Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.08.2019 й. 684-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.08.2019 й.

N 684



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧА

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини

ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича

ҳаракатлар стратегиясини "Фаол инвестициялар ва ижтимоий

ривожланиш йили"да амалга оширишга оид давлат дастури

тўғрисида" 2019 йил 17 январдаги ПФ-5635-сон Фармони)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини "Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили"да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида" 2019 йил 17 январдаги ПФ-5635-сон Фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов, Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Маджидов ҳамда Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазири И.Ю. Абдурахмонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 17 августдаги

684-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон иқтидорли ёшларини тақдирлаш ва моддий рағбатлантириш тўғрисида" 2008 йил 13 октябрдаги 226-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2008 й., 42-сон, 422-модда):


а) 1-илованинг 10-банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Стипендиялар ҳар йили таянч докторантнинг таянч докторантуранинг охирги курсидаги ўқиш даври учун, стипендиянинг икки баробари миқдорида қатъий мувофиқ ҳолда тайинланади";


б) 2-илованинг 12-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари соҳиблари бўлган бакалавриат талабалари олий таълим муассасасини битиргач, икки йил давомида магистратурага давлат гранти асосида, магистратура талабалари таянч докторантурага кириш имтиҳонларисиз Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига ўқитиш учун қабул квотаси асосида қабул қилинади".


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 22 майдаги 304-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 5-сон, 79-модда):


а) 1-илованинг 3-банди тўртинчи ва бешинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"таянч докторантура - ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда мутахассисликни чуқур ўрганиш ва докторлик диссертациясини тайёрлаш ҳамда ҳимоя қилиш мақсадида улар томонидан илмий изланишлар олиб бориш бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси изланувчилари учун ОТМ ва ИТМларида олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисосликлари бўйича ташкил этиладиган олий ўқув юртидан кейинги таълим шакли;

докторантура - ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда мутахассисликни чуқур ўрганиш ва докторлик диссертациясини тайёрлаш ҳамда ҳимоя қилиш мақсадида улар томонидан илмий изланишлар олиб бориш бўйича фан доктори (DSc) илмий даражаси изланувчилари учун ОТМ ва ИТМларида олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисосликлари бўйича ташкил этиладиган олий ўқув юртидан кейинги таълим шакли";


б) 2-иловада:


2-банднинг тўртинчи ва бешинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"таянч докторантура - ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда мутахассисликни чуқур ўрганиш ва докторлик диссертациясини тайёрлаш ҳамда ҳимоя қилиш мақсадида улар томонидан илмий изланишлар олиб бориш бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси изланувчилари учун ОТМ ва ИТМларида олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисосликлари бўйича ташкил этиладиган олий ўқув юртидан кейинги таълим шакли;

докторантура - ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда мутахассисликни чуқур ўрганиш ва докторлик диссертациясини тайёрлаш ҳамда ҳимоя қилиш мақсадида улар томонидан илмий изланишлар олиб бориш бўйича фан доктори (DSc) илмий даражаси изланувчилари учун ОТМ ва ИТМларида олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисосликлари бўйича ташкил этиладиган олий ўқув юртидан кейинги таълим шакли";


8-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Илмий унвони бўлган фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий раҳбарлик ёки илмий маслаҳатчи фаолияти самарадорлиги таҳлили асосида Коллегиал орган тавсиясига кўра бир вақтнинг ўзида фақат икки нафар таянч докторантга ва мустақил изланувчига илмий раҳбар этиб бириктирилиши мумкин";


13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"13. Таянч докторантура ва докторантурага Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига ва тўлов-контракт асосида ўқитиш учун қабул квотаси (кейинги ўринларда қабул квотаси деб аталади), қоида тариқасида, тегишли ўқув йили учун тасдиқланган олий таълим муассасаларига давлат буюртмаси асосида магистратура мутахасcисликларига ўқишга қабул қилиш умумий параметрларининг 30 фоизидан кам бўлмаган миқдорда белгиланади.

Тасарруфида ОТМ ёки ИТМ бўлган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ҳар йили 15 майгача бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигига юқори малакали илмий ва илмий-педагогик кадрларга бўлган эҳтиёжлар, амалдаги олий ўқув юртидан кейинги таълим институтларининг самарадорлиги, таълим олаётган докторантлар ва мустақил изланувчилар контингенти, илмий раҳбарлар ва илмий консультантларнинг самарали ишлари, шунингдек, мазкур Низомда белгиланган битта илмий раҳбар ва битта илмий консультантга бириктириладиган докторантлар сонидан келиб чиқиб, кейинги йилдан бошлаб таянч докторантурага, докторантурага қабул квотаси бўйича асосланган таклифлар билан мурожаат қиладилар";


24-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"24. Таянч докторантурага ва докторантурага кирувчи талабгорларнинг кириш имтиҳонлари, суҳбат натижаларидан ва ажратилган қабул квотасидан келиб чиқиб, қабул комиссияси ва (ёки) Коллегиал орган томонидан 30 ноябргача бўлган муддатда қабул қилинганлардан танланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат стипендиялари соҳиблари таянч докторантурага кириш имтиҳонларисиз қабул қилинади.

Бир неча талабгорларнинг таянч докторантурага ва докторантурага кириш имтиҳонлари ёки суҳбат натижалари бўйича улар томонидан тўплаган якуний баллари тенг бўлган тақдирда қуйидаги талабгорларга устунлик берилади:

а) таянч докторантурага:

магистратурани аъло баҳолар билан тамомлаганлар;

муаллифлик гувоҳномалари ва патентга эга бўлганлар;

журналларда, шу жумладан хорижий журналларда илмий мақолалар чоп этганлар;

б) докторантурага:

5 йилдан ортиқ илмий-педагогик стажга эга бўлганлар;

муаллифлик гувоҳномалари ва патентга эга бўлганлар;

монография (ижтимоий-гуманитар фанлар учун), талабгорнинг диссертация мавзуси бўйича ОАК рўйхатига мувофиқ илмий журналларда, шу жумладан хорижий журналларда чоп этилган сони бўйича (бошқа талабгорларга нисбатан) кўп миқдорда илмий мақолага эга бўлганлар;

диссертация тадқиқоти ҳажмининг 50 фоиздан кўп қисмини бажарганлар";


35-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Хорижий фуқаролар ёки фуқаролиги бўлмаган, шунингдек, тўлов-контракт асосида қабул қилинган докторантларнинг илмий раҳбарлари ва консультантларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш ўқитиш учун келиб тушадиган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 17 август