Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.08.2019 й. 668-сон "Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармаси томонидан жисмоний ва юридик шахслар мол-мулки ҳамда объектларини қўриқлаш борасида кўрсатиладиган хизматлар тарифларини белгилаш методикасини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.08.2019 й.

N 668




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МИЛЛИЙ

ГВАРДИЯСИ ҚЎРИҚЛАШ БОШ БОШҚАРМАСИ

ТОМОНИДАН ЖИСМОНИЙ ВА ЮРИДИК ШАХСЛАР

МОЛ-МУЛКИ ҲАМДА ОБЪЕКТЛАРИНИ ҚЎРИҚЛАШ

БОРАСИДА КЎРСАТИЛАДИГАН ХИЗМАТЛАР

ТАРИФЛАРИНИ БЕЛГИЛАШ МЕТОДИКАСИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармаси томонидан кўрсатиладиган қўриқлаш хизмати тарифларини шакллантиришни тартибга солиш, бунда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармасининг фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 20 февралдаги ПҚ-4997-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси томонидан кўрсатиладиган қўриқлаш хизматларининг тарифлари (нархлари) Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотлари учун - Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда, бошқа юридик ва жисмоний шахслар учун - Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони томонидан мустақил белгиланиши назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармаси томонидан жисмоний ва юридик шахслар мол-мулки ҳамда объектларини қўриқлаш борасида кўрсатиладиган хизматлар тарифларини белгилаш методикаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўриқлаш хизмати тарифларини ишлаб чиқишда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармаси томонидан жисмоний ва юридик шахслар мол-мулки ҳамда объектларини қўриқлаш борасида кўрсаталадиган хизматлар тарифларини белгилаш методикасига амал қилсин.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони Б.Х. Ташматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 14 август