Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.06.2019 й. 478-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.06.2019 й.

N 478



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг "Бизнес

юритиш" йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг

рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"

2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сон ва "Кўчмас мулкка бўлган

ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тизимини янада

такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"

2019 йил 5 апрелдаги ПҚ-4270-сон қарорлари)


Тадбиркорликни ривожлантиришни тартибга солиш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда улар қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Д. Вахабов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси А.Х. Абдуллаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 11 июндаги

487-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 27 февралдаги 106-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 йил, 2-сон, 20-модда) билан тасдиқланган Кўчмас мулкнинг олди-сотди, айирбошлаш ва ҳадя қилиш битимларини идоралараро электрон ҳамкорликни қўллаган ҳолда нотариал тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 12-бандида:

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"кўчмас мулкнинг кадастр паспорти";

еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"агар кўчмас мулкнинг қурилиши тугалланмаган бўлса - ер участкасига ҳамда қурилиши тугалланмаган объектга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан кўчирма";

қуйидаги мазмундаги ўн учинчи хатбоши қўшилсин:

"Юридик шахсларнинг кўчмас мулк билан боғлиқ битимларни нотариал тасдиқлаш тарафларнинг ўз хоҳишига кўра амалга оширилади ҳамда мажбурий тусга эга эмас".


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 12 июнь