Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.06.2019 й. 490-сон "Тошкент давлат юридик университетининг Ихтисослаштирилган филиалига ўқишга қабул қилиш тартиби ва ўқув жараёнини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.06.2019 й.

N 490




ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ЮРИДИК

УНИВЕРСИТЕТИНИНГ ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН

ФИЛИАЛИГА ЎҚИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ ВА

ЎҚУВ ЖАРАЁНИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 февралдаги "Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4166-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Тошкент давлат юридик университетининг Ихтисослаштирилган филиалига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ;

олий ноюридик маълумотга эга бўлган кадрларни махсус олти ойлик дастур бўйича қайта тайёрлаш курсини тугатганлиги тўғрисидаги дипломнинг намунаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилансинки:

Тошкент давлат юридик университетининг Ихтисослаштирилган филиали (кейинги ўринларда - Филиал)да 5240100 - Юриспруденция (ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш) бакалавриат таълим йўналиши бўйича юридик кадрлар тайёрланади;

ўқув жараёни Тошкент давлат юридик университети Кенгаши томонидан тасдиқланган малака талаблари, ўқув режалари ва дастурларига мувофиқ амалга оширилади;

Филиалга бакалавриатнинг махсус уч йиллик дастури бўйича юридик кадрларни тайёрлашга ўқишга қабул қилиш белгиланган талаблар асосида Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ манфаатдор вазирлик ва идораларнинг тавсияномаси берилган шахслар доирасида амалга оширилади.

3. Филиалда ўқув жараёнини ташкил қилишда:

таълим олувчилар томонидан билимларни мустақил равишда эгаллаш ва улардан фойдаланиш кўникмасини шакллантиришга;

таълим олувчиларда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда бошқа ҳужжатларни таҳлил ва талқин қилиш, қўллаш кўникмаларини шакллантиришга йўналтирилган инновацион педагогик технологияларни қўллашга;

таълим олувчиларнинг замонавий юридик таълим талабларига мувофиқ чет тилларини мукаммал эгаллашига;

назарияни амалиёт билан уйғунлаштиришга йўналтирилган ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида талабаларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда амалиёт (стажировка) ўташини ташкил қилишга;

хорижий давлатларнинг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича таълим бериш тажрибасини қўллаш, ушбу соҳадаги таълим, илмий тадқиқот ва бошқа муассасалар билан ҳамкорликни йўлга қўйишга;

таълим олувчиларнинг жисмоний ва жанговар тайёргарлигини мунтазам ошириб бориш ва зиммасига юкланган тезкор топшириқларни самарали бажаришга оид билим ва кўникмаларини назарда тутувчи махсус фанларни жорий этишга;

профессор-ўқитувчиларнинг хорижий таълим ва илмий тадқиқот муассасаларида малакасини ошириш ҳамда стажировкадан ўтишини ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилсин.


4. Олий ноюридик маълумотга эга бўлган кадрларни махсус олти ойлик дастур бўйича қайта тайёрлашда шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра:

тингловчиларни давлат аттестациясидан ўтказиш бўйича Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи билан Давлат аттестация комиссияси тузилади;

давлат аттестацияси фанлараро якуний аттестация синови шаклида амалга оширилади ҳамда фанлараро якуний аттестация синови дастури, баҳолаш тартиби ва уни ўтказишга доир талаблар Филиал Кенгаши томонидан тасдиқланади;

давлат аттестацияси якунлари бўйича қониқарсиз баҳо олган шахсларга кейинги қайта тайёрлаш курсида такроран топширишга (фақат бир марта) имконият берилади;

давлат аттестация комиссияси аъзолари меҳнатига ҳақ тўлаш меҳнатга соатбай ҳақ тўлашнинг белгиланган миқдорларидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади;

тингловчиларни курсдан четлаштиришга дарсларни узрли сабабларсиз 12 соатдан ортиқ қолдирганлиги, ўқув режасидаги фанларни ўзлаштирмаганлиги, ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидаларини қўпол равишда бузганлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ёки Миллий гвардияси тизимидан хизматдан бўшаганлиги асос ҳисобланади.


5. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Филиалда 2-курс учун белгиланган ўқув жараёни якунланганидан сўнг талабаларни (муддатли ҳарбий хизмат ва сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматни ўтаганлар бундан мустасно) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва муддатларда, шартнома асосида Тошкент вилояти ҳудудида жойлашган ҳарбий қисмда сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматни ўташини таъминласин.


6. Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардия халқаро тажрибани инобатга олган ҳолда талабаларнинг амалий кўникмаларини ҳар томонлама ривожлантириш, шу жумладан амалиёт (стажировка) ўташида Филиалга амалий ёрдам кўрсатсин.


6-1. Филиалда давлат гранти асосида ўқишга қабул қилиниб, академик қарздорлиги сабабли курсдан қолдирилган ҳамда талабалар сафидан четлаштирилган талабалар ўқишини қуйи курс (семестр)дан давом эттириш ёки қайта тиклаш тўлов-контракт асосида амалга оширилади. Бундай ҳолатда, ушбу талабаларнинг Ички ишлар вазирлиги ёки Миллий гвардия тизимида Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида камида беш йил узлуксиз ишлаб бериш мажбурияти сақланиб қолади.

Талабалар сафидан четлаштирилган ва академик қарздорлиги сабабли курсдан қолдирилган талабалар ўқишини қуйи курс (семестр)дан қайта тиклаш ёки давом эттириш бўйича контракт тўлови миқдори ТДЮУ Кенгаши томонидан белгиланади.

Академик қарздорлиги сабабли курсдан қолдирилган ҳамда талабалар сафидан четлаштирилган талаба кейинги ўқув йили бошлангунига қадар ўқишини тикламаса унинг ўқиши учун сарфланган маблағлар талаба томонидан қопланиши шарт.

Белгиланган муддатда қопланмаган маблағлар суд орқали ундирилади.

Бунда, ҳар бир курс (семестр) ва ойлар кесимида ўқиш учун сарфланадиган харажатлар миқдори ТДЮУ Кенгаши томонидан белгиланади.

7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:

ўқишга муносиб номзодларни танлаб олиш ва қабул жараёни тўғрисида оммавий ахборот воситалари орқали тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этсин;

манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р. Давлетов, ички ишлар вазири П. Бобожонов ҳамда мудофаа вазири Б. Қурбоновлар зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                  А. Арипов





Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 12 июндаги

490-сон қарорига

3-ИЛОВА


Олий ноюридик маълумотга эга бўлган кадрларни махсус олти ойлик

дастур бўйича қайта тайёрлаш курсини тугатганлиги тўғрисидаги

ДИПЛОМНИНГ НАМУНАСИ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ ГЕРБИНИНГ ТАСВИРИ


Ўзбекистон Республикаси

Қайта тайёрлаш ҳақида

ДИПЛОМ

ҚТ N 000000

(Тингловчининг фамилияси, исми, отасининг исми)

20___йил______________дан 20___йил ______________гача

Тошкент давлат юридик университетининг Ихтисослаштирилган филиалида

       

(Қайта тайёрлаш таълим муассасасининг номи)

соатга мўлжалланган

"ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш"

(қайта тайёрлаш курсининг номи)

мутахассислиги бўйича қайта тайёрлаш курсида таълим олиб, Давлат аттестация комиссияси томонидан фанлараро якуний давлат аттестация синовида _______ балл билан баҳоланди ва қайта тайёрлаш ўқув курсини муваффақиятли тамомлади.

Муҳр ўрни

Директор  ____________________

Сана  ____________________                                            Қайд рақами ____________

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 13 июнь