Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Маҳсулотни экспорт қилишда ташиш харажатларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига компенсация қилиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 10.08.2019 й. 660-сон қарорига илова)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 10 августдаги

660-сон қарорига

ИЛОВА



Маҳсулотни экспорт қилишда ташиш харажатларини

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари

ҳисобига компенсация қилиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом маҳаллий экспорт қилувчи корхоналар (уларнинг ваколатли вакиллари)га маҳсулотни экспорт қилишда темир йўл транспортида ташиш бўйича транспорт харажатларининг 50 фоизигача қисмини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига компенсация қилиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


ваколатли орган - Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги;


маҳсулотлар - Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Экспорт фаолиятини молиялаштириш ва суғурта ҳимояси механизмларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 24 майдаги ПҚ-4337-сон қарори билан тасдиқланган Экспорт қилишда темир йўл транспортида ташиш харажатларининг бир қисми компенсация қилинадиган маҳсулотлар;


воситачилик шартномаси - бир тараф (воситачи) иккинчи тараф (комитент)нинг топшириғи бўйича ўз номидан, бироқ комитент ҳисобидан экспорт шартномалари тузиш орқали комитент маҳсулотларини маълум бир ҳақ эвазига экспорт қилиш бўйича тузилган шартнома;


манфаатдор субъект - Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатига олинган, маҳсулотларни хорижий мамлакатлардаги харидорларга экспорт шартномалари (инвойс)га мувофиқ сотувчи, шунингдек, экспорт ва (ёки) воситачилик шартномаларига биноан юк жўнатувчи тадбиркорлик субъекти, шу жумладан, унинг ваколатли вакили;


транспорт-экспедиторлик ташкилоти - манфаатдор субъектнинг маҳсулотларини темир йўл транспорти орқали экспорт қилишда транспорт-экспедиторлик хизматлари кўрсатувчи тадбиркорлик субъекти;


транспорт харажати - манфаатдор субъект томонидан маҳсулотларни темир йўл транспортида экспорт қилишда темир йўл ва (ёки) транспорт-экспедиторлик ташкилотларига ташиш билан боғлиқ хизматлар учун тегишли шартнома (инвойс)ларга мувофиқ тўланган маблағ;


субсидия - давлат томонидан маҳаллий манфаатдор субъектларга тасдиқланган рўйхатга мувофиқ маҳсулотларни экспорт қилишда темир йўл транспортида ташиш харажатларининг 50 фоизигача қисмини қоплаб бериш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобига ваколатли органга бериладиган маблағлар;


компенсация - манфаатдор субъектга маҳсулотларни темир йўл транспортида экспорт қилишда транспорт харажатларининг 50 фоизгача қисмини ушбу Низомда белгиланган тартибда қоплаб бериш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган субсидия ҳисобига ваколатли орган томонидан тўлаб бериладиган маблағ;


маҳсулотларнинг келиб чиқиш сертификати - маҳсулотлар Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилганлигини тасдиқловчи ҳужжат.



2-БОБ. КОМПЕНСАЦИЯ ТАҚДИМ ЭТИШ

УЧУН АСОСИЙ ШАРТЛАР


3. Ваколатли орган томонидан манфаатдор субъектга компенсация тақдим этилиши учун:

манфаатдор субъект Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатига олинган;

маҳсулотлар Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган;

маҳсулотлар Ўзбекистон Республикаси билан чегарадош (Қирғизистон Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Тожикистон Республикаси, Туркманистон ва Афғонистон Ислом Республикаси) бўлмаган мамлакатларга экспорт қилинган, тухум (ТИФ ТН коди 0407210000) маҳсулоти бундан мустасно;

маҳсулотлар белгиланган тартибда экспортга расмийлаштирилган;

маҳсулотлар учун камида 30 фоиз тўловлар тушган ёки банк аккредитиви очилган (маҳсулотлар манфаатдор субъектнинг ташқи савдо уйларига консигнация шартномалари асосида чиқарилган ҳолатлар бундан мустасно);

экспорт шартномаси (воситачилик шартномаси, инвойс)да маҳсулотларни етказиб бериш бўйича транспорт ҳаражатлари манфаатдор субъект зиммасига юкланган ва ушбу харажатлар учун тўловлар манфаатдор субъект томонидан амалга оширилган бўлиши зарур.



3-БОБ. КОМПЕНСАЦИЯ ТАҚДИМ ЭТИШ

УЧУН ТАЛАБ ЭТИЛАДИГАН ҲУЖЖАТЛАР

ВА УЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ


4. Ваколатли орган томонидан транспорт харажатларининг 50 фоизгача қисмига Давлат бюджети ҳисобидан компенсация тақдим этиш бўйича манфаатдор субъектларнинг аризаларини кўриб чиқиш тартиби ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.


5. Транспорт харажатлари бўйича компенсация олиш учун манфаатдор субъект томонидан ваколатли органга ушбу Низомга 2-иловада келтирилган шаклга мувофиқ ариза қуйидаги ҳужжатлар билан биргаликда тақдим этилади:

экспорт шартномаси (инвойс) ва (ёки) воситачилик шартномаси нусхаси;

божхона юк декларацияси нусхаси;

манфаатдор субъект билан темир йўллар ва (ёки) транспорт-экспедиторлик ташкилотлари ўртасида тузилган юкни темир йўл транспортида ташиш билан боғлиқ хизматлар кўрсатиш бўйича шартнома нусхаси;

манфаатдор субъект томонидан темир йўллари ва (ёки) транспорт-экспедиторлик ташкилотларига амалга оширилган тўловларни тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси;

маҳсулотлар экспорт қилинган давлат божхона органи ва юкни қабул қилган темир йўл станцияси белгиси қўйилган темир йўл юкхати нусхаси;

Ўзбекистон Республикасидаги юк юборилаётган темир йўл станциясидан маҳсулотлар экспорт қилинган мамлакатдаги юкни қабул қилувчи сўнгги станциягача бўлган темир йўл масофаси тўғрисидаги маълумот (манфаатдор субъект томонидан темир йўл юкхати ва бошқа тегишли ҳужжатлардаги маълумотлардан келиб чиққан ҳолда темир йўл участкалари бўйича тақдим этилади);

маҳсулотларнинг келиб чиқиш сертификати нусхаси.


6. Манфаатдор субъектдан ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан бошқа ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.


7. Манфаатдор субъект томонидан компенсация олиш учун ариза ваколатли органга бевосита, почта алоқаси воситалари орқали ёки электрон шаклда, шу жумладан, Ташқи иқтисодий маълумотлар портали орқали улар олинганлиги ҳақида хабардор қилинган ҳолда тақдим этилади.

Бунда, манфаатдор субъектлар 2019 йил 1 майдан бошлаб экспорт қилган маҳсулотлари бўйича амалга оширган транспорт харажатларининг 50 фоизигача қисмига компенсация олиш учун ваколатли органга аризалар тақдим этишга ҳақли.

Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар манфаатдор субъектнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади. Аризада манфаатдор субъектнинг электрон манзили кўрсатилганлиги унинг аризаси бўйича қабул қилинган қарор ҳақида ахборот тизими орқали электрон шаклда хабарнома олишга бўлган розилиги ҳисобланади.


8. Компенсация олиш учун ариза ваколатли органга манфаатдор субъект томонидан бевосита тақдим этилаётганда ушбу Низомнинг 5-бандида қайд этилган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган ҳолатларда ариза кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди.


9. Компенсация олиш учун ариза ваколатли органга манфаатдор субъект томонидан почта алоқаси воситалари орқали ёки электрон шаклда, шу жумладан, Ташқи иқтисодий маълумотлар портали орқали тақдим этилганда, ушбу Низомнинг 5-бандида қайд этилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган бўлса, ваколатли орган 3 иш куни мобайнида манфаатдор субъектга ҳужжатларни тегишли жавоб хати билан ёзма ёки электрон шаклда қайтаради.


10. Ушбу Низомнинг 5-бандида қайд этилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилган аризалар ваколатли орган томонидан 7 иш куни давомида кўриб чиқилади.


11. Ваколатли орган манфаатдор субъект ва у томонидан тақдим этилган ҳужжатларни ушбу Низомнинг 3-бандидаги шартларга мувофиқлиги нуқтаи назаридан ўрганиб чиқади.


12. Ваколатли орган манфаатдор субъект ва у томонидан тақдим этилган ҳужжатларни ахборот тизимлари, шу жумладан, Ташқи савдо операцияларининг ягона ахборот тизими орқали ва тегишли органларнинг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги маълумотлар базалари ёрдамида ҳамда сўровномалар юбориб, жавоблар олиш орқали ўрганиб чиқади.


13. Манфаатдор субъект аризаси бўйича компенсация бериш юзасидан хулоса ваколатли орган томонидан қабул қилинади. Манфаатдор субъектнинг аризасини кўриб чиқиш учун тўлов ундирилмайди.



4-БОБ. КОМПЕНСАЦИЯ БЕРИШНИ

РАД ЭТИШНИНГ АСОСЛАРИ


14. Манфаатдор субъектга компенсация беришни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:

манфаатдор субъект ва у томонидан тақдим этилган ҳужжатларнинг ушбу Низомнинг 3-бандида белгиланган шартларга ёки уларнинг бирига номувофиқлиги;

манфаатдор субъект томонидан тақдим этилган ҳужжатларда ушбу Низомнинг 12-бандида белгиланган тартибда ўрганишлар натижасида ишончсиз ва нотўғри маълумотлар мавжудлиги ёки маълумотларни бузиб кўрсатиш ҳолатлари аниқланган тақдирда.


15. Ушбу Низомнинг 14-бандида назарда тутилмаган асосларга кўра манфаатдор субъектга компенсация беришни рад этишга йўл қўйилмайди.


16. Манфаатдор субъект компенсация берилишини рад этиш тўғрисида хулоса олганда рад этиш асосларини бартараф этган ҳолда компенсация олиш учун ваколатли органга ариза билан қайта мурожаат қилишга ҳақли.


17. Манфаатдор субъект компенсация берилишини рад этиш тўғрисидаги хулосадан норози бўлган тақдирда, шунингдек, ваколатли органнинг мансабдор шахслари ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан белгиланган тартибда юқори турувчи ташкилотга ёки судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.



5-БОБ. КОМПЕНСАЦИЯ МИҚДОРИНИ АНИҚЛАШ

ВА ТЎЛОВНИ АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИ


18. Компенсация миқдори қуйидаги формула ёрдамида аниқланади*:


Kт=(T*k <М*V*S) <Е


- компенсация миқдори, миллий валютада;

М - Ўзбекистон Республикасидаги юк юборилаётган темир йўл станциясидан маҳсулот экспорт қилинаётган мамлакатдаги юкни қабул қилувчи сўнгги станциягача бўлган темир йўл масофаси, километрда;

V - маҳсулотлар экспорт қилинган вагонлар сони;

S - бир вагоннинг бир километр темир йўл масофаси учун белгиланган компенсация миқдори, миллий валютада- 8 500 сўм/км;

Т - манфаатдор субъектнинг транспорт харажати миқдори, миллий валютада;

k = компенсация коэфиценти - 0,5;

Е = манфаатдор субъектга экспорт қилинган маҳсулотларнинг умумий қийматига нисбатан ажратиладиган компенсациянинг энг юқори миқдори, миллий валютада - манфаатдор субъект томонидан компенсация олиш учун тақдим этилган ҳужжатларга мувофиқ экспорт қилинган маҳсулотлар умумий қийматининг 10 фоизи. Экспорт қилинган маҳсулотларнинг миллий валютадаги қиймати, бу маҳсулотларга божхона юк декларацияси расмийлаштирилган кундаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган тегишли валюта курсига асосан ҳисобланади.


*) Компенсация миқдори формуладаги тенгсизликда аниқланган қийматларнинг энг кичигига тенг бўлади. Мисол учун: Т=113 400 000 сўм, М=10500 км, V=1, S=8 500 сўм, маҳсулотларнинг умумий қиймати 300 000 000 сўм. Бу ҳолатда Т*k=56 700 000 cўм, М*V*S=89 250 000 сўм, Е=30 000 000 сўм. Демак, жами компенсация миқдори қиймат бўйича энг кичик бўлган Е белгисининг қийматига, яъни 30 000 000 сўмга тенг.


19. Хорижий валютада тўлов амалга оширилган транспорт харажатлари учун компенсация миллий валютада амалга оширилади. Хорижий валютада тўлов амалга оширилган транспорт харажатининг миллий валютадаги қиймати манфаатдор субъект томонидан транспорт харажатлари учун тўлов амалга оширилган кундаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган тегишли валюта курсига асосан ҳисобланади.


20. Манфаатдор субъектнинг транспорт харажатларининг 50 фоизигача қисмини компенсация қилиш ваколатли орган томонидан унинг буюртманомаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига ажратиладиган субсидиялар доирасида амалга оширилади.


21. Ваколатли орган ҳар ҳафта якуни бўйича кейинги ҳафтанинг биринчи иш кунида манфаатдор субъектлар томонидан тақдим этилган аризаларни кўриб чиқиш якунларига мувофиқ манфаатдор субъектларга компенсациялар бериш учун Давлат бюджети маблағларидан субсидиялар ажратиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига буюртманома тақдим этади.


22. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ваколатли орган томонидан тақдим этилган буюртманомани олган кундан бошлаб 3 иш куни мобайнида буюртманомада кўрсатилган субсидия маблағларини ваколатли органнинг махсус шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказиб беради.

Бунда, молия йили якуни бўйича ушбу шахсий ғазна ҳисобварағида фойдаланилмай қолган бюджет маблағлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига қайтарилади.


23. Ваколатли орган махсус ғазна ҳисобварағига тушган субсидия маблағларини 3 иш куни мобайнида ваколатли орган томонидан компенсация берилиши белгиланган тегишли манфаатдор субъектларнинг тижорат банкларидаги ҳисоб рақамларига ўтказиб беради.


24. Компенсация берилган манфаатдор субъектларнинг реестри ушбу Низомга 3-иловада келтирилган шаклга мувофиқ ваколатли орган томонидан юритилади.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


25. Ваколатли орган томонидан манфаатдор субъектга маҳсулотларни экспорт қилишдаги транспорт харажатларини компенсация қилиш учун субсидия маблағлари ажратилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаменти томонидан амалга оширилади.


26. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи

савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш

агентлиги томонидан транспорт харажатларининг 50 фоизгача

қисмига Давлат бюджети ҳисобига компенсация бериш бўйича

манфаатдор субъектларнинг аризаларини кўриб чиқиш

СХЕМАСИ

Босқичлар


Масъул ижрочилар



Тадбирлар



Бажариш

муддатлари

1-босқич

Манфаатдор субъект*


Ариза ва тегишли ҳужжатларни тайёрлаш ва ваколатли органга бевосита, почта алоқаси воситалари орқали ёки электрон шаклда, шу жумладан, Ташқи иқтисодий маълумотлар портали орқали топшириш, шу жумладан:

- экспорт шартномаси (инвойс) ва (ёки) воситачилик шартномаси нусхаси;

- божхона юк декларацияси нусхаси;

- манфаатдор субъект билан темир йўллар ва (ёки) транспорт-экспедиторлик ташкилотлари ўртасидаги юкни темир йўл транспортида ташиш билан боғлиқ хизматлар кўрсатиш шартномаси нусхаси;

- манфаатдор субъект томонидан темир йўллари ва (ёки) транспорт-экспедиторлик ташкилотларига амалга оширилган тўловларни тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси;

- маҳсулотлар экспорт қилинган давлат божхона органи ва юкни қабул қилган темир йўл станцияси белгиси қўйилган темир йўл юкхати нусхаси;

- Ўзбекистон Республикасидаги юк юборилаётган темир йўл станциясидан экспорт қилинган мамлакатдаги юкни қабул қилувчи сўнгги станциягача темир йўл масофаси тўғрисидаги маълумот;

- маҳсулотларнинг келиб чиқиш сертификати нусхаси.


Манфаатдор субъектнинг ихтиёрига кўра










2-босқич

Экспортни рағбатлантириш агентлиги


Тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш ва хулоса бериш:






- ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганда, уларни манфаатдор субъектга жавоб хати билан ёзма ёки электрон шаклда қайтариш;


3 иш куни мобайнида


- тўлиқ тақдим этилган ҳужжатлар бўйича тегишли хулоса тайёрлаш ва манфаатдор субъектни хабардор қилиш.


7 иш куни мобайнида








3-босқич

Экспортни рағбатлантириш агентлиги


Субсидия ажратиш бўйича буюртманома тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этиш.


Ҳар ҳафта якуни бўйича кейинги ҳафтанинг биринчи иш кунида










4-босқич

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги


Манфаатдор субъектнинг транспорт харажатларининг 50 фоизгача қисмини компенсация қилиш мақсадида ваколатли орган буюртманомасига мувофиқ Давлат бюджетидан субсидия ажратиш.


Буюртманомани қабул қилган кундан бошлаб 3 иш куни ичида










5-босқич

Экспортни рағбатлантириш агентлиги


Компенсация тўловини манфаатдор субъектнинг аризасида кўрсатилган банк ҳисобрақамига ўтказиб бериш.


Махсус ғазна ҳисобварағига субсидия маблағлари тушган кундан бошлаб 3 иш куни мобайнида



   

*) Манфаатдор субъект - Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатига олинган, маҳсулотларни хорижий мамлакатлардаги харидорларга экспорт шартномалари (инвойс)га мувофиқ сотувчи, шунингдек, экспорт ва (ёки) воситачилик шартномаларига биноан юк жўнатувчи тадбиркорлик субъекти, шу жумладан, унинг ваколатли вакили.






Низомга

2-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси

Инвестициялар ва ташқи савдо

вазирлиги ҳузуридаги Экспортни

рағбатлантириш агентлигига

________________________дан

(манфаатдор субъектнинг номи)

АРИЗА


__________________________________ (манфаатдор субъектнинг номи) томонидан _____________ (мамлакат номи) темир йўл транспортида экспорт қилинган, умумий қиймати АҚШ долларига тенг, ТИФ ТН коди ______________ бўлган _______________ (маҳсулотнинг номи) маҳсулот(лар)ини экспорт қилиш учун сарфланган _________________ cўм миқдоридаги темир йўл транспорти харажатларининг 50 фоизигача қисмини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобига компенсация қилиш масаласини кўриб чиқишингизни ва тегишли компенсация тўловини ___________________ (тижорат банкининг номи) тижорат банкининг ___________________________ (ҳудуднинг номи) филиалидаги бизнинг ______________________ ҳисобрақамга ўтказиб беришингизни сўрайман.


Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинмоқда:


1. Экспорт шартномаси (инвойс) ва (ёки) воситачилик шартномаси нусхаси.


2. Божхона юк декларацияси нусхаси.


3. Манфаатдор субъект билан темир йўллар ва (ёки) транспорт-экспедиторлик ташкилотлари ўртасида тузилган юкни темир йўл транспортида ташиш билан боғлиқ хизматлар кўрсатиш бўйича шартнома нусхаси.


4. Манфаатдор субъект томонидан темир йўллар ва (ёки) транспорт-экспедиторлик ташкилотларига амалга оширилган тўловларни тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси.


5. Маҳсулотлар экспорт қилинган мамлакат божхона органи ва юкни қабул қилган темир йўл станцияси белгиси қўйилган темир йўл юкхати нусхаси.


6. Ўзбекистон Республикасидаги юк юборилаётган темир йўл станциясидан маҳсулотлар экспорт қилинган мамлакатдаги юкни қабул қилувчи сўнгги станциягача бўлган темир йўл масофаси тўғрисида маълумот.


7. Маҳсулотларнинг келиб чиқиш сертификати нусхаси.

____________ раҳбари



(Ф.И.О.)

Боғланиш учун телефон: +998 (___)__________






Низомга

3-ИЛОВА



Компенсация берилган манфаатдор субъектларнинг

РЕЕСТРИ

Т/р

Ман-

фаатдор

субъект номи

Экспорт

шартномаси

(инвойс)нинг

иденти-

фикация

рақами ва/ёки

восита-

чилик

шартно-

маси

рақами ва

санаси


Маҳсулот

номи

Маҳсулот

ТИФ ТН

коди

Бож-

хона юк

декла-

рацияси

рақа-

ми ва

санаси

Темир йўл

транс-

порти

босиб ўтган

жами йўл

масофаси,

км

Экспортга

юк ортиш

станцияси

номи ва

рақами

Экспортга

ортилган

юкнинг

сўнгги етиб

бориш

станцияси

номи ва

рақами

Экспорт

қилинган

маҳсулот-

ларнинг

умумий

қиймати,

сўм

Ман-

фаатдор

субъект-

нинг

транспорт

харажати,

сўм

Бир

километр/

вагон темир

йўл масо-

фаси учун

белги-

ланган

компен-

сация

миқдори

бўйича

ҳисоб-

ланган

транспорт

харажати,

сўм


Ман-

фаатдор

субъектга

тақдим

этилган

компен-

сация

миқдори, сўм


1.














2.














3.














...














      


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 12 август