Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.08.2019 й. 687-сон "Маданият ва санъат муассасаларида васийлик кенгашлари тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.08.2019 й.

N 687



МАДАНИЯТ ВА САНЪАТ МУАССАСАЛАРИДА

ВАСИЙЛИК КЕНГАШЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ

НАМУНАВИЙ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ

ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида маданият ва санъат соҳасини инновацион ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 26 августдаги ПҚ-3920-сон қарорига мувофиқ молиялаштиришнинг бюджетдан ташқари манбаларини жалб этиш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш, маданият ва санъат муассасалари фаолияти самарадорлигини ошириш ва уларга кўмаклашиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Маданият ва санъат муассасаларининг васийлик кенгашлари тўғрисидаги намунавий низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги уч ой муддатда маданият ва санъат муассасалари орасида васийлик кенгашларини ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини таъминлаш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида ахборот-тушунтириш ишлари олиб борилишини таъминласин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Б.С. Сайфуллаев зиммасига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, маданият, маънавият, оммавий ахборот воситалари, ижодий ва жамоат ташкилотлари масалалари котибиятига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                              А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 17 август