Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.05.2019 й. 441-сон "Амударё cоҳили" спорт-соғломлаштириш маркази майдонларини кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ва сақлаш департаментини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.05.2019 й.

N 441




"АМУДАРЁ CОҲИЛИ"

СПОРТ-СОҒЛОМЛАШТИРИШ МАРКАЗИ

МАЙДОНЛАРИНИ КЎКАЛАМЗОРЛАШТИРИШ,

ОБОДОНЛАШТИРИШ ВА САҚЛАШ ДЕПАРТАМЕНТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


1-илова. Термиз шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги

"Амударё cоҳили" спорт-соғломлаштириш маркази

майдонларини кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш

ва сақлаш департаментининг тузилмаси

         

2-илова. 2020 йилда Термиз шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги

"Амударё cоҳили" спорт-соғломлаштириш маркази

майдонларини кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш

ва сақлаш департаментига бириктирилган ҳудудларни

тозалаш ҳамда ободонлаштириш учун харид қилинадиган

махсус автотранспорт воситалари ва асбоб-ускуналар рўйхати



Термиз шаҳрининг марказий майдонларини ободонлаштириш ишларини ташкил этиш ва бошқаришни янада такомиллаштириш, "Амударё соҳили" спорт-соғломлаштириш маркази майдонларининг намунали сақланишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг Термиз шаҳар ҳокимлиги ҳузурида "Амударё cоҳили" спорт-соғломлаштириш маркази майдонларини кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ва сақлаш департаментини (кейинги ўринларда Департамент деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар Департаментнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

"Амударё соҳили" спорт-соғломлаштириш маркази ҳамда ушбу объектларга туташган майдонлар ва ҳудудларнинг намунали сақланишини таъминлаш, ободонлаштириш объектларидан фойдаланиш ишларини шаҳарсозлик, санитария норма ва қоидаларига мувофиқ ўз вақтида ва сифатли бажарилишини ташкил этиш;

мукаммал ва жорий таъмирлаш ишларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш, шунингдек, сунъий суғориш тизимлари, насос станциялари, қудуқлар, қаттиқ қопламалар, йўллар ва йўлаклар, кўчаларни ёритиш воситалари ва фаввораларнинг санитария ва техник жиҳатдан зарур ҳолатда бўлишини таъминлаш;

дов-дарахтларни сақлаш ва парвариш қилиш, уларнинг зараркунандалари ва касалликларига қарши курашиш, ҳудудни янада кўкаламзорлаштириш агротехник тадбирларни амалга ошириш;

ободонлаштириш объектларини сақлаш ва ривожлантириш, уларнинг санитария жиҳатидан тозаланишини таъминлаш.


3. Қуйидагилар:

Термиз шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги "Амударё cоҳили" спорт-соғломлаштириш маркази майдонларини кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ва сақлаш департаментининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

2020 йилда Термиз шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги "Амударё cоҳили" спорт-соғломлаштириш маркази майдонларини кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ва сақлаш департаментига бириктирилган ҳудудларни тозалаш ҳамда ободонлаштириш учун харид қилинадиган махсус автотранспорт воситалари ва асбоб-ускуналар рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Белгилансинки, янги ташкил этилаётган Департаментни сақлаш ва фойдаланиш харажатларини молиялаштириш қуйидагилар ҳисобига амалга оширилади:

ҳар йили Сурхондарё вилоятининг вилоят бюджети параметрларида ободонлаштириш учун назарда тутиладиган маблағлар доирасида, ободонлаштириш объектларини сақлаш ва улардан фойдаланишга мақсадли йўналтирилган маблағлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


5. Департамент ходимларига Вазирлар Маҳкамасининг "Ободонлаштириш ходимларини моддий рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 1 апрелдаги 91-сон қарори билан тасдиқланган Шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомда назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш тартиби татбиқ этилади.


6. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги бир ой муддатда:

Термиз шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги "Амударё cоҳили" спорт-соғломлаштириш маркази майдонларини кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ва сақлаш департаменти тўғрисидаги низомни белгиланган тартибда тасдиқласин;

"Амударё cоҳили" спорт-соғломлаштириш маркази ҳудудида жойлашган игнабаргли ва манзарали ўсимликлар қимматли турларини, кўчаларни ёритиш объектларини, фаввораларни ва бошқа ободонлаштириш объектларини хатловдан ўтказсин ҳамда хатлов натижалари бўйича ободонлаштириш объектларини келгусида фойдаланиш учун Департаментга белгиланган тартибда ажратиб берсин;

Департаментни малакали муҳандис-техник ходимлар ва ишлаб чиқариш ходимлари билан таъминласин.


7. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги доимий равишда:

Термиз шаҳрини ободонлаштириш бўйича амалга ошириладиган ишларга ажратиладиган бюджет маблағларидан самарали ва мақсадли фойдаланилиши юзасидан амалий мониторинг олиб борсин;

ободонлаштириш ишларини шаҳарсозлик ҳамда санитария нормалари ва қоидаларига мувофиқ Термиз шаҳри ва унинг ташқи қиёфасига қўйиладиган замонавий талабларни ҳисобга олган ҳолда ташкил этсин ва амалга оширсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - транспорт вазири А.Ж. Раматов ва Сурхондарё вилояти ҳокими Т.А. Боболов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                      А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 29 майдаги

441-сон қарорига

1-ИЛОВА



Термиз шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги

"Амударё cоҳили" спорт-соғломлаштириш маркази

майдонларини кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш

ва сақлаш департаментининг

ТУЗИЛМАСИ








Директор




















































































































Директор ўринбосари - бош муҳандис







Юрисконсульт























































Хавфсизлик техникаси бўйича мутахасис







Кадрлар бўйича мутахассис





































































Бухгалтерия ва иқтисод бўйича мутахассис













































































Ёрдамчи ходимлар

5













































































Ишлаб чиқариш ходимлари*


















Ходимларнинг чекланган сони:


бошқарув ходимлари - 6 нафар;

ёрдамчи ходимлар - 5 нафар.


*) Ишлаб чиқариш ходимлари сони белгиланган тартибда бажариладиган ишлар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 29 майдаги

441-сон қарорига

2-ИЛОВА



2020 йилда Термиз шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги

"Амударё cоҳили" спорт-соғломлаштириш маркази

майдонларини кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш

ва сақлаш департаментига бириктирилган ҳудудларни

тозалаш ҳамда ободонлаштириш учун харид қилинадиган

махсус автотранспорт воситалари ва асбоб-ускуналар

РЎЙХАТИ

Т/р

Техниканинг номи


Талаб этиладиган

техника сони (та)


1.

Суғориш-ювиш машинаси


1

2.

"Исузу" самосвали


1

3.

"Исузу" телескопик минора


1

4.

WAN дамаси


1

5.

Майса ўриш машинаси


10


Жами


14

                   


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 30 май