Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирлигининг 58-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2019-32-сон "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармасига йиғимларни ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги 14.05.2019 й. Қарори (АВ томонидан 22.05.2019 й. 3017-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

22.05.2019 й.

N 3017-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

14.05.2019 й.

N 58

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

14.05.2019 й.

N 2019-32


ҚАРОРИ



"Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия

ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия

ва спортни ривожлантириш жамғармасига йиғимларни

ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни

тасдиқлаш ҳақида"ги қарорни ўз кучини йўқотган

деб топиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4086-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2018 йил 8 майдаги 95 ва 2018-36-сон "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармасига йиғимларни ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 3017, 2018 йил 31 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 52-сон, 1009-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ва Савдо-саноат палатаси билан келишилган.


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Молия вазири

Д. Кучкаров

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Мусаев

        


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 22 май


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 27 май, 21-сон, 400-модда