Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.08.2019 й. 690-сон "Сирдарё вилоятида қишлоқ хўжалиги экин ерларидан янада самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.08.2019 й.

N 690




СИРДАРЁ ВИЛОЯТИДА ҚИШЛОҚ

ХЎЖАЛИГИ ЭКИН ЕРЛАРИДАН ЯНАДА

САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Сирдарё вилоятида қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш, замонавий бошқарув тизимини йўлга қўйиш ҳисобига пахта-тўқимачилик кластерлари ташкил этилди. Мавжуд ер майдонларидан самарали фойдаланиш, айниқса, экспортбоп маҳсулотлар етиштириш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди.

Хусусан, вилоятда анор етиштириш ва уни қайта ишлаш йўлга қўйилди, шунингдек, экспортбоп полиз маҳсулотлари ҳисобланган қовун ва тарвуз етиштириш ҳамда балиқ ва балиқ маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича бой тажрибалардан самарали фойдаланиш чоралари белгиланди.

Шу билан бирга, Сирдарё вилоятида ўтказилган хатлов натижаларига кўра, жами 19 238 гектар, шу жумладан 10 203 гектар суғориладиган ерлар ва 9 035 гектар фойдаланилмаётган бўз ва яйлов ер майдонлари мавжудлиги аниқланди.

Сирдарё вилоятида ер майдонларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш, жумладан, ирригация ва мелиорация тадбирларини амалга ошириш, коллектор-дренаж тармоқларини тозалаш, суғориш учун артезиан қудуқларини қазиш ҳисобига ерларни тўлиқ ўзлаштириш, экспортбоп экинларни жойлаштириш ҳамда яйлов ва бўз ерларда чорвачиликни ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Сирдарё вилояти ҳокимлиги томонидан вилоятдаги фойдаланилмаётган 19 238 гектар қишлоқ хўжалиги ер майдони ўзлаштириш учун, жумладан:

5 852 гектар ер майдони Вазирлар Маҳкамасининг "Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари ер майдонларини мақбуллаштириш ҳамда қишлоқ хўжалиги экин ерларидан самарали фойдаланишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 9 январдаги 14-сон қарорига асосан фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарининг ер майдонларини мақбуллаштириш жараёнида фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига;

1259 гектар ер майдони "Indorama agro" масъулияти чекланган жамияти хорижий корхонасига;

461 гектар ер майдони паррандачилик ва бошқа тармоқларни ривожлантириш учун тадбиркорлик субъектларига ажратиб берилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти ва Сирдарё вилояти ҳокимлиги томонидан ишлаб чиқилган Сирдарё вилоятидаги фойдаланилмаётган қишлоқ хўжалиги ерларидан самарали фойдаланишни ташкил этишга доир манзилли чора-тадбирлар дастури 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Сирдарё вилояти ҳокимлигининг Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани ҳудудидаги захира ерлардан "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамиятига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун 10 000 гектар ер майдони ажратиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


4. 2019 йилда Сирдарё вилоятида фойдаланилмасдан захирада турган яйлов ва бўз ерларда чорвачиликни ривожлантириш бўйича амалга ошириладиган лойиҳалар 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. Сирдарё вилояти ҳокимлиги:

ўн кун муддатда "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамиятига фойдаланиш учун Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани ҳудудидаги захира ерларидан 10 000 гектар, шу жумладан 7 545 гектар фойдаланилмаётган, 2455 гектар фойдаланилаётган қишлоқ хўжалиги ер майдони ажратиш тўғрисида қарор қабул қилсин;

2019 йилда туман ҳокимликлари захирасидаги 4 121 гектар қишлоқ хўжалиги ерларини ташаббускорларга белгиланган тартибда ажратиб бериш ва улардан самарали фойдаланишни ташкил этиш чораларини кўрсин.


6. Сирдарё вилояти ҳокимлиги ва "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда мазкур қарор билан тасдиқланган чора-тадбирлар дастурида белгиланган тадбирларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва самарали амалга оширилишини таъминласин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - транспорт вазири А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Д. Вахабов ва Сирдарё вилояти ҳокими Ғ.Ғ. Мирзаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 19 августдаги

690-сон қарорига

1-ИЛОВА



Сирдарё вилоятидаги фойдаланилмаётган қишлоқ

хўжалиги ерларидан самарали фойдаланишни

ташкил этишга доир манзилли чора-тадбирлар

ДАСТУРИ

Т/р

Амалга ошириладиган тадбирлар


Ижро

муддати


Молиялаштириш

манбаи


Масъуллар


1. СИРДАРЁ ВИЛОЯТИДА ЗАХИРАДА ТУРГАН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ

ЕРЛАРИНИ САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ УЧУН "ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИР

ЙЎЛЛАРИ" АЖ ҲАМДА БОШҚА ТАШАББУСКОРЛАРГА АЖРАТИШ

1.

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖга фойдаланиш учун Мирзаобод тумани ҳудудидаги захира ерлардан 10 000 гектар, шу жумладан 7 545 гектар фойдаланилмаётган, 2 455 гектар фойдаланилаётган қишлоқ хўжалиги ер майдонини ажратиш тўғрисида вилоят ва туман ҳокимлигининг қарорини қабул қилиш.


2019 йил

30 августгача


-

Сирдарё вилояти ҳокимлиги, Мирзаобод тумани ҳокимлиги


2.

Сирдарё вилоятида фойдаланишдан чиқиб кетган ва туман ҳокимликлари захирасида турган 4 121 гектар қишлоқ хўжалиги ерларида чорвачилик ва мева-сабзавотчиликни ривожлантириш лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва мазкур лойиҳаларга талабгорлардан аризалар қабул қилиш;

талабгорлар ўртасида танлов ўтказиш ва ғолиб ташаббсукорларни аниқлаш.


2019 йил

31 август


-

Сирдарё вилояти ҳокимлиги, Боёвут, Гулистон, Оқолтин, Сардоба, Сирдарё ва Ховос туманлари ҳокимликлари


3.

Танловда ғолиб деб топилган талабгорларга Боёвут туманида 953 гектар, Гулистон туманида 586 гектар, Оқолтин туманида 272 гектар, Сардоба туманида 955 гектар, Сирдарё туманида 1 095 гектар ва Ховос туманида 260 гектар захирада турган қишлоқ хўжалиги ер майдонларини узоқ муддатга ижарага бериш тўғрисида туман ҳокимларининг қарорларини қабул қилиш.


2019 йил

10 октябрь


-

Сирдарё вилояти ҳокимлиги, Боёвут, Гулистон, Оқолтин, Сардоба, Сирдарё ва Ховос туманлари ҳокимликлари


2. СИРДАРЁ ВИЛОЯТИДА "ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИР ЙЎЛЛАРИ"

АЖ ҲАМДА БОШҚА ТАШАББУСКОРЛАРГА АЖРАТИЛАДИГАН

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ЕРЛАРИДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ

БЎЙИЧА АМАЛГА ОШИРИЛАДИГАН ТАДБИРЛАР

4.

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ҳамда бошқа ташаббускорларга ажратиб бериладиган қишлоқ хўжалиги экин ерларида текислаш, чуқур шудгорлаш ва шўр ювиш тадбирларини амалга ошириш.


2019-2020

йиллар

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ҳамда ташаббускор-

ларнинг ўз маблағлари


Сирдарё вилояти ҳокимлиги, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ, туманлар ҳокимликлари, ташаббускорлар


5.

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ҳамда бошқа ташаббускорларга ажратиб бериладиган суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини ҳамда суғориш ва коллектор-дренаж тармоқларининг техник ҳолатини яхшилаш мақсадида:

коллектор-дренаж тармоқларини реконструкция қилиш, таъмирлаш ва тиклаш;

шунингдек, суғориш тармоқларини реконструкция қилиш, таъмирлаш ва тиклаш ишларини амалга ошириш.


2019-2020

йиллар

Ҳар йиллик Инвестиция дастурлари, давлат бюджети маблағлари, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ҳамда ташаббускор-

ларнинг ўз маблағлари

Сув хўжалиги вазирлиги, Сирдарё вилояти ҳокимлиги, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ, туманлар ҳокимликлари, ташаббускорлар


6.

Ташқи бозор талабини ўрганган ҳолда экспортбоп маҳсулотлар етиштириш ҳажмларини кўпайтириш учунилғор хорижий тажрибалар асосида 200 гектар майдонда замонавий иссиқхоналар ташкил этиш лойиҳаларини шакллантириш;

2019 йил

30 сентябрь


Ташаббускор-

ларнинг ўз маблағлари ва тижорат банкларининг кредитлари

Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги, Сирдарё вилояти ҳокимлиги, туман ҳокимликлари ва ташаббускорлар


шакллантирилган лойиҳаларни молиялаштириш ва амалга ошириш чораларини кўриш.


2020 йил

31 декабрь

3. СИРДАРЁ ВИЛОЯТИДАГИ ФОЙДАЛАНИЛМАЁТГАН

ЕРЛАРДА ЭКСПОРТБОП ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИНИ

ЕТИШТИРИШ ВА ЧОРВАЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА

АМАЛГА ОШИРИЛАДИГАН ТАДБИРЛАР

7.

Ташаббускорларга ажратиладиган ер майдонларининг ҳолатидан келиб чиққан ҳолда ушбу майдонларга юқори даромадли, шунингдек, экспортбоп қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш ва экишни ташкил этиш.


2020 йилдан

бошлаб

мунтазам

равишда


Ташаббускор-

ларнинг ўз маблағлари


Сирдарё вилояти ҳокимлиги, туман ҳокимликлари ва ташаббускорлар


8.

Сирдарё вилояти туманларида 150 гектарга "люффа", 150 гектарга "индигома", 230 гектарга "топинамбур", 1 750 гектарга "ширинмия" ўсимликларини экиш;

мазкур экинларни экиш учун талаб этиладиган уруғликларни (кўчатларни) ташаббускорларга етказиб бериш.


2020 йилдан

бошлаб

Ташаббускор-

ларнинг ўз маблағлари


Сирдарё вилояти ҳокимлиги, туманлар ҳокимликлари ва ташаббускорлар, Инновацион ривожланиш вазирлиги


9.

Қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланувчиларга экспортбоп қишлоқ хўжалиги экинларини экиш, парваришлаш ва маҳсулот етиштириш бўйича илмий асосланган тавсиялар бериш ва амалий ёрдам кўрсатиш.


Доимий

-

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Сирдарё вилояти ҳокимлиги, туман ҳокимликлари


10.

Пиллачилик озуқа базасини мустаҳкамлаш мақсадида Боёвут туманида 3 гектар, Гулистон туманида 2 гектар ва Оқолтин туманида 9 гектар ер майдонини туманлар "Агропилла" масъулияти чекланган жамиятларига ажратиб бериш.

2019 йил

10 сентябрь

-

Сирдарё вилояти ҳокимлиги, Боёвут, Гулистон ва Оқолтин туман ҳокимликлари


Ажратилган ер майдонларида тутнинг серҳосил навлари плантациялари барпо этиш.


2020 йил

1 апрель

туман "Агропилла" МЧЖлар

11.

Мирзабод туманида 150 минг бош парранда боқишга мўлжалланган замонавий паррандачилик комплексини қуриш лойиҳасини ишлаб чиқиш ва ишга тушириш.


2020 йил

31 декабрь


"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ маблағлари


"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ, Мирзаобод тумани ҳокимлиги


12.

Ташаббускорларга ажратилган жами 3 929 гектар, жумладан Боёвут туманида 919 гектар, Гулистон туманида 565 гектар, Оқолтин туманида 220 гектар, Сардоба туманида 973 гектар, Сирдарё туманида 991 гектар ва Ховос туманида 2601 гектар қишлоқ хўжалиги ерларида жами 36 та, шундан 31 та қўйчилик ва эчкичилик, 5 та йилқичилик ва туячилик лойиҳаларини амалга ошириш.


2019-2020

йиллар


Тижорат банкларининг кредитлари ва ташаббускор-

ларнинг ўз маблағлари


Сирдарё вилояти ҳокимлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, "Ўзчорванасл" агентлиги, туманлар ҳокимликлари, ташаббускорлар


13.

Қўйчилик, эчкичилик, йилқичилик ва туячилик лойиҳаларини амалга ошириш учун ташаббускорларга банк кредитлари ажратиш ва четдан зотдор қўй, эчки ва туя олиб келиш.


2020 йил

март,

шартнома

асосида

Тижорат банкларининг кредитлари ва ташаббускор-

ларнинг ўз маблағлари


Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, "Ўзчорванасл" агентлиги, туманлар ҳокимликлари, ташаббускорлар


     





Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 19 августдаги

690-сон қарорига

2-ИЛОВА



2019 йилда Сирдарё вилоятида фойдаланилмасдан

захирада турган яйлов ва бўз ерларда чорвачиликни

ривожлантириш бўйича амалга ошириладиган

ЛОЙИҲАЛАР

Т/р

Туманлар номи


Жами лойиҳалар


шу жумладан, йўналишлар бўйича:


Қўйчилик ва эчкичилик


Йилқичилик ва туячилик


сони

чорва моллари

бош сони


майдони,

га


сони

бош

сони

майдони,

га


сони

бош

сони

майдони,

га


1

Боёвут


14

4 302

919

13

4 270

854

1

32

65

2

Гулистон


3

2 080

565

2

2 000

388

1

80

177

3

Оқолтин


1

1 100

220

1

1 100

220

-

-

-

4

Сардоба


4

4 865

973

4

4 865

973

-

-

-

5

Сирдарё


12

4 415

991

10

4 355

871

2

60

120

6

Ховос


2

1 035

261

1

1 005

201

1

30

60

Жами:


36

17 797

3 929

31

17 595

3 507

5

202

422

             


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 19 август