Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.08.2019 й. 653-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.08.2019 й.

N 653



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурини

шакллантириш ва амалга оширишнинг сифат жиҳатидан

янги тизимига ўтиш чора-тадбирлари тўғрисида"

2019 йил 14 майдаги ПФ-5717-сон Фармони)


Ўзбекистон Республикасида инвестиция фаолиятини янада такомиллаштириш ва айниқса ижтимоий-иқтисодий ривожланишида орқада қолаётган туман ва шаҳарларда, ер участкалари ажратиш механизмларини янада соддалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ижтимоий-иқтисодий ривожланишда орқада қолаётган туманлар ва шаҳарларни аниқлаш мезонлари ва тартиби тўғрисидаги низом лойиҳасини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Д. Вахабов ва Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси А.Х. Абдуллаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 9 августдаги

653-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим

қарорларига киритилаётган қўшимчалар

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 январдаги 63-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2019 йил, 1-сон, 11-модда) билан тасдиқланган Ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-бандига қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши қўшилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги томонидан аниқланган ижтимоий-иқтисодий ривожланишида орқада қолаётган туманлар ва шаҳарларда".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 10 август