Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.05.2019 й. 420-сон "Ўзбекистон Республикасининг тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.05.2019 й.

N 420



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ТЎҒРИДАН-ТЎҒРИ ИНВЕСТИЦИЯЛАР

ЖАМҒАРМАСИ   ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили"да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида" 2019 йил 17 январдаги ПФ-5635-сон Фармони билан:

а) капитали 1 миллиард АҚШ доллари миқдорида бўлган ва қуйидаги асосий вазифалар юкланган Ўзбекистон Республикасининг тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) ташкил этилганлиги:

республика иқтисодиётининг ишлаб чиқариш салоҳиятини кенгайтиришга, шунингдек, унинг рақобатбардошлигини янада оширишга тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва инновацион технологияларни жалб қилиш;

хусусий маҳаллий ва хорижий инвесторлар билан узоқ муддатли ўзаро фойдали шериклик муносабатларини йўлга қўйиш орқали инвестиция фаолиятини рағбатлантириш ва ривожлантириш;

инвестиция таклифларини баҳолаш, инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

инвестиция муҳитини яхшилашга, шунингдек, республиканинг инвестиция салоҳияти ва имкониятларини хорижда кенг тарғиб қилишга кўмаклашиш;

б) Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобига шакллантириладиган 5 миллион АҚШ доллари миқдоридаги устав капиталига эга бўлган давлат улуши 100 фоизли акциядорлик жамияти шаклидаги Жамғарманинг бошқарувчи компанияси ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикасининг тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Инвестицилар ва ташқи савдо вазирлиги вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда Жамғарманинг бошқарувчи компанияси давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари Э.М. Ғаниев ва Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 23 май