Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.07.2019 й. 580-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Республика бўйсунувидаги шаҳарларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўлими тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.07.2019 й.

N 580




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ РЕСПУБЛИКА

БЎЙСУНУВИДАГИ ШАҲАРЛАРНИ ИЖТИМОИЙ-

ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЛИМИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ

ҲАҚИДА


[Кўчирма]


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республика бўйсунувидаги шаҳарларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 4 июндаги ПФ-5738-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Республика бўйсунувидаги шаҳарларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўлими тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Республика бўйсунувидаги шаҳарларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўлимига бириктириладиган давлат бошқаруви органлари ҳамда ўзаро ҳамкорлиги таъминланадиган ташкилотлар рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Республика бўйсунувидаги шаҳарларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўлими мудири Р.Қ. Жалилов ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси Р.В. Абдуқодиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 12 июлдаги

580-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

Республика бўйсунувидаги шаҳарларни ижтимоий-иқтисодий

ривожлантириш бўлимига бириктириладиган давлат бошқаруви

органлари ҳамда ўзаро ҳамкорлиги таъминланадиган ташкилотлар

РЎЙХАТИ


I. Бўлимга бириктириладиган маҳаллий

ижро этувчи ҳокимият органлари

2. Тошкент вилоятининг Ангрен, Бекобод, Олмалиқ ва Чирчиқ шаҳарлари, Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳри, Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳри ва Сурхондарё вилоятининг Сариосиё тумани Шарғун шаҳарчаси ҳокимликлари.


3. Тошкент, Сирдарё, Навоий ва Сурхондарё вилоятлари ҳокимликлари - республика бўйсунувидаги шаҳарларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари юзасидан.



II. Бўлимнинг ўзаро ҳамкорлиги таъминланадиган

вазирликлар, қўмиталар, идоралар, хўжалик

бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар


1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Маданият вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги.

2. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Автомобиль йўллари қўмитаси, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси.

3. "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ, "Ўзтрансгаз" АЖ, Электр энергетикада назорат инспекцияси, "ЎзшаҳарсозликЛИТИ" ДУК, "ТошкентбошпланЛИТИ" ДУК, "ЎзГАШКЛИТИ" ДУК.


4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ, "Миллий банк" АЖ, "Агробанк" АТБ, "Микрокредитбанк" АТБ, Акциядорлик-тижорат Халқ банки, "Асака" АТБ, "Ипотека банк" АТИБ, "Қишлоқ қурилиш банк" АТБ ва бошқа тижорат банклари.


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 13 июль