Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 31.07.2019 й. ПФ-5777-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 ноябрдаги ПФ-5587-сон "Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг экспорт салоҳиятини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

31.07.2019 й.

N ПФ-5777



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 2018 ЙИЛ 29 НОЯБРДАГИ

ПФ-5587-СОН "МАҲАЛЛИЙ ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИЛАРНИНГ

ЭКСПОРТ САЛОҲИЯТИНИ ЯНАДА РАҒБАТЛАНТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА"ГИ ФАРМОНИГА

ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Мамлакатимизда экспорт салоҳиятини янада ошириш, ипакчилик тармоғидаги экспорт қилувчи ташкилотларга қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда рақобатбардош экспорт маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 ноябрдаги ПФ-5587-сон "Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг экспорт салоҳиятини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига илованинг 14-позицияси "ТИФ ТН коди" устунидаги "5001 - 5003" рақамлари "5001, 5003 (ипак момиғидан ташқари)" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                               Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 1 август


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 5 август, 31-сон, 538-модда