Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 77-сон, Молия вазирлигининг 65-сон "Амбулаторияда даволанишда имтиёзли таъминлаш учун мўлжалланган дори воситаларининг рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги 27.05.2019 й. Қарори (АВ томонидан 11.06.2019 й. 2522-2-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
11.06.2019 й.
N 2522-2
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИНИНГ 27.05.2019 й. N 77 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ 27.05.2019 й. N 65 |
ҚАРОРИ
Амбулаторияда даволанишда имтиёзли таъминлаш
учун мўлжалланган дори воситаларининг рўйхатига
ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 февралдаги ПҚ-4190-сон "2019-2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг руҳий саломатлигини муҳофаза қилиш хизматини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2013 йил 8 ноябрдаги 27 ва 103-сон қарори (рўйхат рақами 2522, 2013 йил 13 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 46-сон, 608-модда) билан тасдиқланган Амбулаторияда даволанишда имтиёзли таъминлаш учун мўлжалланган дори воситаларининг рўйхатига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Соғлиқни сақлаш вазири
|
А. Шадманов |
Молия вазири |
Д. Кучкаров |
ИЛОВА
Амбулаторияда даволанишда имтиёзли таъминлаш
учун мўлжалланган дори воситаларининг рўйхатига
киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. I бўлимдаги Омнопон позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
" |
Омнопон |
инъекция учун эритма 1% 1 мл |
|
инъекция учун эритма 2% 1 мл |
". |
2. V бўлимда:
а) Клозапин позициясидан сўнг қуйидаги позициялар билан тўлдирилсин:
" |
Трифлуоперази 043D |
таблетка 5 мг |
|
Флуфеназин |
инъекция учун эритма 25 мг / 1 мл |
". |
б) Хлорпромазин позициясидан сўнг қуйидаги позиция билан тўлдирилсин:
" |
Оланзапин |
таблетка 5 мг |
". |
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2019 йил 11 июнь
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2019 йил 17 июнь, 24-сон, 447-модда