Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирлигининг 89-сон, Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг 14-сон, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг ққ-01-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2019-51-сон, Давлат божхона қўмитасининг 01-02/8-31-сон "Тўқимачилик ва тикув-трикотаж соҳасида ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар томонидан солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги 06.08.2019 й. Қарори (АВ томонидан 22.08.2019 й. 2885-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

22.08.2019 й.

N 2885-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

06.08.2019 й.

N 89


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВА САНОАТ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

06.08.2019 й.

N 14


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА ТАШҚИ

САВДО ВАЗИРЛИГИНИНГ

06.08.2019 й.

N ққ-01


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

06.08.2019 й.

N 2019-51

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

06.08.2019 й.

N 01-02/8-31

ҚАРОРИ



"Тўқимачилик ва тикув-трикотаж соҳасида

ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқаришга

ихтисослашган корхоналар томонидан солиқ ва божхона

имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни

тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга ўзгартиришлар

киритиш тўғрисида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сон "Жаҳон банки ва халқаро молия корпорациясининг "Бизнес юритиш" йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг 2017 йил 14 апрелдаги 15, 125, 2017/10-3, 2017-09, 01-02/8-8-сон "Тўқимачилик ва тикув-трикотаж соҳасида ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар томонидан солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига (рўйхат рақами 2885, 2017 йил 16 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 20-сон, 374-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Молия вазири

Д. Кучкаров

Иқтисодиёт ва саноат вазири

Б. Ходжаев

Инвестициялар ва ташқи савдо вазири

С. Умурзаков

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Мусаев

Давлат божхона қўмитаси раиси

М. Азимов

           





Қарорга

ИЛОВА



"Тўқимачилик ва тикув-трикотаж соҳасида

ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқаришга

ихтисослашган корхоналар томонидан солиқ ва божхона

имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни

тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Муқаддимадаги "Ўзбекистон Республикаси "Давлат божхона хизмати тўғрисида"ги Қонунининг 7-моддаси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси "Давлат божхона хизмати тўғрисида"ги Қонуни" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Низомда:


а) 1-банднинг "а" кичик бандида:

бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

олтинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


б) 2-иловадан "М.Ў. (муҳр мавжуд бўлган тақдирда)" деган сўзлар чиқариб ташлансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 22 август


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 26 август, 34-сон, 605-модда