Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Адлия вазирининг 04.06.2019 й. 242-мҳ-сон "Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат реестридан чиқариш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 04.06.2019 й. 1376-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

04.06.2019 й.

N 1376-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

04.06.2019 й.

N 242-мҳ


БУЙРУҒИ



Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни

давлат реестридан чиқариш тўғрисида



Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат реестридан чиқариш бўйича 2018 йил 30 майдаги хулосага мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ҳамда 2000 йил 19 майдаги 197-сон "Вазирликлар, давлат кўмиталари ва идораларнинг меъёрий ҳужжатларини қабул килиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорларига асосан, БУЮРАМАН:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 10 январдаги 18-сон "Билет операдияларининг ягона электрон тизимини яратиш ва жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ҳамда 2019 йил 18 апрелдаги 329-сон "Давлат театрлари ва концерт-томоша муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорларига асосан республика театр ва томоша муассасаларида чипталар бўйича ишларни юритишнинг янги тартиби жорий этилганлиги;

"Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги Қонуннинг 36-моддасига асосан янги норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинганлиги муносабати билан илгари қабул қилинган барча ҳужжатлар ёки уларнинг қисмлари, агар улар янги ҳуқуқий нормаларга зид бўлса ёки амалда ўз аҳамиятини йўқотган, лекин расман ўз кучини йўқотган деб топилмаган бўлса, ўз кучини йўқотган деб топилиши кераклиги;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги, Маданият вазирлиги, Молия вазирлиги ва Марказий банкига 2019 йил 29 апрелда киритилган "Республика театр ва томоша муассасаларида чипталар бўйича ишларни юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорни (рўйхат рақами 1376, 2004 йил 23 июнь) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 10 январдаги 18-сон "Билет операцияларининг ягона электрон тизимини яратиш ва жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ҳамда 2019 йил 18 апрелдаги 329-сон "Давлат театрлари ва концерт-томоша муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорларига мувофиқлаштириш ҳақидаги 1-6/33-725/8-сон тақдимнома талаблари бажарилмаганлиги;

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг "Республика театр ва томоша муассасаларида чипталар бўйича ишларни юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорни (рўйхат рақами 1376, 2004 йил 23 июнь) Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш ҳақида 2019 йил 22 майдаги 1146/02-10-сон хати;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон қарори билан тасдиқланган Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги низомнинг 18-бандига асосан вазирлик ва идоралар томонидан Адлия вазирлигининг давлат рўйхатидан ўтказилган норматив ҳужжатларни қонунчиликка мувофиқ ҳолга келтириш ҳақидаги тақдимномаси бажарилмаган тақдирда Адлия вазирлиги меъёрий ҳужжатни давлат реестридан чиқаришга ҳақли эканлиги ва бу меъёрий ҳужжатни юридик кучга эга эмас деб ҳисоблаш учун асос бўлиши маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси, Маданият ишлари вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банки Бошқарувининг 2004 йил 23 апрелдаги 01/06-10-сон, 2-сон, 66-сон, 255-В-сон билан тасдиқланган "Республика театр ва томоша муассасаларида чипталар бўйича ишларни юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1376, 2004 йил 23 июнь) Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар давлат реестридан чиқарилсин.


3. Мазкур буйрук давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритилсин.


4. Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.


5. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


6. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари М. Истамов зиммасига юклансин.



Вазир                                                                     Р. Давлетов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 4 июнь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 10 июнь, 23-сон, 438-модда