Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.07.2019 й. 594-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "2019 йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларга уруғлик картошка етказиб бериш ва ички истеъмол бозорини ижтимоий муҳим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли тўлдириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 6 июндаги 462-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.07.2019 й.

N 594




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ "2019 ЙИЛ ҲОСИЛИ

УЧУН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИНИ

ЕТИШТИРУВЧИЛАРГА УРУҒЛИК КАРТОШКА ЕТКАЗИБ

БЕРИШ ВА ИЧКИ ИСТЕЪМОЛ БОЗОРИНИ ИЖТИМОИЙ

МУҲИМ ТУРДАГИ ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИ

БИЛАН КАФОЛАТЛИ ТЎЛДИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА" 2019 ЙИЛ 6 ИЮНДАГИ 462-СОН ҚАРОРИГА

ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ҲАҚИДА



Республикада ғалладан бўшайдиган майдонларга уруғлик ва истеъмол картошкасини экишга жалб этилган қишлоқ хўжалиги корхоналари, деҳқон ва фермер хўжаликларини сифатли уруғлик картошка билан таъминлаш ва ички бозорга ижтимоий муҳим турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини кафолатли етказиб бериш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "2019 йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларга уруғлик картошка етказиб бериш ва ички истеъмол бозорини ижтимоий муҳим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли тўлдириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 6 июндаги 462-сон қарори 4-бандидаги "Агробанк АТБга" сўзлари "тижорат банкларига" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Ж. Вахабов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                      А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 17 июль