Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Марказий банк Бошқарувининг 08.06.2019 й. 13/8-сон "Кредит ташкилотлари томонидан Кредит ахборотининг давлат реестрига ва кредит бюроларига кредит ахборотини тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 20.06.2019 й. 2332-3-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

20.06.2019 й.

N 2332-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

08.06.2019 й.

N 13/8


ҚАРОРИ



Кредит ташкилотлари томонидан

Кредит ахборотининг давлат реестрига ва кредит

бюроларига кредит ахборотини тақдим этиш

тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-бандига

ўзгартириш киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2012 йил 14 январдаги 1/4-сон қарори (рўйхат рақами 2332, 2012 йил 2 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 8-9-сон, 92-модда) билан тасдиқланган Кредит ташкилотлари томонидан Кредит ахборотининг давлат реестрига ва кредит бюроларига кредит ахборотини тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. Кредит ахборотининг тақдим этилишида унинг бутлигини, ишончлилигини ва махфийлигини таъминлаш мақсадида Кредит бюроларини рўйхатга олиш ва уларнинг фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 3042, 2018 йил 25 июль) мувофиқ хавфсизлик чоралари кўрилиши лозим.".


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                        М. Нурмуратов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 20 июнь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 24 июнь, 25-сон, 466-модда