Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Марказий банк Бошқарувининг 222-В-9-сон, Молия вазирлигининг 80-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2019-42-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида нақд хорижий валютани қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритиш ҳақида"ги 22.06.2019 й. Қарори (АВ томонидан 05.07.2019 й. 1165-9-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

05.07.2019 й.

N 1165-9

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

22.06.2019 й.

N 222-В-9


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

22.06.2019 й.

N 80

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

22.06.2019 й.

N 2019-42


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси ҳудудида нақд хорижий

валютани қабул қилиш тартиби тўғрисидаги

низомга қўшимчалар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасининг 2002 йил 27 июлдаги 222-В, 89, 2002-62-сон қарори (рўйхат рақами 1165, 2002 йил 12 август) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 й., 15-16-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида нақд хорижий валютани қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Марказий банк раиси

М. Нурмуратов

Молия вазири

Д. Кучкаров

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Мусаев

        





Қарорга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси ҳудудида нақд хорижий

валютани қабул қилиш тартиби тўғрисидаги

низомга киритилаётган қўшимчалар


1. Қуйидаги мазмундаги "к-2" кичик банд билан тўлдирилсин:

"к-2) жисмоний шахс - норезидент томонидан ташқи савдо шартномаси бўйича дебитор карздорликларни сўндириш учун;"


2. Қуйидаги мазмундаги 4-1-банд билан тўлдирилсин:

"4-1. Мазкур Низомнинг 1-банди "ж", "з", "к-1" ва "к-2" кичик бандларида назарда тутилган ҳолларда жисмоний шахс - норезидент томонидан қуйидаги ҳужжатлардан бири тақдим этилганда нақд чет эл валютаси банк кассасига қабул қилинади:

жисмоний шахс - норезидент томонидан нақд чет эл валютасини чет элдан олиб келганлигини тасдиқловчи йўловчи божхона декларацияси;

маблағлар банкомат (терминал) орқали жисмоний шахс - норезидентнинг банк карталаридан ечилганлигини тасдиқловчи чеклар;

жисмоний шахс - норезидент номига унинг Ўзбекистон Республикаси банкларида очилган ҳисобварақларига чет элдан келиб тушган маблағларнинг ечилганлигини тасдиқловчи банк маълумотномалари.

Нақд чет эл валютаси норезидент томонидан берилган ишончнома асосида жисмоний шахс - резидентлардан қабул қилинганда, пул маблағлари ушбу жисмоний шахс-резидент томонидан чет элдан олиб келганлигини тасдиқловчи йўловчи божхона декларапиясининг тақдим этилиши мажбурий шарти бўлиб ҳисобланади.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 5 июль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 8 июль, 27-сон, 499-модда