Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.07.2019 й. 561-сон "Наманган вилоятида жойлашган ишлаб чиқариш объектларидан самарали фойдаланиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.07.2019 й.

N 561



НАМАНГАН ВИЛОЯТИДА ЖОЙЛАШГАН

ИШЛАБ  ЧИҚАРИШ  ОБЪЕКТЛАРИДАН

САМАРАЛИ  ФОЙДАЛАНИШ  БЎЙИЧА

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА



Ишлаб чиқариш объектларидан самарали фойдаланиш, инвестицияларни жалб қилган ҳолда улар негизида янги рақобатбардош ишлаб чиқаришни ташкил этиш, ҳудуднинг ишлаб чиқариш экспорт салоҳиятини ошириш ҳамда янги иш ўринларини яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Наманган шарбати" МЧЖ ҚК томонидан аралаш тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш мақсадида умумий майдони 30,4 га бўлган ер майдони (кейинги ўринларда объект деб аталади) Ўзбекистон Республикаси ТИФ Миллийбанк (кейинги ўринларда Ўзмиллийбанк деб аталади) билан 2018 йил 5 июлда тузилган олди-сотди шартномасига асосан 7 йилга бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олинганлиги;

республика ҳудудларида бир қанча йирик лойиҳалар амалга оширилаётганлиги сабабли юзага келган молиявий қийинчиликлар туфайли "Наманган шарбати" МЧЖ ҚК таъсисчилари ушбу лойиҳани амалга оширишни тўхтатганлиги;

"Gabon Textile" МЧЖ томонидан ушбу объект негизида йиллик қуввати 84,0 млн.п.м. бўялган мато, 1,8 минг тонна тайёр бўялган трикотаж мато ва 2,2 минг тонна бўялган момиқ мато ишлаб чиқариш лойиҳасини (кейинги ўринларда лойиҳа деб аталади) 2023 йилгача босқичма-босқич амалга оширишга қизиқиш билдирилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси, Наманган вилояти ҳокимлиги, Ўзмиллийбанк ва "Наманган шарбати" масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонасининг объектни "Gabon Textile" масъулияти чекланган жамиятига "Наманган шарбати" масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонасига берилган ҳуқуқ ва мажбуриятлар асосида бериш бўйича таклифлари маъқуллансин.


3. Белгилансинки, объект "Gabon Textile" масъулияти чекланган жамиятига юқоридаги шартномага кўра сотиб олиш шартларини сақлаб қолган ҳолда 30 млн.доллар эквивалентидан кам бўлмаган миқдорда инвестиция мажбуриятлари эвазига ҳамда инвестиция мажбуриятларини янги муддатини белгилаган ҳолда 4 йилдан кўп бўлмаган муддатга берилсин.


4. "Gabon Textile" масъулияти чекланган жамияти "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси ҳамда Ўзмиллийбанк билан биргаликда уч ой муддатда ўрнатилган тартибда лойиҳа техник-иқтисодий асосини ишлаб чиқсин, "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси Илмий-техник кенгаши томонидан экспертизадан ўтказилиши ва тасдиқланиши таъминлансин.


5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қучқоров, Ўзмиллийбанк бошқарув раиси А.К. Мирсоатов ва "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси раиси И.У. Хайдаров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                 А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 8 июль