Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Адлия вазирининг 30.07.2019 й. 309-мҳ-сон "Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат реестридан чиқариш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 30.07.2019 й. 1870-2-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

30.07.2019 й.

N 1870-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

30.07.2019 й.

N 309-мҳ


БУЙРУҒИ



Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни

давлат реестридан чиқариш тўғрисида



Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат реестридан чиқариш бўйича 2019 йил 26 июлдаги хулосага мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикасининг "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 ноябрдаги ПҚ-4023-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги, 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига асосан, БУЮРАМАН:


1. "Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси биржа савдоларида пахта шроти (кунжараси) ва пахта чигити шелухасини сотиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорни (рўйхат рақами 1870, 2008 йил 18 ноябрь) Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг 2019 йил 24 июлдаги РГ-1-7/6-3427-сон хати маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2008 йил 22 сентябрдаги 59 ва 97-сон "Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси биржа савдоларида пахта шроти (кунжараси) ва пахта чигити шелухасини сотиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1870, 2008 йил 18 ноябрь) ҳамда 2011 йил 17 ноябрдаги 13, 70-сон "Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси биржа савдоларида пахта шроти (кунжараси) ва пахта чигити шелухасини сотиш тартиби тўғрисида"ги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1870-1, 2011 йил 21 декабрь) Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқарилсин.


3. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритилсин.


4. Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.


5. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                 Р. Давлетов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 30 июль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 5 август, 31-сон, 547-модда