Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.05.2019 й. 409-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Халқ саломатлиги миллий кенгаши фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.05.2019 й.

N 409




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ХАЛҚ САЛОМАТЛИГИ МИЛЛИЙ КЕНГАШИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 3 июндаги ПҚ-3031-сон қарорида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш, шунингдек, мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни аҳоли ўртасида янада оммалаштириш ишларининг самарадорлигини оширишга кўмаклашиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш "Нуроний" жамғармаси, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгашининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Халқ саломатлиги миллий кенгашини (кейинги ўринларда Кенгаш деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Халқ саломатлиги миллий кенгашининг таркиби 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Халқ саломатлиги миллий кенгаши тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Қуйидагилар Кенгашнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

аҳоли саломатлигини жисмоний тарбия ва спорт орқали муҳофаза қилиш соҳасида барча даражалардаги ҳокимликлар ва идоралараро, айниқса, жамоат ташкилотларининг ўзаро ҳамкорлигини йўлга қўйиш;

вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқаруви органлари ва барча даражалардаги ҳокимликларнинг аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш борасидаги вазифалар ижроси ҳақидаги ҳисоботларини мунтазам эшитиш;

жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги давлат сиёсати амалга оширилиши ҳолати таҳлил қилинишини ташкил этиш;

жисмоний тарбия ва спорт, шунингдек, жисмоний тарбия-соғломлаштириш билан шуғуланувчилар ўртасида тадбирлар (мусобақалар, машғулотлар, фестиваль ва шу кабилар) ўтказилишининг тизимли мониторингини олиб бориш;

республикада жисмоний тарбия ва спорт соҳасида қабул қилинган қонун хужжатлари тўлиқ ва сифатли бажарилиши чораларини кўриш.


4. Белгилансинки, Кенгаш жамоатчилик асосида фаолият юритади.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири Д.Х. Набиев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 15 майдаги

409-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

ҳузуридаги Халқ саломатлиги миллий кенгаши

ТАРКИБИ

А.Н. Арипов

-

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, миллий кенгаш раиси


А.А. Абдухакимов

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, миллий кенгаш раисининг ўринбосари


З.Б. Маҳкамова

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси, миллий кенгаш раисининг ўринбосари

Кенгаш аъзолари:


Д.Х. Набиев

-

Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири


А.Қ. Шадманов

-

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири


И.У. Мажидов

-

Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири


Р.М. Шаабдурахманов

-

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси


Ш.Х. Шерматов

-

Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири


А.В. Шин

-

Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазири


Б.С. Сайфуллаев

-

Ўзбекистон Республикаси маданият вазири


Қ.Қ. Қуранбаев

-

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси


Қ.М. Рафиков

-

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси


Ш.И. Жалилов

-

Ўзбекистон "Нуроний" жамғармаси раиси


Р.Т. Маматов

-

Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири

Р.С. Ирматов

-

футбол бўйича халқаро тоифадаги ҳакам


Х.М. Дусматов

-

бокс бўйича Олимпия ўйинлари ғолиби


Р.Р. Собиров

-

дзюдо бўйича 3-карра Олимпия ўйинлари совриндори


лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари


          

Изоҳ. Миллий кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 16 май