Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Адлия вазирининг 12.08.2019 й. 329-мҳ-сон "Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат реестридан чиқариш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 12.08.2019 й. 989-2-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

12.08.2019 й.

N 989-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

12.08.2019 й.

N 329ҳ


БУЙРУҒИ



Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни

давлат реестридан чиқариш тўғрисида



Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат реестридан чиқариш бўйича 2019 йил 7 августдаги хулосага мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикасининг "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига асосан, БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигида Ўзбекистон Республикаси хўжалик юритувчи субъектлари томонидан тузиладиган бартер контрактлари (шартнома, битимлар)ни рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомни (рўйхат рақами 989, 2000 йил 2 декабрь) Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг 2019 йил 2 августдаги 05-31-7404-сон хати маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги томонидан 2000 йил 30 июнда ЭГ-01/12-3411-сон, Молия вазирлиги томонидан 2000 йил 20 июлда 79-сон ва Давлат божхона қўмитаси томонидан 2000 йил 30 июнда 02/20-34-сон билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигида Ўзбекистон Республикаси хўжалик юритувчи субъектлари томонидан тузиладиган бартер контрактлари (шартнома, битимлар)ни рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 989, 2000 йил 2 декабрь) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг 2004 йил 5 майдаги НН-01/10-1325, 72 ва 01-02/19-26-сон "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигида Ўзбекистон Республикаси хўжалик юритувчи субъектлари томонидан тузиладиган бартер контрактлари (шартнома, битимлар)ни рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 989-1, 2004 йил 14 июнь) Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқарилсин.


3. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритилсин.


4. Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.


5. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                  Р. Давлетов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 13 август


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 19 август, 33-сон, 578-модда