Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.07.2019 й. 568-сон "Қўриқлаш ва назорат-лицензия фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.07.2019 й.

N 568



ҚЎРИҚЛАШ ВА НАЗОРАТ-ЛИЦЕНЗИЯ

ФАОЛИЯТИ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ

МУНОСАБАТИ   БИЛАН   ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ

ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини қонун ҳужжатларига мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони Б.Х. Ташматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                             А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 9 июлдаги

568-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 1 майдаги 195-сон қарори билан тасдиқланган Сурункали алкоголизм ёки гиёҳвандликка мубтало бўлган беморларни мажбурий даволаш учун ихтисослаштирилган даволаш-профилактика муассасалари тўғрисидаги низомнинг 8-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Алкоголизм ёки гиёҳвандликка мубтало бўлганларни мажбурий даволашга ихтисослаштирилган даволаш-профилактика муассасаларини қўриқлаш Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмаларининг кучи билан шартнома асосида таъминланади. Бу бўлинмаларнинг сони Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси томонидан назарда тутилган маблағлар доирасида белгиланади".


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 8 майдаги 207-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2001 й., 9-сон, 47-модда) билан тасдиқланган Хорижий давлатларнинг Ўзбекистон Республикасидаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари тўғрисида низомнинг 3.1-банди биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3.1. Дипломатик ваколатхоналар ва дипломатик ваколатхоналар бошлиқларининг хусусий қароргоҳлари биноси, шунингдек, дипломатик ваколатхоналар аъзоларининг уй-жойлари дахлсиз ҳисобланади. Дипломатик ваколатхонани ва хусусий қароргоҳни қўриқлаш Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тақдимномасига биноан шартнома асосида қонунчиликда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси томонидан амалга оширилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмаларига қўриқлашга ишониб топширилаётган дипломатик ваколатхоналар ва қароргоҳларнинг техник мустаҳкамлиги Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари талабларига мувофиқ бўлиши керак".

4. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 9 сентябрдаги 203-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2008 й., 37-38-сон, 373-модда) билан тасдиқланган Ўрмон қўриқчилиги тўғрисидаги низомнинг 21-банди биринчи хатбошидаги "Ички ишлар вазирлиги" сўзлари "Миллий гвардияси" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағ ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон қарорига 1-иловага (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2010 й., 14-15-сон, 106-модда) қуйидаги мазмундаги 39-позиция қўшилсин:

"

39

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси

Оз миқдорда талон-торож қилиш учун белгиланган тартибда солинадиган жарималар суммаси

25

".

Ўта муҳим ва тоифаланган объектларга кириш-чиқиш режимини бузиш ёки ушбу объектларнинг қўриқланишини таъминлашга доир мажбуриятларни бажармаслик учун белгиланган тартибда солинадиган жарималар суммаси

25

8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида қўриқлаш фаолияти билан шуғулланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 24 январдаги 16-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2014 й., 5-сон, 57-модда) рус тилидаги матнида:


а) 4-банддаги "Министерству внутренних дел" сўзлари "Национальной гвардии" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 5-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги "Министерства внутренних дел" сўзлари "Национальной гвардии" сўзлари билан алмаштирилсин.


9. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 14 апрелдаги 92-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2014 й., 16-сон, 180-модда) билан тасдиқланган Телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар объектларини қўриқлаш, муҳофаза қилиш ҳамда уларнинг хавфсиз фаолият кўрсатиши қоидаларида:


а) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Нодавлат телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар объектлари белгиланган тартибда Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармасига қўриқлаш учун берилиши, кириш чекланган хоналари мажбурий тартибда Миллий гвардия қўриқлаш бўлимларининг техник қўриқлаш марказига (пунктига) қўриқлаш учун топширилиши керак";


б) 12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"12. Ёнғин, авария юз берганда ва бошқа фавқулодда вазиятларда объект бўйича навбатчи ёки Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси ходими дарҳол ёнғин, авария командасини чақиради, нодавлат телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар объектининг раҳбарига ва ижарага берувчига, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати бўлинмаларига хабар беради ва уларни бартараф этиш чора-тадбирларини кўради";


в) 18-банддаги "Давлат хавфсизлик хизмати" сўзларидан кейин "Миллий гвардияси" сўзлари қўшилсин.


10. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 17 июндаги 159-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2014 й., 25-сон, 309-модда) билан тасдиқланган "Дўрмон" миллий боғи тўғрисидаги низомнинг 15-бандидаги "ички ишлар органлари" сўзлари "Миллий гвардия бўлинмалари" сўзлари билан алмаштирилсин.

12. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 322-сон қарори билан тасдиқланган Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар ва маъмурий ҳуқуқбузарлик йўли билан маънавий, жисмоний ёки мулкий зарар етказилган шахсларни марказлаштирилган ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомга 8-иловада:


а) 076 кодли позиция чиқариб ташлансин;


б) қуйидаги мазмундаги 180-1 кодли позиция қўшилсин:

    

"

180-1

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг санитария назоратини амалга оширувчи тиббий хизматлари

";

в) қуйидаги мазмундаги 380 ва 381 кодли позициялар қўшилсин:

"

380

Миллий гвардия органлари



381

Қўриқлаш бош бошқармаси

".

15. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 августдаги 697-сон қарори билан тасдиқланган Тошкент шаҳрининг жамоат тартибини таъминлаш кучлари таркибида хизматни ўтаётган ходимлар ва ҳарбий хизматчилар фаолиятини баҳолаш ва уларга бир марталик пул мукофоти тўлаш мезонларини белгилаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Ушбу Низом ички ишлар органларининг йўл-патруль хизмати, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўриқлаш хизматлари ва саф бўлинмалари ходимлари ҳамда Миллий гвардиянинг шартнома асосида хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларига татбиқ этилади".


16. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 январдаги 29-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомнинг 18-банди 23-кичик бандидаги "Ички ишлар вазирлиги" сўзлари "Миллий гвардияси" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 11 июль