Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.06.2019 й. 508-сон "Сечанкўл, Оқжар ва Чимбой инвестиция блокларида геология-қидирув ишларини олиб бориш ҳамда Урга, Оқчалоқ ва Чандир гуруҳи конларини ўзлаштириш" инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий асосланишини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.06.2019 й.

N 508



"СЕЧАНКЎЛ, ОҚЖАР ВА ЧИМБОЙ

ИНВЕСТИЦИЯ БЛОКЛАРИДА ГЕОЛОГИЯ-ҚИДИРУВ

ИШЛАРИНИ ОЛИБ БОРИШ ҲАМДА УРГА, ОҚЧАЛОҚ

ВА ЧАНДИР ГУРУҲИ КОНЛАРИНИ ЎЗЛАШТИРИШ"

ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАСИНИНГ ТЕХНИК-ИҚТИСОДИЙ

АСОСЛАНИШИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 19 декабрдаги ПҚ-4067-сон қарорини ижро этиш юзасидан, Ўзбекистон Республикасининг инвестиция блокларида геология-қидирув ишлари ҳажмларини кенгайтириш ва истиқболли углеводород хомашё конларини ишга туширишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Сечанкўл, Оқжар ва Чимбой инвестиция блокларида геология-қидирув ишларини олиб бориш ҳамда Урга, Оқчалоқ ва Чандир гуруҳи конларини ўзлаштириш" инвестиция лойиҳасини (кейинги ўринларда лойиҳа деб аталади) амалга ошириш доирасида:

а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг ""Сечанкўл, Оқжар ва Чимбой инвестиция блокларида геология-қидирув ишларини олиб бориш ҳамда Урга, Оқчалоқ ва Чандир гуруҳи конларини ўзлаштириш" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 22 сентябрдаги ПҚ-2607-сон қарорига мувофиқ:

"Ўзбекнефтгаз" АЖ билан "Gas Project Development Central Asia" (Швейцария) ўртасида тенг ҳуқуқлилик асосида дастлабки устав жамғармаси 300,0 минг АҚШ доллари миқдорида бўлган масъулияти чекланган жамият шаклидаги "Natural Gas-Stream" қўшма корхонаси (кейинги ўринларда қўшма корхона деб аталади) ташкил этилганлиги;

умумий ҳисоб-китоб қиймати 748,5 млн АҚШ долларилик лойиҳанинг дастлабки техник-иқтисодий асосланиши белгиланган тартибда тасдиқланганлиги;

б) Ўзбекистон Республикаси Президентининг ""Сечанкўл, Оқжар ва Чимбой инвестиция блокларида геология-қидирув ишларини олиб бориш ҳамда Урга, Оқчалоқ ва Чандир гуруҳи конларини ўзлаштириш" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 10 майдаги ПҚ-2962-сон қарорига мувофиқ қўшма корхона томонидан лойиҳани жадал молиялаштириш ҳисобига Урга, Чандир ва Оқчалоқ гуруҳи конлари ўзлаштирилиб, суткасига 3,8 млн куб м табиий газ, 110 тонна газ конденсатини қазиб чиқариш қувватига эга бўлган 40 та қудуқ ишга туширилганлиги, шунингдек, 293,0 млн АҚШ доллари миқдорида инвестициялар ўзлаштирилганлиги;

в) Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2018-2019 йилларда инвестиция ва инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 19 июлдаги ПҚ-3874-сон қарорига мувофиқ "Natural Gas-Stream" МЧЖ ҚКнинг 243,4 млн АҚШ доллари миқдоридаги ўз маблағлари ва "Bank GPB International S.A." (Люксембург) тижорат банкининг 458,0 млн АҚШ доллари миқдоридаги кредити ҳисобига молиялаштириладиган умумий қиймати 701,4 млн АҚШ долларилик инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий асосланиши ишлаб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. "Сечанкўл, Оқжар ва Чимбой инвестиция блокларида геология-қидирув ишларини олиб бориш ҳамда Урга, Оқчалоқ ва Чандир гуруҳи конларини ўзлаштириш" инвестиция лойиҳаси техник-иқтисодий асосланишининг асосий техник-иқтисодий параметрлари иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири А.С. Султанов ва "Ўзбекнефтгаз" АЖ бошқаруви раиси Б.Б. Сидиқов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          А. Арипов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 18 июнь