Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси тўғрисидаги Низом (ЎзР ВМ 27.06.2019 й. 532-сон қарорига 1-илова)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 27 июндаги

532-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни

ривожлантириш қўмитаси тўғрисидаги

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг (кейинги ўринларда Қўмита деб аталади) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, жавобгарлигини, фаолиятини ташкил этиш ва ҳисобот бериш тартибини, шунингдек, унинг раҳбарларининг функционал вазифалари ва масъулиятини белгилайди.

2. Қўмита ветеринария, чорвачилик ва наслчилик соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи давлат бошқарув органи ҳисобланади.


3. Қўмита Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига (кейинги ўринларда Вазирлар Маҳкамаси деб аталади) бўйсунади.


4. Қўмита ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга, шунингдек, бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.


5. Қўмита ўз фаолиятини давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширади.


6. Қўмитанинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан ижро этилиши мажбурий ҳисобланади.


7. Қўмита, Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармалари (кейинги ўринларда ҳудудий бошқармалар деб аталади) ва туманлар (шаҳарлар) ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимлари (кейинги ўринларда туман (шаҳар) бўлимлари деб аталади) ҳамда Қўмита таркибига кирадиган идоравий мансуб ташкилотлар юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларга, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида шахсий ғазна ҳисобварақларига, банк ҳисоб рақамларига, шу жумладан, хорижий валютасидаги ҳисобрақамларига ҳамда ветеринария рамзига эга бўлади.


8. Қўмитанинг расмий номи:

а) давлат тилида:

тўлиқ номи - Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, қисқартирилгани - Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси;

б) инглиз тилида:

тўлиқ номи - State Committee of Veterinary and livestock development of the Republic of Uzbekistan, қисқартирилгани - State Committee of Veterinary and livestock development;

в) рус тилида:

тўлиқ номи - Государственный комитет ветеринарии и развития животноводства Республики Узбекистан, қисқартирилгани - Госкомветеринарии и развития животноводства.


9. Қўмитанинг жойлашган жойи (почта манзили): 100123, Тошкент шаҳри, Кичик ҳалқа йўли кўчаси, 21а-уй.



2-БОБ. ҚЎМИТАНИНГ ТУЗИЛМАСИ


10. Қўмита ҳузуридаги "Наслчилик илмий-ишлаб чиқариш маркази" давлат муассасаси ва "Ўззооветтаъминотхизмат" давлат унитар корхонаси.

11. Қўмита ва унинг тизимига кирувчи ташкилот ва муассасаларнинг тасдиқланган тузилмаларида белгиланган бошқарув ходимлари ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат органлари ва муассасаларининг ходимлари ҳисобланади.



3-БОБ. ҚЎМИТАНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ

ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


§ 1. Қўмитанинг вазифалари ва функциялари


12. Қуйидагилар Қўмитанинг асосий вазифалари ҳисобланади:

ветеринария, чорвачилик ва наслчилик соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни халқаро стандартларга мувофиқлаштириш, ушбу соҳада давлат, хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ўзаро ҳамкорлигини мувофиқлаштириш, ветеринария фаолиятини лицензиялашни амалга ошириш;

ветеринария соҳаси ва чорвачиликнинг барча тармоқларини, шу жумладан, қорамолчилик, қўйчилик, қоракўлчилик, эчкичилик, йилқичилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик ва қуёнчиликни ривожлантириш, наслчилик-селекция ишларини мувофиқлаштириш ҳамда ушбу йўналишлар бўйича мақсадли давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

мамлакат ҳудудларини ҳайвонларнинг юқумли касалликлари кириб келишидан ҳимоя қилишни таъминлаш, амалиётга ҳайвонларни даволашнинг ва профилактикасининг замонавий усулларини жорий этиш, маҳаллий ва хорижий фан ютуқларини татбиқ этиш асосида ветеринария дори воситаларининг янги турлари ва шаклларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш;

эпизоотик осойишталикни таъминлашда ҳайвонларнинг юқумли касалликларини ўз вақтида аниқлаш, ташхис қўйиш ва тарқалишининг олдини олишга доир профилактика ишларининг самарадорлигини мониторинг қилиш;

чорвачилик ва наслчилик соҳасини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг ягона механизмларини амалга ошириш, чорвачилик хўжаликларига озуқа етиштириш учун ажратилган ер майдонларида чорва озуқа экинларини жойлаштиришни ташкил этиш ҳамда юқори ҳосилдорликка эришишни мониторинг қилиш;

чорвачилик тармоқларида ҳайвонларни идентификация қилиш, уларни ҳисобга олиш, ҳисобдан чиқариш ва сақлаш ишларини ташкил этиш, қишлоқ хўжалиги ҳайвонларини зоти бўйича районлаштириш;

ветеринария ва наслчилик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши ҳамда ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларнинг сифати ва муомаласи юзасидан давлат назоратини амалга ошириш;

ветеринария ва наслчилик-селекция соҳаларида илмий, услубий ва таълим салоҳиятини ҳар томонлама ривожлантириш, илмий тадқиқотлар йўналишларини белгилаш, фундаментал ва амалий тадқиқотлар, инновация ишланмалари натижаларини ветеринария ва наслчилик-селекция амалиётига жорий этилишини мувофиқлаштириш;

чорвачилик маҳсулотларини халқаро талабларга мувофиқ сертификатлаштириш ва стандартлаштиришни таъминлаш, сифат менежментининг замонавий усулларини кенг жорий этиш, ветеринария ва чорвачилик соҳаларига хорижий инвестициялар ва грант маблағларини жалб қилиш;

соҳа кадрларини тизимли тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлашни ташкил этиш, раҳбар ҳамда мутахассисларнинг иш услуби ва шаклларини такомиллаштириш.


13. Қўмита ўзига юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:


а) ветеринария, чорвачилик ва наслчилик соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни халқаро стандартларга мувофиқлаштириш, ушбу соҳада давлат, хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ўзаро ҳамкорлигини мувофиқлаштириш, ветеринария фаолиятини лицензиялашни амалга ошириш соҳасида:

ветеринария, чорвачилик ва наслчилик соҳаларини янада ривожлантириш, шу жумладан эпизоотик барқарорликни таъминлашда ҳайвонларнинг юқумли касалликларини ўз вақтида аниқлаш, ташхис қўйиш ва тарқалишининг олдини олиш, ветеринария тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишида давлат назоратини таъминлаш, ветеринария соҳасидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларнинг сифати ҳамда муомаласи юзасидан назоратни ташкил этиш ва юритиш, чорвачиликда сунъий уруғлантириш, наслчилик-селекция ишларини ташкил этиш ва ривожлантириш, чорвачилик хўжаликларига озуқа етиштириш учун ажратилган ер майдонларида чорва озуқа экинларини жойлаштириш устидан давлат назоратини таъминлаш ҳамда юқори ҳосилдорликка эришишни мониторинг қилиш, чорвачилик тармоқларида ҳайвонларни идентификация қилиш, қишлоқ хўжалиги ҳайвонларини зоти бўйича районлаштириш соҳасида давлат бошқарувини амалга оширади;

Қўмита тизимига кирувчи ташкилотларда ҳисоб ва ҳисобот юритилишини ҳамда мол-мулк сақланишини, ҳисобга олинишини ва ҳисобдан чиқарилишини таъминлаш, етказилган моддий зарарни ундириш чораларини кўради;

Қўмита тизимига кирувчи ташкилотларнинг бухгалтерия ҳисоботларини, балансларини кўриб чиқади, умумлаштиради, йиғма баланслар тузади ва уларни тегишли органларга тақдим этади;

ветеринария, чорвачилик ва наслчилик соҳасини тартибга солиш бўйича халқаро стандартларга мувофиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади ва Вазирлар Маҳкамасига киритади;

ҳудудий бошқармалар тўғрисидаги низомларни, шунингдек, ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат органлари ҳамда муассасаларининг низом (устав)ларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

ветеринария, чорвачилик ва наслчилик соҳасида хорижий давлатлар билан халқаро ҳамкорликни амалга оширишда иштирок этади ҳамда халқаро ҳамкорликни амалга оширишда Ўзбекистон Республикасининг манфаатларини ифодалайди;

ветеринария ва наслчилик-селекция соҳасида хорижий давлатлар тажрибаларини таҳлил қилади ҳамда уларнинг қонунчилик соҳасидаги ютуқларидан фойдаланиш бўйича таклифлар тайёрлайди;

хорижий давлатларнинг ветеринария хизматлари билан ветеринария соҳасида ахборотлар алмашинувини амалга оширади ва ветеринария сертификатлари намуналарини белгиланган тартибда келишади;

халқаро ва хорижий давлатларнинг нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда уларнинг ваколатхоналари ва филиаллари томонидан ветеринария ва наслчилик-селекция соҳасига оид тадбирларнинг белгиланган тартибда ўтказилишини ташкил этади;

ветеринария соҳасига оид халқаро шартномаларни ишлаб чиқишда ва уларнинг ижросини таъминлашда иштирок этади;

ветеринария ва наслчилик-селекция соҳасига оид халқаро ҳамкорликнинг устувор йўналишлари бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади;

ўзига бўйсунувчи тузилмалари орқали ветеринария ва чорвачилик соҳасида бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади ва қўшма тадбирларни амалга оширади;

ветеринария фаолиятини лицензиялашни амалга оширади;

маҳаллий ва импорт қилинадиган ветеринария дори воситалари ҳамда озуқабоп қўшимчаларни рўйхатдан ўтказади ва уларга рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасини беради;

давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларни экспорт, импорт қилишга ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит қилишга рухсатнома, ветеринария гувоҳномаси ва ветеринария сертификатини беради;

ихтисослашган сўйиш корхоналарининг ҳамда ушбу соҳадаги маҳсулот ва хом ашёларни қайта ишлаш, ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш, сотиш ва реализация қилиш билан шуғулланувчилар фаолиятининг ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларига мувофиқлиги юзасидан ветеринария-санитария хулосаларини беради;

бозорларда, савдо ташкилотларида ва бошқа савдо объектларида ушбу соҳадаги маҳсулот ва хом ашёни, шунингдек бозорларда реализация қилинадиган ўсимлик, озиқ-овқат маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш ҳамда реализация қилишга ветеринария-санитария экспертизаси хулосасини беради;

фуқаролар ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиниши, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилишини таъминлайди;

ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат органлари ҳамда муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;

Қўмита тизими фаолиятига оид газета ва журналлар чиқарилишини, тегишли рухсатномалар бланкалари, соҳага тегишли китоб, бюллетень ва қўлланмалар чоп этилишини ҳамда бутунжаҳон Интернет тармоғида веб-сайт юритилишини ташкил этади;


б) ветеринария соҳаси ва чорвачиликнинг барча тармоқларини, шу жумладан, қорамолчилик, қўйчилик, қоракўлчилик, эчкичилик, йилқичилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик ва қуёнчиликни ривожлантириш, наслчилик-селекция ишларини мувофиқлаштириш ҳамда ушбу йўналишлар бўйича мақсадли давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш соҳасида:

республика ҳудудида пайдо бўлиш хавфи бўлган ҳайвонлар касалликларини таҳлил қилиш, уларни олдини олиш ва тугатишга доир дастурларни ишлаб чиқади;

ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат органлари ҳамда муассасаларининг келгусида режалаштириладиган ишларини прогнозлаштириш, манфаатдор вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда соҳани ривожлантиришнинг давлат ва маҳаллий дастурларини ишлаб чиқади ҳамда уларни амалга оширади;

чорвачиликнинг барча тармоқларини, шу жумладан қорамолчилик, қўйчилик, қоракўлчилик, эчкичилик, йилқичилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик ва қуёнчиликни ривожлантириш чораларини кўради;

наслчилик-селекция ишларини мувофиқлаштиради ҳамда чорвачиликнинг барча тармоқлари ва наслчилик-селекция ишлари бўйича мақсадли давлат дастурларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;

"Қоракўлчилик" Республика уюшмаси, "Паррандасаноат" уюшмаси, "Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси ва "Ўзбекистон асаларичилари" уюшмаси билан ҳамкорликда ишларни ташкил этилишини таъминлайди;


в) мамлакат ҳудудларини ҳайвонларнинг юқумли касалликлари кириб келишидан ҳимоя қилишни таъминлаш, амалиётга ҳайвонларни даволашнинг ва профилактикасининг замонавий усулларини жорий этиш, маҳаллий ва хорижий фан ютуқларини татбиқ этиш асосида ветеринария дори воситаларининг янги турлари ва шаклларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш соҳасида:

ҳайвонларни касалликлардан ҳимоя қилиш, ҳайвонлардан олинадиган маҳсулот ва хом ашё хавфсизлигини таъминлашда идоравий ҳамда ишлаб чиқариш ветеринария хизматлари фаолиятини мувофиқлаштиради;

ҳайвонлар касалликларига ташхис қўйиш, уларни даволаш ва олдини олиш тадбирлари бажарилиши юзасидан назоратни амалга оширади;

хўжалик юритувчи субъектлар, шу жумладан якка тартибдаги тадбиркорларнинг ветеринария соҳасига оид фаолияти юзасидан белгиланган тартибда текширувлар ўтказади;

ихтисослашган сўйиш корхоналари ҳамда ҳайвонларнинг эгалари томонидан, шунингдек, ушбу соҳадаги маҳсулот ва хом ашёни ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, сақлаш ҳамда уларнинг савдоси билан шуғулланувчилар томонидан ветеринария тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ижро этилиши юзасидан назоратни амалга оширади;

ветеринария, чорвачилик ва наслчилик соҳасига оид фаолият юзасидан белгиланган тартибда бошқа назорат ишларини амалга оширади;

мамлакатимиз ҳудудига ҳайвонларнинг юқумли касалликлари кириб келишидан ҳимоя қилишни таъминлаш, ҳайвонларни даволашнинг ва профилактикасининг замонавий усулларини амалиётга жорий этади, маҳаллий ва хорижий фан ютуқларини татбиқ этиш асосида ветеринария дори воситаларининг янги турлари ва шаклларини ишлаб чиқаради;

чегара олди туманларда ва чегарадош давлатларда юзага келган эпизоотик вазият тўғрисида тегишли органлар ва ташкилотларни хабардор қилади, тегишли ветеринария тадбирларини амалга оширишда зарур тавсиялар беради;

ҳайвонлар касалликларига ташхис қўйиш ишларида энг замонавий ва тезкор усулларни жорий этиш бўйича тегишли чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва уларнинг бажарилишини таъминлайди;

маҳаллий ва хорижий фан ютуқларини татбиқ этиш асосида ветеринария дори воситаларининг янги турлари ва шаклларини ишлаб чиқариш бўйича давлат дастурларини ишлаб чиқишда ҳамда амалга оширишда иштирок этади;


г) эпизоотик осойишталикни таъминлашда ҳайвонларнинг юқумли касалликларини ўз вақтида аниқлаш, ташхис қўйиш ва тарқалишининг олдини олишга доир профилактика ишларининг самарадорлигини мониторинг қилиш соҳасида:

маҳсулот ва хом ашёларни ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларига асосан экспертизадан ўтказиш тартибларини белгилайди ва экспертизадан ўтказилишини таъминлайди;

ҳайвонлар ўта хавфли юқумли касалликларга чалинганлиги хусусида шубҳа мавжуд бўлган тақдирда, зарур чора-тадбирларнинг бажарилишини ўрганади ва мувофиқлаштиради;

белгиланган тартибда ветеринарияга оид статистика ҳисоботини юритилиши ва тақдим этилишини талаб қилади;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимият органлари ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда эпизоотияга қарши тадбирларнинг бажарилишини таъминлайди;

ички ишлар органларининг карантин тадбирларини таъминлаш бўлинмалари билан биргаликда эпизоотик осойишталикни таъминлашга доир тадбирларни ташкил этади;

касалликларнинг келиб чиқиши ва ҳайвонларнинг нобуд бўлиши сабабларини таҳлил қилади, уларнинг олдини олиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқади;

ҳайвонлар юқумли касалликларининг олдини олиш ва уларни тугатишга доир чора-тадбирларни амалга оширади;

хорижий давлатларнинг илғор тажрибаси ва илм-фан ютуқларини ўрганади, маълумотларни умумлаштиради ҳамда давлат ветеринария хизмати тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирларини ишлаб чиқади;

белгиланган тартибда ветеринария дори воситалари ва бошқа моддий-техника ресурсларининг захирасини яратади;

Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган рўйхат бўйича ҳайвонларнинг ўта хавфли юқумли касалликлари бўйича профилактика, ташхис қўйиш ва тугатиш тадбирларини амалга ошириш учун зарур бўлган ветеринария дори воситаларини ҳамда моддий-техника воситаларини белгиланган тартибда харид қилади ва марказлаштирилган ҳолда тақсимлайди;

эпизоотик ҳолат юзасидан мониторинг олиб боради;


д) чорвачилик ва наслчилик соҳасини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг ягона механизмларини амалга ошириш, чорвачилик хўжаликларига озуқа етиштириш учун ажратилган ер майдонларида чорва озуқа экинларини жойлаштиришни ташкил этиш ҳамда юқори ҳосилдорликка эришишни мониторинг қилиш соҳасида:

чорвачилик хўжаликларига озуқа етиштириш учун ажратилган ер майдонларида чорва озуқа экинларини жойлаштирилиши юзасидан назоратни амалга оширади;

чорвачилик хўжаликларидаги шартли мол бош сонига нисбатан ер майдонларини ажратилиши ва улардан самарали фойдаланиш мониторингини амалга оширади;

пахта ва ғалла экин майдонларига алмашлаб экиладиган чорва озуқаси учун экинларнинг тўлиқ экилиши ҳамда етиштириладиган ҳосилнинг чорвачилик хўжаликлари ва аҳолига тизимли етказилишини мониторинг қилади;


е) чорвачилик тармоқларида ҳайвонларни идентификация қилиш, уларни ҳисобга олиш, ҳисобдан чиқариш ва сақлаш ишларини ташкил этиш, қишлоқ хўжалиги ҳайвонларини зоти бўйича районлаштириш соҳасида:

чорвачиликда сунъий уруғлантириш, наслчилик-селекция ишларини ташкил этади ва қишлоқ хўжалиги ҳайвонларини зоти бўйича районлаштиради;

қишлоқ хўжалиги ҳайвонларини зоти бўйича жойлаштириш режаларининг бажарилишини ўрганади;

фермер ва деҳқон хўжаликлари учун чорва наслчилиги хизмати кўрсатишни ташкил этади;

ҳайвонларни идентификация қилиш ишларини мувофиқлаштиради;

аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларда парвариш қилинаётган чорва молларини суғурталашда воситачилик вазифаларини бажаради.

ж) ветеринария ва наслчилик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши ҳамда ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларнинг сифати ва муомаласи юзасидан давлат назоратини амалга ошириш соҳасида:

ветеринария тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишида давлат назоратини амалга оширади;

республика ҳудудини ҳайвонларнинг юқумли касалликларини қўзғатувчилари олиб кирилишидан муҳофаза қилиш, шунингдек, ҳайвонлар, ушбу соҳага мансуб маҳсулот ва хом ашё, ветеринария дори воситалари, озуқалар ва озуқабоп қўшимчаларни тайёрлаш, олиб ўтиш (ташиш), экспорт ва импорт қилиш бўйича давлат ветеринария назоратини амалга оширади;

давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларнинг Ўзбекистон Республикасига олиб кирилиши, Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқилиши, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзити учун расмийлаштириладиган ветеринария ҳужжатлари берилишини назорат қилади;

маҳсулотлар ва хом ашёларни ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларига мувофиқ ишлаб чиқарилиши бўйича давлат ветеринария назоратини олиб боради;

хусусий ветеринария фаолиятини амалга ошириш учун тадбиркорлик субъектларига белгиланган тартибда лицензия беради, шунингдек лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан давлат ветеринария назоратини амалга оширади;

давлат ва идоравий ветеринария хизматлари, ички ишлар органларининг карантин тадбирларини таъминлаш бўлинмаларининг ветеринария соҳасига оид фаолиятини белгиланган тартибда мувофиқлаштиради ва назорат қилади;

ветеринария соҳасидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ишларини сифатли ва тизимли равишда ташкил этиш бўйича тегишли давлат бошқарув органлари билан чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;

жисмоний ва юридик шахслардан эпизоотияга қарши тадбирлар, даволаш, ветеринария-санитария тадбирларининг бажарилишини талаб қилади;

ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат органлари ҳамда муассасалари томонидан тақдим этиладиган ҳисоботлар шаклларини тасдиқлайди ва унинг муддатларини белгилайди;

ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, уларнинг ветеринария экспертизаси ва синови натижаларига кўра давлат рўйхатидан ўтказади ҳамда уларга рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаларини беради;

ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларнинг ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларига мувофиқ ишлаб чиқарилиши ва тайёрланишини ўрганади ва назорат қилади;

ветеринария дори воситаларини ва озуқабоп қўшимчаларнинг сифати ҳамда муомаласи юзасидан назоратни амалга оширади;

наслчилик корхоналари ва хўжаликлари томонидан етказиб бериладиган наслдор ҳайвонларнинг сифат (насл) кўрсаткичлари тўғри аниқланганлиги юзасидан назоратни амалга оширади;

наслдор ҳайвонлардан оқилона фойдаланиш, ҳайвонлар ва уларнинг уруғлари экспорт ва импорт қилинишини назорат қилади;

чорвачиликда наслчилик ишлари тўғрисидаги ҳисоботларнинг юритилишини назорат қилади;

мулкчилик шаклидан қатъи назар наслчилик ишлари билан шуғулланувчи чорвачилик субъектлари фаолиятини назорат қилади;

чорва ҳайвонларининг зоти бўйича районлаштирилишини назорат қилади;

наслчилик хўжаликларидаги наслдор чорва ҳайвонларининг ҳисобини рўйхатдан ўтказилишини ҳамда селекция жараёнида фойдаланадиган наслчилик ресурсларининг келиб чиқиши, маҳсулдорлиги ва тури бўйича сифатли баҳоланишини назорат қилади;

наслчилик билан шуғулланувчи чорвачилик хўжаликларига ер майдонлари ажратилишини ва улардан самарали фойдаланилишини ҳамда корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган омухта ем, шелуха, шрот маҳсулотларининг сифат кўрсаткичларини назорат қилади;

наслли маҳсулотларни (материал) ишлаб чиқарилишини ва унинг технологик жараёнлари ташкил этилишини назорат қилади;

чорвачилик йўналишидаги асосий устувор вазифалар ва ишлаб чиқилган дастурларнинг жойлардаги ижроси тизимли равишда ташкил этилишини назорат қилади;

з) ветеринария ва наслчилик-селекция соҳаларида илмий, услубий ва таълим салоҳиятини ҳар томонлама ривожлантириш, илмий тадқиқотлар йўналишларини белгилаш, фундаментал ва амалий тадқиқотлар, инновация ишланмалари натижаларини ветеринария ва наслчилик-селекция амалиётига жорий этилишини мувофиқлаштириш соҳасида:

ветеринария, чорвачилик ва наслчилик-селекция соҳаларида илмий, услубий ва таълим салоҳиятини ҳар томонлама ривожлантириш чораларини кўради;

ветеринария, чорвачилик ва наслчилик-селекция соҳаларида илмий тадқиқотлар йўналишларини белгилайди;

фундаментал, илмий-амалий танловлар ва инновацион илмий тадқиқотларда қатнашиш учун тақдим этилган илмий лойиҳаларнинг экспертизасида иштирок этади;

ветеринария, чорвачилик ва наслчилик-селекция соҳаларида давлат грантлари асосида ва халқаро ҳамкорлик доирасида ўтказиладиган илмий тадқиқотларнинг амалга оширилишини ташкиллаштиради ва мувофиқлаштиради;

ҳайвонлар касалликларига ташхис қўйиш, даволаш ва профилактикаси ҳамда наслчилик-селекция ишларининг энг замонавий, самарали усулларини ишлаб чиқиш бўйича илмий-тадқиқот ишларини ўтказади, шунингдек уларни амалиётга жорий этишни ташкиллаштиради;

илм-фан, таълим муассасалари, нодавлат нотижорат ташкилотлар шу жумладан, халқаро ҳамкорликни кенгайтириш орқали ветеринария хизмати фаолиятига илғор технологиялар ва иш услубларини жорий этади, ветеринария, чорвачилик ва наслчилик-селекция масалалари бўйича илмий анжуман ва конференцияларни ташкиллаштириш ва ўтказишда иштирок этади;

ҳайвонлар касалликларига ташхис қўйиш, озуқаларнинг, шунингдек чорвачилик объектларида ичимлик сувининг сифатини баҳолаш мақсадида лаборатория текширувлари ўтказиш тартибини белгилайди;

одамлар ва ҳайвонлар учун умумий бўлган касалликлардан аҳоли соғлиғини муҳофаза қилишда бошқа давлат органлари билан ҳамкорлик қилади;

хорижий ва чегарадош давлатлардаги ҳамда республика ҳудудидаги эпизоотик ҳолатдан келиб чиқиб, эпизоотияга қарши профилактика тадбирларини белгилайди ва амалга оширади;

чорвачилик фермер хўжаликлари ва уларнинг маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналарида ишлаб чиқариш жараёнларини назорат қилишнинг халқаро тан олинган тизимини жорий этишда бошқа давлат органлари билан ҳамкорлик қилади.


и) чорвачилик маҳсулотларини халқаро талабларга мувофиқ сертификатлаштириш ва стандартлаштиришни таъминлаш, сифат менежментининг замонавий усулларини кенг жорий этиш, ветеринария ва чорвачилик соҳаларига хорижий инвестициялар ва грант маблағларини жалб қилиш соҳасида:

соҳага тааллуқли норматив ҳужжатларни ва стандартларни ишлаб чиқади, тасдиқлайди ва халқаро стандартларга уйғунлаштиради;

ветеринарияда сертификациялашнинг талабларини ишлаб чиқади;

стандартларни амалиётга жорий этиш ва унга амал қилинишини назорат қилади;

соҳага таалуқли норматив ҳужжатлар ва стандартларнинг ягона реестрини шакллантиради ва юритади;

синов лабораторияларини ўтказишда тегишли органлар билан ҳамкорлик қилади;

аккредитацияланган синов лабораторияларининг реестрини шакллантиради ва юритади;

наслчилик заводи, наслчилик хўжалиги ва наслчилик фермаларини давлат аттестациясидан ўтказади;

селекция ютуғи экспертизаси ва синовини белгиланган тартибда ўтказади;

наслчилик маҳсулоти (материаллари)га белгиланган тартибда сертификатлар беради;

наслчилик заводи, хўжалиги ва фермаларида замонавий усуллар билан чорва молларининг маҳсулдорлигини ошириш, наслдорлик сифатларини такомиллаштириш, ҳисобга олиш ва ҳисобот ишларини юритиш, чорва молларни белгилар мажмуи бўйича баҳолашни (бонитировка) амалга оширади;

манфаатдор вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар билан биргаликда наслчилик ишларида фойдаланиладиган технология асбоб-ускуналарни ишлаб чиқаришда ва импорт бўйича сотиб олишда, янги технологик асбоб-ускуналар ва махсус транспортлар яратилишида иштирок этади;

давлат, идоравий ва хусусий секторларда наслчилик ишлари мутахассислари фаолиятини назорат қилади ва мувофиқлаштиради;


к) соҳа кадрларини тизимли тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлашни ташкил этиш, раҳбар ҳамда мутахассисларнинг иш услуби ва шаклларини такомиллаштириш соҳасида:

замонавий талаблар ҳамда давлат ва жамият қурилиши соҳасидаги демократлаштириш жараёнларини ҳисобга олган ҳолда, ветеринария соҳасида кадрлар малакасини оширишни ташкил этади;

ветеринария, чорвачилик ва наслчилик соҳасидаги кадрларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни амалга оширувчи таълим йўналишларини аккредитация қилишда, уларнинг педагог ва илмий ходимларини аттестациядан ўтказишда иштирок этади;

кадрлар ишини юритиш, ветеринария, чорвачилик ва наслчилик мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат органлари ҳамда муассасаларининг раҳбарлик лавозимларига кадрлар захирасини шакллантиради ва уларнинг малакасини ошириш ишларини ташкил этади;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат органлари ҳамда муассасаларининг раҳбарлари ва мутахассисларининг касбий тайёргарлиги ва малакаси бўйича эгаллаб турган лавозимига муносиблиги юзасидан уларни аттестациядан ўтказади;

ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат органлари ҳамда муассасаларининг бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари лавозимларига номзод кадрлар номенклатурасини юритади;

кадрлар салоҳиятини ўрганиш ва таҳлил қилиш асосида минтақавий хусусиятларни ва иқтисодиётнинг реал сектори аниқ эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда ветеринария, чорвачилик ва наслчилик соҳасига олий таълим муассасалари бўйича ҳар йилги қабул квоталарига таклифлар киритади;

кадрларнинг хорижий илмий ва таълим муассасаларида ветеринария, чорвачилик ва наслчилик соҳасидаги малакасини оширишни белгиланган тартибда ташкиллаштиради;

ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат органлари ҳамда муассасаларидаги раҳбар ва мутахассисларнинг иш услуби ва шаклларини такомиллаштириш юзасидан чора-тадбирларни амалга оширади.

Қўмита қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.


14. Қўмита ўзига юкланган вазифа ва функцияларни бевосита, шунингдек, Қўмита ташкилий тузилмасига кирувчи ташкилотлар орқали амалга оширади.



§ 2. Қўмита марказий аппаратининг

вазифалар ва функциялари


15. Қуйидагилар Қўмита марказий аппаратининг асосий вазифалари ҳисобланади:

ветеринария, чорвачилик ва наслчилик соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширишни таъминлаш;

Қўмита ҳамда ташкилий тузилмасига кирувчи ташкилотлар фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичлар, мақсадли индикаторлар, сифатга эришиш ва ривожлантириш дастурларини самарали амалга оширишни таъминлаш;

Қўмита фаолияти соҳасига тегишли масалаларда вазирликлар ва идоралар билан ҳамкорлик қилиш, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсатининг йиғилишларида масалаларни муҳокама қилишда иштирок этиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқларини ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли бажариш;

Қўмита ходимларини тизимли қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш;

Қўмитанинг марказий аппарати ва унинг ташкилий тузилмасига кирувчи ташкилотлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини танқидий таҳлил қилиш, таҳлил натижаларига кўра зарур чора-тадбирларни кўриш;

Қўмитанинг марказий аппарати ва унинг ташкилий тузилмасига кирувчи ташкилотлар фаолиятига замонавий иш услубларини жорий этиш;

ветеринария, чорвачилик ва наслчилик соҳасида давлат хизматларини кўрсатиш самарадорлиги, сифати ва эркинлигини таъминлаш;

жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича ишларни самарали таъминлаш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилишни, Қўмита раҳбарияти ва ходимларининг улар фаолиятида фаол иштирок этишини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан келиб тушадиган жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларининг ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;

ветеринария, чорвачилик ва наслчилик соҳасини ривожлантириш бўйича мақсадли дастурлар, ушбу соҳадаги дастурий-услубий ва бошқа тартибга солувчи ҳужжатларни белгиланган тартибда тасдиқлаш;

ветеринария, чорвачилик ва наслчилик соҳасида халқаро ва давлатлараро ҳамкорликни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, хорижий инвестициялар ва грантларни жалб этиш бўйича халқаро хорижий тадбирларда Қўмитанинг вакилларининг иштирокини таъминлаш;

Қўмита ҳайъати қарорлари, Қўмита раисининг қарорлари, буйруқлари ва топшириқларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

таркибий бўлинмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг касб маҳорати, чуқур билимга эгалиги, тажрибаси, ишчанлик ва одоб-аҳлоқ ҳамда маънавиятининг юқори даражаси кафолатланганлигини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш чораларини кўриш, назоратдаги таркибий бўлинмаларда кадрлар заҳирасини шакллантириш;

ветеринария, чорвачилик ва наслчилик соҳасидаги илғор хорижий тажриба ва илмий-техник тараққиётда эришилган натижаларни ўрганишни ташкил этиш, ушбу соҳани ривожлантиришда мазкур тажрибани жорий этиш;

ветеринария, чорвачилик ва наслчилик соҳасида халқаро семинарлар, анжуманлар, кўргазмалар ўтказилишини ташкил этиш ҳамда бошқа ташкилотлар ўтказадиган шу каби тадбирларда иштирок этишни таъминлаш.


16. Қўмита марказий аппарати унга юклатилган вазифаларни бажариш қуйидаги функцияларни амалга оширади:

Қўмита ва унинг раҳбарияти фаолиятини ташкилий ва ахборот-таҳлил жиҳатидан таъминлайди;

ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотлар томонидан соҳага оид Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари бажарилиши устидан тизимли назоратни таъминлайди;

Қўмита томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиладиган ҳужжатларнинг сифатли ва ўз вақтида ишлаб чиқилишини ва уларнинг иқтисодий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилишини ташкил этади;

ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятига белгиланган тартибда раҳбарлик қилади, мувофиқлаштиради ва назоратни амалга оширади;

Қўмита фаолияти, шу жумладан, норма ижодкорлиги соҳасидаги фаолиятини ҳуқуқий таъминланишини ташкил этади;

Қўмитанинг ваколатига тегишли ташкилий, кадрлар, молия, ишлаб чиқариш - хўжалик масалалари ва бошқа масалаларини ҳал этади.



§ 3. Ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб

ташкилотларининг вазифалари ва функциялари


17. Қуйидагилар ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотларининг вазифалари ҳисобланади:

Қўмитага юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилишини таъминлайди;

ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ҳамкорликни амалга ошириш;

ветеринария, чорвачилик ва наслчилик соҳасидаги ва улар ваколатига кирадиган бошқа масалаларга доир қонун ҳужжатларига, норматив ҳужжатларга риоя этиш юзасидан мониторинг ва назорат олиб бориш;

туман (шаҳар) бўлимлар ва идора бўйсунувидаги ташкилотларига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;

туман (шаҳар) бўлимлар ва идора бўйсунувидаги ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда таҳлил қилиш;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа вазифаларни ҳам амалга ошириши мумкин.


18. Ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотлар ўзига юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:

ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятини ташкилий ва ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлайди ҳамда унга раҳбарлик қилади;

Ўзбекистон Республикаси қонунларининг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишларининг, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларининг ҳамда Қўмита қарорлари ва буйруқларининг туман (шаҳар) бўлимлар, идоравий мансуб ташкилотлар томонидан бажарилишини тизимли назорат қилади;

туман (шаҳар) бўлимлар ва идоравий мансуб ташкилотлар томонидан киритиладиган ҳужжатларнинг сифатли ва ўз вақтида ишлаб чиқилишини, уларнинг иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизаси ўтказилишини ташкил этади;

туман (шаҳар) бўлимлар ва идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятига раҳбарлик қилади, уларни мувофиқлаштиради ва назорат қилади;

ветеринария, чорвачилик ва наслчилик соҳасида хизматлар кўрсатиш юзасидан фаолият олиб борувчи субъектлар билан ҳамкорлик қилади;

ветеринария, чорвачилик ва наслчилик соҳасида ҳудудий дастурларни бажарилиши мониторингини олиб бориш, юридик ва жисмоний шахсларга давлат хизматларини кўрсатиш бўйича туман (шаҳар) бўлимлар ва идоравий мансуб ташкилотлар хатти-ҳаракатларини мувофиқлаштиради;

туман (шаҳар) бўлимлар ва идоравий мансуб ташкилотларнинг моддий-техник таъминотини ташкил этади;

туман (шаҳар) бўлимлар ва идоравий мансуб ташкилотлар бинолари ва иншоотларидан жорий фойдаланиш бўйича ишлар мониторингини ўтказади ва мувофиқлаштиради;

жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишларни ташкил этади;

оператив, ташкилий, кадрлар, молиявий, ишлаб чиқариш ва ўз ваколатига кирадиган бошқа масалалар юзасидан қарорлар қабул қилади;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа функцияларни амалга оширади.



§ 4. Туман (шаҳар) бўлимларининг

вазифалари ва функциялари


19. Қуйидагилар туман (шаҳар) бўлимларининг асосий вазифалари ҳисобланади:

Қўмитага юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилишини таъминлашда иштирок этиш;

ветеринария, чорвачилик ва наслчилик соҳасидаги ва ўз ваколатига кирадиган бошқа масалаларга доир ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш;

қонун ҳужжатларига, норматив ҳужжатларга риоя этилиши юзасидан мониторинг ва назорат олиб бориш;

ветеринария, чорвачилик ва наслчилик соҳасини янада ривожлантиришда молиялаштириш бўйича таклифларни шакллантириш;

ветеринария, чорвачилик ва наслчилик соҳасида хизматлар кўрсатиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи юридик шахсларни қўллаб-қувватлаш;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа вазифаларни ҳам амалга ошириши мумкин.


20. Туман (шаҳар) бўлимлар ўзига юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:

туман (шаҳар) бўлимлар фаолиятини ташкилий ва ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлайди ҳамда уларга раҳбарлик қилади;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишлари ҳамда Қўмита қарорлари ва буйруқлари бажарилишини назорат қилади;

туман (шаҳар) бўлимлар томонидан ҳужжатларнинг сифатли ва ўз вақтида ишлаб чиқилишини, уларнинг иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизаси ўтказилишини ташкил этади;

ветеринария, чорвачилик ва наслчилик соҳаси билан боғлиқ масалалар юзасидан юридик ва жисмоний шахсларга маслаҳат беради ва уларнинг фаолиятига кўмаклашади;

ветеринария, чорвачилик ва наслчилик соҳаси бўйича хизмат кўрсатишда юридик ва жисмоний шахслар билан шартномалар тузади;

ветеринария, чорвачилик ва наслчилик соҳасини ривожлантириш истиқболларини баҳолайди, унинг мониторингини ташкил этади ва ўтказади;

ветеринария, чорвачилик ва наслчилик соҳасини ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади;

ветеринария, чорвачилик ва наслчилик соҳасини ривожлантириш дастурларига киритилган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан тақдим этиладиган ахборот, шунингдек давлат статистика органларининг маълумотлар асосида мазкур дастурлар бажарилиши мониторингини олиб боради;

ветеринария, чорвачилик ва наслчилик соҳасини ривожлантириш тўғрисидаги таклифларни ишлаб чиқади ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг кўриб чиқиши учун киритади;

ветеринария, чорвачилик ва наслчилик соҳасидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларга риоя этилишини назорат қилади;

ветеринария, чорвачилик ва наслчилик соҳасида хизматлар кўрсатиш бўйича фаолият олиб борувчи юридик ва жисмоний шахслар билан ҳамкорлик қилади;

жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишларни ташкил этади;

оператив, ташкилий, кадрлар, молиявий, ишлаб чиқариш хўжалик туман (шаҳар) бўлимларининг ваколатига кирадиган бошқа масалалар юзасидан қарорлар қабул қилади;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа функцияларни амалга оширади.



4-БОБ. ҚЎМИТА, УНИНГ ҲУДУДИЙ

БОШҚАРМАЛАРИ ВА ИДОРАВИЙ МАНСУБ

ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ

ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


§ 1. Қўмитанинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги


21. Қўмита ўзига юкланган вазифа ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва бошқа ташкилотлардан ветеринария, чорвачилик ва наслчилик соҳасига оид масалалар бўйича маълумотларни белгиланган тартибда сўраб олиш;

юридик ва жисмоний шахслардан ҳайвонларнинг юқумли касалликлари тарқалишининг олдини олишни ҳамда уларнинг тугатилишини таъминловчи чора-тадбирлар ўтказилишини, шунингдек эпизоотик ҳолатни аниқлаш учун зарур бўлган маълумот тақдим этилишини талаб қилиш;

ҳайвонларнинг ва одамларнинг соғлиғи учун хавф туғдирадиган ҳайвонлар касаллиги аниқланган тақдирда, ҳайвонларни сўйишга ёки йўқ қилиб ташлашга, келиб чиқиши ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хом ашёни зарарсизлантиришга (юқумсизлантиришга), қайта ишлашга ёки утилизация қилишга тааллуқли, юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган талабларни белгилаш;

республика ҳудудида биологик хавфсизликни таъминлаш мақсадида ветеринария дори воситаларини тайёрлаш ва ишлаб чиқариш шароитларини ўрганиш бўйича Қўмита ҳузурида марказий режим комиссиясини ташкил этиш ва унинг фаолият юритишини таъминлаш;

ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларни рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасини олиш учун тақдим этилган ҳужжатлар ва уларнинг синов натижаларини ҳамда ветеринария соҳасига оид тайёрланадиган қўлланмалар, тавсияномалар ва йўриқномаларни ўрганиш, шунингдек ишлаб чиқилган ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларини кўриб чиқиш бўйича Қўмита ҳузурида илмий-техник кенгаш ишини ташкил этиш ва унинг фаолият юритишини таъминлаш;

фавқулодда ҳолатлар вужудга келганда эпизоотияга қарши зарур чоралар белгилаш ва ветеринария, ветеринария-санитария тадбирларини ўтказиш мақсадида илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларининг ветеринария йўналишидаги олимлари, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат органлари ва муассасаларининг мутахассисларидан иборат махсус ишчи гуруҳлар ташкил этиш ва унинг фаолият юритишини таъминлаш;

халқаро ташкилотлар, молия институтлар ва хорижий давлатларнинг кредит ва грант маблағлари ҳисобига ветеринария ва чорвачилик соҳаларида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва амалга ошириш гуруҳларини ташкил этиш ҳамда ишларини мувофиқлаштириш;

юридик ва жисмоний шахсларга пуллик ветеринария, наслчилик-селекция ва бошқа хизматлар кўрсатиш тартиби, хизмат турлари ва тарифларини ишлаб чиқиш ҳамда белгиланган тартибда тасдиқлаш;

ҳайъат мажлисларида ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат органлари ҳамда муассасалари раҳбарларининг Қўмита ваколатига тааллуқли масалалар бўйича ҳисоботларини эшитиш;

ветеринария, чорвачилик ва наслчилик соҳасига оид хизмат кўрсатиш ва ишлаб чиқариш, шунингдек, ёрдамчи хўжаликлар фаолиятини ташкил этиш юзасидан таклифлар тайёрлаш;

белгиланган тартибда марказий аппарат ва унинг тизимига кирувчи ташкилотларнинг даромадлар ва харажатлар сметаси, штат жадвалларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

ветеринария хизмати ва чорвачиликни ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланишни ташкил этиш;

Қўмита ходимларини иш ҳақи, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар ва шахсий устамалар ҳамда меҳнат ҳақи тизимида назарда тутилган бошқа рағбатлантиришлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга ошириш;

ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

Қўмита тизими фаолиятига оид ноширлик фаолиятини амалга ошириш;

Қўмита қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


22. Қўмита:

Қўмитага юкланган вазифа ва функцияларни самарали бажариш, шунингдек, ветеринария ва чорвачилик соҳасида давлат сиёсатини самарали амалга ошириш;

Қўмита фаолиятига тегишли прогноз кўрсаткичларига эришилишини сўзсиз таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва бошқа ҳужжатлар, шунингдек, Қўмита томонидан қабул қилинаётган қарорларнинг сифати, пировард натижалари ва амалга оширилиши оқибатлари;

соҳа (тармоқ)ни ривожлантириш бўйича дастурлар, чора-тадбирлар режалари, "йўл хариталари" ва бошқа дастурий ҳужжатларни самарали амалга ошириш, шунингдек, ветеринария ва чорвачилик соҳасида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва муаммоларнинг ечилиши;

фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларига риоя этилишини ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш учун масъулдир.



§ 2. Қўмита марказий аппаратининг

ҳуқуқлари ва жавобгарлиги


23. Қўмитанинг марказий аппарати ўзига юкланган вазифа ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ҳудудий бошқармалар ва унинг идоравий мансуб ташкилотларидан Қўмитанинг марказий аппаратида кўриб чиқиладиган, таҳлил қилиш ва ишлаш учун зарур бўлган материаллар ҳамда маълумотларни, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ва бошқа ҳужжатларни сўраш ва олиш;

Қўмитада кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаш, ахборот ва таҳлилий материалларни, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш учун зарур бўлганда ҳудудий бошқармалар ва унинг идоравий мансуб ташкилотлари раҳбарлари ҳамда вакилларини жалб қилиш, ушбу мақсадлар учун эксперт ва ишчи гуруҳларни ташкил этиш;

ҳудудий бошқармалар ва унинг идоравий мансуб ташкилотларидан улар киритган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини қайта ишлаб чиқишни талаб қилиш, зарур бўлганда уларни қайта кўриб чиқиш учун қайтариш;

ҳудудий бошқармалар ва унинг идоравий мансуб ташкилотлари раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;

тезкор ҳал этилиши лозим бўлган ва Қўмитага юкланган вазифа ва функцияларни бажариш билан боғлиқ масалалар бўйича ҳудудий бошқармалар ва унинг идоравий мансуб ташкилотлари раҳбарларига белгиланган тартибда топшириқлар бериш;

ҳудудий бошқармалар ва унинг идоравий мансуб ташкилотларининг қабул қилинган қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг топшириқлари, шунингдек, Қўмита ва унинг раҳбариятининг ҳужжатлари ва топшириқлари бажарилишига оид фаолиятини ўрганиш ва белгиланган тартибда текшириш;

Қўмита марказий аппарати ҳузурида соҳага оид муаммолар бўйича жамоатчилик, консультатив, илмий-техник ва бошқа кенгашлар, идоралараро эксперт комиссиялар ташкил этиш, махсус кенгашлар чақириш, шунингдек ветеринария ва чорвачиликни ривожлантиришнинг узоқ муддатли дастурларини, ҳудудий комплекс схемаларини, қонун ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш, шунингдек фаолияти билан боғлиқ бошқа масалаларни ҳал этиш учун илмий-тадқиқот, лойиҳалаш ташкилотлари, олий таълим муассасалари ҳамда бошқа юридик ва жисмоний шахсларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жалб этиш;

ветеринария хизмати ва чорвачиликни ривожлантириш жамғармаси маблағларини белгиланган тартибда шакллантириш ва улардан фойдаланиш;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ветеринария ва чорвачилик соҳасидаги масалалар мавзусида ноширлик фаолиятини амалга ошириш;

ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотлари томонидан қабул қилинган қарорларни бекор қилиш, тўхтатиб туриш (тўлиқ ёки қисман) ёки уларни қонун ҳужжатларига мувофиқлаштириш тўғрисида қарор қабул қилиш;

ветеринария ва чорвачилик соҳасида тегишли минтақавий, хорижий ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни ривожлантириш.

Қўмита марказий аппарати қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


24. Қўмита марказий аппарати:

ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотлари билан биргаликда Қўмитага юкланган вазифа ва функцияларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;

Қўмита марказий аппарати бўлинмаларининг Қўмита фаолиятига тегишли прогноз кўрсаткичларига эришишни таъминлашга доир ишини ташкил этиш;

Қўмита томонидан кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва бошқа ҳужжатларни, шунингдек, Қўмита қабул қиладиган қарорларни сифатли тайёрлаш ва экспертизадан ўтказиш;

ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотлари томонидан дастурлар, чора-тадбирлар режалари, "йўл хариталари" ва соҳани, шунингдек, тегишли тармоқда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича бошқа дастурий ҳужжатлар амалга оширилишини ташкил этиш;

фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларига риоя этилишини ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш учун масъулдир.



§ 3. Ҳудудий бошқармалар ва идоравий

мансуб ташкилотларнинг ҳуқуқлари

ва жавобгарлиги


25. Ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотлар ўзларига юкланган вазифа ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ўз ваколатига кирадиган масалаларни ҳал этиш учун зарур бўлган маълумотларни давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

ўз ваколатлари доирасидаги масалалар юзасидан маҳаллий давлат ҳокимияти органларига кўриб чиқиш учун таклифлар киритиш;

соҳага оид қонун ҳужжатларида кўрсатилган қонун талаблари бузилишларини бартараф этиш тўғрисида юридик ва жисмоний шахсларга кўрсатмалар бериш;

ўз ваколати доирасида белгиланган тартибда маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича ишларни кўриб чиқиш, мансабдор шахслар ва фуқароларга жарималар солиш.


26. Ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотлар:

туман (шаҳар) бўлимлар билан биргаликда уларга юкланган вазифа ва функцияларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотлари фаолияти билан боғлиқ бўлган прогноз кўрсаткичларга эришилишини таъминлаш;

Қўмитага киритилаётган ҳужжатлар лойиҳалари ва таклифлар, шунингдек, ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотлартомонидан қабул қилинаётган қарорларнинг сифати, пировард натижалари ва амалга оширилиши оқибатлари;

туманлар (шаҳарлар)да аниқланган муаммоларни ҳар томонлама ва чуқур таҳлил қилиш ва умумлаштириш асосида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида соҳани ривожлантириш, юзага келадиган муаммоларнинг ечилиши бўйича дастурлар, чора-тадбирлар режалари, "йўл хариталари"ни самарали амалга ошириш;

фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларига риоя этилишини ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш учун масъулдир.



§ 4. Туман (шаҳар) бўлимларининг

ҳуқуқлари ва мажбуриятлари


27. Туман (шаҳар) бўлимлар ўзларига юкланган вазифа ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ўз ваколатига кирадиган масалаларни ҳал этиш учун зарур бўлган маълумотларни давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг туман бўлинмаларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

ўз ваколатлари доирасидаги масалалар бўйича ҳудудий бошқармаларга, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига кўриб чиқиш учун таклифлар киритиш;

соҳага оид қонун ҳужжатларида кўрсатилган қонун талаблари бузилишларини бартараф этиш тўғрисида юридик ва жисмоний шахсларга кўрсатмалар бериш;

ўз ваколати доирасида белгиланган тартибда маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича ишларни кўриб чиқиш, мансабдор шахслар ва фуқароларга жарималар солиш.


28. Туман (шаҳар) бўлимлар:

ўзларига юкланган вазифа ва функцияларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

ҳудудий бошқармаларга киритилаётган ҳужжатлар лойиҳалари ва таклифлар, шунингдек, туман (шаҳар)даги бўлинмалар томонидан қабул қилинаётган қарорларнинг сифати, пировард натижалари ва амалга оширилиши оқибатлари;

аҳолини, айниқса ёшларни, тадбиркорлик субъектларини ташвишга солаётган долзарб муаммоларни, шунингдек, тегишли ҳудудда чорвачиликни ривожлантириш ва эпизоотик осойишталикни таъминлашга тўсқинлик қиладиган тизимли камчиликларни аниқлаш, туман (шаҳар)ни ривожлантириш дастурига киритиш учун таклифлар тайёрлаш ва киритиш;

туман (шаҳар)ларда соҳани ривожлантириш, юзага келадиган муаммоларнинг ечилиши бўйича дастурлар, чора-тадбирлар режалари, "йўл хариталари"ни самарали амалга ошириш;

фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларига риоя этилишини ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш учун масъулдир.



5-БОБ. ҚЎМИТА РАҲБАРЛАРИНИНГ

АСОСИЙ ФУНКЦИОНАЛ ВАЗИФАЛАРИ


29. Қуйидагилар Қўмита раисининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;

Қўмита фаолиятига умумий раҳбарликни амалга ошириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли ҳужжатлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа қонун ҳужжатлари билан Қўмитага юкланган вазифа ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган Қўмитанинг фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича концепциялар, комплекс дастурлар ва комплекс тадбирлар бажарилишининг танқидий ва чуқур таҳлилини олиб бориш;

Қўмита, шунингдек, унинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлари фаолиятига тегишли прогноз кўрсаткичларига сўзсиз эришишни таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирларнинг ишлаб чиқилишини ташкил этиш ва амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси бўлинмалари ва Вазирлар Маҳкамасининг комплекслари, шунингдек, тегишли вазирлик ва идоралар билан Қўмита фаолияти соҳасига кирадиган масалалар бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиш, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида масалаларнинг кўриб чиқилишида иштирок этиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқларини ўз вақтида ва сифатли бажариш;

ўз ўринбосарларининг ваколатларини белгилаш, улар ўртасида вазифаларни тақсимлаш, Қўмитанинг бошқа мансабдор шахслари ваколатларини белгилаш, ўз ўринбосарлари ва бошқа мансабдор шахсларнинг Қўмита фаолиятининг алоҳида қисмларига раҳбарлик қилиши учун уларнинг шахсий масъулияти даражаларини белгилаш;

Қўмита фаолиятини режалаштиришни ташкил этиш, Қўмита ва ўз ўринбосарларининг ҳар чораклик иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини ташкил этиш ҳамда мониторинг олиб боришнинг амалий тизимини яратиш, Қўмита фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни бажариш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига ва Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотлари раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;

Қўмита ходимларини тизимли қайта тайёрлашни ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш;

Қўмита тизимида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш, Қўмитанинг кадрлар захирасини шакллантириш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамаси номенклатурасига кирадиган бўш лавозимларга таклиф этилган кадрларнинг, шунингдек, Қўмитага ишга қабул қилинаётган бошқа кадрларнинг касбий маҳорати, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юқори даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш;

фаолият соҳаси масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари сифатли ишлаб чиқилишини, улар "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида", "Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 августдаги ПФ-5519-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти ва Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 мартдаги 242-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талабларига қатъий мувофиқ равишда ўз вақтида киритилишини ташкил этиш, уларнинг Вазирлар Маҳкамаси аппаратида пухта ишланишида, Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти ҳузурида ҳимоя қилиниши ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида кўриб чиқилишида иштирок этиш;

"Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида", "Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ва Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 октябрдаги 345-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қонун лойиҳаси фаолиятининг Намунавий регламентига мувофиқ Қўмитанинг қонун лойиҳаларини тайёрлаш фаолиятини ташкил этиш;

Қўмита ваколатига кирадиган масалалар бўйича буйруқлар, кўрсатмалар чиқариш ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш, зарур бўлганда бошқа вазирлик ва идоралар билан биргаликда тегишли қарорлар қабул қилиш;

Қўмитага тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларининг тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқилишини таъминлаш, уларни пухта ҳуқуқий, молиявий, иқтисодий ва бошқа экспертизадан ўтказиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 августдаги ПФ-5519-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти ва Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 мартдаги 242-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентида белгиланган муддатларда келишиш (виза қўйиш);

Қўмита раҳбарлари ва ходимларининг хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида" 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва "Мансабдор шахсларнинг хориж мамлакатларига хизмат сафарлари самараси учун шахсий масъулиятларини янада ошириш ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифларини ташкил этиш чоралари тўғрисида" 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига тўлиқ мос равишда амалга ошириш ва ташкил этиш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;

ўз ўринбосарлари, ҳудудий бошқармалар ва унинг идоравий мансуб ташкилот раҳбарлари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам равишда танқидий таҳлил қилиш, Қўмитанинг Ҳайъат мажлисларида уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, якуний натижалар бўйича зарур чоралар кўриш;

Қўмита ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал қилиш, ўз ўринбосарларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимда қолишининг мақсадга мувофиқлигига доир масалаларни кўриб чиқиш тўғрисида таклифлар киритиш, уларнинг шахсий масъулиятини оширишга доир тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;

Қўмита ходимлари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 мартдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидалари асосида тасдиқланган Қўмита ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлашни назорат қилиш;

Ўзбекистон Республикасининг "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Қонуни талабларига мувофиқ, Қўмита тизимида коррупция ва бошқа қонун бузарликларнинг олдини олиш бўйича чоралар кўриш, шунингдек, ҳуқуқ амалиёти ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўли билан уларни аниқлаш, таҳлил қилиш, уларни юзага келтирувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш;

Қўмита ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳамда идоравий мансуб ташкилотлари ишини ташкил этишнинг замонавий шакллари жорий этилишини таъминлаш;

аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан ҳамкорлик қилишда, шу жумладан, "ягона дарча" принципини жорий этиш орқали давлат хизматлари сифати ва самарадорлигини ҳамда улардан эркин фойдаланишни ошириш ҳамда "Электрон ҳукумат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш доирасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича ишларни "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги Намунавий низомга мувофиқ самарали ташкил этиш, жамоатчилик билан бевосита ва очиқ мулоқот ўрнатиш, шахсан қабул қилишни мунтазам равишда ўтказиш, шу жумладан, жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини жойларга бориб қабул қилишни белгиланган муддатда ва тартибда амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорликни, уларнинг фаолиятида Қўмита ходимлари ва раҳбарларининг фаол иштирок этишини ташкил этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатлари ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;

давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;

давлат органлари ва бошқа ташкилотларда, Ўзбекистон Республикаси судларида, шунингдек, давлат органлари, халқаро ташкилотлар ва хорижий мамлакат вакиллари иштирокида ўтказиладиган расмий тадбирларда Қўмита номидан иштирок этиш;

Қўмитанинг Ҳайъат мажлисларида раислик қилиш;

зарурият бўлганда, Қўмитанинг, шунингдек ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотларнинг ташкилий тузилмаларига белгиланган миқдор доирасида ўзгартиришлар киритиш;

штат бирликларининг белгиланган сони асосида Қўмита марказий аппаратининг, шунингдек ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотлар тузилмасини, штатлар жадвалини ва харажатлар сметасини тасдиқлаш;

Қўмита марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари тўғрисида низомларни, шунингдек, ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотлари низомларини ҳамда уставларини белгиланган тартибда тасдиқлаш;

Қўмита марказий аппарати ходимлари, ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотлари раҳбарлари билан қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнат шартномаларини тузиш ва бекор қилиш;

Қўмита, ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотларининг мансабдор шахслари учун бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар қабул қилиш ва кўрсатмалар бериш, шунингдек, уларнинг бажарилишини белгиланган тартибда назорат қилиш;

ветеринария ва чорвачилик соҳасида кадрларни тайёрлаш, ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бўйича чоралар кўриш;

ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш соҳасидаги ходимларни ва мутахассисларни уларнинг кўп йиллик ва самарали фаолияти, алоҳида хизматлари учун Ўзбекистон Республикаси давлат мукофотлари билан тақдирлаш учун белгиланган тартибда таклифлар киритишни таъминлаш ва тавсиялар бериш;

бюджет маблағлари, бюджетдан ташқари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан ходимларни моддий рағбатлантириш ва Қўмита тизимининг моддий техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни кўриш.


30. Қўмита раисининг Бош давлат ветеринария инспектори сифатидаги асосий функционал вазифалари:

давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, юридик ва жисмоний шахсларга зарур ветеринария, ветеринария-санитария тадбирлари ва эпизоотияга қарши тадбирлар ўтказиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш;

ҳайвонларнинг ва одамларнинг соғлиғи учун хавф туғдирадиган касалликларга чалинган ҳайвонлар аниқланган ҳолларда, ушбу ҳайвонларни сўйиш ёки йўқ қилиб ташлаш тўғрисида, шунингдек истеъмолга яроқсиз деб топилган, келиб чиқиши ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хом ашёни йўқ қилиб ташлаш, қайта ишлаш ёки ушбу маҳсулот ва хом ашёдан ўзгача тарзда фойдаланиш ҳақида юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш;

давлат ветеринария хизмати назорати остидаги объектларга монеликсиз кириш ва ветеринария тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг аниқланган бузилишларини бартараф этиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш;

темир йўл вагонларининг, кемаларнинг, самолётларнинг ва бошқа транспорт воситаларининг ҳолати ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларига номувофиқлиги аниқланган тақдирда улардан фойдаланишни тақиқлаш;

ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларининг бузилишлари аниқланган тақдирда чорвачилик объектларидан, гўшт ва сут саноати корхоналаридан, келиб чиқиши ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хом ашёни қайта ишловчи ҳамда сақловчи корхоналардан фойдаланишни тақиқлаш;

ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларининг бузилишлари аниқланган тақдирда чорвачилик фермаларида, келиб чиқиши ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хом ашёни қайта ишловчи ҳамда сақловчи корхоналарда янги қурилган, тикланган ва реконструкция қилинган объектларни ишга туширишни тўхтатиб туриш;

ҳайвонларнинг эгалари томонидан, шунингдек келиб чиқиши ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хом ашёни қайта ишлаш, сақлаш ҳамда уларнинг савдоси билан шуғулланувчи ташкилотлар томонидан ветеринария тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ижро этилиши устидан назоратни амалга ошириш;

чегараолди туманларда, қўшни давлатларда юзага келган эпизоотик вазият тўғрисида тегишли органлар ва ташкилотларни хабардор қилиш, тегишли ветеринария тадбирларини амалга ошириш ҳамда зарур тавсиялар бериш;

ветеринария дори воситалари, озуқабоп қўшимчалар ишлаб чиқарилишини ҳамда улардан чорвачиликда ва ветеринарияда фойдаланилишини назорат қилиш, уларнинг ҳайвонлар соғлиғига ва келиб чиқиши ҳайвонотга мансуб маҳсулот ҳамда хом ашё сифатига таъсирини баҳолаш;

ҳайвонларнинг юқумли касалликлари ўчоқлари аниқланган тақдирда тегишли ҳудудларни нобоп пунктлар деб эълон қилиш ва уларда чекловчи тадбирлар (карантин) жорий этиш тўғрисида, шунингдек ҳайвонларнинг юқумли касалликлари ўчоқлари тугатилганидан кейин чекловчи тадбирларни (карантинни) бекор қилиш ҳақида тегишли давлат органларига тақдимнома киритиш;

ветеринария тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларини бузганлик учун мансабдор шахсларга ва бошқа шахсларга нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жазо чораларини кўриш.

Бош давлат ветеринария инспектори қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.


31. Қуйидагилар Қўмита раиси ўринбосарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;

Қўмита раиси вақтинча бўлмаганда тегишли буйруқ асосида унинг вазифаларини бажариш;

Қўмитанинг ўзи назорат қиладиган таркибий бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва бевосита бошқариш, улар ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш;

Қўмита фаолиятининг ўзи назорат қиладиган йўналишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган Қўмитанинг фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича концепциялар, комплекс дастурлар ва комплекс тадбирларнинг бажарилишини танқидий ва чуқур таҳлил қилиб бориш;

ўзи назорат қиладиган таркибий бўлинмалар томонидан прогноз кўрсаткичларнинг сўзсиз бажарилишини таъминлаш чораларини кўриш, бўлинмалар раҳбарларининг ҳисоботларини мунтазам равишда эшитиб бориш ва ушбу кўрсаткичларга эришиш учун уларнинг шахсий масъулиятини ошириш;

ўзи назорат қиладиган таркибий бўлинмалар раҳбарларининг иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, ўзи назорат қиладиган таркибий бўлинмаларда ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига ва Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ таркибий бўлинма раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;

Қўмита Ҳайъати қарорлари, Қўмита раисининг буйруқ ва топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

ўзи назорат қиладиган таркибий бўлинмаларда ходимларни танлаш ва жой-жойига қўйиш бўйича Қўмита раисига таклифлар киритиш, уларнинг касбий маҳорати, ўз ишини билиши, амалий тажрибаси, юқори даражада ишлаш хусусиятлари ва маънавий-ахлоқий фазилатлари кафолатланганлигини таъминлаш, ходимларнинг касбий малакасини ошириш, ўзи бошқарадиган таркибий бўлинмаларда ходимлар захирасини шакллантириш чораларини кўриш;

ўзи назорат қиладиган таркибий бўлинмалар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларининг тўлиқ ва сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, Қўмитанинг таркибий бўлинмаларида тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларини Қўмита раиси томонидан кўриб чиқилиши ва имзоланиши (виза қўйилиши) учун кўриб чиқиш ва виза қўйиш, уларни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 августдаги ПФ-5519-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти ва Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 мартдаги 242-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талабларига қатъий мувофиқ равишда ўз вақтида Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминлаш, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг Вазирлар Маҳкамасининг аппаратида кўриб чиқилишида Қўмита раисининг топшириғига асосан иштирок этиш;

Қўмитага тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларини тўлиқ ва ўз вақтида кўриб чиқиш, уларни пухта ҳуқуқий, молиявий, иқтисодий ва бошқа экспертизадан ўтказиш;

хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида" 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва "Мансабдор шахсларнинг хориж мамлакатларига хизмат сафарлари самараси учун шахсий масъулиятларини янада ошириш ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифларини ташкил этиш чоралари тўғрисида" 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига тўлиқ мос равишда амалга ошириш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;

ўзи назорат қиладиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам равишда танқидий таҳлил қилиш, Қўмитанинг Ҳайъат мажлисларида уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, якуний натижалар бўйича зарур чоралар кўриш;

Қўмита фаолиятини такомиллаштириш бўйича амалий чоралар кўриш, ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш соҳасидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни Қўмита раисига тақдим этиш;

ўзи назорат қиладиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш бўйича, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимларида қолишининг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида Қўмита раисига таклифлар киритиш, уларнинг функционал мажбуриятлари ва юкланган вазифаларини бажариши учун шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;

Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 мартдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидалари асосида тасдиқланган Қўмита ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этиш, ўзи назорат қиладиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимлари томонидан ушбу қоидаларга риоя этилишини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикасининг "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Қонуни талабларига мувофиқ, Қўмита тизимида коррупция ва бошқа қонун бузарликларнинг олдини олиш бўйича чоралар кўриш, шунингдек, ҳуқуқ амалиёти ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўли билан уларни аниқлаш, таҳлил қилиш, уларни юзага келтирувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш;

давлат хизматлари кўрсатишнинг самараси ва сифатини, улардан фойдаланиш имкониятини ошириш бўйича Қўмита раисига таклифлар киритиш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича ишларни "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги Намунавий низомга мувофиқ самарали ташкил этиш, жамоатчилик билан бевосита ва очиқ мулоқот ўрнатиш, шахсан қабул қилишни мунтазам равишда ўтказиш, шу жумладан, жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини жойларга бориб қабул қилишни белгиланган муддатда ва тартибда амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-4904-сон Фармонига мувофиқ уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатлари ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;

давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш.


32. Қуйидагилар Қўмита раиси ўринбосарларининг (раиснинг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари ва Раис ўринбосари - "Ўзбекчорванасл" агентлиги бош директори бундан мустасно) Давлат ветеринария инспектори сифатидаги асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, юридик ва жисмоний шахсларга зарур ветеринария, ветеринария-санитария тадбирлари ва эпизоотияга қарши тадбирлар ўтказиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш;

ҳайвонларнинг ва одамларнинг соғлиғи учун хавф туғдирадиган касалликларга чалинган ҳайвонлар аниқланган ҳолларда, ушбу ҳайвонларни сўйиш ёки йўқ қилиб ташлаш тўғрисида, шунингдек истеъмолга яроқсиз деб топилган, келиб чиқиши ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хом ашёни йўқ қилиб ташлаш, қайта ишлаш ёки ушбу маҳсулот ва хом ашёдан ўзгача тарзда фойдаланиш ҳақида юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш;

давлат ветеринария хизмати назорати остидаги объектларга монеликсиз кириш ва ветеринария тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг аниқланган бузилишларини бартараф этиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш;

темир йўл вагонларининг, кемаларнинг, самолётларнинг ва бошқа транспорт воситаларининг ҳолати ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларига номувофиқлиги аниқланган тақдирда улардан фойдаланишни тақиқлаш;

ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларининг бузилишлари аниқланган тақдирда чорвачилик объектларидан, гўшт ва сут саноати корхоналаридан, келиб чиқиши ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хом ашёни қайта ишловчи ҳамда сақловчи корхоналардан фойдаланишни тақиқлаш;

ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларининг бузилишлари аниқланган тақдирда чорвачилик фермаларида, келиб чиқиши ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хом ашёни қайта ишловчи ҳамда сақловчи корхоналарда янги қурилган, тикланган ва реконструкция қилинган объектларни ишга туширишни тўхтатиб туриш;

ҳайвонларнинг эгалари томонидан, шунингдек келиб чиқиши ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хом ашёни қайта ишлаш, сақлаш ҳамда уларнинг савдоси билан шуғулланувчи ташкилотлар томонидан ветеринария тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ижро этилиши устидан назоратни амалга ошириш;

чегараолди туманларда, қўшни давлатларда юзага келган эпизоотик вазият тўғрисида тегишли органлар ва ташкилотларни хабардор қилиш, тегишли ветеринария тадбирларини амалга ошириш ҳамда зарур тавсиялар бериш;

ветеринария дори воситалари, озуқабоп қўшимчалар ишлаб чиқарилишини ҳамда улардан чорвачиликда ва ветеринарияда фойдаланилишини назорат қилиш, уларнинг ҳайвонлар соғлиғига ва келиб чиқиши ҳайвонотга мансуб маҳсулот ҳамда хом ашё сифатига таъсирини баҳолаш;

ҳайвонларнинг юқумли касалликлари ўчоқлари аниқланган тақдирда тегишли ҳудудларни нобоп пунктлар деб эълон қилиш ва уларда чекловчи тадбирлар (карантин) жорий этиш тўғрисида, шунингдек ҳайвонларнинг юқумли касалликлари ўчоқлари тугатилганидан кейин чекловчи тадбирларни (карантинни) бекор қилиш ҳақида тегишли давлат органларига тақдимнома киритиш;

ветеринария тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларини бузганлик учун мансабдор шахсларга ва бошқа шахсларга нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жазо чораларини кўриш.

Бош давлат ветеринария инспекторининг ўринбосарлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.


33. Қуйидагилар Қўмита марказий аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;

тегишли бўлинма фаолиятига бевосита раҳбарликни амалга ошириш, ушбу бўлинмага Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармони ва қарори, Вазирлар Маҳкамасининг қарори ва бошқа қонун ҳужжатлари ҳамда Қўмита ҳужжатлари билан юкланган вазифа ва функцияларнинг бажарилишини ташкил этиш;

ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотлари фаолиятини ўз ваколатлари доирасида мувофиқлаштириш;

прогноз кўрсаткичларнинг бажарилишини мунтазам таҳлил қилиш ҳамда ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотлари ушбу кўрсаткичларга сўзсиз эришишни таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар кўриш бўйича таклифларни Қўмита раисининг назорат қилувчи ўринбосарларига киритиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, Қўмитанинг таркибий бўлинмаларида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига ва Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ таркибий бўлинма ходимларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;

Қўмита Ҳайъати қарорлари, раис ва унинг ўринбосарларининг буйруқ ва топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

таркибий бўлинмаларнинг ҳар чораклик иш режалари ишлаб чиқилишини, уларнинг тасдиқлаш учун киритилишини, уларда кўрсатилган вазифалар ва тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

таркибий бўлинмаларга юкланган вазифаларнинг бажарилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш, ҳудудий бошқармалар ва унинг идоравий мансуб ташкилотлари фаолиятига амалий ва методик ёрдам кўрсатиш;

таркибий бўлинмалар фаолиятига оид масалалар юзасидан қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва уларни кўриб чиқиш учун Қўмита раҳбариятига киритиш;

таркибий бўлинмаларда ходимларни танлаш ва жой-жойига қўйишда Қўмита раиси ўринбосарларига таклифлар киритиш, уларнинг касбий маҳорати, ўз ишини билиши, амалий тажрибаси, юқори даражада ишлаш хусусиятлари ва маънавий-ахлоқий фазилатлари кафолатланганлигини таъминлаш, ходимларнинг касбий малакасини ошириш, таркибий бўлинмаларда ходимлар захирасини шакллантириш чораларини кўриш;

таркибий бўлинмалар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларининг сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, таркибий бўлинмаларда тайёрланган ҳужжат лойиҳаларини Қўмита раиси томонидан кўриб чиқилиши ва имзоланиши (виза қўйилиши) учун кўриб чиқиш ва виза қўйиш, уларни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 августдаги ПФ-5519-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти ва Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 мартдаги 242-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талабларига қатъий мувофиқ равишда ўз вақтида Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминлаш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аппаратида кўриб чиқилишида Қўмита раиси ва унинг ўринбосарлари топшириғига асосан иштирок этиш;

Қўмитага тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларини тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқиш, уларни пухта ҳуқуқий, молиявий, иқтисодий ва бошқа экспертизадан ўтказиш;

хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида" 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва "Мансабдор шахсларнинг хориж мамлакатларига хизмат сафарлари самараси учун шахсий масъулиятларини янада ошириш ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифларини ташкил этиш чоралари тўғрисида" 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига тўлиқ мос равишда амалга ошириш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, хизмат сафари учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;

ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотлари раҳбарларининг фаолияти самарадорлиги ҳамда натижадорлигини мунтазам равишда танқидий таҳлил қилиш, мажлисларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, якуний натижалар бўйича зарур чоралар кўриш;

Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 мартдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидалари асосида Қўмита томонидан тасдиқланган Қўмита ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этиш, таркибий бўлинма ходимлари томонидан ушбу қоидаларга риоя этилишини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикасининг "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Қонуни талабларига мувофиқ, таркибий бўлинмаларда коррупция ва бошқа қонунбузарликларнинг олдини олиш бўйича чоралар кўриш, шунингдек, ҳуқуқ амалиёти ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўли билан уларни аниқлаш, таҳлил қилиш, уларни юзага келтирувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш;

давлат хизматлари кўрсатишнинг самараси ва сифатини, улардан фойдаланиш имкониятини ошириш бўйича Қўмита раҳбариятига таклифлар киритиш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги Намунавий низомга мувофиқ кўриб чиқиш, жамоатчилик билан бевосита ва очиқ мулоқот ўрнатиш, шахсан қабул қилишни мунтазам равишда ўтказиш, шу жумладан, жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини жойларга бориб қабул қилишни белгиланган муддатда ва тартибда амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-4904-сон Фармонига мувофиқ уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатлари ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;

давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш.


34. Қуйидагилар Қўмита марказий аппарати ваколатли ходимларининг Давлат ветеринария инспектори сифатидаги асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, юридик ва жисмоний шахсларга зарур ветеринария, ветеринария-санитария тадбирлари ва эпизоотияга қарши тадбирлар ўтказиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш;

ҳайвонларнинг ва одамларнинг соғлиғи учун хавф туғдирадиган касалликларга чалинган ҳайвонлар аниқланган ҳолларда, ушбу ҳайвонларни сўйиш ёки йўқ қилиб ташлаш тўғрисида, шунингдек истеъмолга яроқсиз деб топилган, келиб чиқиши ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хом ашёни қайта ишлаш, йўқ қилиш ёки ушбу маҳсулот ва хом ашёдан ўзгача тарзда фойдаланиш ҳақида юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш;

давлат ветеринария хизмати назорати остидаги объектларга монеликсиз кириш ва ветеринария тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг аниқланган бузилишларини бартараф этиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш;

темир йўл вагонлари, кемалар, самолётлар, автотранспорт ва бошқа транспорт воситаларининг ҳолати ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларига номувофиқлиги аниқланган тақдирда улардан фойдаланишни тақиқлаш;

ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларининг бузилишлари аниқланган тақдирда чорвачилик объектларидан, гўшт ва сут саноати корхоналаридан, келиб чиқиши ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хом ашёни қайта ишловчи ҳамда сақловчи корхоналардан фойдаланишни тақиқлаш;

ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларининг бузилишлари аниқланган тақдирда чорвачилик фермаларида, келиб чиқиши ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хом ашёни қайта ишловчи ҳамда сақловчи корхоналарда янги қурилган, тикланган ва реконструкция қилинган объектларни ишга туширишни тўхтатиб туриш;

ҳайвонларнинг эгалари томонидан, шунингдек келиб чиқиши ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хом ашёни қайта ишлаш, сақлаш ҳамда уларнинг савдоси билан шуғулланувчи ташкилотлар томонидан ветеринария тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ижро этилиши устидан назоратни амалга ошириш;

чегараолди туманларда, қўшни давлатларда юзага келган эпизоотик вазият тўғрисида тегишли органлар ва ташкилотларни хабардор қилиш, тегишли ветеринария тадбирларини амалга ошириш ҳамда зарур тавсиялар бериш;

ветеринария дори воситалари, озуқабоп қўшимчалар ишлаб чиқарилишини ҳамда улардан чорвачиликда ва ветеринарияда фойдаланилишини назорат қилиш, уларнинг ҳайвонлар соғлиғига ва келиб чиқиши ҳайвонотга мансуб маҳсулот ҳамда хом ашё сифатига таъсирини баҳолаш;

ҳайвонларнинг юқумли касалликлари ўчоқлари аниқланган тақдирда тегишли ҳудудларни нобоп пунктлар деб эълон қилиш ва уларда чекловчи тадбирлар (карантин) жорий этиш тўғрисида, шунингдек ҳайвонларнинг юқумли касалликлари ўчоқлари тугатилганидан кейин чекловчи (карантин) тадбирларни бекор қилиш ҳақида тегишли давлат органларига тақдимнома киритиш;

ветеринария тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларини бузганлик учун мансабдор шахсларга ва бошқа шахсларга нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жазо чораларини кўриш.


35. Қуйидагилар ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;

ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятига умумий раҳбарликни амалга ошириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли ҳужжатлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва Қўмитанинг ҳужжатлари билан ушбу бўлинмаларга юкланган вазифа ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;

ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятига тегишли прогноз кўрсаткичларига сўзсиз эришишни таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотлар таркибига кирувчи туман (шаҳар) бўлинмалари ва ташкилотлар фаолиятини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, ҳудудий бўлинмаларда ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига ва Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотлар ходимларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;

Қўмита Ҳайъати қарорлари, Қўмита раиси ва унинг ўринбосарларининг буйруқ ва топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

Қўмита фаолияти соҳасига кирадиган масалалар юзасидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;

ўз ўринбосарларининг ваколатларини белгилаш, улар ўртасида вазифаларни тақсимлаш, ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотларнинг бошқа мансабдор шахслари ваколатларини белгилаш, ўз ўринбосарлари ва бошқа мансабдор шахсларнинг ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятининг алоҳида қисмларига раҳбарлик қилиши учун уларнинг шахсий масъулияти даражаларини белгилаш;

ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятини режалаштиришни ташкил этиш, ҳудудий бўлинма ва ўз ўринбосарларининг ҳар чораклик иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлаш;

ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш, ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотларининг кадрлар захирасини шакллантириш;

Қўмита раиси номенклатурасига кирадиган лавозимларга таклиф этилган кадрларнинг, шунингдек, ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотларига ишга қабул қилинаётган бошқа кадрларнинг профессионал, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юқори даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш;

ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотлари ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал қилиш, ўз ўринбосарларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимда қолишининг мақсадга мувофиқлигига доир масалаларни кўриб чиқиш тўғрисида таклифлар киритиш, уларнинг шахсий масъулиятини оширишга доир тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;

Қўмита ҳудудий бўлинмалар ходимлари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 мартдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидалари асосида тасдиқланган Қўмита ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикасининг "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Қонуни талабларига мувофиқ, ҳудудий бўлинмаларда коррупция ва бошқа қонун бузарликларнинг олдини олиш бўйича чоралар кўриш, шунингдек, ҳуқуқ амалиёти ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўли билан уларни аниқлаш, таҳлил қилиш, уларни юзага келтирувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш;

прогноз кўрсаткичларининг бажарилишини мунтазам таҳлил қилиш ҳамда ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотлари ушбу кўрсаткичларга сўзсиз эришишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар кўриш бўйича таклифларни Қўмита раисининг назорат қилувчи ўринбосарларига киритиш;

ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотлари ходимларининг фаолияти самарадорлиги ҳамда натижадорлигини мунтазам равишда танқидий таҳлил қилиш, мажлисларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, якуний натижалар бўйича зарур чоралар кўриш;

ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотлари фаолиятига оид масалалар юзасидан қонун ҳужжатларини такомиллаштириш, шунингдек, давлат хизматлари кўрсатишнинг самараси ва сифатини, улардан фойдаланиш имкониятини ошириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва уларни кўриб чиқиш учун Қўмита раҳбариятига киритиш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги Намунавий низомга мувофиқ кўриб чиқиш, жамоатчилик билан бевосита ва очиқ мулоқот ўрнатиш, шахсан қабул қилишни мунтазам равишда ўтказиш, шу жумладан, жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини жойларга бориб қабул қилишни белгиланган муддатда ва тартибда амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-4904-сон Фармонига мувофиқ уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатлари ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;

ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотлари ходимларини мукофотлаш, лавозим маошига устамалар тўлаш, уларга моддий ёрдам бериш, уларни тақдирлаш, рағбатлантириш ва уларга интизомий чора қўллаш тўғрисида қарор қабул қилиш, ходимларни давлат мукофотлари ва идоравий мукофотлар билан тақдирлаш тўғрисидаги таклифларни Қўмитага киритиш;

давлат сирини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотларнинг ҳимоя қилинишини таъминлаш;

маҳаллий давлат ҳокимияти органларида, судларда, бошқа орган ва ташкилотларда Қўмитанинг бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотлари манфаатларини ифодалаш.


36. Қуйидагилар ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларининг Давлат ветеринария инспектори (ваколатли ходимлари) сифатидаги асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, юридик ва жисмоний шахсларга зарур ветеринария, ветеринария-санитария тадбирлари ва эпизоотияга қарши тадбирлар ўтказиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш;

ҳайвонларнинг ва одамларнинг соғлиғи учун хавф туғдирадиган касалликларга чалинган ҳайвонлар аниқланган ҳолларда, ушбу ҳайвонларни сўйиш ёки йўқ қилиб ташлаш тўғрисида, шунингдек истеъмолга яроқсиз деб топилган, келиб чиқиши ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хом ашёни қайта ишлаш, йўқ қилиш ёки ушбу маҳсулот ва хом ашёдан ўзгача тарзда фойдаланиш ҳақида юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш;

давлат ветеринария хизмати назорати остидаги объектларга монеликсиз кириш ва ветеринария тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг аниқланган бузилишларини бартараф этиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш;

темир йўл вагонлари, кемалар, самолётлар, автотранспорт ва бошқа транспорт воситаларининг ҳолати ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларига номувофиқлиги аниқланган тақдирда улардан фойдаланишни тақиқлаш;

ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларининг бузилишлари аниқланган тақдирда чорвачилик объектларидан, гўшт ва сут саноати корхоналаридан, келиб чиқиши ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хом ашёни қайта ишловчи ҳамда сақловчи корхоналардан фойдаланишни тақиқлаш;

ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларининг бузилишлари аниқланган тақдирда чорвачилик фермаларида, келиб чиқиши ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хом ашёни қайта ишловчи ҳамда сақловчи корхоналарда янги қурилган, тикланган ва реконструкция қилинган объектларни ишга туширишни тўхтатиб туриш;

ҳайвонларнинг эгалари томонидан, шунингдек келиб чиқиши ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хом ашёни қайта ишлаш, сақлаш ҳамда уларнинг савдоси билан шуғулланувчи ташкилотлар томонидан ветеринария тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ижро этилиши устидан назоратни амалга ошириш;

чегара олди туманларда, қўшни давлатларда юзага келган эпизоотик вазият тўғрисида тегишли органлар ва ташкилотларни хабардор қилиш, тегишли ветеринария тадбирларини амалга ошириш ҳамда зарур тавсиялар бериш;

ветеринария дори воситалари, озуқабоп қўшимчалар ишлаб чиқарилишини ҳамда улардан чорвачиликда ва ветеринарияда фойдаланилишини назорат қилиш, уларнинг ҳайвонлар соғлиғига ва келиб чиқиши ҳайвонотга мансуб маҳсулот ҳамда хом ашё сифатига таъсирини баҳолаш;

ҳайвонларнинг юқумли касалликлари ўчоқлари аниқланган тақдирда тегишли ҳудудларни нобоп пунктлар деб эълон қилиш ва уларда чекловчи тадбирлар (карантин) жорий этиш тўғрисида, шунингдек ҳайвонларнинг юқумли касалликлари ўчоқлари тугатилганидан кейин чекловчи (карантин) тадбирларни бекор қилиш ҳақида тегишли давлат органларига тақдимнома киритиш;

ветеринария тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларини бузганлик учун мансабдор шахсларга ва бошқа шахсларга нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жазо чораларини кўриш.


37. Қуйидагилар туман (шаҳар) бўлимлар раҳбарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

туман (шаҳар) бўлимига раҳбарлик қилиш;

ходимлар ўртасида функционал ва фаолиятнинг алоҳида йўналишлари бўйича вазифаларни тақсимлаш ҳамда уларнинг масъуллик даражасини белгилаш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига ва Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ таркибий бўлинма ходимларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;

Қўмита Ҳайъати қарорлари, Қўмита раиси ва унинг ўринбосарлари, шунингдек ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотларнинг буйруқ ва топшириқларини ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

Қўмита фаолияти соҳасига кирадиган масалалар юзасидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;

туман (шаҳар) бўлимларида ходимларни танлаш ва жой-жойига қўйишда ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларига таклифлар киритиш, уларнинг касбий маҳорати, ўз ишини билиши, амалий тажрибаси, юқори даражада ишлаш хусусиятлари ва маънавий-ахлоқий фазилатлари кафолатланганлигини таъминлаш, ходимларнинг касбий малакасини ошириш, туман (шаҳар) бўлимларида ходимлар захирасини шакллантириш чораларини кўриш;

Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 мартдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидалари асосида Қўмита томонидан тасдиқланган Қўмита ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этиш, туман (шаҳар) бўлимлар ходимлари томонидан ушбу қоидаларга риоя этилишини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикасининг "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Қонуни талабларига мувофиқ, туман (шаҳар) бўлимларда коррупция ва бошқа қонунбузарликларнинг олдини олиш бўйича чоралар кўриш, шунингдек, ҳуқуқ амалиёти ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўли билан уларни аниқлаш, таҳлил қилиш, уларни юзага келтирувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш;

туман (шаҳар) бўлимлар ходимларини мукофотлаш, лавозим маошига устамалар тўлаш, уларга моддий ёрдам бериш, уларни тақдирлаш, рағбатлантириш ва уларга интизомий чора қўллаш тўғрисида қарор қабул қилиш, ходимларни давлат мукофотлари ва идоравий мукофотлар билан тақдирлаш тўғрисида таклифлар киритиш;

давлат сирини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотларнинг ҳимоя қилинишини таъминлаш;

маҳаллий давлат ҳокимияти органларида, судларда, бошқа орган ва ташкилотларда туман (шаҳар) бўлимларининг манфаатларини ифодалаш.


38. Қуйидагилар туман (шаҳар) бўлимлари раҳбарларининг Давлат ветеринария инспектори сифатидаги асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, юридик ва жисмоний шахсларга зарур ветеринария, ветеринария-санитария тадбирлари ва эпизоотияга қарши тадбирлар ўтказиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш;

ҳайвонларнинг ва одамларнинг соғлиғи учун хавф туғдирадиган касалликларга чалинган ҳайвонлар аниқланган ҳолларда, ушбу ҳайвонларни сўйиш ёки йўқ қилиб ташлаш тўғрисида, шунингдек истеъмолга яроқсиз деб топилган, келиб чиқиши ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хом ашёни қайта ишлаш, йўқ қилиш ёки ушбу маҳсулот ва хом ашёдан ўзгача тарзда фойдаланиш ҳақида юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш;

давлат ветеринария хизмати назорати остидаги объектларга монеликсиз кириш ва ветеринария тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг аниқланган бузилишларини бартараф этиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш;

темир йўл вагонлари, кемалар, самолётлар, автотранспорт ва бошқа транспорт воситаларининг ҳолати ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларига номувофиқлиги аниқланган тақдирда улардан фойдаланишни тақиқлаш;

ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларининг бузилишлари аниқланган тақдирда чорвачилик объектларидан, гўшт ва сут саноати корхоналаридан, келиб чиқиши ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хом ашёни қайта ишловчи ҳамда сақловчи корхоналардан фойдаланишни тақиқлаш;

ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларининг бузилишлари аниқланган тақдирда чорвачилик фермаларида, келиб чиқиши ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хом ашёни қайта ишловчи ҳамда сақловчи корхоналарда янги қурилган, тикланган ва реконструкция қилинган объектларни ишга туширишни тўхтатиб туриш;

ҳайвонларнинг эгалари томонидан, шунингдек келиб чиқиши ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хом ашёни қайта ишлаш, сақлаш ҳамда уларнинг савдоси билан шуғулланувчи ташкилотлар томонидан ветеринария тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ижро этилиши устидан назоратни амалга ошириш;

чегараолди туманларда, қўшни давлатларда юзага келган эпизоотик вазият тўғрисида тегишли органлар ва ташкилотларни хабардор қилиш, тегишли ветеринария тадбирларини амалга ошириш ҳамда зарур тавсиялар бериш;

ветеринария дори воситалари, озуқабоп қўшимчалар ишлаб чиқарилишини ҳамда улардан чорвачиликда ва ветеринарияда фойдаланилишини назорат қилиш, уларнинг ҳайвонлар соғлиғига ва келиб чиқиши ҳайвонотга мансуб маҳсулот ҳамда хом ашё сифатига таъсирини баҳолаш;

ҳайвонларнинг юқумли касалликлари ўчоқлари аниқланган тақдирда тегишли ҳудудларни нобоп пунктлар деб эълон қилиш ва уларда чекловчи тадбирлар (карантин) жорий этиш тўғрисида, шунингдек ҳайвонларнинг юқумли касалликлари ўчоқлари тугатилганидан кейин чекловчи (карантин) тадбирларни бекор қилиш ҳақида тегишли давлат органларига тақдимнома киритиш;

ветеринария тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларини бузганлик учун мансабдор шахсларга ва бошқа шахсларга нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жазо чораларини кўриш.



6-БОБ. ҚЎМИТА РАҲБАРЛАРИНИНГ

ЖАВОБГАРЛИГИ


39. Қўмита раиси:

Қўмитага юкланган вазифа ва функцияларнинг бажарилиши;

ушбу Низомнинг 22-бандида назарда тутилган Қўмитанинг жавобгарлик соҳалари бўйича;

ушбу Низомнинг 29 ва 30-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.


40. Қўмита раисининг ўринбосарлари:

Қўмитанинг ўзи назорат қиладиган таркибий бўлинмаларида Қўмитага юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;

ушбу Низомнинг 22-бандида назарда тутилган Қўмитанинг ўзлари назорат қиладиган масалаларга доир жавобгарлик соҳалари бўйича;

ушбу Низомнинг 31 ва 32-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.


41. Қўмита марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари раҳбарлари:

тегишли таркибий бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функцияларнинг амалга оширилиши;

ушбу Низомнинг 24-бандида назарда тутилган Қўмита марказий аппаратининг жавобгарлик соҳалари бўйича;

ушбу Низомнинг 33 ва 34-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.


42. Ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилот раҳбарлари:

ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотларга юкланган вазифа ва функцияларнинг бажарилиши;

ушбу Низомнинг 26-бандида назарда тутилган Қўмита ҳудудий бўлинмаларива идоравий мансуб ташкилотларнинг жавобгарлик соҳалари бўйича;

ушбу Низомнинг 35 ва 36-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.


43. Туман (шаҳар) бўлимлар раҳбарлари:

туман (шаҳар) бўлимларига юкланган вазифа ва функцияларнинг бажарилиши;

ушбу Низомнинг 28-бандида назарда тутилган туман (шаҳар) бўлимларнинг жавобгарлик соҳалари бўйича;

ушбу Низомнинг 37 ва 38-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.



7-БОБ. ҚЎМИТА ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ


§ 1. Қўмита раҳбарияти


44. Қўмитага Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси томонидан маъқуллангандан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган раис раҳбарлик қилади.


45. Қўмита раисининг Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари бўлади.

46. Қўмита раиси мақоми, моддий, маиший, транспорт ва тиббий хизмат кўрсатиш шартлари бўйича вазирга, унинг биринчи ўринбосари вазирнинг биринчи ўринбосарига, унинг ўринбосарлари эса, вазир ўринбосарига тенглаштирилади.


47. Қўмита раиси бўлмаган вақтда унинг ваколатлари вазифалар тақсимотига биноан унинг ўринбосарлари томонидан бажарилади.


48. Қуйидагилар:

Қорақалпоғистон Республикаси ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси Қўмита раиси билан келишилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;

Қўмита марказий аппарати ходимлари, ҳудудий бошқармалар бошлиқ ўринбосарлари, Қўмита тизимига кирувчи республика ташкилотлар раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари Қўмита раиси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;

вилоятлар ва Тошкент шаҳри ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармалари бошлиқлари тегишли вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокими билан келишган ҳолда Қўмита раиси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади;

туманлар (шаҳарлар) бўлимлари бошлиқлари Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаларининг бошлиқлари томонидан туман (шаҳар) ҳокимларининг тақдимига биноан лавозимига тайинланади ва лавозимидан озод этилади.

ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотларининг раҳбарларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилишнинг қонунчиликда белгиланган тартибдаги жараёни якунига етгунига қадар, кўрсатиб ўтилган таркибий бўлинмалар фаолиятини таъминлаш мақсадида, Қўмита раиси бошлиқнинг вазифасини вақтинча бажарувчини тайинлаш ҳуқуқига эга.


49. Қуйидаги лавозимларда олий маълумотга эга ветеринария мутахассислари (ветеринария мутахассислиги билан боғлиқ бўлмаган лавозимлар бундан мустасно) фаолият юритади:

Қўмита раиси ва унинг ўринбосарлари, марказий аппарат таркибий бўлинмалари раҳбарлари ва ходимлари;

Республика ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат маркази, ветеринария дори воситалари, озуқабоп қўшимчалар сифати ва муомаласи назорати бўйича давлат илмий маркази, ветеринария илмий-тадқиқот институти директорлари ва уларнинг ўринбосарлари, лаборатория мудирлари ва бўлим бошлиқлари (мудирлари) ва ветеринария мутахассислари;

Давлат чегараси ва транспортда давлат ветеринария назорати бошқармаси бошлиғи ва унинг ўринбосарлари, бўлим бошлиғи ва мутахассислари, чегара ва транспорт (участка) ветеринария пунктларининг раҳбарлари ва ветеринария мутахассислари;

ҳудудий бошқармаларнинг раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари, бўлим бошлиқлари ва сектор мудирлари ҳамда мутахассислари, туман (шаҳар) бўлими бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари, ветеринария участка мудирлари ҳамда ветеринария мутахассислари;

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказлари директорлари ва уларнинг ўринбосарлари, бўлим бошлиқлари (мудирлари) ва ветеринария мутахассислари, туманлар (шаҳарлар) ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказлари директорлари, бозорлар ветеринария-санитария экспертиза лабораторияси мудирлари, бўлим бошлиқлари ҳамда ветеринария мутахассислари.


50. Қўмита раиси - Ўзбекистон Республикасининг Бош давлат ветеринария инспектори, унинг ўринбосарлари эса - Ўзбекистон Республикасининг Бош давлат ветеринария инспекторининг ўринбосарлари (раиснинг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари ва Раис ўринбосари - "Ўзбекчорванасл" агентлиги бош директори бундан мустасно) ҳисобланади.

Ҳудудий бошқармаларнинг раҳбарлари - Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бош давлат ветеринария инспекторлари, уларнинг ўринбосарлари эса тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бош давлат ветеринария инспекторларининг ўринбосарлари ҳисобланади.


51. Қўмитанинг давлат ветеринария назорати бошқармаси ветеринар мутахассислари ўз ваколатлари доирасида давлат ветеринария инспекторлари ҳисобланади.


52. Давлат чегараси ва транспортда давлат ветеринария назорати бошқармаси бошлиғи давлат чегараси ва транспортда бош давлат ветеринария инспектори, унинг ўринбосарлари эса давлат чегараси ва транспортда бош давлат ветеринария инспекторининг ўринбосарлари ҳисобланади.


53. Туман (шаҳар) бўлимларининг бошлиқлари тегишли равишда туманлар (шаҳарлар) бош давлат ветеринария инспекторлари ҳисобланади.


54. Ветеринария участкалари ва бозорлар ветеринария-санитария экспертиза лабораториясининг мудирлари, тегишли равишда участка ва бозорларда давлат ветеринария инспекторлари ҳисобланади.


55. Давлат чегараси ва транспортда ветеринария назорати ветеринария пунктларининг (участкаларнинг) бошлиқлари ва ветеринар врачлари, тегишлича Давлат чегараси ва транспортда ветеринария назорати ветеринария пунктларининг (участкаларнинг) давлат ветеринария инспекторлари ҳисобланади.


56. Давлат ветеринария инспекторлари қуйидаги ваколатларга эга:

давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, юридик ва жисмоний шахсларга зарур ветеринария, ветеринария-санитария тадбирлари ва эпизоотияга қарши тадбирлар ўтказиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш;

ҳайвонлар ва одамларнинг соғлиғи учун хавф туғдирадиган касалликларга чалинган ҳайвонлар аниқланган ҳолларда, ушбу ҳайвонларни сўйиш ёки йўқ қилиб ташлаш тўғрисида, шунингдек истеъмолга яроқсиз деб топилган, ушбу соҳадаги маҳсулот ва хом ашёни йўқ қилиб ташлаш, қайта ишлаш ёки ушбу маҳсулот ва хом ашёдан ўзгача тарзда фойдаланиш ҳақида юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш;

давлат ветеринария хизмати назоратидаги объектларга монеликсиз кириш ва ветеринария тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг аниқланган бузилишларини бартараф этиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш;

темир йўл вагонлари, кемалар, самолётлар ва бошқа транспорт воситалари ҳолатининг ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларига номувофиқлиги аниқланган тақдирда, улардан фойдаланишни тақиқлаш;

ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларининг бузилишлари аниқланган тақдирда, чорвачилик, шунингдек гўшт ва сут саноати объектларидан, ушбу соҳадаги маҳсулот ва хом ашёни ишлаб чиқарувчи, қайта ишловчи ҳамда сақловчи корхоналардан фойдаланишни тақиқлаш;

ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларининг бузилишлари аниқланган тақдирда, чорвачилик фермаларида, ушбу соҳадаги маҳсулот ва хом ашёни ишлаб чиқарувчи, қайта ишловчи ҳамда сақловчи ташкилотларда янги қурилган, тикланган ва реконструкция қилинган объектларни ишга туширишни белгиланган тартибда тўхтатиб туриш;

чегара олди туманларда, қўшни давлатларда юзага келган эпизоотик ҳолат тўғрисида тегишли органлар ва ташкилотларни хабардор қилиш, тегишли ветеринария тадбирларини амалга ошириш ҳамда зарур тавсиялар бериш;

ветеринария дори воситалари, озуқабоп қўшимчалар тайёрлашини, ишлаб чиқарилишини ҳамда улардан чорвачиликда ва ветеринарияда фойдаланилишини назорат қилиш, уларнинг ҳайвонлар соғлиғига ва ушбу соҳадаги маҳсулот ҳамда хом ашё сифатига таъсирини баҳолаш;

ҳайвонларнинг юқумли касалликлари ўчоқлари аниқланган тақдирда, тегишли ҳудудларни нобоп пунктлар деб эълон қилиш ва уларда чекловчи тадбирлар (карантин) жорий этиш тўғрисида, шунингдек ҳайвонларнинг юқумли касалликлари ўчоқлари тугатилгандан кейин чекловчи тадбирларни (карантинни) бекор қилиш ҳақида тегишли давлат органларига тақдимнома киритиш;

ветеринария тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларини бузганлик учун мансабдор шахсларга ва бошқа шахсларга нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жазо чораларини қўллаш.

Давлат ветеринария инспекторлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.


57. Қўмита тизими ходимларига Қўмита раиси томонидан тасдиқланадиган Қўмита ходимларининг хизмат гувоҳномаси тўғрисидаги низомга мувофиқ хизмат гувоҳномалари берилади.



§ 2. Қўмита марказий аппарати таркибий

бўлинмаларининг унинг ҳудудий бошқармалари

ва идоравий мансуб ташкилотлари билан ўзаро

ҳамкорлиги тартиби


58. Қўмита марказий аппарати таркибий бўлинмаларининг унинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлиги марказий аппарат таркибий бўлинмаларининг раҳбарлари томонидан таъминланади.


59. Қўмита марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотлар билан ўз фаолияти йўналишлари бўйича ҳамкорлик қилиб:

топшириқларни ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотларга етказадилар ҳамда уларнинг бажарилишини назорат қиладилар;

ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотларига таркибий бўлинмаларининг бевосита фаолияти масалалари бўйича сўровлар юборадилар ҳамда уларнинг ижро этилишини назорат қиладилар;

ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотлари фаолияти амалиётини текширадилар ва ўрганадилар, натижаларни умумлаштирадилар, уни такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқадилар ва қабул қиладилар;

ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш ва фаолияти натижалари тўғрисида ҳисобот ва ахборот материаллари, статистика маълумотлари ва бошқа маълумотлар ўрганилишини ташкил этадилар;

ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотлари иш режаларини таҳлил қиладилар, уларнинг фаолиятини режалаштиришни такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни кўрадилар;

ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотларидан тушган таклифларни кўриб чиқадилар;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашда ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотлари иштирокини ташкил этадилар, ветеринария ва чорвачилик соҳасидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича улардан тушган таклифларни кўриб чиқадилар.


60. Ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотлари Қўмита марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари билан ҳамкорлик қиладилар, шу жумладан:

Қўмита раҳбарияти топшириқлари ижроси ҳақида ахборот берадилар;

фаолиятнинг белгиланган соҳасида қонун ҳужжатларини амалга ошириш бўйича фаолият натижалари тўғрисида Қўмита марказий аппаратига ахборот тақдим этадилар;

уларнинг фаолиятини текшириш ва ўрганиш натижасида аниқланган ишдаги камчиликларни ва қоидабузарликларни бартараф этиш натижалари тўғрисида ахборот берадилар;

Қўмитанинг марказий аппаратига ўз фаолияти натижалари тўғрисидаги ҳисоботларни белгиланган тартибда ва муддатларда тақдим этадилар;

Қўмитанинг марказий аппаратига ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш муаммоларини, шу жумладан, аҳолининг долзарб муаммоларини ҳал қилишга қаратилган таклифларни юборадилар;

ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш натижалари тўғрисида ахборот берадилар;

ваколатли органлар томонидан ўтказилган ўз фаолиятини текшириш натижалари тўғрисида ахборот берадилар.


61. Қўмита марказий аппарати таркибий бўлинмалари ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотларининг ўзаро ҳамкорлиги жараёнида юзага келадиган келишмовчиликлар Қўмита раисининг топшириғига биноан унинг тегишли ўринбосарлари томонидан кўриб чиқилади. Агар кўрсатиб ўтилган кўриб чиқишдан кейин келишмовчиликлар тартибга солинмаса, улар бўйича қарор бевосита Қўмита раиси томонидан қабул қилинади.


62. Ҳудудий бошқармалар раҳбарлари ва идоравий мансуб ташкилот раҳбарлари Қўмита раиси, унинг ўринбосарларива Қўмита марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари раҳбарлари ҳамда ҳудудий ҳокимликлар (ҳудудий бошқармалари ҳудудий ҳокимликлар олдида) олдида ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотлар фаолияти тўғрисида мунтазам равишда ҳисобот бериб боради.

Ўзларга юкланган вазифаларни самарали бажариши бўйича фаолиятининг доимий мониторингини олиб боради, ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотларфаолияти самарадорлигига холисона баҳо беради.

Мониторинг ва баҳолаш якунлари бўйича ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотларнингалоҳида ўрнак кўрсатган раҳбарлари, мансабдор шахслари ва ходимлари рағбатлантирилади ёхуд йўл қўйилган жиддий камчиликлар учун эгаллаб турган лавозимидан озод қилишгача жавобгарликка тортилади.


63. Туман (шаҳар) бўлимлар раҳбарлари Қўмита раиси, унинг ўринбосарларива Қўмита марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари раҳбарлари, ҳудудий бошқармалар бошлиқлари ҳамда ҳудудий ҳокимликлар олдида туман (шаҳар) бўлимлар фаолияти тўғрисида мунтазам равишда ҳисобот бериб боради.

Ўзларга юкланган вазифаларни самарали бажариши бўйича фаолиятининг доимий мониторингини олиб боради, туман (шаҳар) бўлимларифаолияти самарадорлигига холисона баҳо беради.

Мониторинг ва баҳолаш якунлари бўйича туман (шаҳар) бўлимларининг алоҳида ўрнак кўрсатган раҳбарлари, мансабдор шахслари ва ходимлари рағбатлантирилади ёхуд йўл қўйилган жиддий камчиликлар учун эгаллаб турган лавозимидан озод қилишгача жавобгарликка тортилади.



§ 3. Қўмитанинг бошқа давлат ва хўжалик

бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти

органлари ва бошқа ташкилотлар билан

ўзаро ҳамкорлиги тартиби


64. Қўмита ўз вазифа ва функцияларини амалга оширишда бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.


65. Ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотлари ўз ваколатлари доирасида бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.

Ҳудудий бошқармалари, идоравий мансуб ташкилотлар ҳамда туман (шаҳар) бўлимлар тегишли ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича "йўл хариталари"ни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ўзаро узвий ҳамкорлик қиладилар.



§ 4. Қўмитанинг ҳайъати, бошқа маслаҳат,

консультатив ва эксперт органлари


66. Қўмитада раис (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари (лавозимига кўра), ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарлари, шунингдек, асосий фаолият йўналишларини мувофиқлаштирувчи таркибий бўлинмалар раҳбарларидан иборат таркибдаги ҳайъат тузилади.

Ҳайъат таркибининг сони ва шахсий таркиби Қўмита раисининг тақдимномасига биноан Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.


67. Ҳайъатга қуйидаги вазифалар юкланади:

ушбу Низомда белгиланган Қўмита фаолиятининг асосий йўналишларини тайёрлаш ва амалга ошириш;

қонун ҳужжатларида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатларида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларида белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш учун Қўмита тизими ходимлари ва раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича чораларни қабул қилиш, таркибий ва ҳудудий бошқармалариҳамда идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботларини тизимли асосда эшитишни ташкил этиш;

ҳар чоракда ва тизимли тарзда Қўмита фаолияти доирасида ҳудудий ва тармоқ дастурлари амалга оширилиши натижадорлигини кўриб чиқиш;

Қўмита фаолияти доирасидаги долзарб масалаларни жойларда муҳокама қилишни таъминлаган ҳолда Ҳайъатнинг кенгайтирилган сайёр мажлисларини ўтказишни ташкил этиш, шунингдек, юзага келган муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли қарорларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;

Қўмита марказий аппарати ва унинг тизимига кирувчи лавозимлар номенклатурасини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;

Қўмита номенклатурасига кирувчи лавозимларга ходимларни танлаш ва жой-жойига қўйиш масалаларини кўриб чиқиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси қарор ва топшириқларида белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш учун Қўмита раҳбарлари ва ходимларининг шахсий жавобгарлигини ошириш ва ижро интизомини мустаҳкамлаш.

Ҳайъат Қўмита ваколатларига кирувчи бошқа масалаларни кўриб чиқишга ҳақлидир.


68. Ҳайъат мажлисига Қўмита ваколатига кирадиган масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари, бошқа ташкилотлар раҳбарлари таклиф қилиниши мумкин.


69. Ҳайъат мажлисида унинг таркибининг ярмидан ортиғи иштирок этса Ҳайъат мажлиси қонуний ўтказилган деб ҳисобланади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарорлар кўпчилик овоз билан қабул қилинади.


70. Ҳайъат қарорлари Қўмита раисининг буйруғи (Қўмитанинг қарорлари) билан амалга оширилади.


71. Қўмита раиси ва Ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар юзага келган тақдирда, Қўмита раиси Вазирлар Маҳкамасига юзага келган келишмовчиликлар ҳақида хабар берган ҳолда, мустақил равишда қарор қабул қилади. Бундай вазиятда Ҳайъат аъзолари Вазирлар Маҳкамасига ўз фикрларини билдиришлари мумкин.


72. Ҳайъатнинг фаолият юритиш тартиби Ҳайъат томонидан тасдиқланадиган унинг регламенти билан белгиланади.


73. Қўмита ҳузурида илмий-техник Кенгаш тузилади. илмий-техник Кенгаш тўғрисида низом ва унинг шахсий таркиби Қўмита Ҳайъати томонидан тасдиқланади.


74. Қўмитада Жамоатчилик кенгаши ташкил қилинади.

Жамоатчилик кенгаши таркибига соҳадаги мутахассислар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек, илмий ташкилотлар, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва жамоатчилик бирлашмаларининг вакиллари киради.

Жамоатчилик кенгашининг шахсий таркиби, шунингдек, унинг Низоми Қўмита раиси томонидан тасдиқланади.


75. Қуйидагилар Жамоатчилик кенгашининг асосий вазифалари ҳисобланади:

қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда, шунингдек, давлат, тармоқ ва ҳудудий ривожлантириш дастурларида жамоатчилик манфаатлари ва жамоатчилик фикри ҳисобга олиниши, фуқароларнинг, юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини, жамият манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида қонун ҳужжатлари талаблари ижросини таъминлаш, давлат органи зиммасига юкланган ҳамда ижтимоий ва жамоатчилик манфаатларига дахл қилувчи вазифалар ва функцияларни бажариш, давлат хизматларини кўрсатиш, ижтимоий шериклик доирасида амалга ошириладиган битимлар, шартномалар, лойиҳалар ва дастурларни рўёбга чиқариш бўйича Қўмита ва унинг мансабдор шахсларининг фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш;

биргаликда мулоқот қилиш, Қўмитанинг нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан самарали ҳамкорлигини таъминлаш учун давлат органини фуқаролар билан боғлаб турадиган "кўприк" ролини бажариш;

фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига дахл қилувчи энг муҳим масалалар юзасидан Қўмитанинг фаолияти ҳақидаги жамоатчилик фикрини тизимли мониторинг қилиш ва ҳар томонлама таҳлил қилиш, социологик сўровлар ўтказиш, жумладан уларни ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда ўтказиш;

Қўмита фаолиятида коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат дастурлари ва бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этиш, коррупцияга қарши курашиш бўйича олиб борилган ишлар устидан мониторинг ва таҳлил ўтказиш, шунингдек, уларнинг натижалари бўйича таклифлар тайёрлаш;

Қўмита фаолиятининг очиқлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган тадбирларни мониторинг қилиш, унинг фаолияти тўғрисида батафсил ахборот олиш имкониятларини таҳлил қилиш, уларни янада кенгайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

Қўмита фаолиятини ислоҳ қилишда фуқаролар иштирок этиши учун яратилган шарт-шароитларни ўрганиш ва уларни яхшилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

Қўмита фаолияти бўйича фуқаролар ўртасида ўтказиладиган тушунтириш ишлари ва маънавий-маърифий тадбирларда иштирок этиш, уларнинг самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;

Қўмита ходимлари ва улар оилаларининг уй-жой, ижтимоий-маиший, хизмат шарт-шароитларини, уларга малакали тиббий ёрдам кўрсатиш шароитларини, шунингдек, ишдан бўшатилган ёки захирага олинган ходимларни ижтимоий ва касбий мослаштириш бўйича муаммоларни комплекс таҳлил қилиш ҳамда таҳлил якунлари бўйича мазкур шароитларни яхшилаш юзасидан таклифлар киритиш.



8-БОБ. ҚЎМИТА ФАОЛИЯТИНИНГ

САМАРАДОРЛИГИ ВА НАТИЖАДОРЛИГИНИ

БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ ВА ИШЧИ

ИНДИКАТОРЛАРИ


76. Қўмита фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлиги мунтазам баҳолаб борилади.


77. Қўмита фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш Қўмита раиси томонидан тасдиқланадиган Қўмита фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва ишчи индикаторларига асосланади.


78. Қўмита фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш натижалари асосида:

Қўмита раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш (мукофотлаш) ёки интизомий жазолаш;

Қўмита фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва унинг фаолиятини янада такомиллаштириш чоралари кўрилади.



9-БОБ. ҚЎМИТАНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ ВА

МОДДИЙ-ТЕХНИК ТАЪМИНЛАШ, УНИНГ

ХОДИМЛАРИ МЕҲНАТИГА ҲАҚ ТЎЛАШ ВА

УЛАРНИ МОДДИЙ РАҒБАТЛАНТИРИШ


79. Қўмита марказий аппарати, ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат органлари ҳамда муассасаларини моддий-техник таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, грантлар, ветеринария хизмати ва чорвачиликни ривожлантириш жамғармаси, пуллик хизматлар кўрсатишдан тушган маблағлар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.


80. Давлат ветеринария хизмати ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.


81. Қўмита ходимларининг иш ҳақи лавозим маоши, иш ҳақига туман (ҳудудий) коэффициентлар, мукофотлар, қўшимча ҳақлар, устамалар ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа рағбатлантирувчи тўловлардан иборат бўлади.


82. Қўмита қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда соҳа ходимларининг ҳаётини суғурталаш, уларни моддий ва маънавий рағбатлантириш ҳамда ижтимоий муҳофаза қилиш тадбирларини амалга оширади.

Қўмита ходимлари лавозим маошларига ҳар ойда қўшиладиган қўшимча ҳақлар, устамалар ва рағбатлантириш хусусиятига эга бўлган бошқа тўловлар белгиланган тартибга мувофиқ тўланади.


83. Ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларини бузганлик учун маъмурий жарима маблағлари Қўмитанинг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади.



10-БОБ. ҚЎМИТАНИНГ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ

ОЛДИДА ҲИСОБОТ БЕРИШИ


84. Қўмита раҳбарлари Вазирлар Маҳкамаси олдида Қўмита фаолияти тўғрисида мунтазам равишда ҳисобот бериб боради.

Вазирлар Маҳкамасининг соҳага масъул раҳбари Қўмита раҳбарларининг уларга юкланган вазифаларни самарали бажариши бўйича фаолиятининг доимий мониторингини олиб боради, Қўмита фаолияти самарадорлигига холисона баҳо беради.

Мониторинг ва баҳолаш якунлари бўйича ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат органлари ва муассасаларининг алоҳида ўрнак кўрсатган раҳбарлари, мансабдор шахслари ва ходимлари рағбатлантирилади ёхуд йўл қўйилган жиддий камчиликлар учун эгаллаб турган лавозимидан озод қилишгача жавобгарликка тортилади.


85. Қўмита марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари раҳбарлари Қўмита раиси ва унинг ўринбосарлари олдида марказий аппарат фаолияти тўғрисида мунтазам равишда ҳисобот бериб боради.

Ўзларга юкланган вазифаларни самарали бажариши бўйича фаолиятининг доимий мониторингини олиб боради, марказий аппарат фаолияти самарадорлигига холисона баҳо беради.

Мониторинг ва баҳолаш якунлари бўйича марказий аппаратнинг алоҳида ўрнак кўрсатган раҳбарлари, мансабдор шахслари ва ходимлари рағбатлантирилади ёхуд йўл қўйилган жиддий камчиликлар учун эгаллаб турган лавозимидан озод қилишгача жавобгарликка тортилади.



11-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


86. Қўмита қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта ташкил этилади ва тугатилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 28 июнь