Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Марказий банк Бошқарувининг 20.04.2019 й. 8/4-сон "Марказий банк томонидан банк қонунчилиги ва банк фаолиятини тартибга солувчи меъёрий ҳужжатларни бузганликлари учун тижорат банкларига нисбатан қўлланиладиган чора ва санкциялар тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 23.05.2019 й. 622-9-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

23.05.2019 й.

N 622-9




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

20.04.2019 й.

N 8/4


ҚАРОРИ



Марказий банк томонидан банк қонунчилиги ва банк

фаолиятини тартибга солувчи меъёрий ҳужжатларни

бузганликлари учун тижорат банкларига нисбатан

қўлланиладиган чора ва санкциялар тўғрисидаги низомга

ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 мартдаги ПҚ-3620-сон "Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 1998 йил 26 декабрдаги 74-сон қарори билан тасдиқланган Марказий банк томонидан банк қонунчилиги ва банк фаолиятини тартибга солувчи меъёрий ҳужжатларни бузганликлари учун тижорат банкларига нисбатан қўлланиладиган чора ва санкциялар тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 622, 1999 йил 5 февраль) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 10-сон) иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.



Марказий банк раиси в.в.б.                                                               Т. Ишметов






Қарорга

ИЛОВА



Марказий банк томонидан банк қонунчилиги ва банк

фаолиятини тартибга солувчи меъёрий ҳужжатларни

бузганликлари учун тижорат банкларига нисбатан

қўлланиладиган чора ва санкциялар тўғрисида низомга

киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча



1. Низомнинг номидаги "банк қонунчилиги ва банк фаолиятини тартибга солувчи меъёрий ҳужжатларни бузганликлари учун тижорат банкларига" деган сўзлар "банк ва бошқа кредит ташкилотлари фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларини бузганликлари учун тижорат банклари, микрокредит ташкилотлари ва ломбардларга" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 1.1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1.1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги ва "Микрокредит ташкилотлари тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Марказий банк томонидан банк ва бошқа кредит ташкилотлари фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бузганликлари учун тижорат банклари, микрокредит ташкилотлари ва ломбардларга нисбатан чора ва санкциялар қўллаш тартибини белгилайди.".


3. Қуйидаги таҳрирдаги VI-2-бўлим билан тўлдирилсин:


"VI-2. Банк хизматлари истеъмолчиларининг

ҳуқуқларини бузганлик учун қўлланиладиган

санкциялар


6.2-3. Банк хизматлари истеъмолчиларининг қонун ҳужжатлари билан белгиланган ҳуқуқлари тижорат банклари ва бошқа кредит ташкилотлари томонидан бузилган тақдирда уларга нисбатан Марказий банк қуйидагича жарима қўллаш ҳуқуқига эга:

тижорат банкига - банк устав капиталининг белгиланган энг кам миқдорининг 0,1 фоизигача миқдорида;

микрокредит ташкилотига - микрокредит ташкилоти устав фондининг белгиланган энг кам миқдорининг 0,1 фоизи миқдорида;

ломбардга - энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баробари миқдорида."


4. 7.1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7.1. Ушбу Низомда белгиланган чора ва санкциялар кредит ташкилотларига Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Банк назорати қўмитасининг қарорига мувофиқ Марказий банк фармойиши асосида қўлланилади.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 24 май


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 27 май, 21-сон, 402-модда