлик ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашда иштирок этишини ташкил этади, улар томонидан қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан келиб тушган таклифларни кўриб чиқади.


45. Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари Вазирлик марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари билан ҳамкорлик қилади, шу жумладан:

1) Вазирлик раҳбарияти топшириқларининг ижроси тўғрисида ахборот беради;

2) фаолиятнинг белгиланган соҳасидаги қонун ҳужжатларини амалга ошириш бўйича фаолият натижалари тўғрисида марказий аппаратга маълумот тақдим этади;

3) улар фаолиятини текшириш ва ўрганиш натижасида ишда аниқланган камчиликлар ва нуқсонларнинг бартараф этилганлиги натижалари ҳақида ахборот беради;

4) Вазирлик марказий аппаратига белгиланган тартибда ва муддатда ўз фаолияти натижалари тўғрисида ҳисобот тақдим этади;

5) комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторлари билан ҳамкорлик натижалари ҳақида ахборот беради;

6) ваколатли органлар томонидан ўз фаолиятини текширишлар натижалари ҳақида ахборот беради.


46. Вазирлик марказий аппарати таркибий бўлинмалари ва унинг ҳудудий бўлинмалари ҳамда идоравий мансуб ташкилотларининг ўзаро ҳамкорлиги жараёни давомида юзага келадиган келишмовчиликлар Вазир топшириғига биноан унинг тегишли ўринбосари томонидан кўриб чиқилади. Кўриб чиқилгандан сўнг ҳам келишмовчиликлар ҳал бўлмаган тақдирда, улар бўйича қарор бевосита Вазир томонидан қабул қилинади.



§ 3. Вазирликнинг давлат ва хўжалик бошқарувининг

бошқа органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти

органлари ва бошқа ташкилотлар билан

ҳамкорлик тартиби


47. Вазирлик ўз вазифалари ва функцияларини амалга оширишда давлат ва хўжалик бошқарувининг бошқа органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.


48. Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ўз ваколати доирасида давлат ва хўжалик бошқарувининг бошқа органлари, ҳудудий бўлинмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.

Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторлари билан тегишли ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича "йўл хариталари"ни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда яқиндан ҳамкорлик қилади.


49. Вазирлик фаолияти Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг таркибий тузилмалари томонидан назорат қилинади.



§ 4. Вазирликнинг ҳайъати, бошқа кенгаш,

маслаҳат ва эксперт органлари


50. Вазирликда Вазир (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари (лавозими бўйича) ҳамда фаолиятнинг асосий йўналишларида мутасаддилик қиладиган таркибий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарлари таркибидан иборат ҳайъат ташкил этилади.

Ҳайъат аъзоларининг сони ва шахсий таркиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан Вазир тақдимномаси бўйича тасдиқланади.


51. Ҳайъатга қуйидаги вазифалар юкланади:

1) Вазирликнинг мазкур Низом билан белгиланган асосий йўналишларини тайёрлаш ва амалга ошириш;

2) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси қарорларида белгиланган вазифалар билан юкланган вазифаларнинг Вазирлик тизимидаги раҳбарлар ва ходимлар томонидан ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш учун уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш чораларини кўрган ҳолда, таркибий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботларини тизимли эшитиб бориш;

3) Вазирлик фаолияти соҳасидаги ҳудудий ва тармоқ дастурларини амалга ошириш ҳолатининг натижадорлигини ҳар чоракда ва тизимли муҳокама қилиб бориш;

4) Вазирлик фаолияти соҳасидаги долзарб масалалар муҳокамасини жойларда таъминлаган ҳолда, ҳайъатнинг кенгайтирилган сайёр йиғилишлари ўтказилишини ташкил этиш ҳамда юзага келган муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли қарорлар ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;

5) Вазирликнинг марказий аппарати номенклатурасига ва тизимига кирувчи лавозимларни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;

6) Вазирликнинг марказий аппарати номенклатурасига кирувчи лавозимларга кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш масалаларини кўриб чиқиш;

7) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишлари билан белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш мақсадида Вазирлик раҳбарлари ва ходимларининг ижро интизомини мустаҳкамлаш ва шахсий жавобгарлигини ошириш.

Ҳайъат, шунингдек, Вазирлик ваколатига тегишли бошқа масалаларни ҳам муҳокама этиш ҳуқуқига эга.


52. Ҳайъат йиғилишига Вазирлик ваколатига тегишли масалалар юзасидан давлат ва хўжалик бошқаруви ҳамда бошқа ташкилотлар раҳбарлари ва эксперт мутахасислари таклиф этилиши мумкин.


53. Ҳайъат, агар унинг йиғилишида аъзоларнинг ярмидан кўпи иштирок этган тақдирда, ҳақиқий деб ҳисобланади. Муҳокама этилаётган масалалар юзасидан қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.


54. Ҳайъат қарорлари Вазир буйруғи билан тасдиқланади.


55. Вазир ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар юзага келган тақдирда, Вазирлар Маҳкамасига юзага келган келишмовчиликлар ҳақида Вазир ахборот беради ва мустақил қарор қабул қилади. Шунингдек, ҳайъат аъзолари ҳам Вазирлар Маҳкамасига ўз фикрларини маълум қилишлари мумкин.


56. Ҳайъат фаолияти тартиби ҳайъат томонидан тасдиқланадиган регламент билан белгиланади.



8-БОБ. ВАЗИРЛИК ФАОЛИЯТИ САМАРАДОРЛИГИ

ВА НАТИЖАДОРЛИГИНИ БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ

ВА ИШЧИ ИНДИКАТОРЛАРИ


57. Вазирлик фаолияти мунтазам баҳолаб борилади.


58. Вазирлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш Вазирлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва ишчи индикаторларига асосланади.


59. Вазирлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш якунлари бўйича:

1) Вазирлик раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш (мукофотлаш) ёки уларга нисбатан интизомий жазо чоралари;

2) Вазирлик фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва унинг фаолиятини янада такомиллаштириш чоралари кўрилади.


60. Вазирлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш тартиби ва услуби Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.



9-БОБ. ВАЗИРЛИК ФАОЛИЯТИНИ

МОЛИЯЛАШТИРИШ ВА МОДДИЙ-ТЕХНИК

ТАЪМИНЛАШ, УНИНГ ХОДИМЛАРИ МЕҲНАТИГА

ҲАҚ ТЎЛАШ ВА МОДДИЙ РАҒБАТЛАНТИРИШ


61. Вазирлик, унинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб давлат бошқаруви органларини молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, Вазирлик ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш жамғармаси ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.


62. Вазирлик ходимларининг иш ҳақи лавозим маоши, рағбатлантиришлар, қўшимча тўловлар, устамалар ва бошқа тўловлардан иборат.

Вазирлик, унинг ҳудудий ва идоравий мансуб ташкилотлари ходимларининг лавозим маоши Ягона тариф сеткасининг тасдиқланган разрядлари бўйича белгиланади.

Вазирлик Вазирлик ва унинг ҳудудий бўлинмалари ҳамда идоравий мансуб ташкилотлари ходимларининг лавозим маошларига, Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига йўналтириладиган маблағлар миқдори билан Вазирлик ва унинг таркибий бўлинмалари таъминоти учун бюджетдан ажратиладиган маблағлар миқдори ўртасида юзага келадиган тафовут ҳисобига 2 баробаргача ўсиб борувчи коэффициентни қўллашга ҳақли.

Вазирлик марказий аппарати ва идоравий мансуб ташкилотлари (давлат бошқаруви органлари) ходимларига Давлат бюджети ҳисобидан кўп йиллик меҳнати учун рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда, лавозим маошига белгиланган коэффициентларда қуйидаги ҳажмларда ҳар ойда қўшимча пул тўланади: 2 йилдан 5 йилгача - 0,1; 5 йилдан 10 йилгача - 0,2; 10 йилдан 15 йилгача - 0,3; 15 йилдан ортиқ - 0,4.

Вазирлик ва унинг идоравий мансуб ташкилотлари ходимларини қўшимча моддий рағбатлантириш, Вазирлик ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан иш ҳақи фондига нисбатан 200 фоизгача миқдорда амалга оширилади.

Вазирлик ҳудудий бошқармалари ходимларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат бошқаруви ҳудудий органлари фаолиятини янада такомиллаштириш ва ходимларини моддий рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 9 январдаги ПҚ-2722-сон қарорининг 1-бандида назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари тадбиқ этилади.


63. Бошқарув аппарати ходимлари сонининг қисқартирилиши ва бўш иш ўринларининг мавжудлиги сабабли бўшайдиган меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармаси маблағлари Вазирлик ходимларини моддий рағбатлантириш учун йўналтирилади.


64. Вазирлик таркибий тузилмасига кирувчи ташкилотларни моддий-техник таъминлаш, шунингдек, уларнинг ходимларини моддий рағбатлантириш идоравий мансуб ташкилотларнинг хўжалик фаолиятидан тушадиган тушумлар ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.


65. Вазирлик марказий аппарати ходимлари учун автомобиль, темир йўл, ҳаво, дарё транспорти корхоналари ходимларининг ижтимоий ёрдам кўрсатиш бўйича ҳуқуқи ва имтиёзлари, шунингдек, хизмат сафарлари давомида доимий равишда, таътил даврида - бир йилда бир марта автомобиль, темир йўл, ҳаво транспортидан имтиёзли фойдаланиш тадбиқ этилади.


66. Вазирлик ходимлар меҳнатини қўллаб-қувватлаш, улар ҳаётининг ижтимоий шароитларини яхшилаш мақсадида Вазирлик ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Вазирлик томонидан белгиланган тартиб асосида турар-жой ва республикамизда ишлаб чиқарилаётган автотранспорт воситаларини ҳарид қилиш учун кредитларни расмийлаштиришда дастлабки тўловни амалга ошириш учун фоизсиз қарзлар бериш ҳуқуқига эга.

Фоизсиз қарзлар Вазирлик ҳайъати қарори асосида Вазирлик ва ходим ўртасида қарз шартномасини тузиш ва қарзни қайтариш жадвалини тасдиқлаш йўли билан берилади. Турар-жой ҳарид қилиш учун дастлабки тўловларга кредит тақдим этиш муддати 10 йилни, автотранспорт воситалари хариди учун 5 йилни ташкил этади.

Қарз учинчи шахс кафиллиги асосида тақдим этилади, кафиллик шартномасининг нотариал тасдиқланиши талаб этилмайди. Қарз тасдиқланган жадвал асосида тўланмаган тақдирда, тўлов миқдори қарз шартномаси шартларига мувофиқ белгиланган тартибда ундирилади.

Ходимнинг Вазирлик тизимидаги меҳнат фаолияти тўхтатилган тақдирда, қарзнинг тўланмаган миқдори бир ой муддатда Вазирликка қайтарилиши шарт.


67. Вазирлик ходимларига иш ҳақини ва рағбатлантиришларни тўлаш шартлари Вазирлик, унинг ҳудудий ҳамда идоравий мансуб бўлинмалари ходимларига иш ҳақи ва қўшимча рағбатлантиришни тўлаш тартиби билан белгиланади.



10-БОБ. ВАЗИРЛИК ҲИСОБДОРЛИГИ


68. Вазирлик раҳбарлари ўз фаолиятлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли таркибий тузилмалари ва Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот беради.


69. Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти Вазирлик раҳбарларининг фаолиятини юкланган вазифаларнинг улар томонидан самарали бажарилиши бўйича доимий мониторинг олиб боради, Вазирлик фаолияти самарадорлигини ҳолисона баҳолайди.


70. Мониторинг ва баҳолаш натижаларига кўра, Вазирликнинг алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантириш чоралари кўрилади, жиддий камчиликларга йўл қўйган ходимларга нисбатан эса жавобгарлик чоралари, эгаллаб турган лавозимидан озод этишгача жазо қўлланилади.



11-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


71. Вазирлик қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта ташкил этилади ва тугатилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 22 апрель