Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Марказий банк Бошқарувининг 335-13-3-сон, Давлат божхона қўмитасининг 01-02/12-22-сон "Хорижий давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси худудига кирганлиги ҳамда транзит ўтиши учун йиғимларни ундириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги 10.06.2019 й. Қарори (АВ томонидан 20.06.2019 й. 2694-3-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

20.06.2019 й.

N 2694-3

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

10.06.2019 й.

N 335-13-3


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

10.06.2019 й.

N 01-02/12-22


ҚАРОРИ



Хорижий давлатлар автотранспорт

воситаларининг Ўзбекистон Республикаси худудига

кирганлиги ҳамда транзит ўтиши учун йиғимларни

ундириш тартиби тўғрисидаги низомга

ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4086-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида"ги ҳамда 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сон "Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг "Бизнес юритиш" йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошкаруви ва Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Давлат божхона қўмитасининг 2015 йил 12 июндаги 335-В, 02-02/12-26-сон қарори (рўйхат рақами 2694, 2015 йил 9 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 27-сон, 365-модда) билан тасдиқланган Хорижий давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ҳамда транзит ўтиши учун йиғимларни ундириш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгаргиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Марказий банк раиси

М. Нурмуратов

Давлат божхона қўмитаси раиси

М. Азимов

      





Қарорга

ИЛОВА



Хорижий давлатлар автотранспорт

воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига

кирганлиги ҳамда транзит ўтиши учун йиғимларни

ундириш тартиби тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 6-банддаги "муҳр ва штамплар ҳамда бланкалар" деган сўзлар "штамп ва бланкалар" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 23-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"23. Йиғимлардан тушган маблағлар (бундан буён матнда маблағлар деб юритилади) тижорат банклари томонидан Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг ғазна ҳисобварағига ўтказилади.".


3. 25-банддаги "Жамғарманинг" деган сўз "Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. 28-банддаги ", Давлат божхона қўмитаси ва Жамғармага" деган сўзлар "ва Давлат божхона қўмитасига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 20 июнь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 24 июнь, 25-сон, 463-модда