Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.08.2019 й. 666-сон "Ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.08.2019 й.

N 666



ИШЛАБ ЧИҚАРИШ МАЙДОНЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНИШ САМАРАДОРЛИГИНИ ЯНАДА

ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Бўш турган ишлаб чиқариш майдонларидан оқилона ва самарали фойдаланиш соҳасида қўшимча шарт-шароитлар яратилаётгани натижасида тадбиркорлик субъектлари томонидан кўплаб инвестиция лойиҳаларини муваффақиятли амалга ошириш ҳамда янги иш ўринлари ташкил этиш чоралари кўрилмоқда.

Бироқ, бугунги кунда ишлаб чиқариш майдонларидан оқилона фойдаланмаслик, шунингдек, фойдаланилмаётган объектларни бошқа мулкдорлар номига расмийлаштириш орқали таъсирчан солиқ механизмидан қочиш ҳолатлари учрамоқда. Бу эса, ўз навбатида, фойдаланилмаётган объектларни хўжалик фаолиятига жалб этиш жараёнини мураккаблаштирмоқда.

Фойдаланилмаётган объектларни хўжалик фаолиятига тезкор жалб этиш механизмини янада такомиллаштириш, бўш турган объектлардан оқилона фойдаланиш ҳамда улар негизида замонавий ишлаб чиқаришларни ва янги иш ўринларини ташкил этиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг:

фойдаланилмаётган объектлар хўжалик фаолиятига жалб этилганда, таъсирчан солиқ механизмини қўллаш натижасида ҳисобланган солиқ суммаларини қайтариш тартибини жорий этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


2. Қуйидагилар:

фойдаланилмаётган объектларни аниқлаш бўйича ишчи гуруҳининг (кейинги ўринда 1-ишчи гуруҳи деб аталади) намунавий таркиби 1-иловага мувофиқ;

фойдаланилмаётган объектларни хўжалик фаолиятига жалб этиш бўйича ишчи гуруҳининг (кейинги ўринда 2-ишчи гуруҳи деб аталади) намунавий таркиби 2-иловага мувофиқ;

фойдаланилмаётган объектларни аниқлаш ва хўжалик фаолиятига жалб этиш схемаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ишчи гуруҳларига қуйидаги вазифалар юклансин:

а) 1-ишчи гуруҳи:

фойдаланилмаётган объектларни жойига борган ҳолда хатловдан ўтказиш ҳамда уларнинг рўйхатини шакллантиришни ташкил этиш;

фойдаланилмаётган объектлар бўйича давлат солиқ хизмати органларига хулоса тақдим этиш;

б) 2-ишчи гуруҳи:

фойдаланилмаётган объектларни ишга тушириш муаммоларини ўрганиш;

аниқланган муаммоларни ҳал қилиш ва фойдаланилмаётган объектларни ишга туширишга доир лойиҳаларни ишлаб чиқишда ва инвесторларни жалб қилишда мулкдорга кўмаклашиш;

фойдаланилмаётган объект ҳақиқатда хўжалик фаолиятига жалб қилинганлигини жойига борган ҳолда ўрганиш орқали таъсирчан солиқ механизмини тўхтатиш юзасидан давлат солиқ хизмати органларига хулоса тақдим этиш.


4. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига фойдаланилмаётган объектлар ишга туширилганлигининг ҳисобини юритиш вазифалар юкланади.

5. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

хатловдан ўтказиш вақтида белгиланган муддатда тугалланмаган қурилиш объектлари, бўш турган бинолар, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотлар, шунингдек, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари умумий майдонининг 50 фоизидан кўпроғидан (бир бино ёки нотурар жой хонаси контури доирасида) товарлар ишлаб чиқаришда (ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш) фойдаланилмай келинган бўлса (мавсумий тусдаги фаолият амалга ошириладиган объектлар бундан мустасно), бўш турган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари (кейинги ўринларда фойдаланилмаётган объектлар деб аталади) сифатида эътироф этилади;

давлат мулки бўлган фойдаланилмаётган объектларни белгиланган тартибда сотиш, ижарага, шу жумладан давлат-хусусий шериклик асосида бериш чоралари кўрилади;

фойдаланилмаётган объект хўжалик фаолиятига жалб этилганда таъсирчан солиқ механизмини қўллаш натижасида ҳисобланган солиқ суммалари хўжалик фаолиятига жалб этилган объект мулкдорига тегишли миқдорда қайтарилади. Бунда таъсирчан солиқ механизмини қўллаш натижасида тўланган солиқ суммасини қайтариш 2-ишчи гуруҳнинг хулосаси асосида охирги 12 ой учун татбиқ этилади.

6. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги:

икки ҳафта муддатда фойдаланилмаётган объектларни аниқлаш ҳамда фойдаланилмаётган объектларни хўжалик фаолиятига жалб этиш бўйича ишчи гуруҳлари хулосаларининг намунавий шаклини тасдиқласин;

Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда фойдаланилмаётган объектларни хатловдан ўтказиш, ишга тушириш ва уларнинг ҳисобини юритиш бўйича ягона дастурий маҳсулот ишлаб чиқсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси:

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ҳамда бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда оммавий ахборот воситалари ва Интернет ресурсларида ушбу қарорнинг моҳияти ва аҳамиятининг кенг ёритилишини таъминласин;

бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


8. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари Э.М. Ғаниев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 13 августдаги

666-сон қарорига

1-ИЛОВА



Фойдаланилмаётган объектларни

аниқлаш бўйича ишчи гуруҳининг

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

Туман (шаҳар) ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари


-

Ишчи гуруҳи раҳбари


Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси бошлиғи


-

Ишчи гуруҳи раҳбарининг ўринбосари

       



Ишчи гуруҳи аъзолари:


Туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр филиали бошлиғи



Туман (шаҳар) прокурори ўринбосари



Туман (шаҳар) иқтисодиёт ва саноат бўлими бошлиғи



Савдо-саноат палатаси туман (шаҳар) бўлими бошлиғи


Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси масъул ходими


-

Ишчи гуруҳи котиби

      

Изоҳ: Ишчи гуруҳи раҳбари ва аъзолари бошқа лавозимга ўтганда, унинг таркибига мазкур лавозимга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.

Хатлов ўтказиш жараёнига заруратга қараб, бошқа алоқадор идора ва ташкилотлар жалб қилиниши мумкин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 13 августдаги

666-сон қарорига

2-ИЛОВА



Фойдаланилмаётган объектларни хўжалик

фаолиятига жалб этиш бўйича ишчи гуруҳининг

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

         

Туман (шаҳар) ҳокимининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи


-

Ишчи гуруҳи раҳбари

         



Ишчи гуруҳи аъзолари:


Туман (шаҳар) иқтисодиёт ва саноат бўлими бошлиғи




Савдо-саноат палатаси туман (шаҳар) бўлими бошлиғи



Туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш маркази директори




Туман (шаҳар) инвестициялар ва ташқи савдо бўлими масъул ходими


-

Ишчи гуруҳи котиби

          

Изоҳ: Ишчи гуруҳи раҳбари ва аъзолари бошқа лавозимга ўтганда, унинг таркибига мазкур лавозимга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 13 августдаги

666-сон қарорига

3-ИЛОВА


Фойдаланилмаётган объектларни аниқлаш ҳамда

хўжалик фаолиятига жалб этиш механизми

СХЕМАСИ


Босқичлар

       

      

Субъектлар

     


     

Тадбирлар

       


       

Ижро муддати

         

           

I. ФОЙДАЛАНИЛМАЁТГАН ОБЪЕКТЛАРНИ АНИҚЛАШ

ВА ТАЪСИРЧАН СОЛИҚ МЕХАНИЗМИНИ ҚЎЛЛАШ

           







1-босқич

1-ишчи гуруҳ


      

Фойдаланилмаётган объектларни ўрганиш учун уларнинг рўйхатини шакллантириш.

       


Ҳар чоракда







2-босқич

1-ишчи гуруҳ


         

Объектдан ҳақиқатдан фойдаланилмаётганлигига аниқлик киритиш мақсадида уларни жойига борган ҳолда хатловдан ўтказиш ва давлат солиқ хизмати органларига хулоса тақдим этиш.

        


Тақдимнома келиб тушган кундан бошлаб беш иш кунида







              

II. ФОЙДАЛАНИЛМАЁТГАН ОБЪЕКТЛАРНИ ИШГА ТУШИРИШГА

КЎМАКЛАШИШ ВА УЛАРНИ МОНИТОРИНГ ҚИЛИШ

           







3-босқич

1-ишчи гуруҳ


Хулоса қилинган объектлар тўғрисидаги маълумотларни 2-ишчи гуруҳга тақдим этиш.


       

Хулоса қабул қилинган кундан бошлаб икки иш кунида

         







4-босқич

2-ишчи гуруҳ


        

Фойдаланилмаётган объектларни ишга туширишдаги мавжуд муаммоларни ўрганиш, бартараф қилиш ҳамда инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда уларнинг мулкдорларига кўмаклашиш.

           


Хулоса келиб тушгандан кейин, доимий







5-босқич

2-ишчи гуруҳ


      

Фойдаланилмаётган объектларнинг ишга туширилиши ва у билан боғлиқ лойиҳалар амалга оширилишини мониторинг қилиб бориш.

          


Лойиҳа ишга тушгунга қадар, доимий







6-босқич

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги


          

Фойдаланилмаётган объектлар ишга туширилганлиги ҳисобини юритиш.

          


Доимий







            

III. ТАЪСИРЧАН СОЛИҚ МЕХАНИЗМИ ҚЎЛЛАНИЛГАН

ОБЪЕКТЛАР БЎЙИЧА ОШИРИЛГАН СТАВКАЛАРДА

ҲИСОБЛАНГАН СОЛИҚ СУММАЛАРИНИ ҚАЙТАРИШ

           







7-босқич

2-ишчи гуруҳ


         

Хўжалик фаолиятига жалб этилганлиги сабабли таъсирчан солиқ механизмини тўхтатиш юзасидан объект мулкдорларининг ёзма аризаси келиб тушганда, жойига борган ҳолда ўрганиш.

       


Ариза келиб тушган кундан бошлаб уч иш кунида







8-босқич

2-ишчи гуруҳ


           

Фойдаланилмаётган объект ҳақиқатда ишга туширилиб, хўжалик фаолиятига жалб этилганлиги аниқланган тақдирда, таъсирчан солиқ механизмини тўхтатиш юзасидан объект мулкдори ҳамда давлат солиқ хизмати органига хулоса тақдим этиш.

         


Икки иш кунида







9-босқич

Давлат солиқ хизмати органлари


        

Фойдаланилмаётган объект хўжалик фаолиятига жалб этилганлиги тўғрисидаги хулоса асосида қўлланилган таъсирчан солиқ механизмини тўхтатиш ва солиқ тўловчининг шахсий карточкасига тегишли ёзувларни киритиш, мажбурий ундирув чораларини тўхтатиш.

          


Хулоса келиб тушган кундан бошлаб бир иш кунида







10-босқич

Давлат солиқ хизмати органлари


         

Оширилган ставкаларни қўллаш натижасида охирги 12 ойлик давр учун ундирилган ер ва мол-мулк солиғи суммаларини хулоса асосида таъсирчан солиқ механизми бекор қилинган объект мулкдорига қайтариш.

         


Хулоса келиб тушган кундан бошлаб ўн беш кунда







            

IV. ФОЙДАЛАНИЛМАЁТГАН ДАВЛАТ МУЛКИ ОБЪЕКТЛАРИНИ

(МОЛ-МУЛК ВА ЕР СОЛИҚЛАРИ ТЎЛОВЧИСИ БЎЛМАГАН)

АНИҚЛАШ ҲАМДА ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИГА ЖАЛБ ЭТИШ

              







11-босқич

Туман (шаҳар)

Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри филиаллари, қурилиш бўлимлари, фойдаланилмаётган объектни балансда сақловчилар, Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бўлинмалари, ҳудудий туман (шаҳар) ҳокимликлари


Фойдаланилмаётган давлат мулки объектларини хатловдан ўтказиш.


2019 йил

1 октябрга қадар,

кейинчалик доимий







12-босқич

        

Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бўлинмалари

       


Хатлов жараёнида аниқланган фойдаланилмаётган давлат мулки объектлари тўғрисидаги маълумотларни шакллантириш.


Хатлов якуни бўйича

уч кун ичида







13-босқич

Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бўлинмалари


Фойдаланилмаётган объектни хўжалик фаолиятига жалб қилиш юзасидан балансда сақловчи ва унинг юқори ташкилотига тақдимнома юбориш.


Хатлов натижаси бўйича

3 кун ичида







14-босқич

Объектни балансда сақловчилар


           

Фойдаланилмаётган объектни давлат мулки сифатида сақлаш заруратини асослантириш, мазкур объектнинг хўжалик фаолиятига жалб этилишини таъминлаш.

          


Тақдимнома келиб тушган кундан бошлаб бир ой ичида







15-босқич

         

Ҳудудий туман (шаҳар) ҳокимликлари, Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бўлинмалари, объектни балансда сақловчи

         


Объект бир ой ичида хўжалик фаолиятига жалб қилинмаган тақдирда, объектни ҳудудий туман (шаҳар) ҳокимликлари тасарруфига ўтказиш чораларини кўриш.


Белгиланган тартибда

16-босқич

Ваколатига кўра маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, Давлат активларини бошқариш агентлиги


                

Фойдаланилмаётган объектнинг белгиланган тартибда хўжалик фаолиятига жалб қилинишини таъминлаш ёки объектни хусусий мулк сифатида сотиш, ижарага, шу жумладан давлат-хусусий шериклик асосида бериш тўғрисида қарор қабул қилиш.

           


Заруратга кўра

        


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 13 август