Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.06.2019 й. 543-сон "Давлат мулки объектидан самарали фойдаланиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.06.2019 й.

N 543




ДАВЛАТ МУЛКИ ОБЪЕКТИДАН

САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш ва давлат мулкидан самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги, Мудофаа вазирлиги ҳамда "Ўзбектелеком" акциядорлик компаниясининг "Telmax Elektroniks" маъсулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган Тошкент вилояти Паркент туманидаги Невич маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган "Невич синов-тажриба базаси"нинг 0009, 0013 ва 0025 - литердаги биноларини (кейинги ўринларда объект деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул бериш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги "Ўзбектелеком" акциядорлик компанияси билан биргаликда бир ой муддатда объектни топшириш ва қабул қилишни, кўчириб (бузиб), тегишли ҳарбий қисмга ўрнатилишини таъминласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбектелеком" акциядорлик компаниясининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 5 апрелдаги 266-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - транспорт вазири А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири Б.Н. Қурбонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 29 июнь