Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.03.2019 й. ПФ-5679-сон "Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги фаолиятини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

04.03.2019 й.

N ПФ-5679



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВА САНОАТ ВАЗИРЛИГИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШНИНГ

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ҳудудлар салоҳиятини ҳисобга олган ҳолда, уларни комплекс ривожлантириш, шу жумладан ҳудудий саноатни модернизация ва диверсификация қилиш, ишлаб чиқариш кучлари ва инвестицияларни оқилона тақсимлаш, мавжуд ер ресурсларидан, суғориладиган, лалми ва яйлов ер майдонларидан самарали фойдаланиш, замонавий инфратузилмани яратиш, меҳнат ресурслари имкониятларидан тўғри фойдаланиш ва аҳолининг турмуш даражасини изчил ошириб бориш борасида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида:

2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилсин:

ҳудудларда саноатни ривожлантириш бўйича аниқ мақсадга қаратилган ҳудудий дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда ушбу дастурларни вазирликлар ва идоралар томонидан амалга оширилишини мувофиқлаштириш;

ҳудудларга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш бўйича белгиланган дастурлар асосида импорт ўрнини босувчи ишлаб чиқаришни жадал ривожлантириш, саноатни модернизация ва диверсификация қилиш ҳамда ишлаб чиқариш кучларини самарали жойлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

ер-сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва қишлоқ хўжалиги экинларини мақбул жойлаштириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини таркибий жиҳатдан ўзгартириш, уруғчилик ва селекция ишларини ривожлантириш, замонавий агротехнологияларни ва сувдан тежамкор фойдаланиш усулларини жорий этиш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш юзасидан мутасадди вазирликлар, идоралар ва ҳокимликлар томонидан олиб борилаётган ишларда бевосита иштирок этиш;

кластер асосида хом ашёни, шу жумладан пахта, мева-сабзавот, паррандачилик, балиқчилик ва гўшт-сут маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш бўйича қўшимча чора-тадбирларни амалга ошириш;

ҳудудларда муҳандислик, йўл-транспорт ва коммуникация инфратузилмаларини ривожлантириш, транспорт хизматлари кўрсатиш тизимини такомиллаштириш, уй-жой коммунал хизматлар кўрсатиш даражаси ва сифатини тубдан янгилаш, санитария тизимларини яхшилаш ва аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш ишларини мувофиқлаштириш;

ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси ортда қолаётган туман ва шаҳарларда саноат ва хизмат кўрсатишни ривожлантириш, уларнинг табиий бойликлари, географик жойлашуви, меҳнат ресурслари ва бошқа салоҳиятидан самарали фойдаланилишини ҳамда бу борада комплекс дастурларнинг амалга оширилишини таъминлаш;

аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, шу жумладан ҳудудларда ишсиз аҳолини, айниқса, ёшларни доимий меҳнатга жалб этиш, турмуш даражаси ва сифатини ошириш, яшаш шароитларини яхшилаш, тиббиёт, таълим ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларни мувофиқлаштириш.


3. Ушбу Фармонда белгиланган вазифаларни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари штатлари сонини оптималлаштириш ҳисобига вазирлик марказий аппаратининг бошқарув ходимлари умумий чекланган сони 6 та штат бирлигига оширилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги марказий аппарати ходимлари штат жадвали ўзгарганлиги муносабати билан республика бюджети ҳисобидан қўшимча маблағлар ажратсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги:

бир ой муддатда белгиланган тартибда вазирлик марказий аппарати ходимлари штатлар жадвалига тегишли ўзгартишлар киритсин ва уни тасдиқласин;

икки ой муддатда манфаатдор идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


7. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                          Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 4 мартдаги

ПФ-5679-сон Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 январдаги "Иқтисодий ривожланиш соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5621-сон Фармони 1-банди қуйидаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"ҳудудларда саноатни ривожлантириш бўйича аниқ мақсадга қаратилган ҳудудий дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда ушбу дастурларни вазирликлар ва идоралар томонидан амалга оширилишини мувофиқлаштириш;

ҳудудларга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш бўйича белгиланган дастурлар асосида импорт ўрнини босувчи ишлаб чиқаришни жадал ривожлантириш, саноатни модернизация ва диверсификация қилиш ҳамда ишлаб чиқариш кучларини самарали жойлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

ер-сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва қишлоқ хўжалиги экинларини мақбул жойлаштириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини таркибий жиҳатдан ўзгартириш, уруғчилик ва селекция ишларини ривожлантириш, замонавий агротехнологияларни ва сувдан тежамкор фойдаланиш усулларини жорий этиш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш юзасидан мутасадди вазирликлар, идоралар ва ҳокимликлар томонидан олиб борилаётган ишларда бевосита иштирок этиш;

кластер асосида хом ашёни, шу жумладан пахта, мева-сабзавот, паррандачилик, балиқчилик ва гўшт-сут маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш бўйича қўшимча чора-тадбирларни амалга ошириш;

ҳудудларда муҳандислик, йўл-транспорт ва коммуникация инфратузилмаларини ривожлантириш, транспорт хизматлари кўрсатиш тизимини такомиллаштириш, уй-жой коммунал хизматлар кўрсатиш даражаси ва сифатини тубдан янгилаш, санитария тизимларини яхшилаш ва аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш ишларини мувофиқлаштириш;

ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси ортда қолаётган туман ва шаҳарларда саноат ва хизмат кўрсатишни ривожлантириш, уларнинг табиий бойликлари, географик жойлашуви, меҳнат ресурслари ва бошқа салоҳиятидан самарали фойдаланилишини ҳамда бу борада комплекс дастурларнинг амалга оширилишини таъминлаш;

аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, шу жумладан ҳудудларда ишсиз аҳолини, айниқса, ёшларни доимий меҳнатга жалб этиш, турмуш даражаси ва сифатини ошириш, яшаш шароитларини яхшилаш, тиббиёт, таълим ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларни мувофиқлаштириш".


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 январдаги "Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-4105-сон қарорида:


а) 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт

ва саноат вазирлиги марказий аппарати

ТУЗИЛМАСИ




Вазирлик ҳайъати




Вазир




Вазир ёрдамчиси















Таркибий ўзгартиришлар, урбанизацияни ривожлан-

тириш ва ишлаб чиқариш кучларини комплекс жойлаштириш стратегияси йиғма департаменти

16

Вазирнинг биринчи ўринбосари


Вазир ўринбосари - Урбанизация агентлиги директори*



Вазир

ўринбосари



Вазир

ўринбосари



Вазир

ўринбосари



Вазир

ўринбосари




















































Макро-

иқтисодий

таҳлил ва прогноз-

лаштириш департаменти

19




Саноат маҳсулотлари бозорларини ривожлан-

тириш ва мувозанат-

лаштириш стратегияси департаменти

52



Демография,

инсон капитали

даражаси ва сифатини

ошириш департаменти

25



Инфра-

тузилма ва АКТ ривожлан-

тириш стратегияси департаменти

24



Ҳудудларни комплекс ривожлан-

тириш

дастур-

ларини мувофиқ-

лаштириш бошқармаси

10




























































Урбанизация агентлиги



























Халқаро алоқалар бошқармаси

5

Аграр секторини таркибий ўзгартириш бошқармаси

5










































Тадбир-

корлик ва кичик саноат зоналарини ривожлан-

тириш бошқармаси

7









Маъмурий

ва хўжалик фаолияти бошқармаси

13



"Лойиҳа-

ларни комплекс экспертиза-

дан ўтказиш ва импорт контрактлари маркази" ДУК














































Ходимлар билан ишлаш бошқармаси

3














































































































Биринчи бўлим

2















































































































Сафарбарлик тайёргарлиги ва ресурслар бўлими

4





















































































































































































Назорат бўлими

3















































































































Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўлими

2





















































































































































































Юридик бўлим

3















































































































Матбуот хизмати

2















































































































Девонхона

4

Бошқарув ходимлари умумий чекланган сони - 206 нафар.


*) Вазирликнинг марказий аппарати умумий штат бирликларига киритилмайди".


б) 7-иловада:

"Андижон вилояти", "Қашқадарё вилояти" ва "Фарғона вилояти" позицияларининг "Ходимларнинг чекланган сони (бирликда)" устунидаги "55" рақами "54" рақами билан алмаштирилсин;

"Наманган вилояти", "Сурхондарё вилояти" ва "Хоразм вилояти" позицияларининг "Ходимларнинг чекланган сони (бирликда)" устунидаги "47" рақами "46" рақами билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 4 март