Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Марказий банк Бошқарувининг 22.06.2019 й. 14/14-сон "Аҳоли бандлигини таъминлаш учун тижорат банклари томонидан микрокредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 16.07.2019 й. 2975-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

16.07.2019 й.

N 2975-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

22.06.2019 й.

N 14/14


ҚАРОРИ




ҳоли бандлигини таъминлаш учун тижорат

банклари томонидан микрокредитлар ажратиш

тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги

қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 21 февралдаги 6/1-сон "Аҳоли бандлигини таъминлаш учун тижорат банклари томонидан микрокредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2975, 2018 йил 22 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 йил 26 февраль, 8-сон, 150-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                             М. Нурмуратов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 16 июль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 22 июль, 29-сон, 524-модда